Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

9-ҳадис

عن أبِى هريرة رضى الله عنه أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "يعقدُ الشيطانُ على قافية رأس أحدكم إذا هو نام ثلاث عُقد، يضربُ كل عقدة. عليك ليلٌ طويلٌ فارقدْ فإن اسْتيقظ وذكر الله انحلت عقدةٌ، فإن توضأ انحلت عقدة فإن صلى انحلت عقدة، فأصبح نشيطا طيب النفس وإلا أصبح خبيث النفس كسْلان"

Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Сизлардан бирингиз қачон ухласа, шайтон унинг боши орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни боғлаб:  “Сени устингда узун кеча бор, ухлай қолгин!” дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса,  тугунлари ечилиб, фаол, руҳи пок бўлиб ўйғонади.  Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради”, дедилар.
Шарҳ: Набий (с.а.в.) мусулмонларни шайтон ва ҳавои-нафсга курашишни таълим бериб, кечасидаги таҳажжуд намозига тарғиб қилмоқдалар. Ва яна кечаси ухлаб қолиб, фарз намозларини ўзини адо этиб, кечасидаги нафл намоздан юз ўгирганларни ёмонламоқдалар. У киши таҳажжудни тарк қилиш билан шайтон қўлидаги ўйинчоқ бўлиб қолиши ва шайтон, ухлаган киши устидан ҳукмрон бўлиши, бошини орқа томонидан жой эгаллаб уч тугун тугиб қўйиши ва ўша тугунларга уриб: “Ҳали кеча узундир, бироз ёта қолгин”, дейди. Энди кимни қасди кучли ва иймони комил бўлса уйқусидан туриб Аллоҳни зикр қилса бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса иккинчи тугун ечилади. Агар туриб намоз ўқиса учинчи тугун ечилади. Ана энди шайтон урган нарсадан пок бўлиб, енгил ҳаракатли, келажак кунда бажарадиган барча амалларида фаол бўлади. Бордию нафсига ғолиб кела олмасдан ухлаб қолса шайтон уни то қуёш чиққунча қулоғига уриб қўяди. У киши кечаси турмаган ва Аллоҳни фарзини адо этмаганлар қаторида бўлиб, руҳи чиркин, ғамгин, қалби сиқилган, асаблари бузилган ҳолда туради. У киши учун на намоз ва на бошқа ибодатлар енгил бўлмайди. Барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи (шайтон)нинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламиз


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио