Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Нафл садақа боби

508) Абу Ҳурайра ра Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломдан: «Аллоҳ Ўзининг соясидан бўлак соя йўқ кунда етти тоифа кишини соялантирур»-деб ҳадисни келтирганлар унда: «...ва ҳаттоки ўнг қўли билан берганини чап қўли билмайдиган ҳолда яширин садақа берган одам» ҳам зикр қилинган. Муттафақ.

 

509) Уқба ибн Омир (р.а.): Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «(Қиёматда) то инсонлар ораси (жаннат ва дўзах аҳлига) ажратилгунгача одам ўзининг қилган садақасининг соясида бўладир»-деганларини эшитганман,- дедилар. Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривояти.

 

510) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломшундай деб марҳамат қилдилар: «Қайси бир мусулмон бошқа яланғоч мусулмонни кийинтирса, Аллоҳ уни  жаннат либосларидан кийинтирур. Қайси бир мусулмон қорни оч мусулмонни таомлантирса, Аллоҳ уни жаннат меваларидан таомлантирур. Ва қайси бир мусулмон бошқа мусулмоннинг чанқоғини қондирса, Аллоҳ унинг чанқоғини раҳиқи махтум шарбати билан қодирур». Абу Довуд ривояти. Исноди лаййин.

 

511) Ҳаким ибн Ҳизом ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан: «Юқоридаги қўл (яъни садақа берувчи қўл) пастдаги қўлдан (садақа олувчи қўлдан) яхшироқдир. Садақа беришни ўз оилангдан бошлагил. Энг яхши садақа бойлик пайтидаги садақадир, кимки, тиламчиликни ўзига эп кўрмаса, Аллоҳ уни ориятлилардан қилур ва кимки тиламчиликни ўзига ор деб билса, Аллоҳ уни бойитур»-деганларини келтирган. Муттафақ. Ҳадис лафзи Бухорийнингдир.

 

512) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан : «...Эй, Аллоҳнинг расули, қайси садақа энг афзал садақадир?»-деб сўралди. «Озгина давлат эгасининг садақа қилиши. Садақа қилишни ўз оилангдан бошлагин».-дедилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким саҳиҳ дейишган.

 

513) Мазкур саҳобийдан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Садақа қилинглар»-дедилар. Бир киши «Эй, Расулуллоҳ, менда бир динор бор»-деди. «Уни ўзинг учун садақа қилгил»-дедилар. «Менда яна бир динор бор (бўлсачи)?»-деди. «Уни болангга садақа қилгил»-дедилар. «Менда яна бир динор бор (бўлсачи)?»-деди. «Уни аёлингга садақа қилгил»-дедилар. «Менда яна бир динор бор (бўлсачи)?»-деди. «Уни ходимингга садақа қилгил»-дедилар. «Менда яна бошқаси бор (бўлсачи)?»-деди. «Уни ўзинг билганча (тасарруф қил)»-дедилар. АД , Насоий ривояти. Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

514) оиша (р.а.) дан : Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломайтдилар: «Агар бир аёл уйидаги айнимаган таомдан садақа қилса, унинг ўзига инфоқ қилгани учун ва эрига касб-кор қилиб келгани учун савоб берилур ва хазинабони учун ҳам шу каби (савоб берилур). Уларнинг ҳеч бирлари ажрда бир-бирларидан кам бўлмайдирлар». Муттафақ.

 

515) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Бир кун Ибн Масъуднинг аёли Зайнаб келиб: «Эй, Расулуллоҳ, сиз бугун садақа қилишни амр этибсиз... Менинг бир тилла тақинчоғим бор эди, уни садақа қилишни истадим, Ибн Масъуд менга у киши ва ўғлимизнинг уни уларга садақа қилишимга ҳақлироқ эканини айтмоқдалар»-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ибн Масъуд тўғри айтибди, унга эрингиз ва ўғлингиз садақа қилиб берилишингизга ҳақлироқдир»-дедилар. Бухорий ривояти.

 

516) Ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Киши одамлардан тиламчилик қилаверса-то Қиёмат кунига юзида бир парча эти бўлмаган ҳолда келади».-дедилар.

 

517) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, (ўзида бўлгани ҳолда) инсонлардан молини кўпайтириш мақсадида уларнинг пулларини тиламчилик қилаверса, ўзига чўғли кўмир тилаб олган бўлади, истаса уларни камайтирсин ёки кўпайтирсин»-дедилар. Муслим.

 

518) Зубайр ибн Авом (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кишининг бири бериб бири ҳайдайдиган одамлардан тиламчилик қилганидан кўра, бир арқонни олиб елкасида бир боғ ўтин олиб келиб сот(иб кун кўр)гани яхшироқдир».

 

519) Самура ибн Жундуб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бировдан нарса сўрашлик одамнинг бети учун машаққатли ишдир. Илло магар у одамга зарурат юзасидан бўлсагина (ундай эмас)».-дедилар. Термизий ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио