Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

21-ҳадис

عن  ابى هريرة رضى الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: ما من مولود يولد إلا ويولد على الفطرة فأبواه يهوّدانه أو ينصّرانه أو يمجسانه كما تنتج البهيمة بَهِيمة جمعاء، هل تحسون فيها من جدعاء؟ ثم يقول أبو هريرة رضى الله عنه: فطرة الله التى فطر الناس عليها، لا تبديل لخلق الله، ذلك الدينُ القيمُ"

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ҳамма фитратда туғилади, сўнг уни ота-онаси яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилиб тарбиялайди. Ҳайвон ҳамма аъзолари комил ҳайвонни туғганида унда бирор камчилик кўрасизларми?” дедилар. Сўнг Абу Ҳурайра (р.а.): “Бас (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир” деб ушбу оятни ўқидилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) ўзларига келтирилган Ислом ҳақида гапириб, Аллоҳ инсонга бириктирган табиатга мос қилиб юборганини айтадилар. Бирор туғилган гўдак борки, у Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатда яратади. Ўша табиий хилқат ҳақни қабул қилиш, идрок этган нарсасида сабот билан туришдир. Энди ота-она фарзандлари туғилган пайтда асли табиий туғилган нарсасидан бошқа томонга буриб, ҳақни беркитиб, ўз миллатлари яҳудий, насроний ва мажусий бўлиши учун тарғиб қилиб, аслий табиатини бузишади. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.) маънони зеҳнларга етиб бориши учун аниқ бир зарбул масал қиладилар. Ота-она соғлом фитратда туғилган болаларини ўзгартиришлари худди бадани ва аъзолари соғлом туғилган ҳайвонни белги қилиш мақсадида қулоғи ва бошқа аъзоларини кесиб, ўзгартириш ҳосил қилишларини айтадилар. Ҳайвон ҳамма аъзолари комил ҳайвонни туғганида унда бирор камчилик кўрасизларми? Сўнгра Абу Ҳурайра (р.а.) ҳадис маъносини Қуръондаги оят билан таъкидлаб Рум сурасини 30-оятини ўқийдилар. Бас (эй Муҳаммад), ўзингизни доимо тўғри бўлган динда (Исломда) тутинг! Аллоҳ инсонларни яратган табиий хилқатни сақлангиз! Аллоҳнинг яратиши ўзгартирилмас. Энг тўғри дин мана шудир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио