Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Хавф намози боби

379) Солиҳ ибн Хаввот раҳимаҳуллоҳ Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Зотурриқоъ кунида хавф намози ўқиганлари ҳақида гапириб: бир қанча саҳобалари ул зот билан саф тортиб турганлари ва (улардан) бир гуруҳ душман тарафга (қараб қўриқлаб тургани), улар саллаллоҳу алайҳи вассалом (намоз учун) саф тортганлар билан бир ракаат намоз ўқиганлари ва (имоматда) қоим қолганлари, саф тортганлар ўзлари (учун) намозни тугаллаб олиб четга чиқиб душман томонга қараб саф тортганлари, яна бошқа (яъни, қўриқда турган) гуруҳ эса ўринларига келиб, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом улар билан қолган бир ракаатни ўқиганлари ва жойларида ўтирган ҳолларида (бир ракаат ўқиган гуруҳ) ўзлари (охирги ракаатни) тугаллаб олгач улар билан бирга салом берганларини ривоят қилганлар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники. Ибн Мундаҳнинг «Маърифа»сида : «Солиҳ ибн Хаввот отасидан...» дейилган.

 

380) Ибн Умар ра ривояти: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Наждга томон ғазотга бордим. Душман билан юзма-юз саф тортдик, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом туриб бизлар билан намоз ўқидилар, улар билан бир гуруҳ (саҳобийлар ҳам) намоз ўқишди, (бошқа) бир гуруҳ душманга юзланиб (намозхонларни қўриқлаб) турди, (Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом) намоз ўқиётганлар билан битта рукуъ ва иккита сажда қилиб бўлгач, улар четга ўтиб ҳали намоз ўқимаган (яъни, қўриқда турган) гуруҳ ўрнини эгаллашди. Улар (қўриқда турганлар намозгоҳга) келдилар ва (Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом) улар билан ҳам бир ракаат ва икки сажда қилдилар. Сўнг салом бердилар. Уларнинг ҳар бири эса, ўзлари (мустақил ҳолда қолган) бир рукуъ ва икки саждани бажо қилдилар. Муттафақ.

 

381) Жобир (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан хавф намозини ўқидим: икки саф бўлиб саф тортдик, бир саф Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом нинг орқаларида (эди). Душманлар биз ва қибланинг ўртасида туришарди. Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом такбир(и таҳрима) айтдилар: Барчамиз такбир айтдик. Сўнг рукуъ қилдилар, барчамиз уларга эргашиб рукуъ қилдик. Сўнг рукуъдан бош кўтардилар. Бизлар ҳам (бошларимизни) кўтардик, сўнг саждага тиз чўкдилар, уларнинг кетларидан саф ҳам (сажда қилди) орқа сафдагилар душманни ўлтурмакка (шай) турдилар. Сажда қилиб бўлишгач, кейинги сафдагилар намозга киришдилар»-деб ҳадисни келтирган.

Яна бир ривоятда: «Сўнг сажда қилдилар улар билан биринчи саф(дагилар) ҳам сажда қилишди. Улар тургач иккинчи саф(дагилар) сажда қилишди сўнг биринчи саф орқага ўтди, иккинчи саф эса, олдинга ўтди ва ҳаракатлар шу тарзда қайтарилди..» дейилади. Ҳадиснинг охирида: «..Сўнг Пайғамбар сав салом бердилар. Ва барчамиз салом бердик». Муслим ривояти.

АД Абу Аййош Зурақийдан қилган ўхшаш ривоятида: «...Бу Усфонда бўлган эди..» дейилган.

Насоий бошқа ровийдан қилган ривоятида : Пайғамбар сав нинг бир гуруҳ саҳобалари билан икки ракаат намоз ўқиганлари ва улардан бошқа (бир гуруҳ саҳоба)лари билан ҳам икки ракаат ўқиганлари, сўнгра салом берганлари келтирилган. АД нинг Абу Бакрадан келтирган ҳадиси ҳам юқоридагига ўхшаш.

 

382) Ҳузайфа (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом хавф намозини булар билан алоҳида бир ракаат ва булар билан бир ракаат ўқидилар, улар (яъни, бир ракаат ўқиганлар) давом эттирмадилар (асл. қазо қилмадилар). Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

383) Ибн Умар ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Хавф намози бир ракаатдир. У қай ҳолда (ўқиладиган) бўлса ҳам»-дедилар. Баззор заиф иснод билан келтирган.

 

384) Яна ибн Умардан келтирилишича: «Хавф намозида саҳв (яъни, саждаи саҳв қилиш) йўқдир».-дедилар. Дорқутний заиф иснод билан келтирган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио