Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Саждаи саҳв ва бошқалар баёнидаги боб

 262) Абдуллоҳ ибн Буҳайна (р.а.) дан келтирилишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом улар билан пешин намозини ўқиганларида дастлабки икки ракаат дан сўнг (ташаҳҳудга) ўтирмай туриб кетибдилар ва жамоат ҳам улар билан қиёмга турибди. Шу тариқа намоз охирига етгач, одамларуларнинг салом беришларини кутишибди. Улар саллаллоҳу алайҳи вассалом салом бермай туриб ўтирган ҳолда такбир айтиб, иккита сажда қилибдилар сўнг салом берибдилар. Еттилик. Ҳадис лафзи Бухорийники.

Муслимнинг ривоятида : «..ҳар сажда учун бир бор  такбир айтибдилар ..».

 

263) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом пешин ё аср намозини икки ракаат ўқиб сўнг салом бердилар, кейин масжид остонасидаги ёғоч олдига бориб унга қўлларини суяб турдилар, намозхонлар орасида Абу Бакр ва Умар ҳам бор эдилар, улар ҳам Расулуллоҳга бу ҳақда бирон нарса демакка андиша қилиб турардилар. (Масжид ичидаги) одамларнинг шошқалоқлари: намоз қисқарибди дея ташқарга чиқдилар. Улар ичида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уни Зулйадайн (Икки қўлли) деб атовчи бир киши ҳам бор эди. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга: «Йо, Расулуллоҳ, ёдингиздан чиқардингизми ёки намоз қисқардими»-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ёддан чиқармадим ҳам намоз ҳам қисқаргани йўқ»-дедилар. Шунда Зулйадайн: «Ҳа, ёдингиздан чиқибди»-деди. Сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом яна икки ракаат намоз ўқидилар ва салом бердилар. Сўнг такбир айтиб, одатдагидек ёки ундан узоқроқ сажда қилдилар. Сўнг бошларини саждадан кўтариб такбир айтдилар. Сўнг яна бошларини саждага қўяётиб яна такбир айтдилар. Яна одатдагидек, ёки ундан узоқроқ сажда қилдилар. Сўнг такбир айтиб бошларини саждадан кўтардилар». Муттафақ. Лафзи Бухорийники.

Муслим ривоятида : «Аср намозида ... » деб бошланган.

Абу Довуд ривоятида: «...Зулйадайн тўғри гапирдими?»,-деб сўрадилар. «Ҳа» деган маънода бош имлашди..» .

«Саҳиҳайн»да ҳам ривоят юқоридаги тарзда келтирилган фақат унда: «Ҳа»-дейишди..» тарзда.

АД нинг бошқа ривоятида : «Аллоҳ уларнинг қалбларига (саждаи саҳвни) солмагунича сажда қилмай турдилар».

 

264) Имрон ибн Ҳусойн (р.а.) дан: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг улар билан намоз ўқиётиб янглишиб кетганлар»и ва «иккита сажда қилганларидан сўнг ташаҳҳудга ўтириб кейин салом берганлар»и келтирилади. АД ва Термизий ривоятлари. Термизий ҳасан деган. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

265) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар биронтангиз ўз намозида шубҳаланса ва уч ракаат ўқидими тўрт ракаатми билмаса, гумонни четга қўйиб кўпроқ (қаттиқроқ) ишонганини танласин, сўнг салом беришдан олдин икки сажда қилсин. Агар (оқибатда) беш ракаат ўқиган бўлса, унинг намози жуфт (яъни, 4 ракаат) қилиб қўйилур ва агар мукаммал (яъни, 4 ракаат) ўқиган бўлса, у икки сажда шайтоннинг бурнини ерга ишқалайдир»-дедилар. Муслим ривояти.

 

266) Ибн Масъуд (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намоз ўқидилар. Ул зот саллаллоҳу алайҳи вассалом салом бергач, «Йо, Расулуллоҳ, намозда бирон нарса ўзгардими?»-деб сўрашди. «У не экан?»-дедилар. Намозда мундоқ ва мундоқ янглиш ўқидингиз дейишди. Дарҳол тиз чўкиб қиблага юзландиларда, иккита сажда қилдилар, сўнг салом бердилар. Сўнгра одамлар томонга юзланиб: «Чунончи намозда бирон нарса ўзгартирилса эди-сизга у ҳақда айтган бўлур эрдим. Мен ҳам сиз каби инсондурман. Сиз унутганингиздек мен ҳам унутаман. Агар ёддан чиқарсам, менга эслатинг. Ва агар бирортангиз ўз намозида шакланса, ўз назарида тўғрисини эътиборга олсин ва уни бажарсин (яъни ўшанга кўра намозини тугалласин), сўнг икки сажда қилсин»-дедилар. Муттафақ.

Муслим ривоятида: «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом салом бергач, (одамларга) сўзлагач икки ракаат саждаи саҳв қилдилар».

 

267) Муғира ибн Шуъба (р.а.) дан : Расулуллоҳ: «Бирортангиз гумон қилиб икки ракаатда (ўтирмай) туриб кетса, қаддини ростлаган бўлса, (намозини) давом эттирсин, қайт(иб ўтир)масин. (Намоз сўнгида) икки сажда қилсин. Ва агар қад ростлаб турмаган бўлса, ўтириб олсин, усаҳв қилмаган (яъни янглишмаган) саналадир»-дедилар. АД , Ибн Можа ва Дорқутний ривоятлари. Ҳадис лафзи Дорқутнийники. Санади заиф.

 

 268) Умар (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Имом орқасидан намоз ўқиётганларга (агар янглишсалар) саҳв (саждаси) вожиб эмасдур. Агар имом янглишса унга ва орқасидаги(намозхон)ларга (саждаи саҳв) вожиб бўлади»-деб айтдилар. Баззор ва Байҳақий заиф санад билан келтирганлар.

 

269) Савбон (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳар саҳв (янглишишга) икки сажда(қилина)дир»-деганлар. АД ва Ибн Можа заиф санад билан келтирган.

 

270) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан «Изас-сама: ун-шаққот »  ва «Иқроъ бисми роббик- аллазий холақ» сураларини ўқиб сажда қилдик. (яъни, сажда оятларидан сўнг). Муслим.

 

271) Ибн Аббос ра : «Сод» ояти саждага ундовчи(оят)ларданмасди, лекин мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг унда сажда қилганларини кўрганман. Бухорий.

 

272) Яна мазкур ровий Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «Нажм» сурасида сажда қилганлар»ини айтган. Бухорий.

 

273) Зайд ибн Собитдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга «Нажм» сурасини ўқиб бердим, сажда қилмадилар. Муттафақ.

 

274) Холид ибн Маъдон ра : «Ҳаж» сураси икки саждаси билан (бошқа суралардан) ажратилди. АД .

Уқба ибн Омирдан мавсул тарзда Аҳмад ва Термизийларнинг ривоятларида: «...у икки саждани бажо қилмайдиган киши уни (яъни «Ҳаж» сурасини) ўқимасин». Санади заиф.

 

275) Умар ра : «Эй, инсонлар, биз саждаларга дуч келамиз (яъни, тиловат чоғида). Кимки, саждаларни бажо айласа- савобга қолибди. Кимки, сажда қилмаса-унга гуноҳ бўлмас».-дедилар. Бухорий.

Яна мазкурдан: «Аллоҳ таоло (Қуръондаги) сажда (оят)ларни фақатгина сажда қилишни истаганларгагина буюрди». Ҳадис матни «Муватто» дан олинган.

 

276) Ибн Умар (р.а.) дан:  Пайғамбар сав бизга Қуръон ўқиб берар эдилар: Сажда (ояти)га дуч келсалар, такбир айтиб сажда қилар ва биз ҳам қўшилиб сажда қилар эдик. Лаййин санад билан Абу Довуд ривояти.

 

277) Абу Бакр ра : «Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом ўзларини хурсанд қилувчи хушхабар эшитсалар-дарҳол Аллоҳга сажда учун тиз чўкканлар»ини айтганлар. Насоийдан ташқари бешлик ривояти.

 

278) Абдурраҳмон ибн Авф (р.а.) дан : Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалом саждага бош қўйдилар ва узоқ сажда қилиб турдилар, сўнг бошларини кўтардилар ва: «Менга Жаброил келиб хушхабар айтди: Аллоҳга шукрона учун сажда қилдим»-дедилар. Аҳмад ривояти. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

279) Баро ибн Озиб (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Алини Яманга элчи қилиб жўнатганлари ҳақида гапириб: «...Али уларнинг (яъни яманликларнинг) исломни қабул қилганлари ҳақида бир мактубда ёзиб юборди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хатни ўқиб, ўша (хушхабар) учун Аллоҳга шукрона айлаб сажда бажо қилдилар»-деб ривоят қилди. Байҳақий. Асл матни Бухорийдан.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио