Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Икки ҳайит намози боби

385) Оиша (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Фитр (намози) одамлар фитр (оғизлари очиқ) бўлган кундадир. Адҳо (яъни қурбонлик) намози одамлар (ҳаж пайтида) қурбонлик қиладиган кундадир». Термизий ривояти.

 

386) Абу Умайр ибн Анас ривоят қилишича, унинг амакиси томондан саҳобийлардан бўлмиш бир қариндошларидан отлиқ кишилар келиб «Биз ҳилол(янги ой)ни кеча кўрдик» дейишган. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом саҳобаларга оғиз очишларини ва тонг оттириб (ҳайит) намозларини ўқишга келишларини буюрганлар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Ҳадис исноди саҳиҳ.

 

387) Анас ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Фитр (Рамазон ҳайити) куни бир нечта қуритилган хурмо доналарини емасдан (ҳайит намозига) чиқмас эдилар. Уларни тоқ ер эдилар. Бухорий ривояти.

 

388) Ибн Бурайда дан : у киши оталаридан ривоят қиладилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Фитр куни (ҳайит намозига) таомланмасдан чиқмас эдилар. Адҳо куни, эса (ҳайит) намозни ўқимай туриб таомланмас эдилар. Аҳмад ва Термизий ривоятлари. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

389) Умм Атиййа (р.а.) дан: Хайрли ибодат ва мусулмонларнинг даъватидан баҳраманд бўлмагимиз учун- бизларнинг ёш қизларимиз ҳам ва ҳайз кўрганларимиз ҳам иккала ҳайит намозига чиқаверишга буюрилдик. Бунда ҳайз кўрганлар намозгоҳга кирмас эдилар. (яъни, ташқарида кузатиб турардилар). Муттафақ.

 

390) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Абу Бакр ва Умарлар иккала ҳайит намозини ҳам хутбадан илгари ўқир эдилар. Муттафақ.

 

391) Ибн Аббос ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Ҳайит куни намозни 2 ракаат қилиб ўқидилар (яъни, ҳайит намозини). Ундан аввал ҳам кейин ҳам намоз ўқимадилар. Еттилик ривояти.

 

392) Яна мазкур ровийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳайит намозини азон ва иқоматсиз ўқиганлари келтирилган. Абу Довуд ривояти. Ҳадиснинг асл матни Бухорийда.

 

393) Абу Саъид (р.а.) дан ривоят қилинади:  Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳайит намозидан олдин ҳеч қандай намоз ўқимас эдилар. Уйларига қайтгач икки ракаат намоз ўқиб олардилар. Ибн Можа ривояти. Исноди ҳасан ҳадис.

 

394) Мазкур саҳобий ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Рўза ва Қурбон ҳайити кунлари хонақоҳга чиқиб қиладиган биринчи ишлари: намоз ўқирдилар, сўнг (минбарга) бориб сафда ўтирган одамлар рўпарасида туриб мавъиза қилар эдилар. Муттафақ.

 

395) Амр ибн Шуъайб отасидан, у бувасидан келтиришларича: Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «Фитр (намози)да такбир: биринчи (ракаат)да еттита ва иккинчи (ракаат)да 5 тадир. У иккисидан сўнг қироат (қилина)дур».

 

396) Абу Воқид Лайсий ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Қурбон ва Рамазон ҳайитларида «Қоф» ва «Вақтарабат»  ларни (замм сура қилиб) ўқирдилар. Муслим ривояти.

 

397) Жобир ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Ҳайит куни бўлса, йўлни бошқа-бошқа қилардилар. (Яъни, масжидга келиш ва кетиш йўлларини). Бухорий ривояти.

Абу Довуд ҳам Ибн Умардан мазкурга ўхшаш ҳадисни келтирган.

 

398) Анас ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Мадинага келдилар. Мадиналикларнинг ўша пайтда жоҳилиядан қолган унда ўйин-кулгу қиладиган иккита байрамлари бўлар эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уларга : «Аллоҳ сизларга бу иккисини Қурбон (ҳайити) куни ва Фитр (ҳайити) куни билан алмаштирди».-дедилар.

АД ва Насоийлар саҳиҳ иснод билан.

 

399) Али ра : Ҳайит (намози)га пиёда чиқмак-суннат (амаллар)дандир.-дедилар. Термизий ривояти. Ҳасан ҳадис.

 

400) Абу Ҳурайра ҳайит кунида кучли ёмғир ёққанда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг улар билан ҳайит намозини масжиднинг ичида ўқиганларини айтганлар. АД лаййин иснод билан келтирган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио