Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз шартлари боби

160) Али ибн Абу Толиб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз ел чиқарса, чиқиб кетсин ва таҳорат қилиб намозини қайтарсин»-дедилар. Бешлик ривояти. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

161) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Аллоҳ балоғатга етган аёлнинг фақат рўмолда ўқиган намозинигина қабул қиладир». Насоийдан ташқари Бешлик ривояти. Ибн Хузайма саҳиҳ деган. 

 

162) Жобир (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом у кишига шундай дедилар: «Агар кийим кенг бўлса унга бурканиб олинг» (яъни намозда).

Муслимда: «...Бир томонини иккинчи томонга торсин. Ва агарда тор бўлса, уни белбоғлаб олсин».

У иккисининг Абу Ҳурайрадан қилган ривоятларида: «Сизлардан ҳеч бирингиз елкасини қопламайдиган бир дона (яхлит) кийимда намоз ўқимасин».

 

163) Умм Салама (р.а.) дан у киши Набий саллаллоҳу алайҳи вассаломдан: Аёл киши изор киймасдан фақат кўйлак ва рўмолда намоз ўқиса бўладими?- деб сўрадилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар кўйлак узун бўлиб, оёқлари кўриниб қолишидан сақласа.. (бўлади)»-деб жавоб бердилар. Абу Довуд ривояти. Саҳиҳ.

 

164) Омир ибн Рабиъа (р.а.) дан : Қоронғи кечада Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга эдик, қиблани аниқлашимиз мушкул бўлди, (тахминан) бир томонни қибла ҳисоблаб намоз ўқидик. Қуёш чиққач, билсакки, қибладан бошқа тарафга қараб намоз ўқибмиз, шунда:

)فأينما تولوا فثم وجه الله(

«Қаерга (юз) ўгирсангиз Аллоҳнинг юзи ўша жойдадир »   ояти нозил бўлди.  Термизий ривояти. У ҳадисни заиф деган.

 

165) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Машриқ ва мағриб ўртаси қибладир». (яъни, сафар чоғида қиблани топиш мушкул бўлганда). Термизий. Бухорий қавий ҳадис деган.

 

166) Омир ибн Рабиъа (р.а.) дан: У киши: Мен бир кун Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга дуч келганимда улар туяларининг устида ўтириб намоз ўқиётган эдилар. Муттафақ. Бухорий ривоятида: «..(намоз ҳаракатларини) белгиланган каби (тўлиқ) қилмасдан, бошлари билан (рукуъ ва саждаларни) имо қилар эдилар».-деб ҳадис зиёда қилинган.

Абу Довуднинг Анас (р.а.) дан келтирган ҳадисларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом сафар қилганларида татаввуъ (нафл) намозини ўқимакни истасалар туялари билан қибла томонга юзланиб, сўнг такбир (иқомат) айтиб, олар ва сафарлари йўналган томонга қараб намоз ўқи(б кета)рдилар. Исноди ҳасан ҳадис.

 

167) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ернинг қабристон ва ҳаммомдан бўлак ҳаммасии саждагоҳдир»-дедилар. Термизий. Маълул  ҳадис.

 

168) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом еттита жойда намоз ўқишдан қайтардилар: ахлатхона, кушхона, мозор, йўл ўртаси, ҳаммомда, туяхонада  ва Байтуллоҳ (Каъба)нинг устида. Термизий ривояти. У ҳадисни заиф деган.

 

169) Абу Марсад Ғанавий (р.а.) дан: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Қабрларга  намоз ўқиманг ва уларнинг устига ўтирманг»-деганларини эшитганман. Муслим ривояти.

 

170) Абу Саъид (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Биронтангиз масжидга келса, ўз ковушларига назар ташласин, уларда тикон ёки кир кўрса, артиб ташлаб уларда намозни ўқийверсин». АД нинг ривояти. Ибн Ҳузайма саҳиҳ деган.

 

171) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар бирортангизнинг маҳсисига нажосат нарса тегса, унипокловчи нарса тупроқдир». Абу Довуд ривояти. Ибн Ҳиббон ҳадисни саҳиҳ деган.

 

172) Муовия ибн Ҳакам (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом марҳамат қилдилар: «Бу намоздир: Унда одамларнинг сўзлашуви ярамайдир, у фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон тиловати (дан иборат) дир».-дедилар. Муслим.

 

173) Зайд ибн Арқам (р.а.) дан: Пайғамбаримизнинг ҳаётлик чоғларида токи,

)حافظوا على الصلوات والصلوة الوسطى(

«Намозларингизни ва (айниқса) ўртадаги намозни асранг» ояти нозил бўлгунга қадар намоз пайтда баъзи эҳтиёжларимиз юзасидан ўзаро гаплашиб турар эдик. (Мазкур) оят нозил бўлгач, (намозда) жим туришга буюрилдик ва ўзаро гаплашишдан қайтарилдик. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимга тегишли.

 

174) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Эркакларга тасбиҳ айтиш (Субҳаноллоҳ дейиш), аёлларга қарсак чалиш (жоиз)дир».  Муттафақ. Муслим ривоятида «намозда..» сўзи бор.

 

175) Мутарриф ибн Абдуллоҳ ибн Шиххир отасидан: у киши дедилар: «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг намоз ўқиётганлирини ва йиғидан кўкраклари жиққа ҳўл бўлганини кўрдим»-деганларини айтган.

 

176) Али (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ва менинг (ҳужраларимиз ўртасида) иккита эшик (асл. кириш жойи) бор эди. Бир сафар уларнинг ҳузурларига (ўш эшиклардан бири орқали) кирсам, намоз ўқиб турган эканлар, менг томоқ қир(иб ишора қил)дилар. Насоий ва Ибн Можа ривояти.

 

177) Ибн Умар (р.а.) дан у киши Билолдан: «Намоз ўқиётганларида Расулуллоҳ саломга қандай алик олардилар?»деб сўрабдилар. Билол: «Кафтларини бундай қилардилар»-дебдилар. АД ва Термизий ривоятлари. Саҳиҳ деганлар.

 

178) Абу Қатода (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Умома бинт Зайнабни кўтариб намоз ўқирдилар. Сажда қилсалар уни ерга қўяр, қиёмга турганларида яна кўтариб олар эдилар. Муттафақ.

 

179) Абу Ҳурайрадан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Намозда (бўлса ҳам) иккита қора нарсани ўлдираверинг:  илонни ва чаённи»-дедилар. Тўртлик. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио