Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

РЎЗА КИТОБИ

527) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Рамазонни бир ёки икки кун илгаридан рўза билан кутиб олманг. Илло (каффорат ёки қазо) рўзасини тутиб келаётган одам бўлса рўзасини тутаверсин»-дедилар. Муттафақ.

 

528) Аммор ибн Ёсир (р.а.) дан: «Шаклик куни  да кимки, рўза тутса, Абулқосим га осий бўлибдир». Бухорий келтирган. Бешлик ундан муаллал ҳолда ривоят қилган. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишган.

 

529) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг : «Уни (ойни) кўриб рўзани тутишни бошланг ва уни (ойни) кўриб рўзани атмомланг. Агар у сизлардан булутлар билан тўсилиб қолса, (Рамазон рўзасини) ўттиз кун қилиб тугаллаб қўйинг». Муттафақ.

Муслимда: «...ва сизларга у (ой)  кўринмаса, уни 30 қилиб тўлдиринг»

Бухорийда : «...идда(яъни, ҳисоб)ни (мукаммал) 30 қилиб қўйинг» тарзида.

Бухорийнинг яна Абу Ҳурайра (р.а.) дан ривоятида: «Шаъбон иддасини мукаммал 30 (кун)га етказинг» шаклида.

 

530) Ибн Умар ра ривояти : Кўпчилик ҳилолни кўрдилар. Бу ҳақида мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга хабар бердим. (Ўша куни) ўзлари рўза тутдилар ва одамларни рўза тутган кунларидан (Рамазоннинг кирганини эътибор қилишга) буюрдилар. Абу Довуд ривояти. Ал-Ҳоким ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

531) Ибн Аббос (р.а.) дан: Бир сахройи араб Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳузурларига келди ва : «Мен ярим ойни кўрдим»-деб айтди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик берасанми?»-дедилар. «Ҳа»-деди. «Муҳаммаднинг  Аллоҳнинг расули эканига гувоҳлик берасанми?»-дедилар. «Ҳа»-деди. Шунда: «Эй Билол, одамларга азон айтиб эртага рўза тутишларини айтгил»-дедилар саллаллоҳу алайҳи вассалом. Бешлик ривояти. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишган.

Дорқутний ривоятида: « (Бир кун аввал) тунда у (яъни, янги ой кўрингани) маълум бўлмаганга рўза бўлмас». (яъни, бир кун аввал тунда ой кўрилганини билиб эртаси сахарга турмасдан, Рамазоннинг биринчи куни рўзанинг кирганини эшитиб, ўша куннинг ярмидан рўза тутиш жоиз эмас. Таржимон).

 

533) Оиша (р.а.) дан: Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизнинг олдимизга келиб: «(Егулик) ул булингиз борми?»-дедилар. «Йўқ»-дедик, «Бўлмаса рўза тутгаймен»-дедилар. Сўнг бошқа куни олдимизга келдилар. «Бизга ҳайс (чучук сузма (творог) ва хурмо қўшиб тайёрланадиган ёрма) олиб чиқишди»-дедик. «Қани менга уни кўрсатингчи, аммо эрталабдан рўза тутиб эдим»-дедилар. Ва қайладан едилар. Муслим. (ушбу ҳадисда нафл рўзаси ҳақида гап кетмоқда. таржимон).

 

534) Саҳл ибн Саъд (р.а.) дан: «Инсонлар оғиз очишни қанчалик тезлатаверишса, яхшиликда шунчалик бардавом бўлаверадилар»-деб айтдилар сав. Муттафақ.

Термизий Абу Ҳурайра (р.а.) дан келтирган ривоятда: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳ азза ва жалла: Менинг энг суюкли бандаларим: тезроқ оғизларини очувчиларидир»-деб айтди-дедилар».

 

535) Анас ибн Молик (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Саҳарлик қилинглар, албатта саҳарликда барака бордир»-дедилар. Муттафақ.

 

536) Салмон ибн Омир Заббий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар биронтангиз оғзини очса, қуриган хурмо билан очсин. Агар уни топмаса сув билан оғиз очсин. Албатта сув покловчидир». Бешлик ривояти. ИХ , ИҲ ва ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

537) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рўзани улаш (яъни, ўтар рўза тутиш)дан қайтарганлар. Мусулмонлардан бир киши: «Ўзингиз ўтар рўза тутуасизку, йо, Расулуллоҳ?»-деди. Ул зот: «Қай бирингиз менинг кабисиз? Раббим мени тунда таомлантирур ва чанқоғимни қодирур»-дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Ўтар рўза тутишни қўяверишмагач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳам уларга қўшилиб бир кун ўтар тутдилар, сўнг яна бир кун , шундан сўнг янги ойни кўрдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уларнинг қилмишлари учун койиганнамо тарзда: «Агар ҳилол кечикканда сизлардан ўзган бўлардим (яъни, ўтар рўза тутишликда)»-дедилар». Муттафақ.

 

538) Яна мазкур ровийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Ким ёлғон сўзлашни ва бировни алдаб иш кўришни ҳамда нодонликни қўймас экан, у кишининг таом ейиш ва сув ичишдан воз кечишига Аллоҳ ҳеч ҳам муҳтож эмас»-дедилар. Бухорий ва Абу Довуд ривояти. Ҳадис лафзи АД ники.

 

539) Оиша (р.а.) дан: У киши дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рўза ҳолларида хотинларини ўпар ва қучоқлар ҳам эдилар. Лекин ул зот сизларнинг ичингизда ўз фаржларига энг қаттиқ хўжайинлардан эдилар. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

540) Ибн Аббос ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг эҳром кийган ҳолларида ҳам қон олдирганлари, рўзадор ҳолларида ҳам зулук билан қон олдирганликларини айтган. Бухорий.

 

541) Шаддод ибн Авс (р.а.) дан Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом Бақийъ  да яшовчи бир кишиникига бордилар. У Рамазон ойида зулук билан қон олдираётган экан. «Қон сўрувчи (яъни, зулук) ҳам, қони сўрилувчи ҳам «оғиз очибдилар»-дедилар. Термизийдан ташқари бешлик ривояти. Аҳмад , ИХ ва ИҲ саҳиҳ дейишган.

 

542) Анас ибн Молик ра :  (Рўзада) энг биринчи макруҳ бўлган нарса бу зулук билан қон олдириш эди: Жаъфар ибн Абу Толиб рўзадор ҳолда зулук билан қон олдираётган эди. Унинг олдидан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ўтиб қолдилар ва : «Манави иккиси (яъни, зулук ва Жаъфар)нинг оғзилари очилибдир»-дедилар. Сўнг вақт ўтиб рўзадорга қон олдиришга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рухсат берганлар. Анас ҳам рўзадор ҳолда қон олдирар эди. Дорқутний ривояти. У ҳадисни қавий деган.

 

543) Оиша ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «рўзадор ҳолларида кўзларига сурма сурганлар»ини  айтганлар. Ибн Можа заиф иснод билан келтирган. Термизий: Ушбуда ҳеч бир саҳиҳ нарса (ҳукм) йўқдир-деган.

 

544) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, рўзадор ҳолда унутиб еб ёки ичиб юборса, рўзасини охирига етказиб қўяверсин. Чунки, уни Аллоҳнинг Ўзи егизиб ичирган (ёки меҳмон қилган) бўлур»-дедилар. Муттафақ.

Ал-Ҳоким ривоятида: «Кимки, Рамазонда унутиб оғзини очиб юборса, уни қазо қилиш ҳам унга каффорат тўлаш ҳам йўқдир». Бешлик. Аҳмад маълул деган. Дорқутний эса қавийй деган.

 

546) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Фатҳ йили»да Рамазон ойида сафар билан йўлга чиқдилар ва рўза тутдилар. Иссиқдан оғизлар қақраб кетди (асл. тиззалар букилди). Одамлар ҳам улар билан бирга рўза тутишганди. Бир қадаҳда сув келтиришни сўрадилар. (Олиб келишгач,) уни одамлар кўрадиган қилиб кўтардилар, сўнг сувни ичдилар. Ул зотга: Баъзилар рўзаларини тутиб қўйишди-деб айтишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ана ўшалар осийлардир (бўйин товловчилар), Ана ўшалар осийлардир)».-дедилар.

Бошқача лафзда: «Ул зотга : «Одамларга рўза тутиш қийин бўлмоқда, улар сиз нима қилсангиз шуни қилмак учун сизга кўз тикиб турибдилар»-дейишди. Аср намозидан кейин бир қадаҳда сув келтиришларини сўрадилар ва уни ичиб юбордилар». Муслим.

 

547) Ҳамза ибн Амр Асламий (р.а.) дан: У киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга : «Йо, Расулуллоҳ, мен сафарда рўза тутмакка ўзимда куч топа оламан, (агар унда рўза тутсам) менга гуноҳ бўлурми?»-дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «У (яъни, сафарда рўза тутмаслик) Аллоҳдан бўлган изндур. Кимки, уни қабул қилса-дуруст. Кимки, рўза тутмакни истаса- унга гуноҳ бўлмас»-дедилар. Муслим ривояти. Ҳадиснинг асл матнии Оишадан бўлиб, муттафақдир. Унда: «Ҳамза ибн Умар сўради..» тарзда.

 

548) Ибн Аббос (р.а.) дан : Бир ёши улуғ қарияга рўза тутмасдан, ҳар куни учун бир мискиннинг қорнини тўйғазишга ва (рўзасини) қазо қилмаслигига (Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом томонларидан) ижозат берилди. Дорқутний , ал-Ҳоким ривояти. Уиккиси ҳадисни саҳиҳ дейишган.

 

549) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳузурларига келиб : «Эй, Аллоҳнинг расули, мен ҳалок бўлдим (ўлдим)»-дедилар. «Сени нима ўлдирди?»-дедилар. «Рамазонда аёлимга яқинлик қилиб қўйдим»-деди. «Битта қул озод қилмакка пулинг борми?»-дедилар. «Йўқ»-деди. «Икки ой пайдарпай рўза тута олурмисан?»-дедилар. «Йўқ»-деди. «Олтмишта мискиннинг қорнини тўйгазишга (етарли маблағ) топа оласанми?»-дедилар. «Йўқ»-деди. Бир зум сукут сақлаб ўтирдилар. Шу пайт Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга бир саватчада хурмо олиб келиб қолишди. Ул зот : «Мана шуни садақа қилиб бергил»-дедилар. У : «Бизлардан ҳам фақирроқларгами? Ахир, шаҳарнинг икки чеккасида ҳам бу хурмоларга бизданда муҳтожроқ оила йўқдур»-деди. Шунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом кулиб юбордилар, ҳаттоки чекка тишларининг қирралари кўриниб кетди. Сўнг: «Борақол, бу билан оилангни меҳмон қилғил»-дедилар. Еттилик ривояти. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

550) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом (Рамазон ойида) «жимоъдан сўнг жунуб ҳолда тонгни оттирганлар»и, сўнг «ғусл қилиб рўза тутаверганлар»и келтирилган. Муттафақ.

Муслим Умм Саламадан келтирган ҳадисни «...ва уни қазосини тутмасдилар» деб зиёда қилган.

 

551) Оиша (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, (қазо) рўзаси қолиб ўлса, унинг ўрнига валий (меросхўри) рўза тутиб берадир» -дедилар. Муттафақ.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио