Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

2-ҳадис

عن البراء رضى الله عنه: سمعت رسول الله صلى الله عليهِ وسلم يخطب فقال: "إن أوّل ما نبدأ بِهِ فى يومِنا هذا أن نصلي ثم نرجع فننحر، فمن فعل فقد أصاب سنتنا"

Баро (р.а.)дан ривоят қилинади. Расуллуллоҳ (с.а.в.)нинг шундай деб хутба қилаётганларини эшитдим: «Албатта, бу кунги аввалда қиладиган ишимиз намоз ўқимоқдир. Сўнгра қайтиб қурбонлик сўямиз, Кимки уни бажарса, суннатимизга эришибди, дедилар».

Шарҳ: Расулуллоҳ (с.а.в.) саҳобалари билан ҳайит намозини ўқиш учун кенгликка чиқдилар. Намоз ўқиб бўлгач, ўринларидан туриб қурбон ҳайити хутбасини ўқидилар. Сўнгра ўша куни мусулмонлар қандай амаллар қилишлари, нимадан бошлашларини кўрсатмасини бердилар. Масалан биринчи намоз, кейин қурбонлик сўйиб, уни камбағалларга садақа қилиб бериш эди. Ва яна ҳайит кунида шод ва хурсандликни изҳор қилишни умматларига ўргатдилар. Қайси бир киши юқоридаги суннатларига амал қилмасдан намоздан олдин қурбонлигини сўйгудек бўлса қурбонлик савобидан маҳрум бўлиб, сўйган қурбонлиги аҳлига тақдим қилган оддий гўштга айланади. Аммо ким аввало ҳайит намозини ўқиб кейин аҳлига қайтиб қурбонлигини сўйса Расулуллоҳ (с.а.в.) суннатларига эришади.
Ҳадис фиқҳи: Ҳайит куни бу икки амалдан ташқари яна бошқа амаллар ҳам. Бу ҳадис у кундаги амалларни санаш ёки тартиблаб чиқишни мақсад қилмайди. Ҳадис фақат икки ишни тартиблашни мақсад қилган.
1. Намоз. 2. Қурбонлик.
Бу тартибни акси бўлса ажр зоя бўлишидан огоҳлантиради.
Ҳайит кунидаги амалларни зикр қиладиган бўлсак, масалан ғусл қилмоқ, чиройли кийинмоқ, мусулмонлар орасида қўл бериб сўрашиб ҳайит билан табрикламоқ, бир-бирларини дуо қилмоқ, қурбонлик гўштидан садақа бермоқ, қариндош-уруғлар ҳолидан хабар олмоқдир.
Баъзи кишилар ҳадисдаги ўгитни Расулуллоҳ (с.а.в.) хутбада айтганлар, хутба эса намоздан олдин бўлади, деб хато тушунишган. Баро (р.а.)дан ривоят қилинган бошқа ривоятда: “Набий (с.а.в.) қурбонлик куни намоздан кейин хутба ўқидилар”, деб келган.
Ҳайит намози ҳукмида фуқаҳоларимиз ихтилоф қилишди.
Абу Ҳанифа (р.а.) ва у кишини соҳиблари кифоя бўлмаган айни вожибдир, дейишди. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) тарк этмасдан бардавом бажарганлар. Шофеъий ва Моликий мазҳаби имомлари таъкидланган суннат, деб бу сўзларига аъробий ҳақидаги “Менга фарздан бошқа намоз борми? Деганида Расулуллоҳ (с.а.в.) нафл намози бор” деб айтган ҳадисларини далил қилишди.
Савол-жавоб: Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг аввалги намозлари қайси ва нечанчи йил бўлган? Ҳайит намозини хутбаси намоздан олдин, деб айтувчи кимсаларга қандай раддия берасан? Ҳадис нима нарсага далолат қилмоқда?


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио