Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Мусофирнинг ва касалнинг намози боби

341) Оиша (р.а.): Намоз дастлаб икки ракаат фарз қилинган, сафардаги намоз ўзича қолган, ватандаги намоз тўлдирилган-дедилар.

 

Бухорийда: «..сўнг (Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом) ҳижрат қилдилар ва тўрт ракаат фарз қилинди, сафардаги намоз дастлабки ҳолича қолдирилди».

Аҳмад ривоятида: «..шомдан бошқа, чунки у кундузнинг витри (яъни, тоқ намози)дир ва бомдоддан бошқа чунки, унда (усиз ҳам ўзи) узоқ қироат қилинади»-деб зиёда қилинган.

 

342) Оиша (р.а.) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг сафарда қасир ҳам тўлиқ ҳам намоз ўқиганлари, (баъзан) рўза ҳам тутганлари ва рўза тутмай оғизни очиб ҳам юборганларини ривоят қилганлар. Доқутний ривояти. Ровийлари сиқотдир. Маълул ҳадис. Оиша ра нинг амалларидан маҳфуздир. «Бу (яъни, сафарда тўлиқ намоз ўқиш ва рўза тутиш) менга қийинчилик туғдирмайди»-дердилар. Байҳақий.

 

343) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳ Ўзи рухсат берган (амал)ларининг бажарилишини ёқтиради ва (ман қилган) маъсиятларининг бажарилишини ёқтирмайди». Аҳмад ривояти. Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон  саҳиҳ дейишган.

 

344) Анас (р.а.) ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уйларидан уч мил ёки уч фарсах узоқликка чиқсалар намозни икки ракаат қилиб (қисқа) ўқир эдилар. Муслим.

 

345) Яна мазкур саҳобийдан (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Мадинадан Маккага йўлга чиқдик, то Мадинага қайтгунимизча намозларни икки ракаат қилиб ўқидилар. Муттафақ. Ҳадиснинг лафзи Бухори            йнингдир.

 

346) Ибн Аббос (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «19 кун қасир намоз ўқиганлар»и келтирилган.

Бошқа ривоятда: «..Маккада 19 кун...» тарзда. Бухорий ривояти. Абу Довуд ривоятида : «..17 кун..»,     бошқасида :«..15 кун..». АД нинг Имрон ибн Ҳусойндан келтирган ривоятида: «18 кун..». унинг яна Жобир (р.а.) дан келтирган ривоятида: «..Табукда 20 кун намозни қасир ўқиб турдилар». Сиқотлар ривояти.

 

347) Анас (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом кун қиёмдан оқмасдан йўлга отлансалар пешинни аср вақтига таъхир қилар эдилар (кечиктирардилар), сўнг (сафарда) тўхтаб икковини (яъни пешин ва асрни) қўшиб ўқир эдилар. Ва агар сафарга чиқмасларидан аввал қуёш қиём оққан бўлса, аввал пешинни ўқир, сўнг (уловга) минар эдилар. Муттафақ.

Ал-Ҳокимнинг Арбаъийндаги ривоятида ҳадис саҳиҳ иснод орқали: «Пешин ва асрни ўқиб олар, сўнг уловга минардилар (яъни «тақдим» қилар эдилар)» тарзида келтирилган.

Абу Нуъайм дан Муслимнинг келтирган ривояти қуйидагича: «...агар сафарда бўлган чоғларида кун қиёмдан оғса, пешин ва асрни қўшиб (тақдим қилиб) ўқиб олардилар, сўнг (яна) йўлга тушардилар».

 

348) Муоз ибн Жабал (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга Табук ғазотига чиқдик, улар пешин ва асрни ҳамда шом ва хуфтонни қўшиб ўқидилар. Муслим ривояти.

 

349) Ибн Аббос (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Маккадан Усфонгача 4 буруддан камроқ масофада бўлсангиз намозни қасир қилманг (яъни, қисқа ўқиманг)»-дедилар. Борқутний заиф иснод орқали келтирган. Ибн Хузайма ушбу ҳадисни мавқуф ҳолда келтирган.

 

350) Жобир (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Умматимнинг энг хайрлилари ёмон иш қилсалар истиғфор айтиувчилари ва агар сафар қилсалар намозни қасир ўқигувчилари ва унда рўза тутмагувчилари»-дедилар. Табароний «Авсат» да заиф иснод билан келтирган.

 

351) Имрон ибн Ҳусойн (р.а.) дан : «Менда бавосир  дарди бор эди. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломдан қандай намоз ўқишни сўрадим. Ул зот: «Туриб намоз ўқиғил, агар қодир бўлмасанг ўтириб (ўқиғил) ва агар қурбинг етмаса ён бошлаб (ўқи)»-дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Бухорий ривояти.

 

352) Жобир (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир беморни зиёратига бордилар, унинг ёстиқда намоз ўқиётганини кўрдилар. Ёстиқни олиб ташлаб, унга: «Намозни қурбинг етганча ерда ўқиғил, ё бўлмаса, имо билан (рукуъ ва саждалар) қилғил, (бунда) саждаларингни рукуъингдан пастроқ (имо) қилғил»-дедилар. Байҳақий ва Абу Ҳотим.

 

353) Оиша ра : Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг чордана қуриб намоз ўқиётганларини кўрдим-деганлар. Насоий ривояти. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио