Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидлар боби

195) Оиша (р.а.) дан у киши: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом очиқ жойларда (асл. ҳовлиларда) масжидлар қуришга буюриб у ерларни тозаланиб  хушбўйлатилишини амр этдилар.-дедилар. Аҳмад ва АД ва Термизий ҳадис маъносини саҳиҳ деганлар.

 

196) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Аллоҳ яҳудийларни ҳалок қилсин: улар пайғамбарлари қабрларини саждагоҳ қилиб олганлар»-дедилар. Муттафақ. Муслимнинг ривоятида: «...ва насороларни» деб зиёда қилинган.

Яна Муслим ва Бухорийнинг Оиша (р.а.) дан ривоятларида: «..улар агар ораларидан бирон солиҳ киши ўлса, қабри устига саждагоҳ қуриб олаверганлар» дейилади. Шу ривоятда яна : «...ана ўшалар энг ёмон яратилмишдир».

 

197) Абу Ҳурайра (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга   бир отлиқ киши келди. Унинг отини масжиднинг сўриларидан бирига боғлаб қўйдилар. Муттафақ.

 

198) Яна мазкур саҳобийдан: Бир куни Умар ра масжид ёнидан ўтаётиб унинг ичида нашида айтаётган Ҳассонга кўзлари тушди ва унга : «Мен ҳам нашида айтганимда бу ерда сендан ҳам яхшироқ инсон (яъни Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом) бор эдилар».-дедилар.

 

199) Яна мазкур саҳобийдан (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар биронтангиз масжидда залолатга бошловчи нарсани мадҳ қилаётган одамни эшитса, «Аллоҳ сенга (бу ишингни) такрор (насиб) қилмасин! Масжидлар бунинг учун барпо қилинмайди»-деб айтсин »-дедилар. Муслим ривояти.

 

200) яна у кишидан (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом марҳамат қилдилар: «Масжидда нарса сотаётган ёки сотиб олаётган одамни кўрсангиз, унга: «Аллоҳ тижоратингга фойда ато этмасин»-деб айтинг». Насоий ва Термизий. Термизий ҳадисни ҳасан деган.

 

201) Ҳаким ибн Ҳизом (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Масжидларда ҳад (дарра) урилмайди, хун олинмайди»-дедилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривояти. Санади заиф.

 

202) Оиша (р.а.) дан: у киши дедилар: Саъд Хандақ ғазотида жароҳатланди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом масжидга яқинроқдан қатнашига унинг учун  масжид ичида чайла қурдирдилар. Муттафақ.

 

203) яна мазкурадан (р.а.): Мен масжидда ўйнаб юрган ҳабаш болаларни томоша қилиб турганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг мени улардан тўсиб турганларини эслайман.-дедилар. Муттафақ.

 

204) яна Оиша (р.а.) дан: «Масжид ичида бир қора қизчанинг чайласи бор эди, у менинг олдимга келиб мен билан суҳбатлашиб турар эди». Муттафақ.

 

205) Анас (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Масжидда балғам туфламак гуноҳдир. Унинг каффорати эса, уни (устини тупроқ билан) кўмиб қўймакдир»-дедилар. Муттафақ.

 

206) Мазкур саҳобийдан (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Инсонлар масжидларга (кийган кийим ва буюмлари билан мақтанишмагунларича, ёки масжид қуришда мусобақа қилмагунларича) зарбоф кийимларда келмагунларича. Қиёмат қоим бўлмайдир»-дедилар. Бешлик ривояти: Термизийдан ташқари. Ибн Ҳузайма саҳиҳ деган.

 

207) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Мен масжидларни дабдабали қуришга амр этилмадим»-дедилар. Абу Довуд ривояти. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган.

 

208) Анас (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Менга умматимнинг савоб  ишлари, ҳаттоки бир кишининг масжиддан биргина зирапчани олиб чиқиб ташлагани ҳам кўрсатилди». АД ва Термизий ривояти.Термизий ғариб деган. Ибн Ҳузайма саҳиҳ деган.

 

209) Абу Қатода (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Биронтангиз масжидга кирса, икки ракаат (нафл) ўқимасдан ўтирмасин»-дедилар. Муттафақ.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио