Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТАҲОРАТ ЁКИ ПОКЛИК КИТОБИ

1-Сувлар боби

 

1) Абу Ҳурайра р.а. дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом денгиз ҳақида: «Унинг суви покизадир, унинг ўлимтиги (яъни ўлик балиқлари) ҳалолдир».  Тўртлик ва Ибн Абу Шайба. Ибн Ҳузайлаъа ва Термизийлар саҳиҳ деганлар.

 

2) Абу Саъид Худрий ра айтадилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сув покдир уни ҳеч нарса нажас (кир) қилмайди» дедилар. Учлик келтирган. Аҳмад ҳадисни саҳиҳ деган.

 

3) Абу Умома Боҳилий р.а. ривояти: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар; «Унинг ҳиди, таъми ва рангини ўзгартирадиган нарсалардан бўлак ҳеч нима сувни ҳаром қилмайдир». Ибн Можа. Абу ҳотим уни заиф деган.

Байҳақийда ушбу ҳадис : «Унга тушган нажосат туфайли ҳиди ёки мазаси ёхуд ранги ўзгарган(сувлар)дан бошқа сувлар покдир» тарзда.

 

4) Абдуллоҳ ибн Умар р.а. айтади: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сув икки юмаласа унга кир илашмайдир» бошқа ривоятда «..ифлос бўлмайдир». Тўртлик. Ибн Хузайма ва ал-Ҳоким ва  ал-Ҳоким ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар.

 

5) Абу Ҳурайра ра айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «Ҳеч бирингиз жунуб ҳолингизда турғун сувда ғусл қилмасин» Муслим.

Бухорийда: «Ҳеч бирингиз  оқмайдиган турғун ва кейин унда ўзи чўмилиб ғусл қиладирғон сувга пешоб қила кўрмасин».

Муслим ривоятида: «..ундан ғусл қиладиган..»тарзда

Абу Довуд ривоятида: «..ва ундан жунубликдан ғусл қилмасин».

 

6) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг саҳобаларидан бири деди: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом аёлнинг эридан қолган, ёки эрнинг аёлидан қолган сув билан ғусл қилишидан қайтардилар «.. Бирга човлидан сувни (бир вақтда) қуйиб ғусл қилсинлар»-дедилар

 

7) Ибн Аббос р.а. Расулуллоҳнинг саллаллоҳу алайҳи вассалом аёллари Маймуна р.а. тўсиб пана қилганлари ҳолда ғусл олганларини ривоят қилганлар. Муслим ривояти.

Сунан муаллифлари ривоят қиладилар: «Бир тоғорада Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг завжалари (аёллари)дан бирлари чўмилдилар, сўнг Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом унда ғусл олгани келдилар». (Завжалари) уларга : «Мен жунуб ҳолда эдим» дедилар. Шунда Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сув жунуб бўлмайди»-дедилар. Термизий ва Ибн Хузайма ушбу ҳадисни саҳиҳ дейишган.

 

8) Абу Ҳурайра ра айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Биронтангизнинг идишини ит яласа, уни поклаш етти марта ювиш билан бўлур: биринчи мартаси тупроқ билан (ювила)дур». Муслим ривояти.

Термизийда «..Сўнгиси етти марта ундан аввалгиси тупроқ билан» тарзда.

 

9) Абу Қатода ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мушук ҳақида: «У нажосат (ифлос нарса) эмас, у сизларнинг атрофингизда суркалиб юраверадиган (пок жонзот)лардандир». Тўртлик ривояти.

 Термизий ва Ибн Хузайма ҳадисни саҳиҳ деганлар.

10) Анас ибн Молик ра айтадилар: Бир аъробий (бадавий яъни саҳройи араб) келиб масжиднинг бир чекасига пешоб қилди. Уни одамлар уруша бошладилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом уларни (бу ишдан) қайтардилар. Аъробий қазойи ҳожат қилиб бўлгач, бир кўзад сув келтиришни буюрдилар ва пешоб ювиб ташланди. Муттафақ.

 

11) Ибн Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Бизга икки хил ўлимтик ва икки хил қон ҳалол қилинди. Икки хил ўлимтик бу: чигиртка ва балиқдир. икки хил қон бу: жигар ва  селезенкадир», дедилар.

Аҳмад, Ибн Можа ривояти. Ҳадиснинг заифлиги бор.

 

12) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар Биронтангизнинг ичимлигингизга пашша тушса, уни (ичимлик ичига) буткул ботирсинда, олиб ташласин. Чунки, унинг бир қанотида дард бошқасида (унинг) давоси бордир»

Бухорий ва Абу Довуд ривояти. Бошқа ривоятда «... ўшаниси билан дард бор қанотдаги дарддан сақланилади» деб зиёда қилинган.

 

13) Абу Воқид Лайсий (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ўзи тирик ҳолда жонивордан кесиб олинган бўлак ўлимтик (ҳукмида) дир», дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривояти. Термизий ҳадисни ҳасан деган.

 

2-Идишлар тўғрисидаги боб

 

14) Ҳузайфа Ибн Яман (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдедилар: «Тилла ва кумуш идишлардан ичмангиз ва товоқларидан (яъни тилла ва кумушли) емангиз, албатта бу(нарса)лар улар учун дунёда, сизлар учун эса, охиратда (берилажак) дир». Муттафақ.

 

15) Умм Салама (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Кумуш идишдан ичган киши қорнига дўзах оташини олиб кирибди» дедилар. Муттафақ.

 

16) Ибн Аббосдан : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдедилар:  «Тери ошаланса пок (ҳалол) бўлади». Муслим ривояти.

 

17) Салама ибн ал-Муҳаббақ (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ўлимтик (ҳайвон) терисининг ошаланиши унинг покланишидир». Ибн Ҳиббон ҳадисни саҳиҳ деган.

 

18) Маймуна (р.а.) дан: « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом(ҳаром улган) қўйни судраб олиб кетаётганларнинг йнидан ўтаётиб: «Унинг терисини олсангиз бўларди», дедилар. Улар Ахир бу қўй ўлимтикку. Дедилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Унинг терисини сув ва қараз (ошлаш) поклайди» дедилар. Абу Довуд ва Насоий ривояти.

 

19) Абу Саъла Хашабий (р.а.) дан:Мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга: Биз ҳозир аҳли китоб қавмининг еридамиз, уларниниг идишларидан овқатлансак бўладими?. Деб сўрадим. Улар: «Агар улардан бошқасини топа олмасангизгина, яхшилаб ювиб кейин ейишингиз мумкин». Муттафақ.

 

20) Имрон ибн Ҳусойн (حُصين) (р.а.) дан ривоят қилинган узун ҳадисда келишича: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ва уларнинг саҳобалари бир мушрика аёлнинг обдастасидан таҳорат олганлар. Муттафақ.

 

21) Анас ибн Молик (р.а.): бир куни Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг косалари дарз кетди. Улар дарз кетган жойга кумушдан бўлган занжир (ҳалқалари) билан маҳкамлаб қўйдилар. Бухорий ривояти.

 

3-Нажас ва уни кетказиш баёни боби

 

22) Анас ибн молик (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом сирка тарзида сақланадиган хамр (шароб)нинг (мумкинлиги) ҳақида сўралдилар. Улар: «Йўқ» -деб жавоб бердилар. Муслим ва Термизий. Термизий ҳадисни ҳасан саҳиҳ деб атаган.

 

23) Яна Анас ибн Моликдан келтирилича: Хайбар (жанги) куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломАбу Талҳага: «Аллоҳ ва Унинг расули сизларни уй эшаклари гўштидан қайтарадилар. Албатта улар (яъни уй эшакларининг гўштлари) ҳаромдир», деб хитоб қилдилар. Муттафақ.

 

24) Амр ибн Хорижа (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизларга Минода туялари устидан хутба ўқидилар. Туяларининг сўлаги елкамга оқиб турарди. Аҳмад ва Термизий саҳиҳ деган.

 

25) Оиша (р.а.): Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом(кийимларида) маний ўрнини ювиб ташлаб намозга чиққанлар. (Кийимларининг) ювилган жойларнинг сувдан хўл бўлган ўринларини кўрар эдим. Муттафақ.

Муслимда: «.. мен уни (манийни) Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломкийимларидан ишқалаб ювиб ташлар эдим. Ва ўша кийимда намоз ўқир эдилар». Тарзда.

Муслимнинг яна бир ривоятида: «..уни (манийни) қуригандан кейин тирноғим билан ишқаб тозалардим».

 

26) Абу Самҳ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Қиз бола сийдиги теккан жой ювилади, ўғил бола сийдиги теккан жой чайилади». Абу Довуд ва Насоий ривоятлари. Ал-Ҳоким Саҳиҳ деган.

 

27) Асмо Бинт Абу Бакр ра кийимга теккан ҳайз қони ҳақида: «(Аёл уни) ишқалаб сув билан ювиб, чайиб ташлаб кейин унда намоз ўқийди»,-деганлар. Муттафақ.

 

28) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Хавла сўради: «Эй, Расулуллоҳ, агар қон (ўрни) кетмасачи?». Ул зот: «Сувнинг ўзи кифоя. (қон) ўрнининг зарари йўқ».-дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Термизий ривояти санади заиф.

 

4-Таҳорат боби

 

29) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар умматимни машаққатга қўяман деб ўйламагнимда уларни ҳар таҳорат қилганларида мисвок ишлатишларини буюрган бўлардим» - дедилар. Молик ва Насоий ривояти. Ибн Хузайма ҳадисни саҳиҳ деган.

 

30) Усмон р.а озод қилган Ҳумрондан: Ҳазрат Усмон таҳорат олиш учун мени чақирдилар: Икки кафтларини уч маротаба ювдилар, оғизларини чайдилар, бурунларига сув олиб қоқдилар (истиншоқ қилдилар), сўнг юзларини уч бор ювдилар. Сўнгра ўнг қўлларини тирсакларигача уч бор ювдилар. Чап қўлларида ҳам шундай (ҳарактни бажардилар). Кейин бошларига масҳ тортдилар ва ўнг оёқларини тўпиқларигача уч бор ювдилар. Сўнг чап оёқларида ҳам шундай (ҳарактни бажардилар). Сўнг: « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг менинг ушбу олган таҳоратимдек таҳорат олганларини кўрганман» дедилар.Муттафақ.

 

31) Али ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг таҳоратлари ҳақида гапириб: «.. бошларига бир бор масҳ тортдилар» дедилар. Абу Довуд ривояти. Насоий ва Термизий ҳадис иснодини саҳиҳ деганлар. Термизий эса: ушбу бобда (яъни таҳорат бобида) бу энг саҳиҳ ҳадисдир деганлар.

 

32) Абдуллоҳ ибн Зайд ибн Осим ра таҳорат тарзи ҳақида гапириб: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бошларига масҳ тортганда (аввал) қўлларини ички сўнг орқа қисмини бурдилар-дейдилар. Муттафақ.

Бухорий ва Термизийнинг яна бир ривоятларида: ..қўлларини бошларининг олд қисмидан то энса қисмигача масҳ қилиб тортдилар сўнг (масҳ) бошлаган жойларига қўлларини (масҳ қилиб) қайтардилар. -дедилар.

 

33) Абдуллоҳ ибн Амр ра таҳорат ҳақида гапириб: сўнг улар сав бошларига масҳ тортдилар ва икки кўрсаткич бармоқларини қулоқларига тиқ(иб тозала)дилар. Ва бошмалдоқларини қулоқларининг орқасига сурдилар. Абу Довуд ва Насоий ривояти. Ибн Хузайма саҳиҳ деган.

 

34) Абу Ҳурайра ра айтадилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз уйқудан турса, бурнини уч марта сув олиб қоқсин, чунки, шайтон буруннинг ичида тунайди»-дедилар Муттафақ.

 

35) Яна мазкур саҳобийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз уйқудан уйғонсангиз то қўлни уч марта ювмагунча идиш ичига солмасин (чунки) у қўллари қаерларда тунаганини билмайди». Дедилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимдан.

 

36) Лақит ибн Сабира радан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Таҳоратни мукаммал олгин, бармоқлар орасини ювиб таҳлил қилгин, рўза бўлмасанг истиншоқни (бурун қоқишни) чуқур қилгин»-дедилар. Тўртлик ривояти. Ибн Хузайма саҳиҳ деган.

 

38) Абдуллоҳ ибн Зайд ра Пайғамбаримиз сав га 1Ғ3 мудд * (сув) келтирилди. Уни қўлларига ишқаладилар. Аҳмад ва Хузайма ҳадисни саҳиҳ деийшган.

 

39) Яна мазкур саҳобий: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг қулоқлари учун бошлари учун олган сувдан бошқа сув олганларини кўрганини айтган. (яъни, қулоқлар масҳи учун қўлларини яна бошқатдан сувга урганлар). Байҳақий ривояти.

Муслимдаги лафзда: Бошларига (ҳўл) қўлнинг ўзи билан эмас, балки сув олиб масҳ тортганлар.

 

40) Абу Ҳурайра ра айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Қиёмат куни менинг умматим таҳорат ўринлари оппоқ чарақлаган ҳолда келадилар. Кимки ўзининг чароғон қашқасини катталаштиролса қилсин». (яъни, кўп таҳорат қилсин)-деганларини эшитдим. Муттафақ.

 

41) Оиша (р.а.): « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом пояфзални кийганларида, отдан тушаётганларида, таҳорат олаётганларида ва барча амалларида ўнг томондан бошлашни хуш кўрардилар»-дедилар. Муттафақ.

 

42) Абу Ҳурайра ра айтдилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар таҳорат олсангиз ўнг томонингиздан бошлангиз» -дедилар. Тўртлик ривояти. Ибн Хузайма ҳадисни саҳиҳ леган.

 

43) Муғийра Ибн Шуъба ра : Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом таҳорат олганларида пешона сочлари, саллалалари ва маҳсилари устидан масҳ қилганларини айтади. Муслим.

 

44) Жобир ибн Абдуллоҳ ра Пайғамбаримиз сав нинг ҳажлари кайфияти ҳақида гапириб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг «(Ҳажни) Аллоҳ бошлагани билан бошланг» деганларини айтадилар. Насоий Муслим.

 

45) Мазкур саҳобийдан ривоят қилинишича, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом таҳорат олганларида сувни тирсакларигача етказганлар. Дорқутний заиф санад билан келтирган.

 

46) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдедилар: «Аллоҳнинг исмини эсламаганга (яъни бисмиллоҳни айтмай таҳорат қилганга) таҳорат йўқ». Аҳмад , Абу Довуд , Ибн Можа заиф санад билан келтирганлар.термизий ушбу ҳадисни Саъиддан келтиради. Аҳмад бу ҳадисда  ҳеч бир собит  ҳукм йўқ деган.

 

47) Талҳа ибн Мусарриф отасидан у киши эса бобосидан ривоят қиладилар: «Пайғамбар сав нинг мазмаза (оғиз чайиш) ва истиншоқ (бурун чайиш) орасини ажратиб алоҳида қилганларини кўрдим». АД заиф иснода билан келтирган.

 

48) Али ра таҳорат тарзи ҳақида гапириб: «... сўнг (сав) уч бор оғиз чайқадилар ва бурунга сув олиб қоқдилар. Оғиз чайиш ва бурун қоқишни икковини бир ҳовучдаги сув билан бажардилар» АД ва Насоий ривояти.

 

49) Абдуллоҳ  ибн Зайд ра таҳорат тарзи ҳақида шундай дейдилар: «... сўнг сав қўлларини (сувга) тиқдиларда бир кафтдан оғиз чайдилар ва бурун қоқдилар. Бу (амал)ни уч марта қайтардилар». Муттафақ.

 

50) Анас (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом бир кишининг (таҳорат олгандан сўнг) оёғида тирноқдек жойга сув тегмай қолганини кўрдилар ва: «Қайтгил ва таҳоратингни яхшироқ қилгғил»-дедилар. АД ва Насоий ривояти.

 

51) Мазкур саҳобийдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом 1 мудд (сув) билан таҳорат олар, 1 соъ* дан 5 муддгача (сув) билан ғусл қилар эдилар. Муттафақ.

 

52) Умар (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдедилар: « Биронтангиз агар таҳорат қилса ва уни мукаммал ҳолда бажарса, сўнг: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ». (Тарж. Ёлғиз Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Унинг шериги йўқлигига гувоҳлик бераман. Ва Муҳаммаднинг Унинг бандаси ва расули эканлигига гувоҳлик бераман)-деб айтса, унга саккиз жаннатнинг дарвозалари очилади. Улардан хоҳлагани орқали (жаннатга) кираверади». Муслим ва Термизий ривояти. Термизий ривоятида: «...Аллоҳумма ижъалний минат-тавобийн важъалний минал-мутатоҳҳирийн» (Тарж. Парвардигорим мени тавба қилувчи ва покдомон бандаларинг қаторидан қилгин) дуоси зиёда қилинган.

 

Маҳсига масҳ тортиш боби

 

53) Муғийра ибн Шуъба (р.а.) дан: Мен Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом билан эдим. Улар таҳорат олдилар. Мен маҳсиларини ечмоқчи бўлгандим, Расулуллоҳ: «Уларни қўявер (оёқларимни) таҳоратли ҳолда уларга тиққанмен»-дедилар ва маҳсилари устига масҳ тортдилар. Муттафақ.

 

54) Мазкур саҳобийдан тўртликнинг (Насоийдан ташқари) қилган ривоятига кўра «Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом маҳсинининг устки ва остки қисмига масҳ тортганлар». Исноди заиф.

 

55) Али (р.а.): Агарда дин (бу ерда: шариат) раъй (мустақил фикр) билан бўлганда: маҳсининг устидан кўра остига масҳ тортган маъқулроқ бўларди, аммо мен Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг маҳси устига масҳ тортганларини кўрганмен. Дедилар. Абу Довуд ривояти исноди ҳасан ҳадис.

 

56) Сафвон ибн Ассол (р.а.) дан: Пайғамбар сав бизга сафардалик чоғимизда маҳсиларимизни агар жунуб бўлмасак уч куну уч тун ҳожат раво қилганда ва ухлаганда ҳам ечмасликка буюрардилар. Илло жунуб ҳолдагина (ечардик). Насоий ва Термизий ривояти. Термизий ва Ибн Хузайма саҳиҳ деганлар.

 

57) Али ибн Абу Толиб ра дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мусофирга уч кечаю кундуз, муқим (ўтроқ)га эса, бир кечаю кундузни белгилаб бердилар. (Яъни масҳ тортиш учун). Муслим.

 

58) Савбон (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бир бўлинма аскарларни сафарга йўллаб , уларни саллалари ва маҳсиларига масҳ тортишга буюрдилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари. Ал-Ҳоким  саҳиҳ деган.

 

59) Умар ра ва Анас ра лардан ушбу ҳадис ривоят қилинади: «Сизлардан биронтангиз таҳорат олса ва маҳсисини кийса, (ҳар таҳорат чоғида) унинг устига масҳ тортсин ва унда намозини ўқийверсин ва агар жанобат бўлмаса уни ечмасин»- дедилар салаллоҳу алайҳи вассалом. Дорқутний ва ал-Ҳоким ривоятлари. Ал-Ҳоким ҳадисни саҳиҳ деган.

 

60) Абу Бакра ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг таҳорат олиб маҳсисини кийган мусофирга уч кечаю кундуз, муқимга бир кечаю кундузга (махсини ечмасликка) рухсат берганлари ва улар устидан масҳ тортмакка ижозат берганларини айтган. Дорқутний ва Ибн Хузайма ҳадисни саҳиҳ деган.

 

61) Убай ибн Имора ра Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассаломдан: «Эй, Расулуллоҳ, маҳсим устига масҳ тортаверайми?»-деб сўраганларини ривоят қиладилар: Пайғамбар сав: «Ҳа»-дебдилар. Шунда Убай ра «Бир кунми?»-деб сўрасалар «Ҳа» -дебдилар. «Икки кунчи?» дебдилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳа» -дебдилар. «Уч кунчи?» -деб сўраганларида ҳам «Ҳа, хоҳлаганингча» -деб жавоб берибдилар. Абу Довуд ривояти. Ҳадис исноди қавийй эмас деганлар.

 

Таҳоратни бузувчи ҳодиса ва нарсалар боби

 

62) Анас Ибн Молик ра айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом даврларида уларнинг саҳобалари хуфтон намозини кутиб (мудроқдан) бошлари шўнғиб-шўнғиб турарди, сўнг намоз вақти бўлганда, (янгидан) таҳорат олмай намозни ўқирдилар. Абу Довуд ривояти. Дорқутний саҳиҳ деган.

 

 63) Оиша ра айтадилар: «Фотима бинт Абу Ҳубайш Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг олдиларига келиб: «Мен истиҳозаси  тўхтаб поклана олмайдирган бир аёлман, намозни канда қиламанми?» -деб сўради. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом унга : «Йўқ. Сен айтганинг ҳайз эмас, балки «ирқ» (касаллиги) дур. Ҳайз вақтинг келсагина намоз ўқимай турасан, у (яъни ҳайз вақтинг) кетса, қонни ювиб ташлагинда намозни ўқийвер» дедилар. Муттафақ. Бу ҳадис Бухорийда: «..сўнг ҳар бир намоз учун таҳорат қилгин»-деб тугайди.

 

64) Али ибн Абу Толиб айтадилар: «Мен мазийси (шаҳват суви) кўп одам эдим. Миқдод орқали Пайғамбардан сўратдим: «Таҳорат олинади»-деб айтибдилар салаллоҳу алайҳи вассалом . Муттафақ. Лафзи Бухорийники.

 

65) Оиша (р.а.) дан Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом хотинларидан бирини ўпганлари, сўнг таҳорат қилмай (таҳоратни янгиламай) намозга чиққанлари ривоят қилинади. Аҳмад, Довуд ривояти. Бухорий заиф деган.

 

66) Абу Ҳурайра ра дедилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом айтдилар: «Биронтангизнинг қорни дам бўлсаю, орқадан ел чиқдими ёки йўқлигига гумон қилса, токи овозини эшитмагунча ё ҳидини сезмагунича ҳаргиз масжиддан чиқиб кетмасин». Муслим ривояти.

 

67) Талқ ибн Али ра айтади: Бир одам: «Киши намозда олатини ушласа, таҳорат қиладими?-деди. Пайғамбар сав : «Йўқ у сенинг бир бўлагинг»-дедилар. Бешлик ривояти Ибн Ҳиббон ҳадисни саҳиҳ деган. Ибн Маданий ушбу ҳадисни Бусра  ривоят қилганидан (қуйида) ҳасанроқ деб айтган.

 

68) Бусра бинт Сафвондан: «Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки олатини ушласа , таҳорат қилсин»-дедилар. Бешлик ривояти. Термизий ва Ибн Ҳиббон саҳиҳ деганлар.

 

69) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Кимки, (намоз пайтида) қайт қилса ё бурнидан қон келса, ёки сассиқ кекирса ва ё мазий келса, таҳорат қилсин ва бу орада гаплашмасин ва намозини келган жойидан тикласин». Ибн Можа, Аҳмад ва бошқалар ҳадисни заиф дейишган.

 

70) Жобир ибн самура (р.а.) дан: Бир киши Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассаломдан: «Қўй гўшти (ушлагандан) сўнг таҳорат оламанми?» деб сўради. «(Ҳа,)агар истасанг» дедилар. «Туя гўштидан сўнгчи?» деб сўрадилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳа»-дедилар. Муслим.

 

71) Абу Ҳурайра ра дедилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки маййитни ювса ғусл қилсин, кимки уни кўтарса таҳорат олсин». Аҳмад Насоий  ва Термизий ривояти. Термизий   ҳасан деган, Аҳмад бу ҳадисда саҳиҳ нарса йўқдир.

 

72) Абдуллоҳ ибн Абу Бакр ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг Амр ибн Хазм ёзган хатларида: «Қуръонни фақат таҳоратли одам ушласин» -дейилган жойи бор эди деб айтади. Молик мурсал тарзда ривоят қилган. Насоий ва ибн Ҳиббон унга боғлаганлар. Маълул ҳадис.

 

73) Оиша ра дедилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Аллоҳни ҳар чоғда зикр қилардилар» Муслим ривояти. Бухорий Муслимга таълиқ  қилган (боғлаган).

 

74) Анас ибн Молик (р.а.) дан: Пайғамбар сав зулук билан қон олдирдилар ва таҳорат олмай (яъни таҳоратни янгиламай) намоз ўқидилар. Дорқутний ривояти.

75) Муовия (р.а.) дан Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кўз орқа тешикнинг тасмасидир. Агар иккала кўз уйқуга кетса тасма бўшаб кетади»-дедилар. Аҳмад ва Табароний ривояти.

«.. кимки ухласа таҳорат қилсин» деб зиёда қилинган ривоят ҳам бор. Бундай тарзда Абу Довуднинг Али (р.а.) дан қилган ривояти бор фақат унда: « ..тасма бўшаб кетади» ибораси йўқ. Мазкур икки ривоят иснодида ҳам заифлик бор.

 

76) Ибн Аббос (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Шайтон сизлардан биронтангизнинг олдига келадида орқасига пуфлайди , у (намозхон) га ел чиққандек бўлиб туюлади, аслида эса ел чиқмаган бўлади. Агар кимдаки шундай бўлса, (ел) овозини эшитмагунча, ёки ҳидини ҳис қилмагунча (намоздан) чиқиб кетмасин». Баззор ривояти. Ҳадиснинг асл матни Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилинган. «Саҳиҳайн» (Бухорий ва Муслим) китобида.

Муслимникида ҳадис Абу Ҳурайра (р.а.) дан келтирилган. Ал-Ҳоким Абу Саиддан марфуъ ҳолда ушбу ривоятни келтиради: «Биронтангизга шайтон келиб: Ел чиқардинг,-деса: Ёлғон айтдинг-десин». Ибн Ҳиббон ушбу ҳадисни «..ичида Ёлғон айдинг-десин» тарзда келтирган.

 

7-Қазойи ҳожат одоби

 

77) Анас ибн Молик (р.а.) дан келтирилишича Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом хало (ҳожатхона) га кирганларида узукларини ечиб қўяр эдилар. Тўртлик ривояти. Маълул.

 

78) Мазкур саҳобийдан: Пайғамбар сав халога кираётганларида: «Аллоҳумма инний аъузу бика минал-хубси вал-хабоис» (Яъни, Парвардигорим, Сендан жирканчлик ва ёмон нарсалардан паноҳ тилайман)дер эдилар. Еттилик ривояти.

 

79) Яна мазкур саҳобий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом халога кирганларида мен ва мен тенги бир (ходим) бола бир обдаста  сув ва аназа (бир учи темир билан қопланган ҳасса) ҳозирлаб турардик, улар сув билан истинжо қилиб олардилар. Муттафақ.

 

80) Муғийра ибн Шуъба ра айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менга: « Обдастани ол »-дедилар-да,  ўзлари панароқ жойга кетдилар ва ҳожатларини раво қилдилар. Муттафақ.

 

81) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Икки хилдаги лаънатдан: одамлар (ўтадиган) йўлида ҳамда (улар хордиқ чиқарадиган) соя жойларида ҳожат раво қилишдан сақланинг». Муслим АД ларнинг Муоз (р.а.) дан қилган ривоятларида «..ариқларда..» сўзи зиёда қилинган. Ушбу ҳадиснинг лафзи қуйидагича : «Уч хил лаънатдан: ариқларга, йўл ўртаси ҳамда (у ерда дам олинадиган) сояда қазойи ҳожат қилишдан сақланинг». Аҳмаднинг ибн аббосдан қилган ривоятида «.. ва балчиқ сувдан» ибораси қўшилган. Охирги иккита ҳадис иснодида заифлик мавжуд.

 

82) Жобир (р.а.) дан Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалом: «Агар икки киши ҳожат раво қилсалар бир-бирларидан паналансинлар ва гаплашмасинлар, (чунки) бундан (яъни юқоридаги камаллардан) Аллоҳнинг ғазаби келади»-дедилар. Аҳмад ривояти. Ибн Сакан ва Ибн Қаттон саҳиҳ деган.

 

83) Абу Қатода (р.а.) дан: Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳеч бирингиз пешоб қилаётиб олатини ўнг қўли билан ушламасин, Халода ўнг қўли билан артинмасин, (овқат) идишга нафас чиқармасин»-дедилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимники.

 

84) Салмон (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом бизни қиблага қараб қазойи ҳожат ёки пешоб қилмак, ўнг қўл билан истинжо қилмак, ёки учтадан кам бўлган тош билан истинжо қилмакдан ҳамда тезак ва суяк билан истинжо қилмакдан қайтарганлар. Муслим ривояти. 

 

 85) Еттиликка тегишли Абу Айюб Ансорийдан ривоят қилинган ҳадисда: «Қиблага қараган ҳолда унга орқангизни ўгириб ҳам қазойи ҳожат ёки пешоб қилманг, шарққа ёки ғарбга қараб ўтиринг* (яъни, қиблага нисбатан ўнг ёки чап томонни қилиб ўтиринг)»-дейилган.

 

86) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимни ҳожати танг қилса, паналансин» дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

87) яна Оиша (р.а.) дан: Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом халодан чиқаётганларида: «Ғуфронака» дер эдилар. Бешлик ривояти. Абу Ҳотим ва ал-Ҳоким саҳиҳ деганлар.

 

88) Ибн Масъуд (р.а.) дан: Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳожатга бордилар мендан учта тош келтиришимни сўрадилар. Мен икки дона тош топдим учинчисини топа олмай ўрнига қуриган тезак бердим. Иккита тошни олиб, тезакни ташлаб юбордилар ва: «Бу нажасдур» дедилар. Дорқутний ҳадисни саҳиҳ деган.

 

90) Абу Ҳурай(р.а.) дан Пайғамбар салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сийдикдан тозаланинглар, қабр азобининг барчаси унинг сабабидандир» -дедилар. Дорқутний ривояти. Ал-Ҳоким ривоятида: «..Қабр азобининг кўпчилиги сийдик сабаблидир» деб келтирилган ва унинг исноди саҳиҳдир.

 

91) Суроқа ибн Молик (р.а.) дан: Бизга Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом халода чап оёққа таяниб ўтирмаклик ва ўнг оёқни бўш қўймак кераклигини ўргатганлар. Байҳақий заиф санад билан ривоят қилган.

 

92) Исо ибн Яздод ўз отасидан Аллоҳ улардан рози бўлсин ривоят қилади: Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Биронтангиз пешоб қилса олатини уч бор сиқиб тортсин». Ибн Можа заиф санад билан ривоят қилган.

 

93) Ибн Аббос (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом Қубо аҳлига: «Аллоҳ сизларни мақтамоқда» -дедилар ва улардан бунинг сабабини сўрадилар. Улар: « Биз тошлардан сўнг сув билан ювамиз» дедилар. Баззор заиф санад билан ривоят қилган. Ҳадиснинг асли АД ва Термизийда Ибн Хузайма Абу Ҳурайрадан ушбу ҳадисни «тошлар» сўзисиз келтирган ва уни саҳиҳ деган.

 

8-Ғусл ва жунублик ҳукми боби

 

94) Абу Саъид Худрий (р.а.): Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Сув (яъни ғусл) сув (яъни, маний)дан (вожиб) бўлади»-дедилар. Муслим ривояти. Асл мтни Бухорийда келтирилган.

 

95) Абу Ҳурайра ра айтдилар: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Биронтангиз аёлингиз оёқлари орасига кириб ҳаракат қилсангиз, ғусл вожиб бўлур» –дедилар. Муттафақ. Муслимда: «..инзол қилмасада (яъни тўкмасада)» ибораси зиёда қилинган.

 

96) Умм Салама (р.а.) дан: Абу Талҳанинг аёли бўлмиш Умм Сулайм: «Эй Аллоҳнинг расули, Худо ҳақ гапни айтмакдан уялмайди, агар аёл эҳтилом бўлса (яъни, шаҳвоний туш кўрса), ғусл қиладими?»-деб сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом «Ҳа, агар сув чиқса»-дедилар. Муттафақ.

 

97) Анас (р.а.) дан Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тушида эркак кўрадиган нарсани кўрган (яъни эҳтилом бўлган) аёл ҳақида гапириб: «Ғусл қиладир»-деб айтдилар. Муттафақ. Муслим юқорида келтирилган ҳадисга зиёда тарзда: «..Умм Сулайм: «Шундай ҳам бўладими (яъни, аёлда ҳам сув-маний бўладими)?» -дедилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳа, бўлмаса  ўхшашлик қаердан (яъни, боланинг онага ўхшашлиги)?»-дедилар» келтирилган.

 

98) Оиша ра айтдилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом тўрт ҳолда ғусл қилардилар: Жунубликдан, Жумъа куни, зулук билан қон олдирганларида ва маййитни ювганда. Абу Довуд ривояти Ибн Хузайма саҳиҳ ҳадис деган.

 

99) Абу Ҳурайра ра Сумома ибн Усол исломга кирганларида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг унга ғусл қилишни буюрганларини ривоят қилганлар. Абдурраззоқ ривояти. Ҳадис матнининг асли муттафақ.

 

100) Абу саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: « Барча эҳтилом бўлган кишиларга жумъа ғусли вожибдир»-дедилар. Еттилик ривояти.

 

101) Самура ибн Жундубдан : Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Кимки, жумъа куни (жумъа намози учун) таҳорат олса, қандай яхши! Аммо ғусл қилса афзалдир». –дедилар. Бешлик ривояти. Термизий ҳасан деган.

 

102) Али ра айтадилар: Набий саллаллоҳу алайҳи вассалом бизлардан жунуб бўлмаганларимизга Қуръон ўқитар эдилар. Аҳмад ва тўртлик ривоятлари. Ҳадис лафзи Термизийдан. У ҳадисни ҳасан деган. Ибн Ҳиббон ушбу ҳадисни саҳиҳ деган.

 

103) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Биронтангиз ўз аҳли аёлига яқинлик қилса ва яна қайтаришни истаса, у иккиси (яъни, икки жимоъ) орасида таҳорат олсин». Муслим.

Ал-Ҳокимнинг ривоятида: «..Бу (яъни таҳорат) унинг яна қайтаришни белгиловчиси (далолати)дир»-деб зиёда қилинган.

Тўртликнинг Оиша (р.а.) дан ривоятлари бўйича, « Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом жунуб ҳолларида сувга тегмасдан (яъни ғусл қилмасдан) ухлаб қолар эдилар». Маълул.

 

104) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом жунубликдан ғусл қилганларида аввал қўлларини ювишдан бошлар эдилар, сўнг ўнг қўллари билан чап қўллари устига сув қуйиб фаржларини ювардилар. Сўнг таҳорат олар ва сув олиб бармоқларини сочларининг остигача тиқардилар. Кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуярдилар. Кейин бутун баданларига етказиб сув қуяр эдилар. Сўнгра оёқларини ювар эдилар. Муттафақ. Ҳадис лафзи Муслимга тегишли.

Бухорий ва Муслимнинг Маймуна (р.а.) дан келтирган бошқа ривоятларида: «.. сўнг фаржларига сув қуйиб уни чап қўллари билан ювдилар. Кейин қўлларини ерга ишқалаб ювиб ташладилар»

       Яна бошқа ривоятда: «..сўнг қўлларини тупроққа ишқадилар.

       Яна бир ривоятда: «..кейин артинишга бир рўмолча олиб келдим: рад қилдилар» ва айни шу ривоятнинг охирида: «..қўллари билан (баданларидаги) сувни сидириб ташладилар»-дейилади.

 

105) Умм Салама (р.а.) дан: Мен Пайғамбар сав га: «Эй, Расулуллоҳ, мен сочлари қалин аёлман. Жунуб (бошқа ривоятда: ва ҳайз) ғусли учун уларни ёяманми?»-деб сўрадим. Ул зот салаллоҳу алайҳи вассалом: «Йўқ, бошинг устидан сув қуйсанг кифоя» -дедилар.

 

106) Оиша ра ривояти: Мен ва Расулуллоҳ жунубликдан покланиш учун бир идишда ғусл қилар эдик. Баъзан қўлларимиз ўралашиб қоларди. Муттафақ. Бошқа ривоятда: «..қўлларимиз бир-бирига тегиб кетарди».

 

108) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳар бир соч толаси остида жунублик бордир. Сочни (яхшилаб) ювинг ва баданларингизни ювиб покиза қилинг»-деб айтдилар. АД ва Термизий ривоятлари. Улар икиси ҳадисни заиф аташган. Аҳмаднинг ҳам Оиша (р.а.) дан ривоятлари ушбу каби, лекин унда бир ровий номаълумдир.

 

9-Таяммум боби

 

109) Жобир ибн Абдуллоҳ (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом шундай дедилар: «Менга мендан аввалги ҳеч бир (пайғамбарлар)га берилмаган беш нарса (яъни, беш вақт намоз) берилди ва қўрқув мендан бир ойлик масофага узоқлаштирилди ҳамда ер юзи менга саждагоҳ учун покиза қилиб берилди. Бас, кимки бўлмасин, намоз вақти бўлса, намозини ўқисин».

Хузайфа (р.а.) дан қилинган ривоятда: «..ва агар сув топа олмасак, унинг (ернинг) тупроғи бизга ҳалол қилинди».

Аҳмаднинг Али (р.а.) дан қилган ривоятида: «Менга тупроқ ҳалол  қилинди» дейилган.

 

110) Аммор ибн Ёсирдан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом мени бир юмуш билан сафарга юбордилар, (йўлда) жунуб бўлиб қолдим, сув топа олмадим, тупроққа жониворлар ўгирилгандек бир ўгирилиб олдим. Сўнг қайтиб келгач, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга қилган ишимни айтиб бердим. Улар сав: «Қўлинг билан бундай қилсанг кифоя бўларди» деб, икки қўлларин ерга бир бор текказдилар-да, чап қўллари биланўнг қўлларига, сўнг, кафтлари устига ва юзларига  (ғуборни) сурдилар.

 

111) Ибн Умар (р.а.) дан:  Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Таяммум (қўлларни ерга) икки  уришликдир. Бир уришлик юз учун, ва яна бир уришлик қўллар учун: (уларнинг) тирсакларигача» Дорқутний   ривояти. Барча имомлар (машҳур муҳаддислар) саҳиҳ деганлар.

 

112) Абу Ҳурайра (р.а.) дан: Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Тупроқ муъмин мусулмоннинг таҳоратидир. Гарчи ўн йил давомида сув топа олмасада.. (таяммум қилур). Агар сув топса (таҳорат қилмай таяммум қилишда) Аллоҳдан қўрқсин, уни (яъни, сувни) бутун будунига етказсин». Баззор ривояти. Ибн Қаттон ҳадисни саҳиҳ деган. У ҳадиснинг лафзини эмас маъносини тўғри деб атаган.

Термизий ушбу каби ҳадисни Абу Заррдан келтирган ва уни саҳиҳ деган.

 

113) Абу Саъид Худрийдан: Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз вақти бўлди. Сувлари йўқ эди. Пок тупроққа таяммум қилдиларда, намоз ўқидилар. Сўнг бир пайт сув топдилар. Шунда бирлари таҳорат олиб намозини бошқатдан ўқиб олди. Иккинчилари намозини қайта ўқимади. Сўнг Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом олдиларига келганларида, бўлган воқеани сўзлаб бердилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом намозини қайтадан ўқимаган кишига қараб: «Сен суннатни бажо айлабсан. Намозингга савоб ёзилди (асл. Намозинг сени савоблантирди)»-дедилар. Бошқасига қараб: «Сенга эса, икки бор  ажр бўлибди»-деб марҳамат қилдилар. Абу Довуд ва Насоий ривояти.

 

114) Ибн Аббос ра Аллоҳнинг : «Ва агар касал бўлсангиз ёки сафарда бўлсангиз..»   ояти ҳақида гапириб: « Агар киши Аллоҳ йўлида жароҳат олса ва яллиғли яраси бўлсаю шу ҳолда жунуб бўлса ва агар ғусл  қилса, ўлиб қолиши мумкинлигидан хавфсираса, (ғусл ўрнига) таяммум қилади» -дедилар.

 

115) Али (р.а.) дан: Менинг бир қўлимнинг елкаолди суяги синиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан (қандай таҳорат олишим ҳақида) сўрадим: Тирговучлар устидан масҳ тортишни буюрдилар. Ибн Можа жуда бўш иснод билан ривоят қилган.

 

116) Жобир (р.а.) дан боши ёрилган кишининг ғусл қилиб оқибатда ўлгани тўғрисидаги ривоятда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «Таяммум қилса ваҒёки жароҳати устига хирқа (рўмолча) ташлаб устидан масҳ тортиб, баданининг қолган ерларини сув билан ювса кифоя эди»-деганлари келтирилади. Абу Довуд ривояти. Заиф ҳадис. Ҳадисни ровийлар турлича ривоят қилишган.

 

117) Ибн Аббос ра дедилар: Таяммум олган киши фақат бир намозни ўқиши суннат амалдир, кейинги намози учун  яна таяммум олади. Дорқутний жуда заиф иснод билан келтирган.

 

10-Ҳайз боби

 

118) Оиша (р.а.) дан: Фотима бинт Абу Ҳубайш истиҳозали (доимий қон келиб турувчи) аёл эди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом унга: «Ҳайз қони ўзи маълум: қора (яъни тўқ) рангда бўлади. Агар шундай бўлса, намоздан ушланиб тургин. Ва агар (ундан) бошқа(рангли)си келса таҳорат олиб намоз ўқийвер» -дедилар. АД , Насоий ривояти. Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким саҳиҳ дейишган.

 

119) Ҳамна бинт Жаҳш ра : Мен жуда истиҳозаси кўп аёл эдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳузурларга келиб фатво сўрадим. Улар сав: «Бу шайтондан ҳимоядир (ракза -дафъа), олти-етти кун ҳайз келгандан сўнг ғусл қилгин. Поклангач йигирма тўрт йки йигирма уч (ракаат) намоз ўқигин, рўза тутиб намоз ўқийвер, бу (ишинг) сенга савоб келтирур. Ҳар ойда шу каби ҳайз кўрганлар нима бажарсалар шу каби иш тут.. »

 

120) Оиша (р.а.) дан: Умм Ҳабиба бинт Жаҳш Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломга (кўп) қон (келиши) дан шикоят қилди. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳайзинг (одатда) келадиган пайтингда (намоз ўқишдан) тўхтаб тур, сўнг ғусл қил»-дедилар. У бўлса, бундан аввал ҳар намозга ғусл оларди. Муслим ривояти.

Бухорий ривоятида: «... ва ҳар намоз учун таҳорат қилгин»-дейилган.

 

121) Умм Атиййа (р.а.): Биз поклангандан сўнг (қоннинг) қуюқ ёки сариқлигига эътибор бермас эдик-дедилар. Бухорий ва АД . ҳадис лафзи АД ники.

 

122) Анас (р.а.) дан: Яҳудийлар агар аёлларининг ҳайзи келса, улар билан бирга овқат емас ва бир хонада ётмас эдилар. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «(Улар билан) жимоъдан бошқа нарса бўлса қилаверсин»-дедилар. Муслим ривояти.

 

123) Оиша (р.а.) дан: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом менга ҳайз ҳолимда (яқинликка) юзлансалар изорим (иштон) белбоғини маҳкам боғлаб олишимни буюрдилар.

 

124) Ибн Абббос ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом ҳайз ҳолида аёлига яқинлик қиладиган одам ҳақида гапириб : «Бир динор ё бўлмаса ярим динор садақа қилсин»-деб айтдилар. Бешлик ривояти. Ал-Ҳоким ва ибн Қаттон саҳиҳ дейишган.

 

125) Абу Саъид Худрий (р.а.) дан ривоят қилинган узун ҳадисда: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломнинг: «.. аёл кишининг ҳайзи келса, намоз ўқимайди ва рўза тутмайди эмасми?!..»-деган ўрни бор. Муттафақ.

 

126) Оиша (р.а.) дан: Арафотга етганимизда ҳайзим келди. Расулуллоҳ салаллоҳу алайҳи вассалом: «Ҳожилар бажарадиган барча (маносик)ларни қилаверинг, фақат ҳайздан поклангунча Каъбани тавоф қилманг»-дедилар. Муттафақ.

 

127) Муоз ибн Жабал ра Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассаломдан бир киши ой кўрган аёлининг қаерлари унга ҳалоллиги ҳақида сўради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалом дедилар: «Изоридан юқориси». Абу Довуд ривояти. Заиф.

 

128) Умм Салама дедилар: «Нифос кўрган аёллар Пайғамбар сав нинг ҳаётлик даврларида нифосдан сўнг қирқ кун чилла сақлар эдилар». Бешлик ривояти (Насоийдан ташқари). Ҳадис лафзи АД ники. АД нинг яна бир ривоятида: «..ва Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи вассалом уларга нифос чоғидаги намозларининг қазосини ўқишни буюрмаганлар». Ал-Ҳоким саҳиҳ деган.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио