Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЗАКОТ КИТОБИ

483) Ибн Аббос (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Муоз ра ни Яманга жўнатаётиб: «Аллоҳ уларга ўз молларидан (закот) садақани фарз қилди. У уларнинг бойларидан олиниб камбағалларига берилур»-деб айтганларини келтирган. Муттафақ. Ҳадис лафзи Бухорийники.

 

484)* Анас (р.а.) дан Абу Бакрнинг у кишига миқдорларини қуйидагича қилиб ёзиб берганлари келтирилади: «Ушбу- закот фарз амалидур. Уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мусулмонлар зиммасига юкладилар. Ва уни Аллоҳнинг расули қуйидагича олишни амр этди:

ҳар 24 та ва ундан кам бўлган туялардан уларнинг ҳар бештаси учун- бир дона  қўй. Ва агар туялар сони 25 тага етса, то 35 тагача-битта бинт маҳоз. Ва агар бўлмаса у ҳолда–битта ибн лабун берилур. Ва агар туялар 36 тага етса, то 45 тагача битта ҳиққа. агар туялар 61 тага етса, то 75 тагача битта жазаъа. Агар туялар 76 тага етса, то 90 тагача иккита бинт лабун. Ва агар туялар 91 тага етса, то 120 тагача иккита ҳиққа (берилади). (Туялар ) 120 тадан ошса, (уларнинг) ҳар йигирматасига биттадан бинт лабун ва ҳар элликтасига биттадан ҳиққа (берилур). 4 тадан бошқа туяси бўлмаган одамга закот белгиланмайди. Илло эгасининг ўзи (беришни) истаса (бераверади).

Қўйнинг закоти, агар улар озод (яъни, яйловда) боқилган бўлса ва 40 тадан 120 тагача бўлса-бир дона қўй, ва агар 120 тадан ошса то 200 тагача-2 та қўй, 300 тадан ошса (у ёғига) ҳар юзтаси учун-бир донадан қўй. Ва агар кишининг соима (яйловда озод боқилган) қўйлари 40 тадан кам бўлса, унга закот белгиланмайди, илло агар эгасининг ўзи (беришни) истаса (бераверади).

Айрим боқилганлар (закот ҳисоби чиқарилаётганда) жамлаб ҳисобланмайди ва жамлаб (бир подада) боқилганлар ажратилмайди. Икки турда (яйловда ва молхонада)боқилган қўйлардан тенглаштириб олинади. Закот учун қари, оқсоқ (чорва моли) берилмайди. Ва эчки ҳам (берилмайди). Илло агар закот берувчининг ўзи уни беришни истасагина (беради).

Пуллардан 200 дирҳамдан ушр (1Ғ10 миқдори)нинг чораги берилади. Агар 190 дирҳамдан бошқа пули бўлмаса, агар эгасининг ўзи  (беришни) истасагина (беради)».

Кишининг туялари сони битта жазаъа закот қилиб бериладиган сонга етсаю, унинг жазаъаси эмас ҳиққаси бўлса, ундан ўша ҳиққаси олинади ва агар бўлса ёнига қўшиб иккита қўй беради. Ё бўлмаса 20 дирҳам беради. Унинг туялари сони ҳиққа закот қилиб беришигача етсаю унинг ҳиққаси бўлмай жазаъаси бўлса, ундан ўша жазаъаси олинадива закот бераётган унга қўшиб яна 20 дирҳам пул ёки иккита қўй беради. Бухорий ривояти.

 

485) Муоз ибн Жабал (р.а.) дан Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом уларни Яманга юбораётиб: Ҳар 30 та қорамолдан битта табийъ* ёки табийъа олишга буюрдилар. Ҳар 40 та (қорамолдан) битта мусинна* ва ҳар бир ҳолим учун бир динордан ёки унинг муодилида муофирий *олишни амр этдилар. Термизий ҳасан деган. Унинг васлидаги ихтилофга ишора қилган. Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

486) Амр ибн Шуъайб отасидан у киши бувасидан ривоят қилдилар : «Мусулмонларнинг закотлари уларнинг (суғоришда ишлатадиган) сувлари (нинг тури)га кўра олинур. Аҳмад ривояти.

 

487) Абу Ҳурайра (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Мусулмон учун унинг қули ва отидан (закот) садақа йўқдир»-дедилар. Бухорий ривояти.

Муслимда: «...қул учун фақат фитр садақасидан бўлак садақа йўқдир».

 

488) Баҳз ибн Ҳаким (р.а.) у отисидан, у эса бувасидан ривоят қилишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Озод (яйловда) боқилган туялардан 40 таси учун битта бинт лабун  дир. туя ҳисобда фарқланмайди. Ким закотини савобдан умид қилиб (ихтиёрий) берса, унга ажр-савоб берилур. Ким бўйинтоблик қилса-биз унинг закотини ва унинг ярим молини ҳам Раббимизнинг амри ила олиб қўюрмиз. Закот молидан ҳеч нарса Муҳаммаднинг аҳли-сулоласига ҳалол бўлмас». Аҳмад, Абу Довуд ва   Насоий ривоятлари. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган. Шофиъий уни ал-Ҳокимга муаллақ тарзда келтирган.

 

489) Али (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Агар сенинг 200 дирҳаминг бўлса ва унга (сарфламаганинг ҳолингда) бир йил ўтса, (у ҳолда) ундан 5 дирҳам берилур. Ва то пулинг 20 динор бўлгунга қадар ва ушбу пулинг узра бир йил ўтгунча сенга бошқа мажбурият бўлмас. Ва ундан (яъни 20 динордан) ярим динор (закот берила)дир. бундан ошгани ўша (мазкур) ҳисоб бўйичадир. Мол-мулкдан то унинг устидан бир йил ўтмагунича закот (олиб) бўлмас». Абу Довуд ривояти.

Термизийнинг Ибн Умар (р.а.) дан келтирган ривоятида: «...мол-мулкдан фойдаланилса ундан закот йўқдир» дейилган.

 

490) Али ра : «Кордаги сигирлардан садақа (закот) йўқдир».-дедилар. АД ва Дорқутний ривояти.

 

491) Амр ибн Шуъайб отасидан у киши буваси Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Кимки, етимнинг   (закот) молига волийлик қилса, етим учун (ўша молдан) тижорат қилиб (уни боқиб) турсин. Ва уни (яъни, етимни) то уни садақа қамрагунича (балоғатга етмагунича) тарк этмасин» . Термизий ва Дорқутний ривоятлари. Исноди заиф ҳадис.

 

492) Абдуллоҳ ибн Авфо ра айтади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга бирон қавм ўз закотларини олиб келса: «Парвардигор уларни ўзинг ярлақагил»-дер эдилар. Муттафақ.

 

493) Али ра Аббоснинг Пайғамбар сав дан вақти кирмай туриб закотларини олдинроқ бериб олишларини сўраганларида ул зот саллаллоҳу алайҳи вассалом уларга бунга рухсат берганларини айтганларини айтганлар. Термизий ва ал-Ҳоким  ривоятлари.

 

494) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «5 уқиядан кам бўлган қоғозга закот йўқдир ва 5 завддан камроқ туя учун ҳам закот бўлмас, ва 5 васақдан кам хурмо учун ҳам садақа закот йўқдир». Муслим ривояти.

 

495) Солим ибн Абдуллоҳ отасидан у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан: «Осмон ва булоқлар суғорган (экинлар)дан ёки топилган (яъни, қудуқ?) сувлардан (суғорилган экинлардан) ушр (1Ғ10 миқдор) бериладир. Сепиб суғорилган (экин)лардан ушрнинг ярми (0,5-10 )миқдори (закот қилиб берилгай)». Бухорий ривояти.

Абу Довуд ривоятида : «..баъл (қаровсиз ўзи етилган) экинлардан ушр (1Ғ10 миқдор), боғларда суғорилган (мевалар) ва сепиб суғорилган (экинлар)дан ушрнинг ярми (0,5Ғ10 миқдор)дир».

 

496) Абу Мусо Ашъарий ва Муоз ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг уларга : «Ушбу тўрт тур (экин)дан бошқаларидан (закот) садақа олманг: арпадан, ҳинта(горчица) дан магиз ва қуритилган ҳурмодан». Табароний ва ал-Ҳоким ривояти.

Дорқутний Муоз дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг « Бодринг, тарвуз, анор ва шакарқамишларни (закотдан) озод қилганлар»ини ривоят қилган. Ҳадис исноди заиф.

 

497) Саҳл ибн Ҳасма ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизга шундай деб амр этдилар: «Хурмо етиштирсангиз, уни териб олгач унинг учдан бирини (закот учун) қолдиринг, агар  учдан бирини қолдирмасангиз унинг чорагини (яъни, 1Ғ4 ) қолдиринг».

 

498) Аттоб ибн Асид ра бизга узумдан худди хурмо каби закот олишга ва унинг закоти магиз ҳолида (ҳисоблаб) олинишини амр этди. Бешлик ривояти. Ҳадис иснодида узилиш бор.

 

499) Амр ибн Шуъайб отасидан у бувасидан ривоят қиладилар: Бир аёл Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига қизи билан келди. Қизининг  қўлида иккита тилла билагузук бор эди. Унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: Бунинг закотини берасанми?-дедилар. У: «Йўқ»-деди. Ул зот: «Аллоҳ Қиёмат куни бу иккисини сенинг қўлингга оловли оташдан билагузук қилиб тақса, сен шод бўласанми»-дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Шунда қиз билагузугини ечиб ташлади. Ал-Ҳоким Оиша ра нинг ривоятлари орқали саҳиҳ деган.

 

500) Умм Саламадан: У киши бир талай тилла тақинчоқ тақиб юрарди. (Тилла ва кумушни хазина қилиб йиғувчилар ҳақида оят нозил бўлгач,) «Бу хазина ҳисобланадими, эй Расулуллоҳ?»-деб сўради. «Закотини адо этсанг хазина эмас»-дедилар саллаллоҳу алайҳи вассалом. АД ва Дорқутний ривоятлари. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

501) Самура ибн Жундуб (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизларга сотув учун тайёрлаб қўйган молларимиздан (ҳам) закот чиқариб беришни буюрдилар. Абу Довуд ривояти. Исноди лаййин.

 

502) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Кондан (бериладиган закот) бешдан бири (1Ғ5 )дир» -дедилар. Муттафақ.

 

503) Амр ибн Шуъайб ра отаси у бувасидан ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хароба жойда хазина топган киши ҳақида гапириб: «Агар уни (яъни хазинани) одамлар яшайдиган қишлоқдан топсанг унинг хабарини (қишлоқ аҳлига ) бергил. Агар уни (хазинани) одамлар яшамайдиган қишлоқда топсанг ундаги ва яна (топилган) кондаги (закот) ҳам бешдан бир улушидир»-дедилар. Ибн Можа ҳасан иснод билан келтирганлар.

 

504) Билол ибн Ҳорис (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг қабилаларнинг қазилма бойликларидан ҳам садақа (закот) олганларини айтганлар. Абу Довуд ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио