Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

5-ҳадис

عن عُمر بن الخطاب رضى الله عنهُ أنّه كان إذا قحطوا اسْتسقى بِالعباس بن عبدِ المطلب رضى الله عنهُ فقال: الْلهم إّنا كنّا نتوسّل إليك بنبيِّنا فتسقينا، وإنّا نتوّسلُ إليك بعمّ نبيّنا فاسْقنا قال فيُسقوْن"

Умар ибн Хаттоб (р.а.)дан ривоят қилинади: У киши қаҳатчилик бўлганида Аббос ибн Абдумуталлиб (р.а.) билан қуйидагича истисқо (яъни васила) қилардилар: “Аллоҳим! Албатта, биз сенга Пайғамбаримиз (с.а.в.) ила тавассул қилар эдик. Сен бизни сув билан сероб қилар эдинг. Энди биз сенга Пайғамбаримизнинг амакилари Аббос билан тавассул қиламиз. Бизни сув билан сероб қилгин”, дер эдилар шунда сув мўл-кўл бўлар эди.

Шарҳ: Истисқо дегани сув билан суғоришни талаб қилиш. Шариатда эса қаҳатчилик етганида Аллоҳ таолодан махсус кўринишда ёмғир талаб қилиш. У уч кўринишда бўлади.
Биринчиси: якка ёки жамоат бўлиб мутлақ дуо қилиш.
Иккинчиси: Нафл бўлса ҳам намоз ортидан дуо қилиш. Яна ҳам кучлироғи жума намозидаги хутбада сўраш.
Учинчиси: Афзалроғи намоз ва икки хутба ўқиб сўраш. Шу фикрни Абу Юсуф, имом Муҳаммад Моликий ва Шофеъийлар маъқуллашган. Имом Аҳмад фикрларича эса, хутба ўқимасдан дуо ва истиғфорни кўпайтиради.
Фуқаҳолар жумҳури истисқо намозини машруълигига иттифоқ қилиб, у икки ракатлик суннат, деб айтишган.
Абу Ҳанифа (р.а.): “Истисқо бу дуо, истиғфор ва тазарруъ бўлиб, жамоат билан ўқиладиган суннат намози эмас”, деганлар. Лекин “Ҳидоя” китоби соҳиблари: “Агар одамлар якка-якка бўлиб ўқишса”, жоиз деганлар.
Умар ибн Хаттоб даврларида одамларга қурғоқчилик ва қаҳатчилик етди. Ҳатто ёмғирсизликдан ер юзи ёрилиб кетди. Одамлар қўрқиб Умар ибн Хаттоб ҳузурларига келишди. У зот саҳобаларни йиғиб Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталибни олдиларига боришди. Чунки Умар ибн Хаттоб Аббосни ўрнилари ва  Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бўлган алоқаларини билганларидан Аллоҳга васила қилдилар. Одамлар эса атрофларида омийн деб туришди. Шу пайт осмондан шаррос ёмғир ёғди. Сув кўпайиб ҳатто ер мўл-кўл ҳосил бериб, одамлар яшай бошлашди.
Ҳадис фиқҳи: Ибн Саъд ва бошқалар Умар ибн Хаттоб қурғоқчиликдан сув талаб қилишлари “Римада” йили яъни ҳижратнинг 18-йили бўлиб ўтган. Уни бошланиши ҳожилар қайтиб келганидан кейин бошланиб тўққиз ой давом этди, деб айтишган. Умар ибн Хаттоб бошқа кишини танламасдан Аббосни танлашлари Расулуллоҳ (с.а.в.) амакилари бўлганлари учун эди. Ўша кунги Аббоснинг дуолари қуйидагича эди. “Аллоҳумма лам янзилил балоа илла бизанбин валам якшиф илла битавбатин ва ҳазиҳи айдийна илайка биззунувби ва навосийна илайка биттавбати фасқинал ғойса”.
Маъноси: Аллоҳим бирор бало туширсанг гуноҳ сабабли туширасан. Очиғликка чиқарсанг тавба сабабли чиқарасан. Мана бу қўлимиз гуноҳ билан сенгадир. Ва пешонамиз ҳам тавба билан сенгадир. Бизни ёмғир билан сийлагин.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Яхшилик ва салоҳиятли ҳамда нубувват хонадонидагилар билан шафоат талаб қилишнинг маҳбублиги.
2. Аббос (р.а.)нинг Аллоҳ ҳузуридаги фазилатлари. Дуоларини ижобат қилиши бунга мисол бўлиши.
3. Тавассул (васила) тириклар билан бўлиши, ўликлар билан жоиз эмаслиги.
Савол-жавоб: Қурғоқчилик қачон содир бўлган?
Нима учун Умар (р.а.) бошқаларни қўйиб айнан Аббос (р.а.)ни танладилар?
Аббос (р.а.) айтган дуоларини сен ҳам айтиб бергин.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио