Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Садақани тақсимлаш боби

520) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Бой кишига беш ҳолатдагина садақа ҳалол бўлади: Садақанинг йиғувчи одам учун, ёки ва садақа қилинган нарсани (камбағалдан) ўз пулига сотиб олган одам учун, (тижоратида, касб-корида) зарар кўрган одамга ёкиҒва Аллоҳ йўлидаги жангчига, ёхуд камбағал ўзига берилган садақадан унга (бой одамга) ҳадя қилиб берса..(ўша бойга ҳалол бўлади)».

 

521) Убайдуллоҳ  Ибн Адий ибн Хиёр ра икки киши ўзларининг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳузурларига бориб садақа сўрашганларини гапириб берганлирни ривоят қилади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом улар дан юз ўгириб уларни икки даррадан уришни амр этиб: «Агар истасангиз сизлар иккингизга садақа берурман. Аммо унда бой, бақувват ва касб-корли одам учун омад йўқдир»-дебдилар. Аҳмад ривояти. АД ва Насоий иснодини қавийй дейишган.

 

522) Қабиса ибн Мухориқ Ҳилолий (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Тиламчилик қуйидаги 3 кишидан бошқага ҳалол эмас: Жарима (ёки хун) тўловига мубтало бўлган одам учун то уни тўлаб қутулгунга қадар ҳалол бўлади. Сўнг (тўлаб бўлгач тиламчиликни) тўхтатади. Ва мол-мулкига талофот етган одамга тиламчилик то у оёққа туриб олгунга қадар ҳалол бўлади. Ва муҳтожликка юз тутганодамга : унинг қавмидан учта эс-хушли одам чиқиб: «Фалончи муҳтож бўлиб қолди»-деб гувоҳлик берса, унга тиламчилик то ўзини тиклаб олгунгача ҳалол бўлади. Булардан бошқа тиламчилик ҳоллари ҳаромдур. Уни (яъни, тиламчиликдан топилган нарсани) еган одам ҳаромни еган бўладир». Муслим, АД , Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти.

 

523) Абдулмутталиб ибн Рабиъа ибн Ҳорис (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Садақа Муҳаммаднинг сулоласига даркор эмас, у (садақа) одамлар (мол-мулклари)нинг кирлари эрур».-дедилар.

Бошқа ривоятда : «..у Муҳаммад учун ва Муҳаммаднинг аҳлига...». Муслим ривояти.

 

524) Жубайр ибн Мутъим (р.а.) дан: Мен ва Усмон ибн Аффон Пайғамбар сав нинг ҳузурларимга бордик ва: «Эй, Расулуллоҳ, Банул Мутталибга Хайбар (ғазоти ўлжаси)нинг хумс  ини» бериб бизни (ўлжадан) холи қолдирдингиз. Ахир, биз ва улар бирдек мақомдамизку-дедик. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Албатта, Банул Мутталиб ва Бану Ҳошимлар бирдир»-дедилар. Бухорий ривояти.

 

525) Абу Рофиъ (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом Бану Маҳзум уруғидан закот олиш учун бир кишини юбордилар. У киши Абу Рофиъга : «Мен билан бирга бор, садақадан улуш олурсан»-деди. Абу Рофиъ : «Йўқ аввал, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан бориб сўрай»-деди. Бориб сўраган эди, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қавмнинг етакчиси ўзларидан эрур. Гап шундаки, бизлар учун (яъни, Муҳаммад сав авлодлари учун) садақа ҳалол эмас».-дедилар. Аҳмад ва учлик, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти.

 

526) Солим ибн Абдуллоҳ ибн Умар отасидан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: Умар ибн Хаттобга закотдан туҳфа бердилар. Умар: Уни мендан камбағалроқ одамга бера қолинг,-дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Уни  олиб, эгалик қилаверинг ва ё истасангиз садақа қилиб юборинг, сиз ўзингиз сўрамаганингиз ҳолда, ушбу (закот) молдан бирон нарса сизга келтирилса, уни олаверинг, акс ҳолда (яъни, закот молини сўраб олишдан) ўзингизни қайтаринг». Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио