Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоздаги хокисорликка чақириш

187) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом қўлни белга қўйган ҳолда намоз ўқишдан қайтарганллар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники.

Бухорийнинг Оиша (р.а.) дан қилган ривоятида: «..Бу яҳудийларнинг ибодатларидаги одатлари бўлган» дейилган.

 

188) Анас (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар (жамоат) хуфтон намозини ўқисалар, (қазо бўлган) шом намозингиздан олдин хуфтонни ўқиб олинг (яъни, жамоат билан)». –дедилар. Бухорий.

 

189) Абу Зарр (р.а.) дан : Расулуллоҳ сав : «Биронтангиз намозга қоим бўлсангиз, майда тошларни силаб ўйнамасин, чунки, унга (Аллоҳнинг) раҳмати юзланган бўлур». Бешлик саҳиҳ иснод билан ривоят қилган.

 

190) Оиша (р.а.) дан: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан намоз вақтида у ёқ -бу ёққа аланглаш ҳақида сўрадим. Улар: «Бу шайтоннинг банда намозидаги ажрини юлқаб қочишидир».-дедилар сав. Бухорий.

 

191) Анас (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар сизлардан биронтангиз намоз ўқиётган бўлса, у раббисига муножот қилаётган бўлур. Зинҳор, олди ва ўнг томонига тупурмасин, балки чап  оёғи остига .. (тупурсин)». Муттафақ. Бошқа ривоятда ҳадис: «Чап томонига ёки оёқ остига» тарзда келтирилган.

 

192) яна мазкур саҳобийдан : Оиша ра га тегишли гулли парда бўларди. У билан уйларининг бир чеккасини тўсиб қўйган эдилар. Уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бизнинг олдимиздан ушбу нарсангизни олиб ташланг, чунки, расмлари кўз олдимизда тур(иб намозимиздан чалғит)моқда»-дедилар. Бухорий ривояти.

 

193) Жобир ибн Самура (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом:  «Намозда кўзларини осмонга кўтарувчилар бу ишларини бас қилсалар бас қилгайлар, акс ҳолда уларнинг кўзлари кўр қилиб қўйилур». Муслим.

Муслимнинг Оиша (р.а.) дан қилган яна бир ривоятида: «Унга таом келтирилган одам ва икки нажосат (пешоб ва ахлат)ни мажбуран тўсиб турган киши учун намоз бўлмас».

 

194) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Эснаш шайтондандир. Агар биронтангизга эсноқ келса, қодир бўлганича уни қайтаришга уринсин»-дедилар. Муслим ва Термизий ривоятлари. Термизийда: тарзида келтирилган. «..намозда эсноқ келса»

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио