Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

17-ҳадис

عن انس رضى الله عنه قال: "دخلنا مع النبي صلي الله عليه وسلم على أبي سيف القين - وكان ظئراً لإبراهيم - فأخذ رسول الله صلى الله عليه وسلم إبراهيم فقبّله وشمَّه ثم دخلنا عليه بعد ذلك - وإبراهيم تجودُ بِنفسه – فجَعَلتْ عينا رسول الله صلى الله عليه وسلم تذرفان فقال له عبد الرحمن بن عوفٍ: وأنت يا رسول الله! فقال: يا ابنَ عوفٍ إنها رحمة ثم اتبعها بأخرى، فقال: إنّ العين تدمع والقلب تحزن ولا نقول إلا ما يرضى ربّنا وإنّا لفراقك يا إبراهيم لمحزونون"

Анас (р.а)дан ривоят қилинади. “Набий (с.а.в.) билан бирга Абу Сайф ал-Қийнникига кирдик, у Иброҳимнинг тарбиячиси, эмизувчиси бўлган аёлни эри эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) Иброҳимни  олиб ўпиб, ҳидладилар. Сўнг биз кирдик, ўғиллари Иброҳим вафот этган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг кўзларидан ёш тўкила бошлади. Шунда Абдураҳмон ибн Авф: “(Бу йиғи) сиздан содир бўлмоқдами?” дегандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Эй ибн Авф, бу раҳмат кўз ёшидир”, дедилар-да йиғида давом этдилар ва ўша йиғига бошқаларни ҳам эргаштирдилар. Кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади лекин Роббимиз рози бўлмайдиган нарсаларни гапирмаймиз. Албатта биз сени фироғингдан маҳзунмиз, эй Иброҳим!”, дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Қибтий Мориядан Иброҳим номли фарзандлари бор эди. Морияни Миср буюк муқавқиси Расулуллоҳ (с.а.в.)га ҳадя қилган эди. Ўша Иброҳим туғилганида Ансорий аёллар уни эмизишни қўлга киритиш учун мусобақа қилиб юборишди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғиллари Иброҳимни эмизиш учун Бани Нажжор қабиласидан бўлган бир аёлни танладилар. Унинг эри Мадинадаги истиқомат қиладиган темирчи эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу Бани Нажжор диёрига келганларида саҳобалар ҳам у зот билан бирга келиб, Иброҳим эмизаётган хонадонга киришар эди. Ўша зиёратларнинг бирида яъни Иброҳим туғилганидан 18 ой ўтгач, Расулуллоҳ (с.а.в.) ва у зотнинг саҳобалари Иброҳимни сўнгги нафас олаётганида ҳузурига киришди. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг оталик меҳрилари жўшиб, кўзларидан ёш оқди. Буни кўриб турган Абдураҳмон ибн Авф сабрсизлик ёши бўлса керак, деб ўйлаб у зотдан содир бўлаётганига ажабландилар. Абдураҳмон ибн Авф: “Эй Аллоҳнинг расули сиз йиғлаяпсизми? Ахир йиғлашдан ўзингиз ман қилардингизку? Дегандилар, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Бу раҳмат йиғиси бўлиб, улар ўйлашганидек сабрсизлик йиғиси эмас”, деб баён қилдилар. Сўнгра: “Кўз ёш тўкади, қалб эса маҳзун бўлади”, дедилар. У зотдан фақат Аллоҳ рози бўладиган нарса содир бўларди. У зот бирор ғазабли ёки одобсиз сўз айтмасдан фақатгина “Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъувн” деган сўзни айтардилар холос. 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио