Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Татаввуъ (нафл) рўзаси ва рўза тутишдан қайтарилган кунлар боби

552) Абу Қатода Ансорий (р.а.)  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан Арафа кунида рўза тутиш ҳақида сўралганлари тўғрисида ҳикоя қилиб шундай деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «У ўтган йилги ва ўтаётган йилдаги (гуноҳ ва хатоларнинг) каффоратидир»-дедилар. Ва Ашуро куни (тутиладиган) рўза ҳақида сўралганларида Ул зот: «У ўтган йил (гуноҳ ва хатоларини) каффорат қилади»-деб айтдилар. Душанба кунида рўза тутиш ҳақида сўрашганда: «Бу мен туғилган, мен (пайғамбар қилиб) юборилган ва менга (Қуръон биринчи бор) нозил қилинган кундир»-деб марҳамат қилдилар. Муслим ривояти.

 

553) Абу Айюб Ансорий (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, Рамазон рўзасини тутса ва Шаввол (ойи)дан олти кунни унга қўш(иб рўза тут)са, (унга) бир йил (тўлиқ) рўза тутган (савоб) бўлур»-деб марҳамат қилдилар. Муслим ривояти.

 

554) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қайси бир бандаики, агар Аллоҳ йўлида бир кун рўза тутса, Аллоҳ ўша куннинг шарофати ила унинг юзидан дўзахни етмиш куз(лик масофа)га узоқлаштириб қўяди»-дедилар. Муттафақ. Лафзи Муслимники.

 

555) Оиша (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рўза тутсалар, биз : (Энди) рўза тутмай юрмасалар керак-дегунимизгача (узоқ) рўза тутардилар. Агар муфтир (рўзасиз) ҳолда юрсалар, то биз: «(Энди нафл) рўза тутмасалар керак»-дегунимизгача (узоқ вақт нафл) рўза  тутмасдилар. Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Рамазон рўзаларидек мукаммал рўза тутганларини ҳеч кўрмаганман. Бошқа ҳеч бир ойда Шаъбон ойидагидан кўра кўпроқ (нафл) рўза тутганларини кўрмаганман. Муттафақ. Лафзи Муслимники.

 

556) Абу Зарр (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: Бизларга ҳар ойнинг 13, 14 ва 15-кунларида  жами уч кун рўза тутишни амр этдилар. Насоий ва Термизий ривояти. ИҲ саҳиҳ деган.

 

557) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аёл кишига эрининг ҳузурида (яъни, сафарда эмас, уйдалик чоғида) рўза тутмоғи ҳалол эмасдур, магар унинг изни билан бўлса (тутса бўлади)».-дедилар. Муттафақ. Лафзи Бухорий лафзи.

Абу Довуд : «Рамазондан бошқа пайт»-деб зиёда қилган.

 

558) Абу Саъид Худрий ра : Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалом нинг икки кунда: Рамазон ҳайити ва Қурбон ҳайитида рўза тутишдан қайтарганларини айтганлар. Муттафақ.

 

559) Нубайша Ҳузамий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: Ташриқ кунлари да рўза тутилмакка (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом томонларидан) рухсат берилмаган. Илло (сўйиш учун) қурбонликка қодир бўлмаганларгагина (рухсат берилгандур). Бухорий ривояти.

 

561) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Жума тунини (нафл) намозини ўқиш учун хослаб олманг ва агар у биронтангизнинг (қазо ёки каффорат юзасидан) тутаётган рўзаси (асносида) бўлмаса, жума кунини (нафл) рўза тутиши учун (ҳам) хослаб олманг». Муслим.

 

562) яна мазкур ровийдан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳеч бирингиз жумада (нафл) рўза тута кўрмасин. Магар (истаса) бир кун олдин ва ё бир кун кейин...(рўза тутсин)». Муттафақ.

 

563) яна мазкур ровийдан ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Шаъбон ойи яримласа рўза тутмангиз»-дедилар. Бешлик ривояти.

 

564) Саммо бинт Буср (р.а.) дан: «Шанба кунида сизга фарз қилингандан бошқа рўзани тутмангиз ва агар биронтангизнинг (у билан оғиз очишга нарса) топмаса, ток ёки дарахт шохини шим(иб бўлса ҳам оғзини оч)син». Бешлик ривояти. Ровийлари сиқотлардан шунга қарамай мазкур ҳадис музтарибдир. Молик уни мункар деган. АД ҳадисини мансух деган.

 

565) Умм Салама (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг бошқа кунлардан кўра шанба ва якшанба кунларида кўпроқ рўза тутганлар. Ул зот : «Бу иккиси мушрикларнинг байрам кунларидир, мен уларга мухолиф амал қилмакни истайман»-дер эдилар. Лафзи ҳам уники.

 

566) Абу Ҳурайра ра Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалом нинг Арафот тоғида арафа кунида рўза тутмакдан қайтарганаликларини айтганлар. Термизийдан бўлак бешликнинг ривояти. ИХ ва ва ал-Ҳоким саҳиҳ деган. Уқаймий мункар деган.

 

567) Абдуллоҳ ибн Умар ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бетўхтов рўза тутган одам- рўза тутмабди». –деб айтдилар. Муттафақ. Муслимнинг Абу Қатода дан келтирган ҳадис лафзида: «...рўза тутмабди ҳам оғиз очмабди ҳам».

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио