Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

19-ҳадис

عن ابن عمر رضى الله عنهما أنه قيل له: إنّ أبا هريرة يقول:" من تبع جنازةً فله قيراط، فقال: أكثرَ أبا هريرة علينا: فصدّقت عائشة أبا هريرة وقالت: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقوله فقال ابن عمر: ­– لقد فرّطنا فى قراريطَ كثيرةٍ"

Ибн Умар (р.а.)дан ривоят қилинади. Ибн Умарга Абу Ҳурайранинг, ким жанозага эргашса, унга қийрот-қийрот савоблар бор, деб айтганларини айтишди. Шунда Ибн Умар (р.а): Абу Ҳурайра бизга савобларни кўпайтириб юборибдику”, дедилар. Шунда Оиша (р.а) Абу Ҳурайрани сўзларини тасдиқлаб: “Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганларини эшитганман”, дедилар. Ибн Умар (р.а.): “Унақада биз кўп қийрот савобларни йўқотибмиз”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) бу ҳадисни айтиш билан одамларни, ўлган мурдани кўмишга тайёрлаш, аҳли билан биргаликда маййитни кузатиш, жаноза намозини ўқиш, дафн этиш, бордию жаноза намозини ўқишда иштирок этмаса ҳам тобутини кўтаришда қатнашса ҳам кўплаб ажрларга эришишини уқтирмоқдалар. Ушбу ҳадисни Абу Ҳурайра айтгандилар. Ибн Умар (р.а.) бундан хабар топдилар лекин аввал бу ҳақда эшитмагандилар. Абу Ҳурайра (р.а.) айтган ушбу ҳадисда шубҳа қилдиларда, уни аниқлаш мақсадида Оиша (р.а.)га одам юбордилар. Оиша (р.а.) ҳам Абу Ҳурайра (р.а.) айтган ҳадисни тасдиқлаб, ҳақиқатда Расулуллоҳ (с.а.в.)дан содир бўлганини, айнан ўзлари қулоқлари билан эшитганларини таъкидладилар. Юборган одамлари Ибн Умар (р.а.) олдиларига қайтиб Оиша (р.а.) айтган сўзларни хабарини берди. Шунда Ибн Умарни қалблари таскин топиб: “Бизлар кўплаб савобларни ўтказиб юборибмиз”, деб ўзларини камчиликларини эътироф қилдилар. Чунки бу зот жаноза намозини ўқиб, тобутни кўтариб бориб, дафн қилишда иштирок этмасдилар. Абу Ҳурайра (р.а.) айтган хабар етиб келгач, уни саҳиҳлигини таъкидлаб олганларидан кейин ўтказиб юборган ажрларга афсусландилар. Мана шу ҳадисни эшитганларидан кейин Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг суннатларига эргашган ҳолда жаноза намозини ўқиш билан биргаликда тобутни кўтариш ва дафн қилиш маросимларида ҳам иштирок этадиган бўлдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио