Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эҳромнинг кўринишлари ва унинг шакли

592) Оиша (р.а.) дан : Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Ҳажжат ул-Вадоъ йилида йўлга чиқдик. Баъзиларимиз умра талбиясини, баъзиларимиз ҳаж ва умра талбиясини (қўшиб) ва яна бошқаларимизҳаж талбиясини овоз чиқариб айтиб борардилар. (Маккага) етиб боргач умра учун талбия айтган одамлар қурбонлик қилдилар. Ҳаж учун ёки ҳаж ва умра учун талбия айтганлар эса то қурбонлик куни (ҳайит)гача жонлиқларини сўймай турдилар. Муттафақ.

 

Эҳром ва у билан боғлиқ бўлган масалалар

 

593) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ал-Масжид ул-ҳаром ёнига келибгина талбия айтар эдилар. Муттафақ.

 

594) Холид ибн Соиб отасидан ривоят қилишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳузуримга Жибрил келиб, асҳобларимга талбия айтаётганларида овозларини кўтаришларига амр этишимни сўрадилар»-дедилар. Бешлик ривояти. Термизий ва ИҲ саҳиҳ деганлар.

 

595) Зайд ибн Собит ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг талбия айтиш учун ният қилибғус олганларини айтган. Термизий ривояти. У ҳадисни ҳасан деган.

 

596) Ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан муҳрим(эҳромланган одам)нинг нима кийиши мумкинлиги ҳақида сўрашди.  Ул зот : «У кўйлак ҳам, салла ҳам, иштон ҳам, бурнус  ҳам киймайди. Махсилар ҳам киймайди. Илло кийишга ковуш топа олмасагина, уни(нг қўнжини) тўпиқларидан пастроқдан кесиб ташлаб кийса бўлади. Унга заъфарон ва варс  теккан нарсани ҳам киймайди»-дедилар. Муттафақ. Лафзи Муслимники.

 

507) Оиша (р.а.) дан : у киши : Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломни эҳром кийишларидан аввал ва жонлиқ сўйишларидан олдин ва Каъбани тавоф қилишларидан олдин атир билан хушбўйлаб қўяр эдим-дедилар. Муттафақ.

 

598) Усмон ибн Аффон (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Муҳрим уйланмайди, бировни никоҳламайди ва (никоҳ) хутба ҳам ўқимайди»-деганларини айтганлар. Муслим ривояти.

 

599) Абу Қатода ра ёввойи эшакни овлаб келган эҳромсиз бир саҳобий қиссасини келтириб: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом эҳромда бўлган саҳорбаларига : «Сизлардан биронтангиз унга буни овлагин буюрдими? Ёки бунга бирон ишора бердими?»-дедилар. «Йўқ»-дейишгач: «Унинг қолган нгўштидан еяверинг»-деб айтдилар- деди.

 

600) Саъб ибн Жассома ра : ўзининг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга ёввойи эшак (овлаб) уларнинг Абво ёки Виддонда эканларида ҳадя қилганини келтирган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом унга (ҳадясини) қайтариб бердилар ва: «Агар эҳромда бўлмаганимизда, сизга буни қайтариб бермаган бўлардик»-дедилар. Муттафақ.

 

601) Оиша (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Жонзотлардан бештаси газандалар саналадир. Улар ҳарамдан ташқарида ҳам унинг ичида ҳам ўлдирилаверадилар. (Булар): чаён, қирғий, қарға, сичқон ва қутурган ит.» Муттафақ.

602) Ибн Аббос (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг эҳромдалик ҳолларида ҳам зулук билан қон олдирганларини айтган.

 

603) Каъб ибн Ужра (р.а.) дан: Мени Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг олдиларига кўтариб олиб боришди. (Бошим битлаб) битлар ҳатто юзларим устида ўрмаларди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом:  Сенда кўриб турган бу дардни илгари ҳеч ҳам кўрмаганман. (Қурбонлик қилишга) қўйинг топа оласанми? –дедилар. «Йўқ»-дедим. «Уч кун рўза тутгин, ёки олтита мискинни тўйдир. Ҳар бирига ярим соъдан (таом) бергил»-дедилар. Муттафақ.

 

604) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Аллоҳ Ўз расулига Маккани фатҳ қилиб берганида, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом одамлар орасида туриб Аллоҳга ҳамд ва сано айтдилар. Сўнг дедилар: «Аллоҳ таоло Маккани филлар (эгалари балоси)дан қутқарди ва унга ўз Расули ва мусулмонларни бош қилиб қўйди. Уни мендан аввалги ҳеч бир ҳоким бўйсиндиролмаган (асл.уларга ҳалол бўлмаган). У фақат менга кундузнинг бир соатидагина (жангсиз) бўйсиндирилди. Ва батаҳқиқ у мендан кейин ҳеч кимга енгилмас. Унда ўлжани ҳайдаб ёки қувиб ов қилинмайдир, унинг (Макканинг) бутоғи юлинмайди, унинг ерига тушириб қолдирилган нарса уни излаб юрувчи эгасигагина ҳалол бўлур. Ва кимки унинг (ҳимояси учун) ўлса у яхшилик учун ўлган саналур». Аббос (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «унинг бутоғини юлиб бўлмас» деганларида): «...изхир  дан бошқасини .. (деб айтинг) Йо, Расулуллоҳ, биз уни қабрларимизга ва уйларимизга қўямиз»-деди. Шунда Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Изхирдан бошқасини»-дедилар. Муттафақ.

 

605) Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим (р.а.) дан : Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Иброҳим Маккани муқаддас деб эълон қилди. Ва унинг аҳли ҳаққига дуойихайр қилди. Мен ҳам Иброҳим Маккани муқаддаслаганидек Мадинани муқаддас деб эълон қилдим. Ва худди Иброҳимнинг маккаликлар ҳақларига қилган дуосидек, унинг (яъни, Мадинанинг ) ҳар бир соъ ва мудд  (сув)и ҳақига дуо қилдим». Муттафақ.

 

606) Али ибн Абу Толиб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Мадина унинг ёввойи эшагидан тортиб то ҳўкизигача овлаш ҳаром қилинган муқаддас жойдир». Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио