Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жумъа намози боби

354) Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Ҳурайра ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг : «Қавмлар жумъа намозларини қолдиришликни бас қилсалар қилдилар, бўлмаса Аллоҳ уларнинг қалбларини муҳрлаб қўйгай, сўнг улар ғофиллар қавмидан бўлиб қолғайлар»-деб айтганларини эшитганларини ривоят қилганлар. Муслим.

 

355) Салама ибн Акваъ (р.а.) дан : Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Жумъа кунининг намозини ўқир эдик. Сўнг уйларимизга тарқар эдик: Деворлар остида тин олишга биронта соя бўлмасди. Муттафақ. Бухорий лафзи.

Муслимнинг лафзида: «... улар саллаллоҳу алайҳи вассалом билан кун оғганда жумъа ўқирдик, сўнг соямиз ортидан эргашиб уйимизга қайтардик».

 

356) Саҳл ибн Саъд ра ривояти: Биз жумъани ўқимай туриб қайлула  ва тушлик қилмасдик. Муттафақ. Муслимнинг лафзи. Муслим келтирган яна бир ривоятда: «... Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг даврларида...» шаклида.

 

357) Жобир (р.а.) дан: (Бир жумада) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом туриб хутба ўқир эдилар. Шом (ҳоз.Сурия) дан карвон келиб қолди. Одамлар у томонга ўтиб кетдилар. Масжидда 12 тагина киши қолди. Муслим. (Тўлиқ матни Жомеъ саҳиҳ. 1-т. 254 бетда).

 

358) Ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ким жумъа намозининг ва ё бошқа намознинг (сўнги) бир ракаатига улгурса (қолган ракаатларини) қўшиб ўқисин. (Шунда) намозни тугал қилган бўлур».-дедилар. Насоий, Ибн Можа ва Дорқутний ривоятлари. Ҳадис лафзи Дорқутнийдан. Исноди саҳиҳ.

 

359) Жобир ибн Самура (р.а.) дан: у киши: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом турган ҳолда хутба айтар, сўнг ўтирар, сўнг яна ўринларидан туриб хутба қилардилар. Кимки сенга «ул зот сав ўтириб хутба қилардилар  деса, ёлғон айтибдур.-дедилар. Муслим.

 

360) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хутба қилсалар кўзлари (йиғидан?) қизарар, овозлари қўшиннинг далдачиси каби баланд чиқарди. Улар: «Аммо баъд, энг яхши калом–Аллоҳнинг китоби. Энг яхши йўл-Муҳаммаднинг тутган йўлидир. Ишларнинг ёмони –янги пайдо бўлганлари (ёки бидъатлари)дир. Ҳар қайси бидъат залолатдир»-дер эдилар сав. Муслим.

Яна Муслимнинг ривояти: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг жумъа кунидаги хутбалари мундоғ эрди: Аллоҳга ҳамд ва сано айтардилар, сўнг гапларини унинг (ҳамднинг) орқасидан айта бошлардилар. Овозлари баланд чиқарди..»

Муслим ривояти: «..Кимники, Аллоҳ ҳидоятига бошласа, уни йўлдан адаштиргувчи бўлмас. Ва кимники, адаштирса уни ҳидоятга бошловчи бўлмас»-дедилар»

Насоийда : «...ва ҳар қайси залолат (нинг ўрни) дўзахдадир».

 

361) Аммор ибн Йосир (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Кишининг намози узун, хутбасининг қисқа бўлишлиги-унинг билимсизлигидан (далолат) эмас»-деганлари келтирилади. Муслим.

 

362) Умм Ҳишом бинт Ҳориса ра дедилар: Мен «Қоф. Вал-Қуръа:нил-мажи:д» (сураси)ни Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг тилларидан ўрганганман. Уни ҳар жумъа минбар устида туриб одамларга хутба қилганларида ўқир эдилар. Муслим.

 

363) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Жумъа кунида имом хутба ўқиб турганида сўзлашган одам-мисоли «китоб кўтарган эшак каби»дир, унга «Жим ўтир»-деган одамга эса, жумъа (нинг савоби) бўлмас»-дедилар. Аҳмад ривояти.

 

364) Жобир (р.а.) дан : Жумъа куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хутба ўқиб турган чоғларида масжидга бир киши кириб келди (ва ўтириб олди). Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Намоз ўқидингми?»-дедилар. «Йўқ»-деб жавоб берди. «Ўрнингдан тургинда, икки ракаат ўқиб ол»-дедилар. Муттафақ.

 

365) Ибн Аббос (р.а.) дан: Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Жумъа намозида «Жумъа» ва «Мунофиқу:н» сураларини (зам қилиб) ўқиганлари ривоят қилинган. Муслим.

Нуъмон ибн Башир (р.а.) дан : Икки ҳайит ва Жумъа (намозлари)да  «Саббиҳ исма раббик ал-аъла:»  ва «Ҳал ата:ка ҳади:с-ул-ғошийа» ни (зам қилиб) қироат қилганлари келтирилган. Муслим.

 

366) Зайд ибн Арқам (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳайит намозини ўқидилар, сўнг жумага рухсат бериб: «Кимки намоз ўқимоқчи бўлса, ўқиб олсин»-деб айтдилар.бешлик ва Термизийнинг ривоятлари. Ибн Хузайма бўйича саҳиҳ.

 

367) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бирортангиз жумъа намозини ўқиса (яъни, фарзини), ундан сўнг тўрт ракаат ўқисин»-дедилар. Муслим ривояти.

 

368) Соиб ибн Язид ра Муовия ра нинг у кишига : Жумъани ўқисанг (жумъа фарзи назарда тутиляпти), ундан сўнг биров билан гаплашмасдан туриб ёки ташқарига чиқмасдан туриб унга бирон намозни боғлама. Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзаро гаплпшмагунимизча ёки ташқарига чиқмагунимизча намозни намозга қўшмаслигимизни буюрганлар». Муслим ривояти.

 

369) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, ғусл қилса,  сўнг жумъага келса, сўнг белгиланганча намозини ўқиса, сўнг имом хутбадан фориғ бўлгунча унга қулоқ солса, сўнг у билан намоз ўқиса, ушбу ва бошқа (яъни аввалги) жумъа орасидаги (гуноҳ)лари ва яна қўшимча: уч кун (да қилган гуноҳлари) кечирилади»-дедилар. Муслим ривояти.

 

370) яна мазкур ровий ривоят қилишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом жумъа куни ҳақида гапириб : «Унда бир соат бордурки, унга мусулмон банда намоз ўқиган ва Аллоҳдан бирон нарса сўраган ҳолда тўғри келса, унга (Аллоҳ) ўша (сўрагани)ни албатта ато қилур»-деб қўллари билан «кам» маъносида ишора қилдилар. (Яъни, нимани сўрасангиз ҳам Аллоҳ учун бу арзимас нарсадир деган маънода бўлса керак. Валлоҳу  аълам. Таржимон.)

Муслим ривоятида яна: «Бу енгил (яъни, тез ўтиб кетувчи) соатдир».

 

371) Абу Бурда ра отасининг : Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «У (яъни дуо мустажоб бўладиган соат) имом (хутбада) ўтирганидан то намоз ўқилиши оралиғидадир» деганларини ривоят қилганлар. Муслим ривояти.

Абдуллоҳ ибн Саломнинг Ибн Можа келтирган ривоятида ва Жобирнинг АД ва Насоийдан келтирган ҳадисида уни «аср намозидан қуёш ботгунча оралиқда» экани айтилади.

У ҳақда 40 дан ошиқ турли ҳадислар ворид бўлган бўлиб, уни «Шарҳ ал-Бухорий» да келтирганман .

 

372) Жобир (р.а.) дан: у киши: Қирқта ва ундан ортиқ одам  билан жума (намозини ўқиш) суннат саналарди. Дорқутний заиф иснод билан.

 

373) Самура ибн Жундуб дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳар жумъада барча муъмин ва муъминаларга истиғфор сўраганлари ривоят қилинган. Баззор ривояти.  Исноди лаййин.

 

374) Жобир ибн Саму(р.а.) дан Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг хутба чоғида Қуръон оятларидан ўқиб одамларни мавъиза қилганлари келтирилган. Абу Довуд ривояти ҳадиснинг асл матни Муслимда.

 

375) Ториқ ибн Шиҳоб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Жумани ўқиш жамоатдаги ҳар бир мусулмоннинг вожиб ҳаққидир, илло 4 та (тоифа) дан ташқари: қул, аёл, ёш бола ва бемордан»-дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

376) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Мусофирга жумъа вожиб эмасдир». Табароний ривояти. Ҳадис исноди заиф.

 

377) Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом минбарга чиқсалар биз уларнинг томонларига дарҳол юзланиб олардик. Термизий заиф иснод билан.

 

378) Ҳакам ибн Ҳазм (р.а.) дан: Жумани Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан ўқидик (асл. шоҳиди бўлдик), улар ё ҳассага ва ё камонга суяниб турдилар. (яъни, хутбада).Абу Довуд ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио