Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Истисқо (ёмғир сўраш) намози.

406) Ибн Аббос (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тавозеъ билан,  хокисор ва итоаткорона ҳолда аста қадам қўйиб чиқдилар ва ҳайитда ўқиладиган каби намоз ўқидилар. Сизлар қилаётган бу хутбангизга ўхшаш хутба қилмадилар.-дедилар. Бешликнинг ривояти. Термизий, Абу Авона ва ибн Ҳиббон саҳиҳ дейишган.

 

407) Оиша (р.а.) дан : Одамлар Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга қурғоқчиликдан шикоят қилдилар. Ул зот минбар (келтиришларини) буюрдилар. Уни хонақоҳга келтириб қўйдилар, одамларга (истисқо) намозга чиқишлари учун бир кунни белгиладилар. (Ўша куни) қуёш нурлари кўрингач, чиқиб минбарга ўтирдилар, такбир ва ҳамд айтдилар, сўнг: «Сизлар ерларингиз қақшаб қолганидан шикоят қилдингиз, Аллоҳ сизларга Унга дуо қилишингизни амр этди ва дуоларингизга истижобат қилмоғини ваъда қилди»-дедилар. Сўнг:

«Алҳамду лилла:ҳи раббил-ъа:лами:н. Ар-Раҳмон ур-раҳи:м. Ма:лики йавмидди:н. Ла: ила:ҳа иллаллоҳу йафъалу ма: йури:д. Аллоҳумма анталлоҳу ла: ила:ҳа илла: антал-ғаниййу ва наҳнул-фуқаро. Анзил ъалайнал-ғойса. Важъал ма: анзалта ъалайна: қувватан ва бала:ған ила ҳийн» (тарж. Оламлар Раббиси, Меҳрибон ва Раҳмли бўлган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир. у хоҳлаган ишини қилур. Парвардигор Сен Ўзингдан бўлак илоҳ йўқ бўлган Аллоҳдирсан. Сен Бойдирсан бизлар фақирлармиз. Бизнинг устимизга ёмғир ёғдирғил. Ва ёғдирган (ёмғир)ингни бизларга қувват ва кўпга етадирган қилғил)»- деб дуо қилдилар. Сўнг қўлларини баланд кўтариб турдилар, қўлтиқларининг оқлиги кўриниб турарди. Сўнг эса, одамларга орқа қилиб, қўлларини кўтарганча ридоларининг тескарисини ўгирдилар, кейин одамлар томонга юзландилар, (минбардан) пастга тушдилар, ва икки ракаат намоз ўқидилар. (Бир зумда) Аллоҳ булут юборди, момоқалдироқ гумбирлаб чақмоқ чақди, сўнг ёмғир ёға бошлади. Абу Довуд ривояти. У ҳадисни ғариб деган. Ҳадис исноди яхши.

«Саҳиҳ»да Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинишича: «Қиблага дуо билан юзландилар. Сўнг 2 ракаат намоз ўқидилар. Намозда овоз чиқариб қироат қилдилар».

Дорқутний Абу Жаъфардан мурсал тарзда келтиришича: «..Қаҳатчилик (ёғингарчиликка) ўзгариши учун ридоларини бошқасига ўзгартирдилар..».

 

408) Анас ра ривояти : Бир киши жума куни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом хутба ўқиб турган чоғларида масжидга кириб келиб: «Йо, Расулуллоҳ, мол-мулкимиз ҳалок бўлди, йўллар кесилди, Аллоҳ (азза ва жалла)га дуо қилинг, бизга ёмғир юборсин»-деди. Ул зот сав қўлларини кўтардилар ва 3 марта: «Аллоҳумма ағисна» (Парвардигор бизга (ёмғир билан) мадад берғил!) –дедилар. Давоми мазкур ҳадисда. Муттафақ.

 

409) Мазкур ровийдан: Умар (р.а.) қурғоқчилик пайтида Аббос ибн Абдулмутталиб (пайғамбаримизнинг амакилари) билан тавассул қилиб истисқо (ёмғир сўраб дуо) қилардилар. Улар шундай дер эдилар: «Парвардигор илгари (яъни, Пайғамбаримиз даврларида) Пайғамбаримиз билан Сендан ёмғир сўрар эдик. Энди Пайғамбармизнинг амакилари билан (тавассул қилиб) Сендан ёмғир сўраймиз. Бизларни қондирғил»-дер эдилар ва ёмғир ёғар эди. Бухорий.

 

410) яна мазкур ровийдан: Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга эдик, ёмғир ёға бошлади. Кўйлакларининг бир четини ёмғир (елкаларига) тегсин деб туширдилар ва : «Бу банданинг ўз раббиси билан суҳбатидир»-дедилар. Муслим ривояти.

 

411) Оиша (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом ёмғирни кўрсалар: «Аллоҳумма соййибан на:фиъан» (тарж. Парвардигор сероб ва фойдали қилғил)-дер эдилар. Муттафақ.

 

412) Саъд (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом истисқода бундай деб дуо қилганларини айтган: «Аллоҳумма жаллилна сиҳа:бан каси:фан, қоси:фан, далу:қан доҳу:кан, тумтирна: минҳу раза:зан, қитқитан сажлан. Йа: зал-жала:ли вал-икром» (тарж. Павардигорим, бизга қалин, қуюқ, ёмғирли ва гумбирловчи булутларни юборғил. Улар бизга шивалаб, томчилаб ва шаррос қуювчи ёмғирларни олиб келишсин. Эй, Буюклик ва Саҳоват соҳиби!). Абу Авона «Саҳиҳ»ида келтирган.

 

413) Абу Ҳурайра ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай ҳикоя қилдилар: «Бир куни Сулаймон а.с. истисқо намозини ўқимакка чиқдилар, йўлда орқаси билан ўгирилиб, оёқларини осмонга чўзиб дуо қилаётган чумолини кўрдилар. У: «Парвардигорим, биз ҳам Сенинг яратганларинг қаторида бўлган яратилмишдирмиз. Сенинг ёмғирирнгга бўлган ҳожатимиз каттадир»-дер эди. (Шунда Сулаймон ас истисқо учун йиғилганларга қараб) дедилар: «Қайтаверингиз, сизлардан бошқа (бир мавжудот)нинг дуоси ила ёмғирга эришдингиз»-дедилар». Аҳмад ривояти. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

414) Анас ра Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «истисқо ўқиётиб икки кафтларининг ташқи тарафларини осмонга кўтарган»ларини айтган. Муслим ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио