Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

8-ҳадис

عن عبد الله بن عمرو بن العاص رضى الله عنهما أن النبى صلى الله عليه وسلم قال له: أحب الصلاة إلى الله تعالى صلاةُ داودَ وأحب الصيام إلى الله صيامُ داودَ، كان ينام نصفَ الليلِ ويقومُ ثُلُثَهُ وينامُ سدسه، ويصوم يومًا ويُفْطِرُ يومًا"

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу  анҳумодан ривоят қилинади: У зотга Набий (с.а.в): “Аллоҳ таолога энг маҳбуб намоз Довуд (а.с.)нинг намозларидир. Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуд (а. с.)нинг рўзаларидир. У зот кечанинг ярмида ухлар, кейинги учдан бирини ибодатда ўтказар ва охирги олтидан бирида ухлардилар. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўларди”, дедилар.
Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс (р.а) кечани бедор ўтказиб, кундузиларини рўзада ўтказганларини билганлари учун Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишига нисбатан бу ҳадисдаги сўзларни айтдилар. Ва яна Исломдаги суннат ва ибодатдаги намунали йўл ҳамда Аллоҳ ҳузуридаги савоби улкан иш мукаллаф инсон ўзини машаққатга солиб малол кўрсатиб қўйиш ўрнига Аллоҳнинг набийси Довуд алайҳиссалом тутган ўрта йўлни ўзига раво кўрмоғи даркор. Чунки у зот кечани бир неча бўлакларга бўлиб олгандилар. Аввалги ярмини уйқу ва дам олиш учун, ундан кейинги учдан бирини ибодат учун, охирги олтидан бирида эса йўқотган қувват ва фаолиятларини қайта тиклаш учун ҳамда ҳиммат ва қасдларини кундузги амаллари истиқболи учун дам олардилар. Шунингдек бир кун рўза тутиб, бир кун оғизлари очиқ бўлар эди. Албатта буни бошқа ибодатларга ҳам куч йўқолмаслигини ўйлаб шундай қилардилар. Аллоҳга амалларнинг яхшиси оз бўлса ҳам бардавом бўлганидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио