Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Татаввуъ (нафл) намози боби

280) Рабиъа ибн Молик Асламий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менга қараб: «Сўра»-дедилар. Мен: «Жаннатда ёнингизда бўлишликни сўрайман»-дедим. «Бундан бошқа (сўроғинг) борми?»-дедилар. «Йўқ, фақат шу»-дедим. «Бўлмаса кўп саждалар қилиб ўзинг учун (сенга шафоатчи бўлишга) менга ёрдам бергил»-дедилар. Муслим.

 

281) Ибн Умар (р.а.) дан: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан ўн ракаат (нафл намози вақтлари) ни ёдлаб олдим: Пешиндан аввал икки ракаат ва ундан сўнг яна икки ракаат, шомдан кейин икки ракаат уйда ва хуфтондан кейин икки ракаат уйда , хуфтондан сўнг икки ракаат уйда ва бомдоддан аввал икки ракаат. Муттафақ.

Бухорий ва Муслимнинг бошқа ривоятларида: «..ва жумъа (намози)дан сўнг уйда икки ракаат».

Муслим ривоятида: «Тонг отгач икки ракаат енгил намоз ўқиб олардилар холос».

 

282) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Пешиндан аввал тўрт ракаат ва кун чиқишдан аввалги икки ракаат (нафл) ўқишни тарк қилмас эдилар. Бухорий.

 

283) яна Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом нафлларнинг ҳеч бирига Бомдоддан аввалги икки ракаатчалик қаттиқ боғланмаган эдилар. Муттафақ.

Муслимда: «Бомдоднинг икки ракаати дунё ва ундаги бор нарсалардан яхшироқдир».

 

284) Умм ул-муъминийн  -Умм Ҳабиба (р.а.): «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Кимки бир тунда 12 ракаат намоз ўқиса, уларнинг эвазига унинг учун жаннатда бир уй барпо этилур»-деганларини эшитганман»-дедилар. Муслим. Яна бошқа ривоятда: «..нафл намози ўқиса,..» тарзда.

Термизийда ҳам мазкурга ўхшаш  ҳадис келтирилган, унда: «пешиндан олдин тўрт ракаат ва ундан сўнг икки ракаат, шомдан кейин икки ракаат, хуфтондан сўнг икки ракаат ва намози бомдоддан аввал икки ракаат» тарзда зиёда қилинган.

Оиша (р.а.) дан бешлик келтирган ривоятларида: «Кимки, пешиндан аввалги тўрт ракаат ва ундан кейинги тўрт ракаатга эҳтиёткор бўлса, унга Аллоҳ дўзахни ҳаром қилур».

 

285) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Асрдан аввал тўрт ракаат ўқиган кишини Аллоҳ раҳаматига олсин»-дедилар. Аҳмад, АД ва Термизий ривояти. Термизий ҳасан деган.

 

286) Абдуллоҳ ибн Муғаффал Музаний (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Шомдан аввал (нафл) намоз ўқинг», яна: « Шомдан аввал (нафл) намоз ўқинг»-деб, учинчи галгисида: «истаганингиз»-деб қўшиб қўйдилар. Бундан мақсад одамлар уни суннат амал қилиб олмасинлар учун эди. Бухорий.

Ибн Ҳиббоннинг бир ривоятида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «шомдан аввал икки ракаат ўқиганлар»и айтилган.

Муслимнинг Анас (р.а.) дан қилган ривоятида: «Биз қуёш ботгач, икки ракаат ўқир эдик. Бизни(нг бу ишимизни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом кўрар ва бунга даъват ҳам этмас ва бундан бизни қайтармас ҳам эдилар».-дейилади.

 

287) Оиша (р.а.) дан: Дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Бомдоддан аввалги икки ракаат (нафл)ни енгил ўқирдилар, баъзан мен: «Умм ул-Қуръон»ни (яъни, Фотиҳа сурасини) ўқидилармикин?» деб ўйлаб қолар эдим.

288) Абу Ҳурайра ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «бомдоднинг икки ракаатида «Қул йа: аййуҳал-ка:фиру:н ва Қул ҳуваллоҳу аҳад билан зам қилганлар»ини айтганлар.

 

289) Оиша (р.а.) дан: у киши дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бомдоднинг икки ракаат (нафл)ини ўқиганларида ўнг ёнларига суяниб олган эдилар. Бухорий.

 

290) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз бомдоддан олдин икки ракаат ўқиса, ўнг ёнини босиб турсин»-деб айтдилар. Аҳмад, Абу Довуд ва Термизий ривоятлари. Термизий саҳиҳ деган.

 

291) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тун (нинг нафл) намози икки-икки ракаатдан (ўқила) дир. Агар  биронтангиз тонг отиб қолишидан (ва витрни ўқиёлмай қолишдан) қўрқса, у ҳолда (охирини) бир ракаат ўқисин, шунда аввалги ўқиганлари билан витр (яъни тоқ) бўлади»-дедилар. Муттафақ.

Бешликнинг Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган ҳадисда: «Тун ва куннинг (нафл) намози иккита-иккита (ракаат) дир» дейилган. Насоий бу ҳадиснинг лафзини хато деб ҳисоблаган.

 

292) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Фарз намозидан сўнг энг афзал намоз, бу тундаги (нафл, яъни таҳажжуд) намозидир»-дедилар. Муслим.

 

293) Абу Аййуб Ансорий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Витр мусулмоннинг ҳаққидир, кимки уни бешта (ракаат) қилиб ўқиса ўқийверсин, кимки учта (ракаат) қилиб ўқишни истаса ўқийверсин ва кимки битта (ракаат) қилиб ўқишни хоҳласа ўқийверсин»-дедилар. Термизийдан ташқари тўртликнинг ривояти. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

294) Али ибн Абу Толиб (р.а.) дан: У киши : «Албатта, витр  мактуба (яъни, фарз қилинган намоз) каби эмасдир. Аммо у- Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом буюрган суннат амаллардандир».-дедилар. Насоий ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан деган. Ал-Ҳоким ҳадисни саҳиҳ деган.

 

295) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Рамазон ойида намоз  ўқидилар (яъни, витр намозини жамоат билан ўқидилар), сўнг келаси тунда улар(нинг яна яна жамоат билан витр намоз ўқишлари)ни кутдилар, аммо Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом чиқмадилар. (Эртасига) «Мен сизларга витр (ҳам) фарз қилиб қўйилишидан чўчидим» деб айтдилар. Ибн Ҳиббон.

 

296) Хорижа ибн Ҳузофа (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Сизларга Аллоҳ бир намозни тортиқ қилдики, у (намоз) сизларга қизил туяларингидан ҳам яхшироқдир»-дедилар. Биз: «У қайси намоз, эй, Расулуллоҳ?»-дедик, улар: «Хуфтон намози ва тонг отгунча оралиқда ўқиладиган витр (намози)»-дедилар сав. Насоийдан ташқари бешлик ривояти. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

Аҳмад Амр ибн Шуъайб отасидан у эса, бувасидан келитрган ҳадис ҳам шу кабидир.

 

297) Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Витр ҳақдир, кимки витр ўқимаса биздан эмас». Абу Довуд лаййин санад билан. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

298) Оиша (р.а.) дан: дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Рамазон ва бошқа ойларда ҳам (таҳажжуд)ни 11 (ракаат) дан оширмас эдилар. (Бир куни тунда) 4 ракаат намоз ўқидилар: У (намоз)нинг гўзаллигию узунлигини асти сўраманг! Сўнг яна 4 та (ракаат) ўқидилар: Унинг ҳам гўзаллигию узунлигини асти сўраманг! Сўнг 3 та (ракаат) ўқидилар.  Мен: «Эй, Расулуллоҳ витр ўқимай ухлаб қоласизми?»-дедим. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Эй, Оиша менинг икки кўзим ухлайди, қалбим эса ухламайди»-дедилар. (яъни, ухлаб қолмайман, хотиржам бўлинг маъносида).

Бухорий ва Муслимнинг Оиша (р.а.) дан келтирган бошқа ривоятларида: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тунда 10 ракаат ўқирдилар ва охирида бир ракаат билан витр қилар ва 2 ракаат (нафлни) субҳда ўқирдилар, шунда жами 13 ракаат бўарди.

 

299) Оиша ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тунда 13 ракаат ўқиганларини, бунда охирги 5 тасини витр қилиб ўқиганларини, орасида ҳеч ўтирмасдан фақат охирги ракаатда ташаҳҳудга ўтирганларини айтганлар. Муслим.

 

300) Яна Оиша ра дедилар: Ҳар тунда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозларини витр билан тугаллар эдилар. Витрлари эса, сахарчоғига бориб тугарди. Муттафақ.

 

301) Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менга: «Эй, Абдуллоҳ, сен фалончига ўхшамагин. У тунда (таҳажжуд) намоз ўқир эди. Кейин тун намозини тарк қилди»-дедилар. Муттафақ.

 

302) Али ибн Абу Толиб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Эй, аҳли Қуръон, витр намози билан намозларни тоқланг! Аллоҳ тоқдир тоқ (нарсалар)ни яхши кўради»-дедилар. Бешлик ривояти. Ибн Ҳузайма ҳадисни саҳиҳ деган.

 

303) Ибн Умар (р.а.) дан: «Тунги намозингиз сўнгини тоқ қилинглар»-дедилар. Муттафақ.

 

304) Талқ ибн Али ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг : «Бир тунда иккита витр бўлмас»-деганларини эшитганман-дедилар. Аҳмад ва учлик. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

305) Убай ибн Каъб (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг витрда «Саббиҳ исма раббик ал-аъла:»  , «Қул йа: аййуҳал-ка:фиру:н»  ва «Қулҳуваллоҳу аҳад»  билан замм қилганлари келтирилади. Аҳмад, АД , Насоий ривоятлари.

Насоийда: «...ва уларнинг охиридагина салом берардилар»-деб зиёда қилинган. 

Оиша (р.а.) дан АД ва Термизий келтирган ҳадисда: «...ҳар бир ракаатда бир сурадан (ўқирдилар). Охирги (3 чи) сида «Қулҳуваллоҳу аҳад..» ва икки муаввизалар (яъни, Фалақ ва Нос суралари)ни ўқирдилар».-дейилган.

 

306) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг : «Тонг отгунча витрни ўқиб олинглар»-деб айтганлари кетирилади. Муслим.

 

307) Ибн Ҳиббон ривоятида : «Кимки, витрни ўқимасдан туриб тонг оттирса, унга (кейин ўқилган) витр (дан савоб) йўқдир».

Яна мазкурдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ким витрни ўқимай ухлаб қолса, ёки уни ёддан чиқарса,  уни тонг отгач ёки ёдига тушгач ўқиб олсин»-дедилар. Насоийдан ташқари бешлик ривояти.

 

308) Жобир (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Кимки, тун охирида намозга тура олмаслигидан қўрқса, витрни унинг биринчи ярмида ўқиб олсин. Ва кимки, туннинг охирида намозга туришига кўзи етса, витрни тун охирида ўқисин. Дарҳақиқат, туннинг охирида ўқилган намоз машҳуд  дир ва ўшаниси афзалдир».-дедилар.

 

309) Ибн Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тонг отгач тундаги (ўқиладиган) барча намозларнинг ва витрнинг ҳам вақти чиқади. Шунинг учун витрни тонг отгунча ўқиб олингиз». Термизий.

 

310) Оиша (р.а.) дан: у киши айтдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Зуҳо (чошгоҳ) намозини (одатда) 4 ракаат қилиб ўқир ва (баъзан) Аллоҳ хоҳлаганча (ундан) зиёдароқ қилар эдилар». Муслим ривояти.

 

 311) Зайд ибн Арқам (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Тавба қилгувчи бандаларнинг намози - қуёш қиздирган пайтдадир»-дедилар. Термизий.

 

312) Анас (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, Зуҳо (чошгоҳ) намозини 12 (ракаат) қилиб ўқиса, Аллоҳ унга жаннатдан бир қаср бино қилур»-дедилар. Термизий ривояти. У ҳадисни ғариб деган.

 

313) Оиша (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уйимга кириб 8 ракаат Зуҳо намозини ўқидилар. Ибн Ҳиббон ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио