Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Эътикоф ва Рамазондаги намозлар боби.

568) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки , Рамазон ойида имон бирла ва савобдан умид қилган ҳолда намоз ўқиса, аввал қилган гуноҳлари кечирилур»-деб марҳамат қилдилар. Муттафақ.

 

569) Оиша (р.а.) дан: «Ўнлик кирганда » (яъни, Рамазоннинг охирги ўн кунлиги келганда,) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг иштон боғларини маҳкамлаганлари (яъни, аёлларига яқинлик қилмаганлари ), тунларини бедор қилганлари ва аҳлларини ҳам (тунда ибодат учун) уйғотганларини ривоят қилганлар. Муттафақ.

 

570) яна мазкурадан: Набий акрам саллаллоҳу алайҳи вассалом агар эътикоф қилмакни истасалар , (аввал) бомдод намозини ўқиб , сўнг эътикофхоналарига  кирар эдилар. Муттафақ.

 

571) яна у кишидан ра : То Аллоҳ уларнинг жонларини олгунга қадар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Рамазон ойининг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирганлари ва ул зот(нинг вафотлари)дан сўнг аёллари(нинг ҳам шу вақтда ) эътикофда ўтирганлари келтирилган. Муттафақ.

 

572) яна Оиша (р.а.) дан: «Агар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом масжиддан туриб бошларини ҳужрамга киритсалар, мен сочларини тараб қўяр эдим. Агар эъхтикофда бўлсалар уйга фақат эҳтиёж юзасидангина кирар эдилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Бухорийники.

 

573) мазкурадан : у киши дедилар: Муътакиф учун: Беморни зиёрат қилмаслиги, жанозага қатнашмаслиги, аёлига тегмаслиги, унга яқинлик қилмаслиги ҳамда зарур юмуши бўлмаса, бирор ҳожат учун (масжиддан ташқарига)чиқмаслиги –суннатдир. Жомеъ масжиддан бўлак (жой)да эътикоф ўтириш йўқдир. Абу Довуд ривояти. Ровийлари чакки эмас.

 

574) Ибн Аббос (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Муътакифга рўза вожиб эмасдур. Магар у уни ўзига аҳд қилмаса..»-дедилар. Дорқутний ва ал-Ҳоким.

 

575) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг саҳобаларидан бир неча киши тушларида Қадр кечасини (Рамазоннинг) охирги (ўн кунлигининг) етти кечасида деб кўрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тушларингизнинг охирги кечаларнинг етти кечасига тўғри келаётганини кўриб турибман. Бас, уни изловчилар бўлса, охирги етти кечадан излайверсинлар»-дедилар. Муттафақ.

 

576) Муовия ибн Абу Суфён (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Лайлат ул-қадр ҳақида гапириб: «27-чи кеча..» деб айтганларини ривоят қилади. Абу Довуд ривояти.

Уни (яъни Қадр кечасини) белгилаш борасида 40 та турли қавл этилмишдир. Уларнинг барчасини «Фатҳ ул-борий» да келтирганман.

 

577) Оиша (р.а.) дан: Мен : Эй, Расулуллоҳ, мен Қадр кечаси қай кечада эканлигини билдим дейлик, унда нима (дуо)ни айтадурман?-дедим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳумма иннака ъафуввун туҳибб ул-ъафва фаъфу ъанний» -дегин»(тарж. Парвардигорим, Сен кечиримли зотдурсан. Кечиришни хуш кўрасан. Мени авф этгил).-дедилар.

АД дан ташқари бешлик ривояти. Термизий ва ал-ҳоким саҳиҳ дейишган.

 

578) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Учта масжиддан: ал-Масжид ул-ҳаром, менинг ушбу масжидим (яъни, ал-Масжид ун-Набавий) ва ал-Масжид ул-ақсо» дан ўзгаларига карвон тортиб (зиёрат учун) бормангиз» Муттафақ.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио