Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

6-ҳадис

عن المغيرة بن شعبة رضى الله عنه قال: "كسفت الشمس على عهد رسول الله صلى الله عليه وسلم يوم مات إبراهيم فقال الناس: كسفت الشمس لموت إبراهيم فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: إن الشمس والقمر لا ينكسفان لموت أحد ولا لحياته فإذا رأيتم فصلّوا وادعوا الله"

Муғийра ибн Шуъба (р.а.)дан ривоят қилинади. “Расулуллоҳ (с.а.в.) даврларида ўғиллари Иброҳим вафот этган  куни қуёш тутилди. Одамлар: “Қуёш Иброҳим ўлгани сабабли тутилди”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ   (с.а.в.): “Албатта, қуёш ва ой бировнинг ўлгани ёки ҳаёти учун тутилмайди. Қачон уларни тутилганини кўрсангиз, намоз ўқинглар ва Аллоҳга дуо қилинглар”, дедилар.
Шарҳ: Кусуф – қора рангга ўзгариш. Хусуф эса – Нуқсон деган маънони англатади.
Расулуллоҳ (с.а.в.) замонларида қуёш тутилиб қолди. Одамлар қуёш Расулуллоҳ (с.а.в.) ўғиллари Иброҳим вафот этгани учун тутилди, деб айтишди. Бу гаплари билан Расулуллоҳ (с.а.в.)ни ва у зотни ўғилларини улуғлашаётган эди. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) бу сўзларни эшитиб ақидани тўғрилашга ва мусулмонлардан фасод шубҳаларни дафъ этишга киришдилар. Албатта Қуёш ва ой Аллоҳнинг қудратига далолат қилувчи аломат бўлиб, бирор кишининг у киши қай даражада улуғ бўлмасин ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайди. Унинг тутилишига сабаб Холиқнинг зоҳир қудратига далолат қилувчи бир нарса бўлиб, одамлар Қиёмат кунидан бир намунани кўз олдиларига келтиришни кўрсатиб қўйиш учун холос. Мабодо ана шундай тутилиш ҳодисасига дуч келишса Аллоҳга дуо ва намоз билан юзланишсин ва яна гуноҳи йўқларга шу даражада нарса юборган гуноҳи борларга нима бўлишини фикрласин, ортидан Аллоҳнинг неъматларига шукр қилсин.
Ҳадис фиқҳи: Ойнинг тутилишига сабаб ой билан Қуёш орасида ернинг туриб қолишидир. Агар шундай туриб қолса нурни олишдан тўсиб қўяди. Чунки ой нурни қуёшдан олади. Демак тутилиши ўша ойнинг барча нури ёки баъзиси кетиб қолиши натижасида бўлади. Аммо Қуёшнинг тутилишининг сабаби Қуёш билан ернинг орасида ойнинг туриб қолишидир. Ойнинг соясида туриб қолган бўлакдаги нурни тўсиб қўяди. Демак бунинг тутилиши зоҳирий бўлиб ҳақиқий эмас. Чунки нурини барчаси ҳам баъзиси ҳам кетмайди.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Ой ва Қуёшнинг тутилиши табиий нарса бўлиб, Аллоҳнинг камоли қудрати ва олий коинотдаги барча нарсани ўз тасарруфида ушлаб туришига далолат қилади. Албатта у бирор улуғ кишининг ўлими ёки бирор ҳодиса сабабли тутилмайди.
2. Коинотда бирор ҳодиса юз берса Аллоҳга дуо ва истиғфорни кўпайтириш.
3. Бирор нотўғри ақида ва фикрларга дуч келганда дарров уни тўғрилашга киришиш лозимлиги.
Савол-жавоб:
– Кусуф ва хусуфнинг маънолари нима?
– Ибратланиладиган ўрни нима?
– Иброҳим у ким?


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио