Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

13-ҳадис

عن البراء بن عازب رضى الله عنه قال: "أمرنا النبى صلى الله عليه وسلم بسبع ونهانا عن سبع: أمرنا باتباع الجنائز، وعيادة المريض، وإجابة الداعى، ونصر المظلوم، وإبرار القسم، ورد السلام، وتشميت العاطس، ونهانا عن آنية الفضة، وخاتم الذهب، والحرير، والديباج، والقسى، والإستبرق".

Баро ибн Озиб (р.а.)дан ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бизни еттита нарсага буюриб еттитадан қайтардилар. Жанозада қатнашиш, беморни бориб кўриш, чақирилган жойга бориш, мазлумга ёрдам бериш, қасамни оқлаш (бажариш), саломга алик олиш ва акса урувчига (акса уриб Алҳамду лиллаҳи деса ярҳамукаллоҳ, деб) жавоб қайтаришга буюрдилар. Ҳамда кумуш идиш, тилла узук, ипак ва (унинг бошқача тури бўлмиш) дийбож, қосий ва истаброқни эркаклар фойдаланишидан қайтардилар”, дедилар.
Шарҳ: Баро ибн Озиб (р.а.) Набий (с.а.в.)дан ривоят қилган ушбу ҳадисда етти хислатга буюриб, еттитасидан ман қилмоқдалар. Агар сен Расулуллоҳ (с.а.в)нинг амр қилаётган ушбу кўрсатмаларига назар солсанг жамият билан якка шахсларнинг орасини қай даражада улфат, муҳаббат ва биродарликка чақираётганларини кўрасан. Демак мусулмоннинг бошига ўлим мусибати тушса ўлишидан олдин уни бориб кўриш ёки золим зулм қилиб турса унга ёрдам қўлини чўзиш. Нафақат ёрдам қийинчилик пайтларида балки осончилик ва хурсандчилик пайтларида ҳам алоқаларни тиклаш, агар тўй ва маросимларга ўхшаш ҳар-хил муносабат билан чақирса, лаббай деб хурсандчилигига шерик бўлиш, акса уриб “Алҳамдулиллаҳи”, деса, “Ярҳамукаллоҳ”, деб жавоб қайтариш, қасам ичса уни устидан чиқиш ёки биродари насиҳат қилишини сўраса холис насиҳат қилиш, салом берса саломидан ҳам яхши қилиб жавоб қайтариш агар мусулмонлар пайғамбарларини мана шу кўрсатмаларига амал қилишса уларнинг жамиятлари худди бир жасад ўхшаши, бирор аъзо оғриб қолса жасаддаги бошқа аъзолар ҳам иситма ва оғриқни ҳис қилишини билардилар. Энди сен ман этилган нарсаларни тадаббур қилсанг Расулуллоҳ (с.а.в) бу умматдаги одамларни буюк инсон, нозик ва юмшоқликдан йироқ, ипакойим ва мулойимликни билмайдиган, қасди қаттиқ ва азийматли, матонатли қавм бўлишларини хоҳлардилар. Чунки ипак ва тиллодан ишланган нарсаларни кийган эркаклар одатда мулойим бўлиб қолишади. Ундан ташқари Расулуллоҳ (с.а.в.) гердайиш ва кибр рамзи бўлган тилла-кумуш идишларда овқатланиш, ипак тўшалган уловларни миниш, хашаматли гиламларни тўшаш каби нарсалардан ислом пайғамбари ва Аллоҳнинг динида ман этилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио