Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз тарзи боби

210) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Агар намоз ўқимоқчи бўлсангиз, комил таҳорат олинг, сўнг қиблага юзланинг ва такбир(и иқомат) айтинг, сўнг Қуръондан насиб этганча ўқинг, сўнгра хотиржам ҳолатда рукуъ қилинг, кейин қоматни расо қилиб туринг, сўнг хотиржам ҳолда сажда қилинг,  сўнг сокин ўтиринг, сўнг (яна) хотиржам ҳолда сажда қилинг сўнг бутун намозингизда (амалларни) шу тарзда бажаринг». Еттилик. Ҳадис лафзи Бухорийники.

Аҳмад лафзида: «Умуртқа суякларингиз (ўз жойига) қайтгунча текисланг..» (яъни қиёмда) дейилган.

Насоий ва АД Рифоъа ибн Рофиъ дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Токи Аллоҳ буюрганидек комил таҳорат олиб, сўнг такбир айтиб , Унга ҳамд васано айтмагунингизгача ҳеч бирингизнинг намозингиз тўкис бўлмайди». Яна шу ривоятда: «..ва агар Қуръон (дан бирон сура) ёдлаган бўлсангиз ўқинг, ё бўлмаса, Аллоҳга ҳамд , такбир ва таҳлил (яъни, ло илоҳа иллаллоҳ деб) айтинг».

Абу Довуд ривоятида : «...сўнг Умм ал-Қуръон (яъни Фотиҳа сураси)ни ва Аллоҳ насиб этган биронта (сура)ни ўқигин».

Ибн Ҳиббон ривоятида: «...истаган (суранг)ни ўқигин» тарзда келтирилган.

 

211) Абу Ҳумайд Саъидий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом такбир қилган чоғларида қўлларини икки елкаларининг баробарида кўтарганларини, рукуъ қилганларида қўллари билан икки тиззаларини ушлаб белларини букканларини, бошларини (рукуъдан) кўтарганларида, барча умуртқа суяклари ўз жойига қайтгунча ростланганларини, қўлларини ёйиб ҳам йиғиб ҳам олмаган, оёқ бармоқлари учларини қибла тоионга қаратган ҳолда сажда қилганларини ва икки ракаат орасида (қаъдага) ўтирганларида чап оёқлари устига ўтириб ўнг оёқлари(кафти)ни ерга тираганларини ва охирги ракаатга ўтирганларида эса, чап оёқларини олдинроққа олиб, бошқасини ерга тик қилиб юмшоқ жойлари билан ерга ўтирганларини кўрдим дедилар. Бухорий ривояти.

 

212) Али ибн Абу Толиб (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг намозга қоим бўлганларида «Важжаҳту важҳий лиллазий фаторос-самават вал-арди..» дан то «.минал-муслимийн. Аллоҳумма антал-малик. Ла илаҳа илла анта раббий ва ана ъабдук» (тарж. Юзимни осмонлар ва Ернинг Яратувчисига ҳаниф ҳолда юзлантирдим. Ва мен мушриклардан эмасдурман. Менинг намозим, қурбонлигим, ҳаёту момотим оламлар Раббиси Аллоҳ учундир. Унинг шериги йўқдур. Ушбуга (яъни, ихлосга) буюрилдим ва мен мусулмонлардандурман. Парвардигорим Сен Подшоҳсан, Ўзингдан бўлак илоҳ йўқдур. Сен менинг Раббимсанмен Сенинг бандангдурман. Ўзимга зулм қилганман. Ва гуноҳимни эътироф этганман. Менинг барча гуноҳларимни мағфират эт: Чунки, Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилолмас. Мени хулқларнинг энг чиройлисига бошла, албатта уларнинг энг чиройлисига Сендан бўлакҳеч ким бошлай олмас. Ва мендан уларни (яъни, хулқларнинг) ёмонини даф эт. Сендан бўлак ҳеч ким уларнинг ёмонини даф эта олмас. Сенинг амрингга тайёрман, яхшиликнинг барчаси Ўзинг қўлингдадир. Ёмонлик Сенга хос эмасдур. Мен Сенинг биландурман ва Сенга(қайтувчи)дурман. Сен баракот ва улуғворлик соҳибидурсан. Ва Сенгагина тавба қилурман) деган дуони охирига қадар ўқиганларини айтганлар. Муслим ривояти.

Муслимнинг бошқа бир ривоятида: «..Ушбу дуони тунги (яъни хуфтон) намозда ўқиганлар»-дейилган.

 

213) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозга такбир(и таҳрима) айтганларида (Қуръон) ўқигунларига қадар бир оз сукут қилар эдилар. Мен бу ҳақида улар(сав)дан сўрадим. «Мен :«Аллоҳумма ба:ъид байний ва байна хатойа:йа кама: ба:ъадта байнал-машриқи вал-мағриб, Аллоҳумма наққиний мин хато:йа:йа кама: йунаққос-савбул-абйад минад-данас, Аллоҳумма иғсилний мин хато:йа:йа бил-ма:и вас-салжи вал-бард» –дейман» дедилар». Муттафақ.

(тарж. Парвардигорим мен ва гуноҳларим орасини ғарб ва шарқ орасини узоқ қилганинг каби узоқ қилгин, Парвардигорим мени гуноҳларимдан мисли оқ кўйлак кирдан покланганидек поклагин. Парвардигорим мендан гуноҳларимни сув, қор ва муз билан ювиб юборгил).

 

214) Умар (р.а.) дан: У кишининг: «Субҳонака-ллоҳумма ва биҳамдик..» (Тарж. Сени поклаб, ҳамд бирла  ёд этурман. Исминг баракотлидур. Улуғворлигинг юксакдур. Ва Сендан ўзга илоҳ йўқдур)ни охиригача ўқиганлари ривоят қилинади. Муслим мунқатиъ санад билан. Дорқутний мавсул тарзда ривоят қилган. Мавқуф ҳадис.

Шу каби ҳадисни бешлик марфуъ ҳолда Абу Саъид Худрийдан ривоят қилганлар унда: «... ва такбирдан сўнг: «Аъу:зу билла:ҳис-сами:ъил-ъали:мминаш-шайто:нир-рожи:м. Мин ҳамзиҳи ва нафхиҳи ва нафсиҳ» (тарж. )дер эдилар»(тарж. Эшитгувчи ва Билгувчи Аллоҳ ҳузуридан қувилган шайтоннинг васвасаси, нафаси ва суф уришидан Аллоҳдан паноҳ сўрайман )-дейилади.

 

215) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг намозни такбир ва «Алҳамду лиллоҳи раббил-оламин» (Фотиҳа сураси) билан бошлар, рукуъ қилсалар бошларини баланд кўтариб ҳам олмас, тўғри ҳам тутмасдан шу иккиси ўртасида тутардилар. Рукуъдан турсалар то қад ростламагунча саждага бормасдилар. Бошларини саждадан кўтарсалар, тўлиқ қад ростлаб ўтирмагунча (яна) саждага бормасдилар. Ҳар икки ракаатдан сўнг «Ат-таҳиййот»ни ўқир эдилар. Чап оёқларини ёзар ва ўнг оёқларини ерга тирар эдилар. (Сажда пайтида) қўлларини ит каби ёйиб олиш (яъни тирсакларни ерга теккизиш) дан қайтарардилар ва намозни салом бериш билан тугаллар эдилар. –дедилар. Муслим. Маълул.

 

216) Ибн Умар ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозни бошлаётсалар ва рукуъга бораётганган чоғларида ҳамда рукуъдан бош кўтарганда ҳам қўлларини елкалари баробарида кўтарар эдилар. Муттафақ.

Муслим Молик ибн Ҳувайрис (р.а.) дан у Ибн Умардан келтирган шунга ўхшаш ҳадисни : «...қўллари то икки қулоқларига тенглашгунга қадар кўтарардилар» фарқи билан келтирган.

 

217) Воил ибн Ҳужр (р.а.) дан: у киши: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан бирга намоз ўқидим. Ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйиб кўкраклари устида тутдилар-дедилар. Ибн Хузаймадан.

 

218) Убода ибн Сомит (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом:  «Умм ул-Қуръон (Фотиҳа сураси)ни ўқимаганга намоз (савоби) йўқдур» -дедилар. Муттафақ.

Ибн Ҳиббон ва Дорқутний ривоятларида: «Унда Фотиҳат ул-китоб (яъни Фотиҳа сураси) ўқилмаган намозга савоб ёзилмайди (ёки мукофотланмайди)»-дедилар.

Аҳмад ва АД ва Термизий ва Ибн Ҳиббоннинг ривоятларида: «Сизлар имомингиз орқасидан (шивирлаб) қироат қиласизлар эҳтимол ?»-дедилар. Биз «Ҳа»-дедик. «Ундай қилманг, фақат Фотиҳадан ташқари, чунки, уни ўқимаган одамга намоз (дан савоб) бўлмас»-дедилар.

 

219) Анас ра : Пайғамбар сав, Абу Бакр ва Умар намозни «Алҳамду лиллоҳи раббил оламин» дан бошлар эдилар-деб айтган. Муттафақ.

Муслим ҳадисни: «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим»ни на қироатнинг бошида на охирида айтмас эдилар»-деб зиёда қилган.

Аҳмад, Насоий  ва Ибн Хузайма ривоятларида: «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим»ни овоз чиқариб айтмас  эдилар» тарзда.

 

220) Нуъайм Мужмирдан: У киши шундай ривоят қиладилар: Мен Абу Ҳурайра ра нинг орқаларида намоз ўқидим: «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим»ни айтиб «Умм ал-Қуръон» ни (Фотиҳа сурасини) «Сирот ал-лази:на анъамта ъалайҳим. Ғойрил-мағду:би ъалайҳим ва лад-до:лли:н» (7-оят) гача ўқиб. «Омин» дедилар. Ҳар сажда қилган ва ўринларидан турган чоғларида «Аллоҳу акбар» дер эдилар.сўнг салом бериб бўлгач: Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, менинг (ушбу) намозим сизларнинг намозингиздан кўра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг намозларига ўхшашроғдир-дедилар. Насоий ва Ибн Хузайма ривояти.

 

221) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар Фотиҳа (сураси) ни ўқисангиз «Бисмиллоҳир раҳмонир раҳим»ни айтинг, чунки у унинг (яъни Фотиҳанинг) оятларидан биридир»-дедилар. Дорқутний ривояти.

 

222) Яна мазкур саҳобийдан: Умм ал-Қуръонни ўқиб бўлгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом овоз чиқариб «Омин» дердилар. Дорқутний ривояти. У ҳадисни ҳасан деб айтган. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган. АД, Термизийнинг Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилган ҳадислари ҳам юқоридагига ўхшаш.

 

223) Абдуллоҳ ибн Абу Авф (р.а.) дан: Бир киши Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳузурларига келиб : «Мен Қуръондан ҳеч нарса ёдлай олмаяпман, менга савоб келтирувчи (бошқа) нарсани ўргатсангиз»-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Субҳоналлоҳ вал-ҳамду лиллаҳ валлоҳу акбар. Ва ла: ҳавла ва ла: қуввата илла: биллаҳил ъаллийил-ъазим»-деб айт»- дедилар. Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ибн Ҳиббон Дорқутний ва ал-Ҳокимлар саҳиҳ дейишган.

 

224) Абу Қатода (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом биз билан намоз ўқиганларида Пешин ва Асрнинг бошланғич икки ракаатида Фотиҳа ва иккита сура (яъни, ҳар ракаатда биттадан)  ўқир, гоҳида бирон оятни бизларга эшиттириб овоз чиқарар эдилар. Биринчи ракаатни узунроқ қилар ва охирги икки ракаатда фақат Фотиҳа (сураси) ни ўқир эдилар. Муттафақ.

 

225) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Биз Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом нинг пешин ва аср намозларидаги қиёмларини ўлчагандик, пешиннинг аввалги икки ракаатининг узунлигини «Алиф лом мим . Танзил ..» (яъни Сажда сураси)нинг миқдорида эканлигини, ва кейинги икки ракаатини эса ўшанинг ярмичалик миқдорида эканини ўлчадик, ва  аср намозининг аввалги икки ракаати- пешинларининг кейинги икки ракаатичалик миқдорда эканини, ва (асрнинг) кейинги икки ракаати эса, ўшанинг ярмичалик эканини билдик. Муслим ривояти.

 

226) Сулаймон ибн Ясор дан : Бир киши Пешиннинг дастлабки икии ракаатини чўзиб ўқир эди. Асрни енгил (яъни қисқа) ўқирди. Шом намозида (зам қилишлик учун) қисқа сураларни ўқирди.  Хуфтонда ўртача суралар билан зам қилар, Бомдодда узун суралар ўқир эди. Абу Ҳурайра : Мен шу кишининг намозиданда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозларига ўхшашроқ бирон одамнинг орқасида намоз ўқимаганман.-дедилар.

 

227) Жубайр ибн Мутъим (р.а.) дан: У киши: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Шом(намози)да «Тур» (сураси)ни ўқиганларини эшитганман-дедилар

 

228) Абу Ҳурайра ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Жумъа куни Бомдод намозида «Алиф лом мим. Танзи:л... »  ни ва «Ҳал ата: ъала-инса:ни ҳийнун минад-даҳри..» ни ўқирдилар-дедилар. Муттафақ.

 

229) Ҳузайфа (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан намоз ўқидим: Агар (қироатларида) раҳмат ояти келса, тўхтаб дуо қилар, азоб ояти келса, у нарсадан паноҳ сўраб «тааввуз»  айтардилар. Бешлик ривояти. Термизий ҳадисни ҳасан деган.

 

230) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай деб

марҳамат қилдилар: Билиб қўйинг : «Мен рукуъ ёки сажда қилган ҳолимда Қуръон ўқишдан қайтарилганман. Бас, агар рукуъ қилсангиз Раббингизни улуғлаб ёд этинг (яъни, субҳона роббийал-ъази:м деб), саждаларда эса, кўп дуо қилишга ҳаракат қилинг, у(лардаги дуолар) мустажоб бўлишга лойиқроқдир». Муслим.

 

231) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рукуъ ва саждаларида:

«Субҳонакаллоҳумма ва биҳамдик. Аллоҳумма-ғфир ли:» (тарж. Парвардигорим, Сени поклаб ва Сенга ҳамду-сано айтиб ёд этурман. Парвардигор, мени мағфират қил.)-дер эдилар. Муттафақ.

 

232) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозга қоим

бўлсалар уни бошлашдан аввал («Аллоҳу акбар» деб) такбир айтар, сўнг рукуъга бораётганларида ҳам такбир айтардилар.  Сўнг рукуъдан қад ростлаётганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деб сўнг: «Роббана: лакал-ҳамд» дер эдилар. Сўнг сажда қилмоқчи бўлсалар такбир айтардилар. (Саждадан) бошларини кўтарсалар ҳам такбир айтардилар. Сўнг бутун намозда яна шундай қилар эдилар. Дастлабки  икки ракаатдан сўнг қиёмга тураётганларида ҳам такбир айтар эдилар. Муттафақ.

 

233) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рукуъдан

бош кўтараётиб:

«Аллоҳумма роббана: лакал-ҳамд милъас-сама:ва:ти ва милъал-арди ва милъа ма: шиъта мин шайъин баъду. Аҳлус-сана:и вал-ҳамд аҳаққу ма: қолал-ъабду. Ва куллуна:  ъабдун. Аллоҳумма ла: ма:ниъа лима аътойта. Ва ла муътийа лима: манаъта ва йанфаъу зал-жадди минкал-жадд»

(Тарж. Парвардигорим Сенга осмонлар ва ер юзи тўла ва Ўзинг яна хоҳлаган бошқа нарсалар тўла ҳамдлар бўлсин. Эй, сано ва буюклик эгаси, бандаси айтган (ҳамд)га ҳақдорроқ Зот! Барчамиз Сенга бандадурмиз. Парвардигорим, Сен берган нарсани тўсгувчи йўқ ва сен тўсган нарсани бергувчиси йўқ. Ҳеч бир буюклик эгаси Сенинг буюклигинг олдида ҳеч нарсамас).-дер эдилар. Муслим.

 

234) Ибн Аббос (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Мен етти суяк билан сажда қилмакка буюрилдим (улар): пешона Ғва қўллари билан бурунларига ишора қилдиларҒ , икки қўл, икки тизза ва икки оёқ учлари»-дедилар. Муттафақ.

 

235) Ибн Буҳайна ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозда сажда қилган чоғларида қўлтиқларининг оппоқлиги кўрингунча қўлларини кенг ёйганларини айтган. Муттафақ.

 

236) Баро ибн Озиб (р.а.) дан : Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сажда қилсанг икки кафтингни ерга қўй ва икки тирсагингни кўтаргин»-дедилар. Муслим.

 

237) Воил ибн Ҳужр (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом рукуъ қилганларида бармоқлари орасини очганлирини ва сажда қилганларида бармоқларини бирлаштирганларини айтган. Ал-Ҳоким.

 

238) Оиша (р.а.) дан: У киши: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг мутараббиъ (чордана қурган ҳолда) намоз ўқиганларини кўрганман- дедилар. Насоий ривояти Ибн Хузайма саҳиҳ деган.

 

239) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг икки сажда орасида:

«Аллоҳумма-ғфир ли: варҳамни:, ваҳдини:, ва ъа:фини:, варзуқни:» (Тарж. Парвардигорим мени мағфират қилғил,  Ўз раҳматингга олгил,  ҳидоятингга бошлағил, тинч-осуда қилғил ва ризқлантирғил)-деганларини айтганлар. Насоийдан ташқари тўртликнинг ривояти. Ҳадис лафзи АД ники. Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 

240) Молик ибн Ҳувайрис ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намоз ўқиганлари ва витрга келганда намозни ўринларидан турмай ўтирган ҳолда ўқиганларини кўрганини айтган. Бухорий.

 

241) Анас ибн Молик (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг бир ой давомида (витрда) рукуъдан сўнг араб қабилаларидан бир нечтасининг ҳаққига  (исломга келсинлар деб ?) дуо қилиб турганлари, сўнг бу (одатлари)ни тарк этганларини айтганлар). Муттафақ.

Аҳмад ва Дорқутний бошқа ровийдан шунга ўхшаш ҳадисни келтириб: «… бомдодда эса, то оламдан ўтгунларича дуо қилиб туришда давом этдилар» деб зиёда қилганлар.

 

242) Яна мазкур саҳобийдан (р.а.): У киши: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом бирор қавм ҳаққига дуойихайр ёки дуойибад қилганларидагина қунут туриб  дуо қилар эдилар,-дедилар. Ибн Хузайма саҳиҳ деган.

 

243) Саъд ибн Ториқ Ашжаъий (р.а.) дан: Отамдан: Эй, отажон сиз Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом, Абу Бакр, Усмон ва Алиларнинг орқасида туриб намоз ўқигансиз: улар Бомдодда қунут туриб (яъни, рукуъдан сўнг) дуо ўқирмидилар?»-деб сўраганимда, «Ҳа ўғлоним, шундай бўлган»-деб жавоб бердилар. АД дан ташқари бешликнинг ривояти.

 

244) Ҳасан ибн Али (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менга витрнинг қунут дуосини бундай деб ўргатганлар:

«Аллоҳумма-ҳдиний фийман ҳадайт..»  то охиригача.

(Тарж. Парвардигорим мени ҳидоятга бошлаганларинг қаторида ҳидоятга бошлағил, тинч-осуда қилганларинг қаторида мени ҳам тинч-осуда қилғил, ҳимоятингга олганларинг қаторида мени ҳам Ўз ҳифз-ҳимоятингга олғил. Менга берган(ризқ)ингни баракотли қилиб берғил, менга қазойи-қадар қилган нарсаларингнинг ёмонидан мени асрағил, Сен ҳукм чиқарувчидирсан, Сенинг устингдан ҳукм чиқарилмас, Ўзинг баракотли ва Буюк зотдирсан). Бешлик ривояти.

Табароний ва Байҳақий ривоятида: «...ва ла: йаъиззу ман ъа:дайт» сўзлари ҳам бор. (тарж. Сен душманлик қилганлар азиз бўлолмас).

Насоийнинг бошқа ровийдан келтирган ривоятида эса, дуонинг сўнгида «ва соллаллоҳу ъалан-набий» ни зиёда қилиб келтирган.

 

245) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Биронтангиз сажда қилса, туя каби ётиб олмасин, балки икки қўлини икки тиззаси олдига қўйсин»-деб айтдилар. Муслим.

 

346) Ибн Умар ра «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ташаҳҳудга ўтирганларида ўнг қўлларини ўнг тиззалари , чап қўлларини чап тиззалари устига қўйганлари ва ۵۳ шаклда (ўнг қўл бармоқларини) боғлаб ишора қилганлар»ини айтганлар. Муслим. 

Муслимнинг бошқа ривоятида : «... ва барча бармоқларини йиғиб, бош бармоқдан кейингиси билан (яъни кўрсаткич бармоқ билан) ишора қилганлар»-дейилган.

 

247) Абдуллоҳ ибн Масъуддан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом биз томонга ўгирилиб: «Сизлардан биронтангиз намоз ўқиса:

Аттаҳиййа:ту лилла:ҳи вассалав:ту ват-тоййиба:т.. (охиригача) –деб айтсин ва  ўзи ёқтирган бирон дуони танлаб дуо қилаверсин»,-дедилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Бухорийники.

Насоий ривоятида «..(ат-таҳиййотни) бизга ташаҳҳуд фарз қилинмасдан олдин ҳам ўқиб юрар эдик» дейилади.

Аҳмад ривоятида : «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ушбу дуони унга (яъни Абдуллоҳ ибн Масъудга) ўргатиб, уни бошқаларга ҳам ўргатишини буюрганлар»и айтилади.

Муслимнинг Ибн Аббосдан келтирган ривоятида: дуо: «Ат-таҳиййа:тул мубарока:ту вас-салава:ту ват-тоййиба:ту лилла:ҳ» тарзида бошланади.

 

248) Фазола ибн Убайд (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир кишининг намозида Аллоҳга ҳамда ҳам, Пайғамбарга салавот ҳам айтмай дуо қилганини эшитиб : «Бу киши шошди»,-дедилар ва уни чақириб олиб: «Агар биронтангиз намоз ўқисангиз (ташаҳҳуддаги дуосини) Раббисига ҳамд ва санодан бошласин, сўнг Пайғамбарга салавот айтсин, шундан кейин хоҳлаган дуосини ўқисин»-дедилар. Аҳмад ва учлик. Термизий Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким саҳиҳ дейишган.

 

249) Абу Масъуд Ансорий (р.а.) дан : Башир ибн Саъд : Эй, Расулуллоҳ, Аллоҳ бизнинг сизга салавот айтишимизни амр қилди. Сизга қандай тарзда саловот айтайлик?,-деди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир оз сукут сақлаб, дедилар: «Аллоҳумма солли ъала: Муҳаммад ва ъала: оли Муҳаммад... »(охиригача)-деб айтсин ва сўнг саломни ўзингиз билганингиз тарзда... (берсин)» –дедилар.

Ибн Хузаймада : «...Намозимизда сизга салавот айтсак қай тарзда айтайлик?».

 

250) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз ташаҳҳуд қилсангиз тўрт нарсадан Аллоҳдан паноҳ тилаб: «Аллоҳумма инний аъу:зу бика  мин ъаза:би жаҳаннам ва мин ъаза:бил-қабри ва мин фитнатил-маҳйа: вал-мама:ти ва мин шарри фитнати маси:ҳид-дажжал» (Тарж. Парвардигорим Мен Сендан жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, тириклик ва ўлим фитнасидан ва масиҳ Дажжол фитнаси ёмонлигидан паноҳ тилайман) ни ўқисин» -дедилар. Муттафақ.

Муслим ривоятида: «..охирги ташаҳҳуддан фориғ бўлсангиз...».

 

251) Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга : «Менга намозимда сўрайдиган бирон дуони ўргатинг»-дедим. Дедилар: «Аллоҳумма инни золамту нафсий зулман каси:ран. Ва ла: йағфируз-зун:ба илла: анта. Фағфир ли: мағфиратан мин ъиндик. Варҳамний иннака антал-ғофу:рур-раҳи:м»-деб айтгин». (тарж. Парвардигор, мен ўзимга бисёр зулм айладим. Сендан ўзга ҳеч ким гуноҳларни мағфират қилмас.мениннг гуноҳларимни Ўз мағфиратинг ила кечиргил ва менга раҳм қилғил. Албатта, Сен Мағфират қилғувчи ва Меҳрибон Зотсан). Муттафақ.

 

252) Воил ибн Ҳужр ра дедилар: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом билан намоз ўқиганман. Улар ўнг томонларига: «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ», сўл томонларига (ҳам) «Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ» деб салом берар эдилар. АД саҳиҳ иснод билан келтирган.

 

253) Муғийра ибн Шуъба (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳар беш вақт намоздан сўнг : «Ла: ила:ҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла:шари:ка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамду ва ҳува ъала: кулли шайъин қоди:р. Аллоҳумма ла: ма:ниъа лима: аътойта ва ла муътийа лима: манаъта ва ла: йанфаъу зал-жадду минкал-жадд».  (тарж. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдур. Унинг шериги йўқ. Барча мулк ва ҳамд Унингдир. Ва У ҳар ишга Қодирдир. Парвардигорим Сен берган нарсангни тўсгувчи йўқ. Сен тўсган нарсангни олиб бергувчи йўқ. Ҳеч қайси Буюклик эгаси Сенга буюкликда тенглаша олмас)-дер эдилар.

 

254) Саъд ибн Абу Ваққос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ҳар намознинг орқасидан : «Аллоҳумма инни: аъувзу бика минал-бухли ва аъувзу бика минал-жубни ва аъувзу бик мин ан арудда ила арзалил ъумри ва аъувзу бика мин фитнатид-дунйа ва аъувзу бика мин ъазабил-қабр» ни ўқиганлари келтирилади. Бухорий. (тарж. Парвардигор, мен Сендан бахилликдан паноҳ сўрайман. Ва яна Сендан қўрқоқликдан паноҳ сўрайман. Энг пасткаш ҳаётдан паноҳ тилайман. Сендан дунё фитнасидан паноҳ тилайман. Ва ўзингдан қабр азобидан паноҳ тилайман).

 

255) Саъбон (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозларидан фориғ бўлгач уч бора истиғфор айтардилар ва : «Аллоҳумма антас-сала:м ва минкас-Сала:м. Табарокта йа: зал-жала:ли вал-икром»-дер эдилар. (тарж. Парвардигор сен Салом (яъни тинчлик сифатли Зот)дурсан. Тинчлик Мендандир. Эй, улуғворлик ва саховат соҳиби бўлган Раббиимз, Ўзинг баракотли Зотсан). Муслим.

 

256) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки ҳар намознинг орқасидан ўттиз уч бора («Субҳаналлоҳ» деб) тасбиҳ, ўттиз уч бора («Алҳамду лиллаҳ» деб) Аллоҳга ҳамд ва ўттиз уч бора («Аллоҳу акбар» деб) такбир айтса, уларнинг ҳаммаси тўқсон тўққиз бўлади. Ва юзинчисини: «Ла: ила:ҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла: шари:ка лаҳ. Лаҳул-мулку ва лаҳул-ҳамд ва ҳува ъала кулли шайъин Қоди:р»  деса, гуноҳи гарчи денгиз кўпиги каби (кўп) бўлса ҳам кечиб юборилади».

Бошқа ривоятда «34 бора такбир» дейилган.

 

257) Муоз ибн Жабал (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом у кишига : «Эй, Муоз, сенга ҳар намоз орқасидан «Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъиба:датик» дейишни ҳаргиз ташламслигингни маслаҳат бераман»-деганлари келтирилади. (тарж. Парвардигор менга Ўзингни зикр этиш, Сенга шукрона айтиш ва чиройли ибодат қилишимга ёрдам ато қилғил). Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий қавий иснод билан ривоят қилганлар.

 

258) Абу Умома (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Кимки ҳар мактуба (фарз) намоздан сўнг «Оят ал-Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришига фақат ўлим тўсқинлик қилади». Насоий ривояти Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

Табароний ҳадисни «Қул ҳуваллоҳу аҳад» ни ҳам» деб зиёда қилган.

 

259) Молик ибн  Ҳувайрис (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Менинг қандай намоз ўқишимни кўрган бўлсангиз- сизлар ҳам ана шундай намоз ўқингиз» -дедилар. Бухорий ривояти.

 

260) Имрон ибн Ҳусойн (р.а.) дан: Менга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Намозни турган ҳолда ўқи, қурбинг етмаса ўтирган ҳолда (ўқи), (бунга ҳам) қурбинг етмаса, ён бошлаб (ўқи), ё бўлмаса, (рукуъ ва саждаларни) имо қил(иб ўқи)» дедилар. Бухорий ривояти.

 

261) Жобир (р.а.) дан: Ёстиқ устида намоз ўқиган, ва уни улоқтирган беморга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар қодир бўлсанг, ер устида намоз ўқигин, ёки бўлмаса, имо билан (ўқигин), (бунда) саждаларингни рукуъингдан пастроқ (имо) қилгин»-дедилар. Байҳақий қавий санад билан ривоят қилган. Абу Ҳотим унинг вақфини саҳиҳ деган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио