Булуғ ал-маром

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бисмиллаҳи-р-раҳмони-р-раҳим

«Аллоҳнинг барча ошкора ва яширин бўлган ўтмиш ва ҳозирдаги неъматларига ҳамду-шукроналар бўлсин, Унинг Пайғамбари ва Расулига ва аҳлига ва Диннинг нусрат (ғалабас)и йўлида бўлган саҳобаларига ва уларнинг илмларини мерос қилиб олган тобеинларга дуруду салавотлар бўлсин. Албатта, «уламолар пайғамбарларнинг меросхўрларидир» (ҳадис). Уларга –ворису меросхўрларга Ўзинг иззат-икром кўрсатгил!»

 

Аммо баъд,  ушбу мухтасар (қисқартма) китоб шаръий аҳкомларнинг ҳадисли далиллари асосларини ўз ичига олган. Мен уни мукаммал тарзда таҳрир қилдим. Мақсадим бу китобни ёд олган киши ўз дўстлари даврасида истеъдоди билан ажралиб турсин ва ундан (ҳадис илмига) янги кирган толиби илм тўлиқ мадад олсин ва ушбу китобга ҳеч бир ўқувчи бефарқ бўлмасин.

Ҳар бир ҳадис охирида имомлар (еттита машҳур ҳадис пешволари) дан қайсилари ривоят қилганларини умматнинг фоидасини ўйлаб баён этмишдирман. Китобдаги «Еттилик ривояти»дан мурод:

1.         Имом Аҳмад

2.         Имом Бухорий

3.         Имом Муслим

4.         Абу Довуд

5.         Имом Термизий

6.         Имом Насоий

7.         Ибн Можа

ларнинг келтирган ривоятлари

«Олтилик ривояти» дан мурод: Имом Аҳмаддан бошқа юқорида келтирилган имомларнинг ривояти.

«Бешлик ривояти»: юқоридаги еттилик рўхатидаги Бухорий ва Муслимдан бошқа барча имомларнинг ривоятини назарда тутади.

«Тўртлик ривояти» : келтирилган ҳадиснинг мазкур рўхатнинг бошидаги учта (имом)дан қолган барчасининг ривояти эканини

«Учлик» деганда: мазкур еттилик бошидаги учтадан ва охиргисидан  бошқа қолган имомлар деганимдир.

«Муттафақ алайҳ» деган иборадан мурод: Бухорий ва Муслим ривоятларидир.

Ушбу иккиларидан бўлак (муҳаддис)ларни эслаб ўтмаслигим ҳам мумкин. Юқоридаги (истилоҳ)лардан бошқалари ўзи тайин яққол маънога эгадирлар.

Китобни «Шаръий аҳкомлар ишоралари билан «Маромга етишиш» деб атадим.

 

Аллоҳдан биз билган илмимизни ўзимизга қарши қилмаслигини ҳамда Унинг Ўзи субҳонаҳу ва таолонинг рози бўладиган ишларга чорлашини сўрайман.

 

Омин.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио