Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

15-ҳадис

عن أم حبيبة زوج النبي صلي الله عليه وسلم قالت: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول" لا يحلّ لإمرأة تؤمن بالله واليوم الآخر تحدّ على ميتٍ فوق ثلاثٍ إلا على زوج أربعة اشهر وعشراً"

Набий (с.а.в.)нинг завжалари Умму Ҳабиба (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.)ни: “Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёл бирор маййитга уч кундан ортиқ мотам тутиши ҳалол эмас. Фақат эрига тўрт ой-ю ўн кун идда тутади”, деб деганларини эшитдим, деди.
Шарҳ: Умму Ҳабиба (р.а.) эрлари Расулуллоҳ (с.а.в.)дан аёл киши эридан ташқари бирор киши вафот этса, ўша вафот этган ким бўлишидан қатъий назар уч кеча ва кундуздан кўп аза тутишни ман қилганларини эшитган эканлар. Демак яқин кишисини йўқотиб қўйган киши уч кун ўзини зийнатли кийимлар кийиш, хушбўй суртиш, ранг-баранг кўйлак кийишдан тўхтатиб туради. Аммо эридан айрилган хотин эса ҳомиладор бўлмаса тўрт ой ўн кун идда ўтириш билан аза тутади. Мана шундай идда ўтириши, эрини буюк ҳаққини риоя қилиш, деб ҳисобланади. Чунки эр-хотинлик алоқаси энг мустаҳкам алоқалардан бўлиб, ўлганидан кейин ҳам узоқ муддат кўз ўнгида эри гавдаланаверади. Энг яхши кўрган ҳабибидан айрилганда инсон хафа бўлиши фитратига киритилган. Инсон табиатига мувофиқ, ана шу айрилиқ аламларини бартараф қилиш мақсадида азиз шариатимиз аёл кишини идда ўтиришини машруъ қилди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио