Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

10-ҳадис

عن انس بن مالك رضى الله عنه قال: "دخل النبى صلى الله عليه وسلم فإذا حبلٌ ممدود بين الساريتين: فقال: ما هذا الحبل؟ قالوا هذا حبلٌ لزينب فإذا فترتْ تعلقت به فقال النبى صلى الله عليه وسلم: لا، حلوهُ، ليصل  أحدكم نشاطه، فإذا فتر فليقعد"

Анас ибн Молик (р.а.)дан ривоят қилинади:
“Набий (с.а.в.) масжидга кирганларида икки устуннинг орасида арқон тортиб қўйилган эди. Шунда: “Бу қанақа арқон?” дедилар. Саҳобалар: “Бу Зайнабга тегишли арқон. У ибодат давомида мадорсиз бўлиб қолгудек бўлса, арқонга осилиб туради”, дейишди. Набий (с.а.в.): “Йўқ, уни ечинглар. Сизлардан бирингиз намозни тетик ҳолда ўқисин, агар мадорсизланса,  ўтириб олсин”, дедилар.
Шарҳ: Албатта Аллоҳнинг дини осон бўлиб, инсонларни тоқатларидан ортиғига буюрмайди. Кунларнинг бирида Расулуллоҳ (с.а.в.) масжидга кирдилар. Қарасалар масжиднинг икки устуни орасига арқон илиб қўйилибди. У ҳақда сўрагандилар саҳобалар бу арқон Зайнаб бинти Жаҳшга тегишлидир. Агар у тунги намозда мадорсизланса ушбу арқонга осилиб олади, дейишди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в) бу қаттиқликка рози бўлмадилар. Чунки Аллоҳ бандаларидан фаол ва ҳиммат билан қилишган ибодатларини қабул этишни яхши кўради. Аммо дангасил ва малоллик билан қилинган ибодатни хуш кўрмайди, деб арқонни ечиб юборишга амр қилдилар. Ва фаол пайтларда намоз ўқишни тавсия қилиб, чарчоқ ва мадорсиз пайтларда ўтириб олишга буюрдилар.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио