Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

11-ҳадис

عن جابر بن عبد الله رضى الله عنهما قال: كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يعلمنا الإستخارة فى الأمور كلها كما يعلمنا السورة من القرآن، يقول: إذا هم أحدُكم بالأمر فليرْكعْ ركعتين من غير الفريضة ثم ليقل: أللهم إنى استخيرُك بعلمك واستقدرك بقدرتك واسألك منْ فضلك العظيم فإنك تقدر ولا أقدر وتعلم ولا أعلم وأنت علامُ الغيوب. اللهم إن كنت تعلم أن هذا الأمر خيرٌ لى فى دينى ومعاشى، وعاقبة أمرى – أو قال عاجل أمرى وآجله- فاقدرْهُ لي ويسرهُ لى ثم باركْ لى فيه، وإن كنت تعلم أن هذا الأمر شرٌ لى فى دينى ومعاشى، وعاقبة أمرى – أوْ قال عاجل أمرى وآجله – فاصرفْهُ عنى واصرفنى عنهُ، واقدرْ لى الخير حيثُ كان. ثم رضنى به قال: ويسمى حاجته"

Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизга ҳамма  ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сура таълим бергандек ўргатар эдилар. У зот қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намозидан ташқари икки ракат намоз ўқисин. Сўнгра эй бор худоё! Албатта мен Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг билан Сендан қувват сўрайман. Сендан улуғ фазлингни сўрайман. Албатта Сен қодирсан. Мен қодир эмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни яхши билувчи зотсан. Парвардигоро! агар ушбу иш – менинг динимга, ҳаётимга ва ишим оқибатига ёки яқинимда ва узоғимда - яхши эканини билсанг, мени унга қодир эт ва менга осон  қил. Сўнг  уни менга баракотли эт. Агар бу ишни мен учун динимда, ҳаётимда, ишларим оқибатида, узоғим-у, яқинимда ёмон эканини билсанг, уни мендан,  мени ундан четлатгин. Қаерда бўлса ҳам менга  яхшиликни насиб эт. Сўнг мени яхшилик билан рози қил.
Шарҳ: Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорийдан ривоят қилинган ушбу ривоятда Расулуллоҳ (с.а.в) ишларни тўғриси зоҳир бўлмаган нарсаларда Аллоҳга қайтиш, ҳар қандай муҳим ишларда Ундан маслаҳат талаб қилиш ўргатмоқдалар. Бу истихорани таълим беришда худди Қуръон сураларини таълим бергандек ғоят аҳамият қилардилар. Агар бандага бирор иш мушкул бўлиб, тўғриси қайси нарсада экани ноаниқ бўлиб қолса, туриб икки ракат намоз ўқиб, Аллоҳга юзланиб, у ишни ҳақиқатини очиб беришини талаб қилиб албатта сўраётганида холиқга сано айтиб, дуо қилиб, ўша дуосида тазарруъ ва бўйин эгиб, махлуққа хос синиқ ҳолда туришини уқтирмоқдалар. Чунки инсон ўзига фойда ҳам зарар ҳам келтира олмайди. Демак мусулмон киши Раббисига юзланаётганида ўша истихора қилиб сўраётган нарсаси дини ва дунёсида яхшилик бўлса ўша ишни осон бўлишини, бордию дини, дунёси, ҳаёти ва охиратида ёмон бўлса қалбидан у нарсани бошқа нарсага буриб юборишини сўрамоғини уқтирмоқдалар. Бу нарса фақат бандани Раббисига бўйсуниши ва убудийятга иқрор бўлишининг бир намунасидир. Аллоҳ фазлини ўз бандалари устида доим бўлишини яхши кўради. Бандаларнинг ўша фазлга етишиш учун фақат Унга юзланиб, фазлини талаб қилишса кифоя. Чунки Аллоҳ бандаларини қўл чўзишганида ноумид қайтаришдан азизроқдир.
“Бандаларим Сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, ҳақ йўлга юришлари учун (улар ҳам) Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар”. (Бақара-186). 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио