Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

18-ҳадис

عن أبي سعيد الخدرى رضى الله عنه أنّ رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: إذا وضعت الجنازة واحتملها الرجال على أعناقهم، فإن كانت صالحةً قالت: قدمونى، وإن كانت غير صالحةٍ قالت: يا ويلها، اين تذهبون بها؟ يسمع صوتها كلّ شئٍ إلا الإنسان، ولو سمعه لصُعِقَ"

Абу Саид Худрий (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Тобут тайёрланса ва уни одамлар елкаларида кўтарсалар, тобут ичидаги солиҳ кимса бўлса: “Мени тезроқ олиб боринглар”, дейди. Бордию тобутдаги кимса солиҳ бўлмаса: “Вой бўлсин! қаерга  олиб кетяпсизлар”, дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар инсон эшитса, ҳушидан кетиб йиқилади”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) маййит ўзи учун тайёрлаб қўйилган савоб ва иқобни кўриши хусусида хабар бермоқдалар. Агар солиҳ амал қилган киши бўлса яхшилик билан зафар қозонган киши бўлади. Тобутга солиниб, елкаларга ортилганида савобга етишиш ва Раббисини розилиги билан насибадор бўлишни хоҳлаб, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Мабодо ёмон ва ўзини солиҳлардан деб ҳисобламаган киши бўлса, ўз нафсига ҳалокат ҳамда маҳзунликни тилаб, тобутини кўтарганларга қарата: “Ҳолимга вой бўлсин, мени қаёққа олиб кетмоқдасизлар”, дейди. Буни айтиш билан гўёки Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзни ҳақиқатда қарор топишини ва маййитни чақириғи ўта кучли ҳамда қўрқинчли бўлишини, инсондан бошқа махлуқотларни қулоғига етиб бориши, агар инсон ҳам эшитгудек бўлса эшитган нарсасини шиддатидан ҳушидан кетиб қолиши ҳатто ўлим етиб қолишигача етиб боришини уқтирмоқдалар. Бу ўгитларни айтиш билан Расулуллоҳ (с.а.в.) ўлимдан олдинги ҳаётда яхши амалларга ундаш ва ёмон амалларни содир этишдан огоҳлантирмоқдалар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио