Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ҲАЖ КИТОБИ. Унинг фазилати ва кимлар учун фарз эканлиги баёнидаги боб

579) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Икки умра бир-бири орасидаги (гуноҳ)лар учун кафоратдир. Мабрур ҳаж нинг мукофоти фақатгина жаннатдир»-дедилар. Муттафақ.

 

580) Оиша (р.а.) дан : Мен : «Эй, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом аёлларга ҳам жиҳод фарзми?»-деб сўрадим. Ул зот : «Ҳа, уларга жанг қилинмайдиган жиҳод: ҳаж ва умра фарздур»-деб марҳамат қилдилар саллаллоҳу алайҳи вассалом. Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари. ҳадис лафзи Ибн Можаники. Исноди саҳиҳ. Асл матн «Саҳиҳ Ибн Можа» китобида.

 

581) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга бир сахройи араб келиб : «Эй, Аллоҳнинг расули менга умра ҳақида дарак беринг. У вожиб амалми?»-деди. «Йўқ, лекин умра қилсанг ўзингга яхши»-дедилар. Аҳмад ва Термизий ривояти.

Ибн Адий бошқа ровийдан шунга ўхшаш заъиф ҳадисни келтирган.

Жобир ра нинг марфуъ ҳолда келтирган ҳадисида : «Ҳаж ва умра фарз амалдир» дейилган.

 

582) Анас (р.а.) дан: «Йо, Расулуллоҳ, (Қуръонда келтирилган) «йўл»  дан мурод надур?»-дейишди. «Егулик захираси ва улов»-дедилар. Дорқутний ривояти. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган. Ирсоли рожиҳ.

Термизийнинг ҳам ибн Умар (р.а.) дан келтирган ўхшаш ҳадиси бўлиб, унинг иснодида заифлик мавжуд.

 

583) Ибн Аббос (р.а.) дан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Равҳо деган жойда бир карвонга дуч келиб: «Қайси қавмдурсиз?»-дедилар. «Бизлар мусулмонлармиз»-дейишди. «Ўзингиз ким бўласиз?»-деб сўрадилар. «Аллоҳнинг элчиси»-дедилар сав . (Карвондагилардан) бир аёл  ёш болани кўтариб: «Бу ҳам ҳаж қиладими?»-деди. «Ҳа, ажри сизга бўлади»-дедилар. Муслим ривояти.

 

584) Мазкур ровийдан ра : Фазл ибн Аббос ра (бир сафар чоғида) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга бир туяда ҳамроҳ бўлди. (Йўлда) Хасъам қабиласидан бир аёл уларнинг ёнларига келди. Фазл у аёлга қараб, аёл Фазлга қараб қотиб туравердилар. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Фазлнинг юзини бошқа томонга буриб қўйдилар. Аёл гап бошлади: «Йо, Расулуллоҳ, ҳаж фарзи менинг отамга қариб қолганларида етиб келди, у киши туя устида мустаҳкам ўтиролмайдилар. Уларнинг ўрнига ҳаж қилсам бўлурми?» Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳа»-дедилар. Ушбу воқеа Видолашув жажида бўлган эди. Муттафақ. Ҳадиснинг лафзи Бухорийники.

 

585) мазкур ровийнинг ривояти : Бир аёл Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳузурларига келиб : «Онам ҳаж қилишни қасди назр қилиб, ҳажга боролмай вафот этдилар. У кишининг ўрнига ҳаж қилсам бўлурми?»-дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳа, ўрнига ҳаж қилавергил. Агар онангнинг биронта қарзи бўлганда уни адо этар эдинг, тўғрими? Бас, Аллоҳга бўлган (қарз-назр)ларни ҳам адо этинг.  Чунки, Аллоҳ (қарзига) вафо қилинишликка энг ҳақли Зотдур».-деб марҳамат қилдилар. Бухорий ривояти.

 

586) Яна мазкур ровийдан ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қайси ёш бола ҳаж қилса, сўнг балоғатга етса, яна бошқа ҳаж қилмоғи лозим. Ва қайсики, қул ҳаж қилса, сўнг озод бўлса, унинг ҳам яна ҳаж қилмоғи лозимдир»-дедилар. Ибн Абу Шайба ва Байҳақий ривоятлари. Ровийлари сиқотдир. Мавқуф.

 

587) яна мазкур ровийдан: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «Маҳрамисиз бўлган аёл билан ҳеч бир киши холи қолмасин. Ва аёл киши ўз маҳрамисиз сафарга чиқмасин»-деганларини эшитдим. Ўшанда бир киши ўрнидан туриб: «Эй, Расулуллоҳ, аёлим ҳажга чиқиб кетди, мен бўлсам фалон ғазотда қатнашишга ёзилганман-деган эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тез бориб аёлинг билан ҳаж қилғил»-дедилар. Муттафақ. Лафзи Муслимнинг.

 

588) Мазкур саҳобий ривояти ра : Пайғамбар сав бир кишининг : «Лаббайка ъан Шубрума» (Шубрума номидан Сенга лаббай)-деб талбия айтаётганини эшитиб қолдилар ва : «Шубрума ким?»-деб сўрадилар. У : «Акам» ( ёки «Қариндошим» -дедими эсимда йўқ) «Ўзинг учун ҳаж қилганмисан?»-дедилар. «Йўқ»-деди. Шунда ул зот: «Аввал ўзинг учун ҳаж қил, сўнг Шубрума учун ҳаж қилгил»-дедилар сав. Абу Довуд ва Ибни Можа ривоятлари. Ибни Ҳиббон саҳиҳ деган. Аҳмад вақфини рожиҳ деган.

 

589) мазкур ровийдан ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизга хутба қилиб: «Аллоҳ сизларга ҳажни фарз қилди»-дедилар. Шунда, Ақраъ ибн Ҳобис ўрнидан туриб : «Ҳар йилдами, Йо Расулуллоҳ?»-деди. «(Ҳа деб) айтсам вожиб бўлиб қолур. Ҳаж (умрда) бир борадир. Ундан бошқаси татаввуъ (яъни, ихтиёрий нафл)дур»-дедилар. Термизийдан ташқари Бешликнинг ривояти. Ушбу ҳадиснинг аслини Муслим Абу Ҳурайрадан келтирган.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио