Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

20-ҳадис

عن عقبة بن عامر رضى الله عنه أن النبى صلى الله عليه وسلم خرج يوماً فصلى على أهل أُحُدٍ صلاته على الميت، ثم انصرف إلى المنبر، فقال: "إنّى فرطكم، و أنا شهيد عليكم، وإنّى والله لأنظر إلى حوضى الآن، وإنّى أُعطيتُ مفاتيح خزائنِ الأرضِ – أو مفاتيحَ الأرض – وإنّى والله ما أخاف عليكم أن تُشركوا بعدى ولــكن أخاف عليكم أن تَنَافسوا فيها".

Уқба ибн Омир (р.а.)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бир кун уҳуд аҳлиларига маййитга қилинадиган дуо қилдилар. Сўнг минбарга кўтарилиб: “Мен сизлардан олдин (бу оламдан) ўтиб, сизларга гувоҳ бўлувчиман. Мен ҳозир ҳавзимни кўриб турибман, менга ер хазиналари калити (ёки ер калитлари) берилди. Аллоҳга қасамки, ўзимдан кейин Аллоҳга ширк келтиришингиздан хавфда эмасман лекин дунё деб мусобақалашишингиздан қўрқаман”, дедилар.
Шарҳ: Уқба ибн Омир ал-Жуҳаний (р.а.) хабар беришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) кунларнинг бирида уҳуд жангида вафот этганларнинг дафн қилинган маконга келиб, улар ҳаққига истиғфор айтиб, дуо қилдилар. Бу билан гўёки улар билан видолашаётгандилар. Сўнгра у ердан қайтиб келиб, минбарга кўтарилдиларда: “Мен сизлардан олдин бу оламни тарк қилувчиман.....”, деб қуйидаги беш нарса ҳақида гапирдилар.
1. Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобаларидан олдин вафот этиб, гўёки улар учун ҳавзу кавсарни тайёрлаб турадигандек қилиб гапирдилар.
2. У зот амалларни яхшиси ва ёмонига гувоҳ бўлишлари. Агар солиҳ амал бўлса бунга муваффақ қилгани учун Аллоҳга шукр қилишлари, бордию акси бўлса истиғфор айтиб, дуо қилишлари. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни бундай қилишлари умматларидаги тирик ва ўликлар ишига бир хилда муносабатда бўлишларини билдиради.
3. Қиёматда бериладиган ҳавзни саҳобаларига гапириб турганларида кўришлари у зотни мўъжизаларига далолат қилади.
4. Албатта Аллоҳ у зотга ер хазинасининг калитини яъни Кисро ва Қайсарларнинг хазинасини беришини, умматлари ғалаба қозониб, ер-юзига ҳукмронлик қилишини ва султонларнинг тахтини қўлга киритишини, бутун ер юзидаги халқларни бошқариш жиловини бериб, дунё бойликлари мусулмонлар тасарруфида бўлишини ваъда қилмоқда.
5. Расулуллоҳ (с.а.в.) жамики умматларини ширк ва бутларга ибодат қилишга ўтиб кетишидан асло хавф қилмаяптилар, балки умматларига дунё қиё боқиб, қўлларида мол-дунё кўпайиб, унинг учун мусобақалашиб, у сабабли бир-бирларини ўлдиришларидан хавф қилмоқдалар. Агар шу нарсалар юзага чиқса мусулмонлар орасида иттифоқ ва бирликка путур етиб, улардаги куч-қувват бўшашиб, қўлларида ҳукмронлик кетади-да, бунинг оқибатида ақида ва иймонлари сусайиб, улар худди сел устидаги кўпик каби ҳеч нарсага яроқсиз бўлиб қолишади.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио