Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

16-ҳадис

عن انس بن مالك رضى الله عنه قال: مرّ النبي صلي الله عليه وسلم  بإمرأة تبكي عند قبرٍ فقال: اتقي الله واصبري، فقالت: إليك عني فإنك لم تصب بمصيبتي، ولم تعرفه، فقيل لها: إنه النبي صلي الله عليه وسلم، فأتت باب النبي فلم تجد عنده بوّابين، فقالت: لم أعرفك، فقال إنما الصبر عند الصدمة الأولى"

Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб, “Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил!” дедилар. У аёл: Нари тур! Менинг каби сенга мусибат етмаган! деди. Аёл у зотни танимаган эди. У аёлга: “(Сен гаплашган зот) Пайғамбар (с.а.в.) эдилар”, дейилди. У аёл ўша заҳотиёқ онхазратнинг эшиклари олдига келди. Ва етиб бориб эшиклари олдида қўриқчиларни кўрмади ва у зотга: Сизни танимабман, деди. Шунда у зот: “Албатта сабр биринчи зарбададир”,  дедилар.
Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) қабрларни зиёрат қила туриб бир аёлни кўриб қолдилар. У аёл ёш гўдаги вафот этгани учун йиғлаётган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) у аёл ноўрин йиғлаётганини кўриб, унга юзландилар-да, ислоҳ қилиш мақсадида сабр ва тақвога чақирдилар. Лекин мусибат у аёлга қаттиқ таъсир қилиб, хитоб қилган кишини танимасдан, нолойиқ сўзлар билан жавоб қилди. Бундай жавобни кутиб олиш Расулуллоҳ (с.а.в.) улуғ мақомларига тўғри келмас эди. У аёл: “Менинг каби мусибатга йўлиқмагансан, агар йўлиқганингда хис қилган бўлар эдинг”, деди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) аёлнинг муомаласи учун афв ва кечиримлик билан рўпара бўлдилар. Аёл бироз турганидан кейин унга, ҳозиргина суҳбат қурган кимса Расулуллоҳ (с.а.в.) эдилар, деб хабар берилган эди, аёл гўёки ўлган кишидек ўзини ҳис қилди. Сўнгра қилган ишини тўғрилаб узр сўраш учун Расулуллоҳ (с.а.в.) уйларига шошиб борди. Лекин яқинлашган сари уни ҳайбат ва хавф босар эди. Бориб қараса подшоҳ ва амирларга ўхшаб у зотнинг эшиклари олдида дарвозабон ва қўриқчиларни кўрмади. Аёл ҳаё ва қўрқинч билан кириб у зотдан танимай қолибман, деб узр айтди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса унга энг яхши зарбулмасал бўлиб, насиҳат услубида узрини қабул қилдилар. Чунки у зот ҳеч қачон ўзлари учун ғазаб қилмасдилар. Фақатгина у аёлдан йўқотган нарсаси учун сабр қилиб, Аллоҳ ҳузуридаги савобга эришиб қолишни талаб қилдилар холос. Албатта ҳақиқий сабр аввалги дафъада ҳақиқий бўлишини ҳам уқтирдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио