Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қуёш тутилгандаги ўқиладиган намоз ёки Кусуф намози боби

401) Муғийра ибн Шуъба (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида (ўғиллари) Иброҳим вафот этганида кун тутилди. Шунда одамлар: «Қуёш Иброҳимнинг ўлими сабабли тутилди»-дея бошлашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қуёш ва ой Аллоҳнинг оят-мўъжизаларидандир. Улар бировнинг ўлими ёки туғилиши (асл. ҳаёти) учун тутилмайдилар. Агар у иккисини(нг тутилишини) кўрсангиз улар тўлиқ очилгунга қадар Аллоҳга дуо ва намоз ўқинглар»-дедилар. Муттафақ.

Бухорийнинг ривоятида: «..то яна жилолангунча..»

Бухорий Абу Бакрадан келтирган ҳадисда: «..то (қуёш ва ой тутилиши билан пайдо бўлган) дилингиздаги (ғашлик) кетгунча намоз ўқинг ва дуо қилинг».

 

402) Оиша ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Кусуф намозида овоз чиқариб қироат қилганлари ва икки ракаатни тўрт рукуъ ва тўрт сажда билан ўқиганларини ривоят қилганлар. Муттафақ. Муслимнинг лафзи.

Муслим келтирган бошқа ҳадис ривоятида: «..ва  бир жарчини: «Намоз тўпланяпти!» деб жар солиш учун кўчаларга юбордилар».

 

403) Ибн Аббос ра ривоят қилдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом даврларида Қуёш тутилди (кусуф) намозни ўқидилар: «Бақара» сураси ўқиладиганчалик муддат қиёмда турдилар, сўнг узоқ рукуъ қилдилар, сўнг бошларини кўтардилар ва биринчи бордаги қиёмга турганларидан камроқ бўлган қиёмга турдилар, кейин (яна) узоқ рукуъ қилдилар. У биринчи рукуъга қараганда қисқароқ эди. Сўнг (икки) сажда қилдилар, сўнгра узоқ муддат қиёмга турдилар. У аввалги (ракаатдаги)сидан қисқароқ  эди. Сўнг узоқ рукуъ қилдилар, у аввалгисидан қисқароқ эди. Сўнг (бошларини) кўтардилар. Узоқ муддат турдилар, у биринчи қиёмдан қисқароқ эди, сўнг яна узоқ рукуъ қилдилар. У биринчи рукуъдан қисқароқ эди. Сўнг (бошларини) кўтардилар. сўнгра сажда қилдилар. Кейин (меҳроб олдидан) четга ўтдилар. Қуёш яна нур соча бошлаганди. Одамларга хутба айтдилар. Муттафақ. Бухорий лафзи.

Муслимнинг яна бир ривоятида: «..Қуёш тутилгач 4 саждада 8 рукуълик намоз ўқидилар»

Али (р.а.) дан келтирилган ривоятда ҳам шу каби.

Муслим Жобир (р.а.) дан келтирган ҳадисда : «4 саждада 6 рукуъли намоз ўқидилар».

АД нинг Убай ибн Каъб (р.а.) дан ривоятида : «Ул зот намоз ўқидилар. 5 та рукуъ ва 2 та сажда қилдилар, иккинчи (ракаат)да ҳам шундай қилдилар».

 

404) Ибн Аббос ра ривояти: Шамолнинг эсган заҳоти Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тиззаларини ерга теккизиб: «Аллоҳумма –жъалҳа: раҳматан ва ла: тажъалҳа: ъаза:бан» (тарж. Аллоҳим уни раҳмат (шамоли) қилғил, азоб (шамоли) қилмағил.)-дер эдилар. Шофиъий ва Табароний ривоятлари.

 

405) Яна мазкур саҳобийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом зизила чоғида икки саждада 6 та рукуъли намоз ўқиганлари, сўнг: «Мўъжизалар намози шундай (ўқила)дир»-деганлари келтирилади. Байҳақий ривояти.

Шофиъий ҳам Али ибн Абу Толибдан ўхшаш ҳадисни унинг охирги қисмисиз келтирган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио