Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз вақтлари боби

129) Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Пешиннинг вақти кун оққач инсоннинг сояси бўйи билан тенглашган пайтдан Аср вақти ҳозир бўлгунигачадир. Асрнинг вақти қуёш сарғаймагунга қадардир. Хуфтон намозининг вақти ўртача (узунликдаги) туннинг ярмига қадардир. Бомдод намозининг вақти тонг отгандан то қуёш чиққунга қадардир». –дедилар. Муслим ривояти.

 

130) Абу Барза Асламий (р.а.) дан: Расули акрам сав Асрни ўқирдилар, ундан сўнг то шаҳарнинг узоқ чеккасида яшайдиганларимиз уйларига етиб олгунларига қадар қуёш ботмас эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хуфтонни кечиктириб ўқишни хуш кўрардилар,ундан олдин ухлашни ва ундан кейин гаплашишни ёқтирмас эдилар. Бомдод намозини киши ёнидаги шеригини таний оладиган бўлганда ўқиб тугатар эдилар. Ва (бомдод намозида) 60 дан 100 тагача (оят) ўқирдилар. Муттафақ.

Яна Бухорий ва Муслимнинг Жобир (р.а.) дан ривоятларида: «Хуфтонни гоҳ барвақт ва гоҳо кечроқ ўқирдилар: Намозхонлар йиғилиб бўлганини кўрсалар намозни барвақт, улар секинроқ тўплансалар кечроқ ўқир эдилар. Бомдодни нимқоронғи тонг пайтда ўқирдилар»

Муслимнинг Абу Мусодан ривоятида: «Бомдодни- тонг энди ёриша бошлаган ва одамлар бир-бирларини зўрға илғай оладиган вақтда ўқир эдилар».

 

131) Рофиъ ибн Хадиж (р.а.) дан: Биз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом билан намозни агарда биронтамиз (ўтирган жойимиздан) ёй отса, унинг бориб тушган жойини кўра (ола)диган (пайт)да ўқир эдик. Муттафақ.

 

132) Оиша (р.а.) дан: Бир куни Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом Хуфтон намозини кечиктирдилар. Иттифоқо туннинг анча қисми ўтиб кетди. Сўнг (ҳужраларидан) чиқиб намоз ўқидилар ва: «Мана шу унинг (яъни хуфтоннинг) ҳақиқий вақтидир. Умматимга машаққат қилиб қўяман демаганимда эди... («хуфтонни шундай пайтда ўқишга буюрар эдим» маъносида)». Муслим ривояти.

 

133) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расул акрам саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар кун ҳарорати кучайса, намозни салқин тушгач ўқинг, чунки, иссиқликнинг кучайиши жаҳаннамнинг тафтидандир».-дедилар. Муттафақ.

 

134) Рофиъ ибн Хадиж (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бомдодни эрта тонгда ўқинглар, албатта бу (ишингиз оқибатда) сизнинг ажрингизнинг энг буюгидир».-дедилар. Бешлик ривояти. Термизий ва Ибн Ҳиббонлар саҳиҳ деганлар.

 

135) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Кимки қуёш чиққунча бир ракаат (ўқишга) улгурса, Бомдодга улгурибди. Кимки қуёш ботгунча Асрнинг бир ракаатини (ўқишга) улгурса-у асрга улгурибди.-дедилар.

 

136) Абу Саъид Худрий : «Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Бомдоддан кейин то қуёш чиққунга қадар ҳеч қандай намоз (ўқиш динда) йўқдир ва Асрдан сўнг қуёш (уфқда) ғоиб бўлгунга қадар ҳеч бир намоз йўқдир»,-деганларини эшитдим».-дедилар.

Муслимнинг келтирган ҳадисда Уқба ибн Омирнинг:« Учта вақтда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизларни намоз ўқишимиздан ва марҳумларимизни дафн қилишимиздан қайтардилар. Уларнинг: «Қуёш қизариб чиқаётган пайтдан то кўтарилгунга қадар. Ва пешинда қуёш тиккага келгандан то кун оғгунга қадар ва куннинг бота бошлаётган пайтидан то ботгунига қадар» деганлари айтилган.

 

137) Жубайр ибн Мутъим (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Эй, Абду Маноф (уруғи) ўғлонлари , ушбу Байтни (Каъбани) тавоф қилувчи ҳеч бир кишининг йўлини тўсманг, кечасию кундузи истаган пайтларида намоз ўқийверсинлар». Бешлик ривояти Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар.

 

138) Ибн Умар (р.а.) дан: Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Шафақ (уфқдаги) қизилликдир»-дедилар. Дорқутний ривояти. Ибн Хузайма саҳиҳ деган.

 

139) Ибн Аббос (р.а.) дан: «Тонг сахар икки хилдир: тонгики, унда таом (ейиш) ҳаром бўлади ва унда намоз ўқиш ҳалол бўлади (яъни, рамазон ойининг тонги- сахар чоғидан то қуёш чиқа бошлагунгача). Ва тонгики, унда намоз ўқимак ҳаром ва унда таом ейиш ҳалол бўлади. (яъни, рамазон ойидан ташқари бўлган тонг-қуёш чиқаётган пайтда. Валлоҳу аълам).» Ибн Хузайма ва ал-Ҳоким улар иккиси ҳадисни саҳиҳ деган.

 

140) Ибн Масъуд (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Амалларнинг энг афзали ўз вақтида ўқилган намоздир»-дедилар. Термизий ва ал-Ҳоким ривояти. Ҳадиснинг асл матни «Саҳиҳайн»да келтирилган.

 

141) Абу Махзура  (р.а.) дан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Намоз вақтининг боши Аллоҳнинг розилиги, ўртаси Аллоҳнинг раҳмати ва охири Аллоҳнинг авфи (кечирим, мағфирати)дир»-дедилар. Дорқутний жуда заиф иснод билан келтирган. Термизийда ҳам шу каби ҳадис ибн Умардан ривоят қилинган. У ҳам заифдир.

 

142) Ибн Умар (р.а.) дан: Бомдоддан сўнг (1 чи ракаатига улгурмай қолиб саломдан кейин мукаммал қилувчилар ўқийдирган)  икки саждадан бўлак ҳеч бир намоз йўқдир. (яъни қуёш чиққунга қадар). Бешлик  ривояти (Насоийдан ташқари).

Абдурраззоқ ривоятида: «Қуёш чиққач, бомдоднинг икки ракаатидан бўлак намоз йўқдир» дейилган. (яъни, бомдоднинг қазосидан бўлак). Шу каби ҳадисни Дорқутний ибн Умар ибн Осдан келтирган.

 

143) Умм Салама ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом асрни ўқидилар сўнг менинг уйимга кириб яна икки ракаат ўқидилар. Мен улардан бу ҳақда сўрадим. Ул зот салаллоҳу алайҳи вассалом: «Пешиндан кейинги икки ракаат (суннат) ҳақида гумонсирадим ва ўша икки ракаатни ҳозир ўқиб олдим»-дедилар. Мен: «Агар ушбу икки ракаат фоит бўлса, биз ҳам қазосини ўқийликми?»-деб сўрадим. «Йўқ» -дедилар сав. Аҳмад ривояти. АД нинг Оиша  (р.а.) дан ривоят қилган ҳадис ҳам мазкур билан бир маънода.

 

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио