Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жамоат намози ва имомат боби

314) Абдуллоҳ ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Жамоат намози ёлғиз (ўқилган) намоздан йигирма етти даража ортиқдир»-дедилар. Муттафақ.

Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайрадан келтирган ривоятларида: «..йигирма беш марта..».

Бухорийнинг Абу Саъиддан ривоятида эса: «..йигирма беш даража..»

 

315) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Жоним қўлида бўлган Зот ҳаққи, мен ўтин келтириб уни майдалаб чопишларини истадим, сўнг намозга буюриб унга азон айтилишлигини ва бир кишини имомликка қўйиб (сўнг, шу пайтда) намоз ўқимаётган (асл. намозга гувоҳ бўлмаётган) кишиларнинг уйларига бориб ўт қўймакни қасд қилдим. Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, агар улардан биронталари (масжидда) ёғли сон гўшти ёки                 ни топганларида хуфтонга албатта келган бўлур эдилар». Муттафақ. Бухорий лафзи.

 

316) Яна мазкур саҳобийдан ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Мунофиқлар учун энг оғир намоз бу хуфтон ва бомдод намозларидир. Агар у иккисида қанчалик савоб борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келган бўардилар».-дедилар. Муттафақ.

 

317) яна мазкур ровийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳузурларига бир кўр киши келиб: «Эй, Аллоҳнинг расули, мени масжидга етаклаб келадиган дастёрим йўқдир»-деди. Унга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом(намозларни уйда ўқишига) рухсат бердилар. Ўгирилиб чиқиб кетаётганида : «Намозга азонни (уйингда туриб) эшитасанми?»-дедилар. «Ҳа»-деди. «Бўлмаса унга  ижобат қилғил» (яъни, масжидга келишлик билан)-дедилар сав.

 

318) Ибн Аббос (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки нидони (азонни) эшитса ва (масжидга) келмаса, унга намозидан савоб йўқдур. Илло узрли бўлсагина».

Ибн Можа, Дорқутний, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривояти. Иснодлари Муслимга шартланган тарзда.

 

319) Язид ибн Асвад (р.а.) дан: у киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бомдод намозини ўқиганларини ҳикоя қиладилар: Расулуллоҳ намоз ўқиб бўлгач қарасалар, икки киши намоз ўқимай (бир чеккада) турибдир. Уларни чақиртирдилар: у иккиси олиб келинди. Қўрқувдан кўкрак мушаклари (дийдалари) титраб турар эди. «Бизлар билан намоз ўқишингизга нима монеълик қилди?»-деб сўрадилар. Улар: «(Йўлда) туяларимиз устида намоз ўқиб олдик»-дедилар. «Ундай қилманглар! Агар туяда намоз ўқиб олгач, ҳали намозни ўқимаган имом (нинг жамоат билан ўқиётган) намозига эришсангиз, у билан намозни қайтадан ўқинг. Аввалги (йўлда) ўқиганингиз нафл ўрнида бўлғай»-дедилар. Аҳмад   ва учлик ривояти. Термизий ва Ибн Ҳиббон ҳадисни саҳиҳ деганлар.

 

320) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Имом унга эргашмак учун тайинлаб қўйилгандир, такбир айтса (ортидан) такбир айтинг, такбир айтмагунча такбир айтмангиз. Рукуъ қилса, рукуъга борингиз, у рукуъ қилмай туриб рукуъ қилмангиз. «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, «Аллоҳумма лакал ҳамд» деб айтинг. Сажда қилсагина сажда қилинг. У сажда қилмагунича сажда қилмангиз. У агар турган ҳолда намоз намоз ўқиса, сизлар ҳам туриб намоз ўқинглар ва агар ўтириб намоз ўқиса, сизлар ҳам ўтирган ҳолларингизда ўқинглар» Абу Довуд ривояти. Ҳадис лафзи ҳам уники. Матн «Саҳиҳайн»дан олинган.

 

321) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом баъзи асҳобларининг намозга кеч қолганлирини кўриб: «Келаверинг менга иқтидо қилаверинг, сиздан кейин келганлар эса, сизга иқтидо қилсинлар»-дедилар. Муслим.

 

322) Зайд ибн Собит (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзлари бир ҳужрани хослаб унда намоз ўқидилар, ул зотга одамлар келиб иқитидо қила бошладилар. Ҳадис. Ушбу ҳадисда : «Кишининг энг афзал намози уйида ўқиганидир, илло мактуба (яъни, фарз намоз)лардан бошқа»-дейилган. Муттафақ.

 

323) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан: Муоз дўстлари билан хуфтонни ўқидилар ва намозни узайтириб юбордилар. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом унга : «Фитначи бўлиб қолмакни истайсанми, эй Муоз?! Одамларга имомлик қилсанг: «аш-Шамсу ва дуҳа:ҳа», «Саббиҳ исма раббик ал-аъла:» , «Иқроъ бисми раббик аллазий холақ» , «Вал-лайли иза: йағша:»ларни (зам қилиб) ўқигил»-дедилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

324) Оиша ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг бемор ҳолларида намоз ўқиганлари ҳикоясида айтдилар: ...Келиб Абу Бакрнинг чап тарафига ўтирдилар. (Касал бўлганлари сабабли) намозларини ўтириб ўқидилар. Абу Бакр эса, турган ҳолда намоз ўқидилар. Абу Бакр Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг намозларига иқтидо қилдилар. Саҳобийлар Абу Бакрнинг намозларига иқтидо қилдилар. (яъни, улар ҳам туриб намоз ўқидилар). Муттафақ.

 

325) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз имомлик қилса, (намозларини) енгиллатиб ўқисин, (чунки,) улар (яъни намозхонлар) орасида ёши кичик ва катталар, заифлар ёки ҳожатмандлар бўлиши мумкин. Бир ўзи ўқиса хоҳлаганича (чўзиб) ўқийверсин». Муслим.

 

326) Амр ибн Салама дедилар: Отам айтдилар: Сизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан бир ҳақ гапни етказаман, ул зот: «Агар намоз вақти бўлса, биттангиз азон айтсин ва ичингизда Қуръонни кўпроқ ёдлаганингиз сизга имомлик қилсин»-дедилар. саллаллоҳу алайҳи вассалом деб айтиб, мени имомликка чиқариб қўйишди. У вақтда мен 6 ё 7 ёшларда эдим. Бухорий. АД ва Насоий.

 

327) Ибн Масъуд (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қавмга Аллоҳнинг китобини кўпроқ ўқувчи киши имомлик қилғай. Агар қироатда тенг бўлсалар сунна(т)ни кўпроқ билгувчиси (имомлик қилғай). Суннада ҳам тенг бўлсалар, илгарироқ ҳижрат қилгани, ҳижратда ҳам тенг бўлсалар, тинчликда кўпроқ бўлган (яъни, камроқ жанг қилган) киши (имом бўладир)».дедилар. Бошқа ривоятда:  «тинчликда » ўрнига «ёши улуғроғи» дейилган.

Яна бир ривоятда: «Зинҳор киши бошқа бир кишига унинг даргоҳида (яъни, уйида) имомлик қилмасин ва унинг уйининг тўрида ўтириб олмасин. Илло (хонадон соҳиби) рухсати билангина (бундай қилса бўлади)». Муслим.

 

328) Ибн Можанинг Жобир (р.а.) дан қилган ривоятида: «Ҳаргиз аёл эркакка, аъробий (яъни, бадавий –саҳройи араб) муҳожирга, фожир муъминга имомлик қилмасин». Исноди заиф ҳадис.

 

329) Анас (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Сафларингизни ростланг, улар ораси(даги масофа)ни яқинроқ қилинг, бўйинлар(ингиз) билан тенглаш(иб ростлан)ингиз».-дедилар. АД ва Насоий ривоятлари. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

330) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Эркаклар сафларининг энг яхшиси биринчисидир, энг ёмони охиргисидир. Аёллар сафларининг энг яхшиси охиргиси ва энг ёмони биринчисидир»-дедилар. Муслим.

 

331) Ибн Аббос (р.а.) дан: Бир тунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга намоз ўқидим, чап ёнларига турган эдим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бошимни орқа томонидан тутиб мени ўнг ёнларига ўтказиб қўйдилар. Муттафақ.

 

332) Анас (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намоз ўқидилар, мен ва бир етим бола уларнинг орқаларида ва Умм Сулайм (Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг аёллари?) бизнинг орқамизда турдилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Бухорийники.

 

333) Абу Бакра (р.а.) дан: у киши Пайғамбар сав нинг ҳузурларига келсалар, ул зот рукуъда эканлар. Ҳали сафга етиб бормай туриб рукуъ қилиб (шу ҳолда) сафга бориб қўшилиб олибдилар. Сўнг қилган ишларини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга етказибдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳ (савобга бўлган) ҳирсингни бунданда зиёда қилсин. Бу (иши)нга бошқа қайтма (яъни, бошқа бундай қилма)»-дебдилар. Бкхорий.

 

334) Вобиса ибн Масъуд (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир кишининг саф орқасида бир ўзи намоз ўқиётганини (яъни, сафга қўшилмай бир ўзи имомга иқтидо қилаётганини) кўриб қолдилар ва унга  бошқатданнамоз ўқишни буюрдилар. Аҳмад, Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

Талқ ибн Али (р.а.) дан қилинган Ибн Ҳиббоннинг ривоятида: «Сафнинг орқасидаги ёлғизга (яъни, сафга қўшилмаганга) намоз (савоби) йўқ».

Табароний Вобисанинг ривоятини: «Улар (яъни, сафдагилар) орасига кириб олмадингми? Ёки (сафдан) биронтасини ёнингга тортиб олмадингми?» деганлари саллаллоҳу алайҳи вассалом зиёда қилинган. 

 

335) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом:«(Такбири) иқоматни эшитсангиз намозга секин, виқор билан юриб келинг, шонманг, улгурганингизча намоз ўқинг, улгурмаганингизни тўлдириб қўйинг. (яъни, саломдан сўнг)»-дедилар. Муттафақ.

 

336) Абу Каъб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Кишининг яна бир киши билан бирга ўқиган намози бир ўзи ўқиганидан яхшироқдир. Икки киши билан ўқиган намози эса, бир киши билан ўқиганидан афзалдир, (намозхонлар сони) қанча кўп бўлса, Аллоҳ азза ва жаллага бу шунчалик суюклидир». АД  ривояти. Ибн Ҳузайма саҳиҳ деган.

 

338) Анас (р.а.) дан Набий  салаллоҳу алайҳи вассалом  нинг «Ибн Умм Мактумни имом қилиб қолдириб кетганлар»и. «У кишининг кўзи кўр» бўлгани ривоят қилинган. Аҳмад, АД , Ибн Ҳиббон Оиша (р.а.) дан шунга ўхшаш ҳадис келтирганлар.

 

339) Ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган одамга (жаноза) намоз ўқийверинг ва «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган одамнинг орқасида ҳам (иқтидо қилиб) намоз ўқийверинг»-деб айтганлар. Дорқутний заиф иснод билан.

 

340) Али ибн Абу Толиб дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бирортангиз намоз вақти бўлиб қолсаю, имом бир ҳолда бўлса ҳам у нима қилса ўшани қилсин». Термизий заиф иснод билан.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио