Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ҳаж қилиш ва Маккага кириш тарзи боби

<!-- /* Style Definitions */ p.MsoNormal, li.MsoNormal, div.MsoNormal {mso-style-parent:""; margin:0cm; margin-bottom:.0001pt; mso-pagination:widow-orphan; font-size:12.0pt; font-family:"Times New Roman"; mso-fareast-font-family:"Times New Roman";} @page Section1 {size:595.3pt 841.9pt; margin:2.0cm 42.5pt 2.0cm 3.0cm; mso-header-margin:35.4pt; mso-footer-margin:35.4pt; mso-paper-source:0;} div.Section1 {page:Section1;} -->

607) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳаж сафарига чиқдилар. Биз ҳам улар билан бирга йўлга чиқдик. Зул Ҳулайфага келганимизда Асмо бинт Умайснинг кўзлари ёриди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом унга: «Ғусл қилинг ва бир матони  оёқлар билан айлантириб истисфор қилиб боғлаб олинг ва эҳром кийинг»-дедилар. Ўзлари масжидда намоз ўқидилар ва Қасво номли туяларига миндилар ва Байдо деган жойга етгач, шундай деб талбия айтдилар: «Лаббайка аллоҳумма лаббайк, ла: шари:ка лака лаббайк, иннал-ҳамда ван-ниъмата лака вал-мулк. Лаббайка ла: шари:ка лак!». Каъбанинг олдига келганимизда рукнни табаррукан силадилар. Ва уч бор оҳиста (лўкиллаб) югурдилар ва тўрт бор юрдилар (яъни, тавофда). Сўнг Мақоми Иброҳимнинг олдига бориб намоз ўқидилар. Сўнг рукннинг олдига қайтиб уни ўпдилар, сўнг (ал-Масжд ул-ҳаром) дарвозасидан Сафо (тепалигига) чиқдилар. Сафога яқинлашгач: «Иннас-софа: вал-марвата мин шаъа:ирилла:ҳ..» ни ўқидилар. Ва «Аллоҳ бошлаган жойдан бошлайман»-дедиларда, Каъба кўрингунга қадар Сафонинг устига кўтарилдилар. Қибла томонга юзландилар: (Ла: ила:ҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар деб) тавҳид ва такбир айтдилар. Кейин: « Ла: ила:ҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла:шари:ка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала: кулли шайъин қоди:р. Ла: ила:ҳа иллаллоҳу ваҳдаҳ, ва анжаза ваъдаҳ ва насора ъабдаҳ ва ҳазамал-аҳзаб:ба ваҳдаҳ». (тарж. Ёлғиз Аллоҳдан бўлак илоҳ йўқдир. Унинг шериги йўқдир. Барча мулк ва ҳамд Унингдир. Ва У ҳар нарсага Қодир Зотдир. Унинг ёлғиз Ўзидан бўлак илоҳ йўқдир. ваъдасини бажарди, бандасини (яъни, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломни) ғолиб қилди ва барча қўшинларни унинг бир ўзи тор-мор айлади).-деб 3 марта дуо қилдилар. Сўнг Сафодан Марва томон тушдилар, оёқлари (икки тепалик орасидаги) водийгатеккани ҳамоно то Марвага чиқиб олгунларигача (юришни тезлатиб) саъй қила бошладилар. Марванинг тепасида Сафонинг устида қилганларидек (ҳаракатларни) қилдилар».-деб, Термизий ҳадиснинг аслини зикр қила бошлайди: «Тарвия куни  бўлганида Мино томон юзландилар. Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом туяларига миндилар ва унинг устида (йўл давомида) пешин, аср, шом, хуфтон ва бомдодни ўқидилар. Сўнг қуёш чиққунча бир оз дам олиб турдилар. Сўнг (юришга) ижозат бердилар. Арафот тоғига етиб келишди. Йўлда устига жун қопланган бир чодирга дуч келдилар ва унда қарор топдилар. Қуёш қиёмдан оққанда Қасвони эгарлашни буюрдилар. Туяни олиб келишгач, уни миниб водий (яъни, Арафот водийси)нинг ўртасига етиб келдилар ва одамларга хутба айтдилар. Кейин азон айтдилар. Сўнгра иқомат айтиб пешин намозини ўқидилар. Сўнг яна иқомат айтдилар ва асрни ўқидилар. У иккиси орасида ҳеч бир намоз ўқимадилар. Сўнг туяга миниб чодирга етиб келдилар. Туялари Қасвонинг биқинини харсангтошларга тўғирлаб тўхтатиб, Мушот тоғининг олдида қиблага юзланиб турдилар. То қуёшнинг сариқлиги бир оз кетиб, қуёш бота бошлагунга қадар шу ҳолда турдилар. (яъни, туялари устида оёқларини ҳарсангтошларга қўйиб?). Қуёш гардиши (уфқ ортида) ғойиб бўлгач, йўлга қўзғалдилар. Қасво бўйнига юган боғланган эди. (Тушиб боришаётган қияликнинг тикка  бўлганидан) туяларининг боши эгарнинг пойгакигача тегиб турар эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом (тушишда хушёрликка чорлаб) ўнг қўллари билан имлаб: « Эй, одамлар, секин-секин»,-дер эдилар. Агар бирон тоғнинг олдига келсалар, унга туялари чиқиб олгунича юганини бир оз бўшатар эдилар. Шу тариқа Муздалфага етиб келдилар. У ерда шом ва хуфтонни бир азон ва икки иқомат билан ўқидилар. Бу икки намозларининг орасида ҳеч бир тасбеҳ ўқимадилар. Сўнг тонг отгунича ён бошлаб ётдилар. Кун ёриша бошлаганда бомдодни бир азон ва бир иқомат билан ўқидилар. Сўнг туяларига миниб ал-Машъар ул-Ҳаромга етиб келдилар, қибла томонга юзланиб дуо, такбир ва таҳлил айтиб турдилар. Ва тонг етарли ёришгунча ўтирмай тик турдилар. Қуёш чиқмасдан йўлга чиқдилар.  Батн ул-Муҳассир  га етиб келгач туяни бир оз тезлатдилар. Сўнг Жамрат ул-куброга олиб борадиган Ўрта йўл бўйлаб юриб, дарахтнинг олдидаги Жамрага етиб келдилар. Унга 7 та кичик тош отдилар. Ҳар бир тош отганларида битта такбир айтиб турдилар. Ҳар бир тош шағал (катталиги) дек эди. Уларни Батн ул-водийдан туриб отдилар. Сўнг қурбонлик қилинадиган жой-манҳарга бордилар ва қурбонлик қилдилар. Сўнг уловга миниб Каъбага ифоза қилдилар ва Маккада пешинни ўқидилар. Муслим ҳадисни кенгроқ келтирган.

 

608) Ҳузайма ибн Собит ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «ҳаж ёки умра учун талбия айтиб бўлгач, Аллоҳдан Унинг розилиги ва жаннатини сўраб дуо қилганлар»и, ҳамда «Унинг раҳмати билан дўзахдан паноҳ тилаган»ликларини айтган. Шофиъий заиф иснод билан ривоят қилган.

 

609) Жобир (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Мен мана бу ерда қурбонлик қилдим: Минонинг барча ери қурбонлик жойи (саналавера)дир. Сиз туяларингиз устида ўтириб (ҳам) қурбонлик қилаверинг. Мен мана бу ерда тўхтадим:  (Билиингки,) Арафотнинг барча ери тўхташ жойи (саналавера) дир. мен мана бу ерда турдим. (Ваҳоланки,) Жамънинг ҳаммаси мавқиф (яъни, тўхтаса бўладиган жой)дир». Муслим ривояти.

 

610) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Маккага келсалар, унга унинг тепалик тарафидан кириб, унинг пастқамлик жойидан чиқиб кетар эдилар . Муттафақ.

 

611) Ибн Умар ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Зу Туво  да тунни ўтказмасдан ва тонг отгач ғусл қилиб олмай туриб Маккага кирмаганликларини унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ўзлари айтганларини ривоят қилган. Муттафақ.

612) Ибн Аббос (р.а.) дан у кишининг Ҳажар ул-асвадни ўпганлари ва унинг олдида сажда қилганларини келтирилади. Ал-Ҳоким марфуъ ҳолда, Байҳақий мавқуф ҳолда келтирган.

 

613) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг уларга (Каъбанинг атрофида тавоф қилаётиб) «3 айлана оҳиста югуриб лўкиллашлари 4 айлана юришларини ҳамда икки рукн орасида секин юришларига амр этганлар»и яна мазкур ровийдан ривоят қилинган. Муттафақ.

 

614) Ибн Умар (р.а.) дан у киши Каъбани илк тавоф (тавофи қудум) қилсалар,  3 тавофни лўкиллаб ва 4 тавофни юриб бажарганлари келтирилган. Муттафақ.

 

615) яна мазкур ровий айтади: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Каъбанинг икки яманий рукндан бўлак жойини силаганлари ёки ўпганларини кўрмаганман. Муслим ривояти.

 

616) Умар (р.а.) дан: у кишининг ал-Ҳажар ул-Асвадни ўпаётиб : «Мен сенинг оддий бир тош эканингни ва (ҳеч кимга) зарар ҳам фойда ҳам келтиролмаслигингни билурман. Ва агар мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг сени ўпаётганлирини кўрмаган эрсам сени ўпмас эдим»-деб айтганлари келтирилган. Муттафақ.

 

617) Абу Туфайл (р.а.) дан: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Каъбани тавоф қилганларини ва рукнга ҳассаларини текказиб сўнг ҳассаларини ўпганларини кўрдим». Муслим ривояти.

 

618) Абу Яъло ибн Умайя (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом яшил бурдни (ридони) музтабиъ  ҳолда кийиб тавоф қилдилар. Насоийдан ташқари бешлик ривояти. Термизий саҳиҳ деган.

619) Анас (р.а.) дан : Бизлардан бировимиз овоз кўтариб талбия айтар, бировимиз такбир айтардик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бу (ишимиз)дан норози бўлмасдилар. Муттафақ.

 

620) Ибн Аббос ра ривояти: Мени Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом юк ортган (ёки: юксиз дедиларми эслолмаман) ҳолда Жамъдан сафарга тунда жўнатдилар. Муттафақ.

 

621) Оиша (р.а.) дан : Савда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан Муздалфада тунаган кечамизда ул зотдан юклари оғир бўлгани сабабли аввалроқ йўлга чиқишга изн сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом унга рухсат бердилар. Муттафақ.

 

622) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қуёш чиқмагунча (шайтонга) тош отманглар»-деб айтдилар. Насоийдан ташқари бешлик ривояти. Иснодида узилиш бор.

 

623) Оиша (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Қурбонлик кечаси Умм Саламага рухсат бердилар: у тонг отмасдан туриб (шайтонга) тош отди. Сўнг Маккага ифоза қилиб қайтди. Абу Довуд ривояти. Исноди Муслим шарти билан.

 

624) Урва ибн Мудоррис (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки бизнинг ушбу, яъни Муздалфадаги намозимизни бирга ўқиса ва то йўлга тушгунимизча биз билан турса ва агар у бундан олдин Арафотда бир кеча-кундуз турган бўлса, унинг ҳажи тўкис ва унинг маносиклари (тўлиқ) ўталган бўлур». Бешлик ривояти. Термизий ва ИХ саҳиҳ деган.

 

625) Умар (р.а.) дан: у киши : Мушриклар қуёш чиқмагунча ифоза қилмас ва: «Эй Сабир  ёришгил!»-деб туришарди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уларга хилофан- қуёш чиқмасдан туриб Маккага ифоза қилдилар. Бухорий ривояти.

 

626) Ибн Аббос ва Усома ибн Зайд (р.а.) дан: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом (шайтонга) тош отиб бўлгунларигача талбия айтишни давом эттирдилар». Бухорий ривояти.

 

627) Абдуллоҳ ибн Масъуд ра Каъбага чап ва Минога ўнг томонларини қилиб туриб, жамрани 7 та тош билан бажардилар ва бу (мен турган жой) жой Бақара сураси нозил  қилинган жойдир,-дедилар. Муттафақ.

 

628) Жобир (р.а.) дан деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом жамаротни Қурбонлик қилинадиган куннинг чошгоҳида отганлар, ундан кейинги (вақти) эса, қуёш завол бўлгачдир. Муслим ривояти.

 

629) Ибн Умар (р.а.) дан: у киши кичкина шайтонга (асл энг пастига) 7 та тош билан жамаротда тош отганлари ва ҳар бир тош ортидан такбир айтганлари, олдинроққа бориб чўкка тушганлари, сўнг туриб қиблага юзланганлари, узоқ туриб дуо қилганлари, рафъ йадайн  қилиб ўртача (шайтон)га тош отганлари, сўнг чап томонлари билан туриб чўкка тушганлари ва қибла томонга юзланиб ўринларидан турганлари сўнг дуо қилиб рафъ йадайн қилганлари,узоқ вақт тик туриб Батн ул-водийдан Ақаба жамраси тошларини отганлари, тошларни отаётиб (юришдан) тўхтамаганлари сўнг (жамаротдан) нари кетганлари ва : Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг уни (яъни, тош отишни) шундай бажарганларини кўрганман-деганлари келтирилган.  Бухорий ривояти.

 

630) яна мазкур ровий ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Парвардигор сочини олдирганларни (яъни, ҳаж сўнгида) ўзинг раҳматинга олгил»-деб дуо қилдилар. «Сочларини қисқартирганларни ҳам (деб айтинг), йо, Расулуллоҳ!»-дейишди. Учинчи мартасида : «..ва сочларини қисқартирганларни ҳам»-деб (қўшиб) айтдилар.

 

631) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Ҳажжат ул-вадоъ пайтида бир жойда тўхтадилар. Одамлар ул зотга савол бера бошлашди: Бир киши келиб: Мен билмасдан қурбонликни сўйишдан олдин сочимни олдириб қўйдим.-деди. Ул зот: «(Қурбонликни) сўявер ҳечқиси йўқ»-дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Бошқа бир одам : Мен билмай қолиб шайтонга тош отмасдан олдин жонлиқ сўйиб қўйибман-деди. Ул зот: «(Тошларни) отавер ҳечқиси йўқ»-дедилар. Ўша куни ким нима ҳақида сўрамасин барчасига: «Қилавер ҳеч қиси йўқ»-қабилида жавоб бердилар саллаллоҳу алайҳи вассалом.

 

632) Мисвар ибн Маҳрама ра: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг қурбонликларини соч олдиришдан илгари сўйганлари ва саҳобаларига ҳам шундай қилишларини буюрганларини айтган. Бухорий ривояти.

 

633) Оиша (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар тошларингизни отиб бўлган ва сочларингизни олдириб бўлган бўлсангиз, сизларга атирланиш ва аёллардан бошқа ҳамма нарса ҳалол бўлади»-дедилар. Аҳмад, Абу Довуд ривояти. Ҳадис иснодида заифлик мавжуд.

 

634) Ибн Аббос (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Аёлларга сочни олдириш йўқ. Аёллар учун фақатгина сочни қисқартириш (вожиб) дир». АД нинг ҳасан иснод билан ривояти.

 

635) Ибн Умар ра : Аббос ибн Абдулмутталибнинг ҳожиларга соқий лик қилиш учун Маккада тунаб қолишга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан изн сўрагани ва унга рухсат берганларини келтирган. Муттафақ.

 

636) Осим ибн Адий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Туя боқувчи чўпонларга Минога бормай (Маккада) тунаб қолишларига рухсат берганлари ва уларнинг қурбонлик сўйиладиган кунда (яъни, Наҳр кунида) ва унинг эртаси куни ва эртасидан кейин икки кунгача шайтонга тош отишга, ҳамда Минодан қайтиладиган кунда (яъни, Нафр кунида) ҳам тош отишга ижозат берганларини ривоят қилган. Бешлик ривояти. Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ  дейишган.

 

637) Абу Бакра (р.а.) дан : У киши : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизга қурбонлик қилинадиган куни хутба айтдилар. Ҳадис. Муттафақ.

 

638) Сарро бинт Набҳон (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизларга «Бошлар (дан сочлар олинадиган) куни»да хутба айтдилар ва : «Ташриқ кунларининг қоқ ўртаси шу (бугун) эмасми?»-дедилар. Ҳадис. Абу Довуд ҳасан иснод билан ривоят қилган.

 

639) Оиша ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг у кишига : «Каъбани тавоф қилишинг ва Сафо ва Марва оралиғида саъй қилишинг ҳаж ва умранг учун етарли бўлур»-деганларини ривоят қилганлар. Муслим.

 

640) Анас ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «пешин билан асрни ва шом билан хуфтонни (қўшиб) ўқиганлар»и, «ал-Муҳассабда бир оз ётиб, сўнг уловга миниб Каъбага борганлар»и ва «тавоф қилганлар»ини айтган. Бухорий ривояти.

 

642) Оиша (р.а.) дан: У кишининг: Мен ал-Абтаҳ деган жойда тўхтамаган бўлардим-деганлари ва фақатгина унда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом у жойнинг харажатлари учун энг саховатли жой бўлгани учун ҳам унда тўхтаганлари ривоят қилинган. Муслим.

 

643) Ибн Аббос (р.а.) дан: У киши : Одамларга уларнинг ҳаждаги охирги манзиллари Каъба бўлишлиги буюрилди. Фақатгина ҳайз кўрган аёлларга енгиллик қилиб берилди. (яъни, улар тавоф қилишдан озод қилинди).

 

644) Ибн Зубайр (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «Менинг ушбу масжидимда ўқилган битта намоз ундан бошқаларидаги мингта намоздан афзал, илло ал-Масжид ал-Ҳаром (бундан истисно). Унда ўқилган битта намоз, Менинг ушбу масжидимда ўқилган юзта намоздан афзал». Аҳмад ривояти. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио