Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азон боби

144) Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Абдураббиҳ : «Уйқумда бир одам келиб: «Аллоҳу акбар. Аллоҳу акбар» дегин- деб, таржиъ қилмай (яъни азон сўзларини паст-баланд оҳангда қилмай) азон айтди. (Сўнг) иқомат (такбири) нинг «қод қомат..»дан  ташқари барча жумлалаларини бир мартадан айтди. Тонг отгач Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом  ҳузурларига кел(иб воқеотни айтиб бер)дим. Улар: «Бу ҳақ тушдир»-дедилар сав. Абу Довуд ривояти. Термизий ва ибн Хузайма саҳиҳ деган.

Аҳмад ҳадисни Ҳазрат Билол ра нинг ҳикояларидаги «Ассалоту хойрун минан-навм» (Намоз уйқудан афзал) ибораси билан зиёда қилган.

 

145) Абу Маҳзура ра уларга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: Азонни таржиъ (сўзларини паст-баланд оҳанг) билан ўргатганларини айтади. Муслим ривояти. Азоннинг бошидаги такбирни (Аллоҳу акбар иборасини) фақат икки бор айтганлар.

 

146) Анас ра :  Билол азонни жуфт, иқоматни «Қод қоматис-салот» иборасидан ташқари қолган ибораларини тоқ айтишга буюрилди.-дедилар. Муттафақ.

 

147) Абу Жуҳайфа (р.а.): Мен Билолнинг азон

Айтаётганларини кўриб оғизлари ҳаркатига эргаш(иб оғзимни ҳаракатлантир)дим, (азон айтаётганларида) икки бармоқлари қулоқлари ичида эди. Аҳмад ва Термизий саҳиҳ деган.

Ибн Можада: «..икки бармоқларини қулоқлари ичига тиқдилар» тарзда.

Абу Довуд ривоятида : «..ва «Ҳаййа алас-салот» га етганда тана билан бурилмай бўйинларини (яъни юзларини) ўнг ва чап томонга бурдилар» дейилган. Ҳадиснинг асли «Саҳиҳайн»да.

 

148) Абу Маҳзура ра нинг овозлари Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломга ёқиб қолиб, уларга азонни ўргатганларини у саҳобийнинг ўзларидан ривоят қилинган ра. Ибн Хузайма ривояти.

 

149) Жобир ибн Самура (р.а.) дан: Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан Ҳайит намозини азон ва иқоматсиз кўп марта ўқиганман. Муслим.

 

150) Абу Қатода ра нинг намозга ухлаб қолганлари ҳақидаги узун ҳадисларида: «.. сўнг Билол азон айтдилар ва Расулуллоҳ ҳар кунгидек намоз ўқидилар»-дейилган жойи бор. Муслим.

Муслимнинг Жобирдан қилган ривоятларида: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом  Муздалфага келиб Шом ва Хуфтонни бир азон ва икки иқомат билан ўқиганлари ҳақида айтилган.

Ибн Умар (р.а.): «Расулуллоҳнинг Шом ва Хуфтонни бир иқомат билан ўқиганлар»ини (яъни ҳаж пайтида) айтган. Муслим.

АД да: «..икки намознинг (яъни Шом ва хуфтоннинг ) ҳар бири учун ..»деган ибора зиёда қилинган.

АД нинг бошқа ривоятида: «Улардан бирига (яъни хуфтонга) азон айтмадилар» дейилади.

 

151) Ибн Умар ва Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг ушбу ҳадислари келтирилган: «Билол тунда азон айтади, Умм Мактумнинг азонигача еб ичаверингиз (яъни сахарлик чоғида)»-дедилар. Чунки у киши кўр бўлиб то унга «тонг отди» демагунларича азон айтмас эди. Муттафақ.

 

152) Ибн Умар ра : Билолнинг Бомдоддан олдин азон айтганлари ва Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломнинг у кишига «Ала иннал абда нам» ибораси билан бошқатдан азон айттирганларини айтганлар.

 

153) Абу Саъид Худрийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар азонни эшитсангиз муаззин айтганидек айтинг»(яъни ортидан қайтариб туринг)-деганлар. Муттафақ.

Бухорий ҳам Муовиядан шу каби ҳадисни ривоят қилган.

Муслимда Умар (р.а.) дан: «Муаззиннинг икки ҳайъала (яъни, Ҳаййа алас салот ва Ҳаййа алал фалоҳ иборалари)дан бошқа айтган ибораларини қайтаришнинг фазилатли» экани келтирилган. У киши ра :«ҳайъалада Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» дейилади-деганлар.

 

154) Усмон ибн Абдул-Ос Расулуллоҳдан: Эй Расулуллоҳ, мени қавмимига имом қилиб тайинланг деб сўрадилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Сен (бугундан) уларга имом бўлдинг! Уларнинг энг заифига тенглан (яъни намозни заиф одамга жабр бўладиган қилиб жуда узун ўқима) ва ўзингга айтган азони учун ҳақ олмайдиган муаззин танлаб ол» –дедилар. Бешлик ривояти. Термизий ҳасан деган.

 

155) Молик ибн Хувайрисдан: Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Намоз вақти бўлса ичингиздан бирортангиз азон айтсин» -деганлар. Еттилик ривояти.

 

156) Жобир ра ривояти : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Билолга : «Агар азон айтсанг, оҳиста шошилмай айт, иқомат айтсанг тез айт. Азон ва иқоматинг орасида (овқат еётган) киши таомини еб бўлгунча вақт қолдир»-дедилар. Термизий. Заиф.

Яна Термизий ривоятида: Абу Ҳурайра (р.а.) дан Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Фақат таҳоратли кишигина азон айтсин».-дедилар.

Термизийнинг Зиёд ибн Ҳорисдан қилинган бошқа ривоятида: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг : «Азон айтган иқоматни ҳам ўзи айтадир»-деганлари келтирилади. Ровий ҳадисни заиф деган.

 

157)   Абу Ҳурайра ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Муаззин азон айтишга, имом иқомат айтишга (бошқалардан) ҳақлироқдир». Ибн Адий ривояти. У киши ҳадисни заиф деган. Байҳақийнинг ҳам Али ра тилларидан қилган ривояти ҳам шу каби.

 

 

158) Анас ибн Молик ра ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Азон ва иқомат ўртасидаги дуо рад қилинмайдир». Насоий. Ибн Хузайма ҳадисни саҳиҳ деган.

 

159) Жобир (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «Кимда ким азонни эшитгач, «Аллоҳумма робба ҳазизи ддаъватит-тамма вассалотил-қоима. Ати Муҳаммаданил-васийлата вал-фазийла.  Ваб-ъасҳу мақоман маҳмудани ал-лазий  ваъадтаҳ» (Тарж. Шу мукаммал чақириқнинг ва ўқилажак намознинг Раббиси бўлган Парвардигорим, Муҳаммадга васила ҳамда фазл ато этгил. Ва уни Ўзинг унга ваъда этган мақтовли мақомда тирилтиргил) деб айтса, унга қиёмат кунида менинг шафоъатим ҳалол бўлур». Тўртлик ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио