Манҳалул ҳадис фий шарҳил ҳадис

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

1-ҳадис

بسم الله الرحمن الرحيم
باب العيدين
الحديث-1
عن عائشة رضي الله عنها قالت: دخل علىَّ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم وعندِى جاريتان تغنيان بِغِناء بُعاثَ فاضطجَعَ على الفَرَاشِ وحوَّل وجهَهُ ودخل أبُو بكر رضى الله عنه فانتهرنِي وقال مِزْمارةُ الشيطانِ عند رسول الله صلى الله عليه وسلم فأقبل عليهِ رسولُ الله صلى الله عليه وسلم فقال: دعهما فلما غفَلَ غَمَزْتُهُمَا فَخَرَجَتَا"

Оишадан (р.а.) ривоят килинади. “Расулуллоҳ (с.а.в.) кирганларида олдимда икки қизча Буос қўшиғини  хиргойи қилиб турган эди. Сўнгра  у зот кўрпага ётдилар ва юзларини бурдилар. Кейин Абу Бакр (р.а.) кирдилар, мени койиб тўхтатдиларда:  «Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида шайтоннинг нағмаси бўляптими», дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) у кишига  юзланиб, «Қўй уларни» дедилар. Бир оз ўтгач у иккисига ишора қилган эдим чиқиб кетишди».

Шарҳ: Ийд сўзи араб тилидаги “ъода” қайтиш феълидан олинган бўлиб, ўша икки ҳайит куни Аллоҳ бандаларига қайтиши кўп бўлгани ёки ҳар йили такрор бўлиб қайтгани ёки ҳайит келиши билан одамларга хурсандчилик қайтгани сабаблидир.
Оиша (р.а.) хабар беришларича, Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳайит куни бу онамиз олдиларига кирсалар, ҳузурларида икки қизалоқ яъни Ҳамома ва Зайнаб овозини мулойим қилиб, арабий нашида куйлар эди. Нашидасида машҳур “Буос” яъни Мадинадаги Авс ва Хазраж қабилалари ўртасидаги бўлиб ўтган уруш воқеъасини куйлар эди. Бу ҳодиса Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келишларидан уч йил олдин бўлиб ўтган, Расулуллоҳ (с.а.в.) баракотларидан Аллоҳ уларнинг қалбларини улфат қилган эди. Расулуллоҳ (с.а.в.) эса уйдаги хурсандчиликка халал беришни истамасдан, тўшакларига ёнбошлаб, уларни кўрмаслиги учун юзларини буриб олгандилар. Шу ҳолда туришганида Абу Бакр (р.а.) қизлари олдига кирдилар ва қарасалар икки қизалоқ хурсандлик ила куй айтишаётган эди. Абу Бакр (р.а.) қизларини койиб, бундай куйлаш шайтон иши эканлиги, Расулуллоҳдек зотнинг уйларида куй айтиш лойиқ эмаслигини уқтираётган эдилар. Лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) Абу Бакрни тўхтатиб: “Қўявер! Бу кун ҳайит куни. Унда хурсандчилик ва ўйин кулги қилишнинг зарар жойи йўқ”, дедилар. Икковлари суҳбатлашиб туришган эди, Оиша (р.а.) икки қизалоққа секин чиқиб кетишларига ишора қилдилар. Чиқиб кетишганидан кейин Нубувват хонадонига яна қайтадан сокинлик ва виқор қайтиб келди.
Ҳадис фиқҳи: Расулуллоҳ (с.а.в.) куйни тинглаган пайтларида юзларини буриб олишларига сабаб, чунки у зотнинг мақомларига бу каби куйни тинглаш маъқул эмас эди. Лекин инкор қилмасликлари уни шариат иқрор бўлган кўринишда жоиз эканига далолат қилади. Чунки Расулуллоҳ (с.а.в.) ҳеч қачон ботил нарсага иқрор бўлмаганлар.
Ҳадисдан ўрганганларимиз:
1. Куйлаётган аёлнинг овозини, фитнадан омон бўлиш шарти билан эшитиш жоизлиги.
2. Ҳайит кунлари хурсандчилик қилиш дин шиорларидан экани.
3. Киши қизиникига, эри борлигида кириши жоизлиги, айниқса бундай нарса одати бўлса.
4. Шогирд шайхи олдида уни йўлига мувофиқ нарсада фатво бериши.
5. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг хусни хулқ соҳиби эканликлари.
Савол-жавоб:
– Нима учун ҳайитни ийд, деб номланди.
– Ҳадисни ўз услубингда шарҳлаб, қисқа ҳолда жавоб бер.
– Икки қизни исми нима?
­– Буос деганда нимани тушунасан?


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио