Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозхоннинг сутраси ҳақида

180) Абу Жуҳайм ибн Ҳорис (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Киши агар намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтганига қанча гуноҳ олишини билганида эди, унинг олдидан ўтгандан кўра қирқ (ракаат, кун, йил ?)ни кутган бўларди». Муттафақ. Бухорий лафзи.

Баззор бошқа ровийдан: «.қирқ кузни» ибораси билан келтирган.

 

181) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан Табук ғазотидаги сутра ҳақида сўрашди: «Туянинг думидек эди» дедилар. Муслим ривояти.

 

182) Сабра ибн Маъбад Жуҳаний (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз агар намоз ўқиса, камон ўқи билан бўлсада олдини тўссин»-дедилар. Ал-Ҳоким.

 

183) Абу Зарр Ғифорий (р.а.) дан : «Агар мусулмон эркак туянинг думичалик нарса билан бўлсада олдини тўсмас экан-унинг олдидан ўтган аёл, эшак ва қора ит намозини бузиб қўяди»-дедилар.

Муслим ривоятида: «..Қора ит бу шайтондир»-дейилади.

Муслимнинг Абу Ҳурайрадан қилган бошқа ўхшаш ҳадисида «ит» сўзи келмайди.

АД ва Насоийнинг Ибн Аббосдан келтирган ривоятларида ҳам «қора ит» ибораси келмаган. Унда «аёл» сўзи ўрнига «ҳайзи келган аёл» дейилган.

 

184) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз сутра билан тўсиниб намоз ўқиётганида, биров унинг олдидан (тўсиқни олиб ташлашга) шайланса, уни қўли билан қайтарсин. Агар бўсунмаса, у билан жанг қилсин. Чунки, у шайтондир»-дедилар. Муттафақ. Яна бир ривоятда : «..Унинг (кофир) жини бордир» -дейилган.

 

185) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар сизлардан биронтангиз намоз ўқиса, олди тарафига бирон нарсани қўйиб қўйсин, агар топа олмаса, ҳассасини ташлаб қўйсин. Ё бўлмаса, бир чизиқ чизиб қўйсин. Шунда олдидан ўтган одамнинг унга зарари тегмайдир» (яъни, намозини бузмайди).-дедилар. Аҳмад ва Ибн Можа ривоятлари. Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган. Ҳадисни музтариб деганлар янглишур, зеро бу ҳасан ҳадисдир.

 

186) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қўлингиздан келганча (олдингиздан ўтаётганларни) қайтаринг шунда намозни ҳеч нарса буза олмайди»-дедилар. АД санадида заифлик билан келтирган.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио