Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Либос боби

415) Абу Омир Ашъарий (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Умматимдан (حرّ)ни ва ипакни (эркакларга) ҳалол қилиб олувчи қавмлар ҳам чиқади»-дедилар. Абу Довуд ривояти. Ҳадиснинг асл матни Бухорийда.

 

416) Ҳузайфа (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизни тилла ва кумуш идишдан ичмакдан ва улардан таом емакдан, ипак ва дийбож (газлама «парча») киймакдан ва уларнинг устига ўтирмакдан қайтардилар. (яъни, эркакларни). Бухорий ривояти.

 

417) Умар ра дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом икки, уч ёки тўрт энлидан ортиқ бўлган ипак кийишни таъқиқладилар. (яъни, эркакларга). Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

418) Анас ра : Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом сафарларнинг бирида «Абдурраҳмон ибн Авф ва Зубайрларнинг қичимаси  бўлгани учун уларга ипак кийишга рухсат берганлар»ини айтган. Муттафақ.

 

419) Али ибн Абу Толиб ра ривояти: Набий акрам саллаллоҳу алайҳи вассалом менга йўл-йўл, ипак аралаш ҳулла (либос) ҳадя қилдилар. Уни кийиб чиқдим. Бундан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг юзларида ғазаб қўзғолганини кўриб, либосни аёлларимга бўлиб бердим. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

420) Абу Мусо (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тилла ва ипак умматимнинг аёллари учун ҳалол, эркаклари учун ҳаром қилинди»-дедилар. Аҳмад, Насоий ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳадисни саҳиҳ деган.

 

 421) Имрон ибн Ҳусойн (р.а.) дан : Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар Аллоҳ бандасига бир неъмат ато қилса, унинг асарини унда кўришни яхши кўради». Байҳақий.

 

422) Али ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «насроний зоҳидларининг кийимини ва варс  билан сарғайтирилган кийимларни кийишдан қайтарганларини айтган. Муслим.

 

423) Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менинг устимдаги икки қават сариқ кўйлакни кўриб: «Буни (кийишингни) онанг буюрдими?»-дедилар.

 

424) Асмо бинт Абу Бакр ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг чўнтаги ва икки енги ва икки  астари (ямоғи?) дебож (матоси)дан тикилган жуббаларини олиб чиқиб кўрсатди. АД матн асли Муслимда.

Муслим ривоятида : «...ўша (жубба) Оиша ра да у киши вафот этгунларига қадар бўлди, сўнг уни мен олдим. Уни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом кийганлар. (Кейинчалик) биз уни касалларимизни даволаш учун кийдирар эдик»-деб зиёда қилган.

Бухорий «ал-Адаб ул-Муфрадда» : « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уни элчиларни кутиб олишга ва жума намозида киярдилар»-деб зиёдаси билан ривоят қилган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио