Булуғ ал-маром

Кейинги >  

Булуғул маром

Муқаддима

 

Оламлар раббиси бўлмиш Аллоҳга ҳамду сано, пайғамбарлар саййиди бўлмиш Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи вассаломга ва уларнинг аҳлига ва саҳобаларига дуруд ва саломлар бўлсин.

Қуръони каримнинг муфассири ҳамда шариатдаги иккинчи ўринда турадиган манба бўлганлиги сабабабидан ислом олимлари ҳадиси шарифларга катта эътибор қаратганлар. Бу соҳада кейинчалик вақт ўтиши билан кўплаб мусаннафотлар таълиф этилди, уларга мутаввалот (шарҳ)лар ёзилиб, сўнг уларнинг яна мухтасар(қисқартма шакл)лари ҳам вужудга келди. Албатта, бу асарларнининг ислом илми ва маданияти учун баҳоси чексиздир. Қўлингиздаги ушбу китоб ҳам ҳадис шариф илми бўйича кенгқамровли асар бўлиб, шаръий аҳкомларни мужассамлаган ҳадисларни уларнинг Сиҳоҳ ҳамда Муснад китобларида берилган санадларга таянган ҳолда ўзида акс этган. Ушбу ҳилдаги аҳком ҳадисларни эса ўз ўрнида Ҳазрат Имом Ҳофиз ибн Ҳажар Асқалонийнинг ушбу «Булуғ ал-маром» асаридан воқиф бўлмай туриб ўрганиш жуда мушкилдир. Бу асар ушбу йўналишда тасниф қилинган ҳадис тўпламларининг энг афзали саналади. Бундай ҳадис тўпламларидан яна муҳаммад ибн Исмоил Муаййидбиллоҳ Яманийнинг Субул ас-салом, Нурулҳасан ибн Сиддиқхон Бухорий Қанавжийнинг «Фатҳ ал-аллом» каби асарларга ҳам шарҳлар битишга камина муҳаққиқиқнгиз муваффақ бўлганман.

Ушбу китобннинг бир неча бор чоп этилганига қарамай улардан баъзи нашрлари яна тадқиқ ва аниқлик киритилишга муҳтож, ва яна баъзилари яхши илмий эътиборга молик тарзда чоп этилган. Биз ушбу мўтабар асарни яна бир бор чоп этишдан аввал ҳадис толибларига тақдим этаётган ушбу китобимиз аввалгиларни такрорлаш бўлиб қолмаслиги ҳамда мавжуд матнлар орасидан энг аниқ матнни танлаш мақсадида ўша аввал чоп қилинган барча нусхалар билан танишиб уларни қиёсий ўрганиб чиқдик ва бир мукаммал китобий шаклга келтирдик. Бунда: қавс ичида келтирилган рақам –ҳадиснинг Сиҳоҳи ситтадаги тартиб рақами бўлиб, қавсдан ташқарисидаги 1-рақам жилд рақами, кейингиси бетининг рақами бўлиб хизмат қилади. Шунингдек тушунилиши ўқувчига қийинчилик туғдириши мумкин бўлган нуқталарни шарҳлаб ўтдик.

Сўзимиз сўнгида биз бу борада яъни ҳадис илми соҳасида бирон янгилик қилдик деб таъкидлашдан йироқмиз. Балки барча умидимиз Пайғамбаримиз а.с. ҳадислари хизмати йўлида савобга эришишдир. Зеро, оятда «Ушбу (савоб амаллари) да мусобақалшувчилар мусобақалашаверсинлар!» дейилган.

  Тадқиқотчи

 

Муаллиф ҳақида қисқа сатрларда

 

 Тўлиқ исми- Имом Ҳофиз, Қозий ал-қузот (қозилар қози-қозикалон), Абулфазл Аҳмад ибн Али ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Али ибн Маҳмуд ибн Ҳажар Шаҳобуддин ал-Асқалоний ал-Мисрий аш-Шофиъий.

 9 ёшлигидаёқ Қуръони каримни ва ҳадис бўйича «Алфиййа» ни ҳамда усул фиқҳ бўйича Ибн Ҳожибнинг «Мухтасар» асарини ёд олиб тугатган.

 Қироат илми бўйича Абу Исҳоқ ат-Танухийдан ҳадис илмидан ал-Ҳофиз Зайнуддин ал-Ироқийдан таҳсил олган. У шунингдек яна Нуруддин ал-Ҳайсамий ал-Ҳофиз ал-Балқиний Сирожуддин ибн Мулаққин Иззуддин Жамоа ибн ал-Қаттондан, «ал-Қомус» китоби муаллифи Файрузободий ва бошқа кўплаб олимлардан илм ўрганган.

 Илм талабида кўплаб давлатларга саёҳат қилган. Жумладан Шом (ҳоз. Сурия) Ҳижоз (ҳоз. Саудия Арабистони) ва Яманларга саёҳат қилган. У ўз замонасининг энг машҳур мадрасаларида, хусусан, «ал-Ҳусайниййа» ва «ал-Бейбарсиййа»ларда дарс берган. Фатво ва хатибликни бошқарган.

 Бир неча бор қозилик лавозимида иш юритган ва қозилик лавозимида иш юритган ва ундан бўшаган. У қозилик қилган давр 21 йилни қамрайди. 852 ҳ. йил вафот этиш санасида Қозий ал-қузот (қозикалон) лавозимига эришган.

 Унинг қўлидан кўплаб алломалар етишиб чиққан, жумладан Шайх Закарийо Ансорий, Шамсуддин саховий (Устози Ибн Ҳажар таржима ҳоли ҳақида китоб ёзган), Бурҳон ал-Бақоий ва Жамол ал-Қалақшандий каби шогирдлари етишиб чиққан.

 150 дан зиёд кичик рисолалардан тортиб кўп жилдли китоблардан иборат асарлар қолдирган, энг ёрқин асарларидан Бухорий саҳиҳи шарҳи «Фатҳ ал-борий», саҳобалар таржимаи ҳоли(сийраси)га бағишланган «ал-Исоба» (Нишонга тегиш), «Таҳзиб ат-Таҳзиб» (Одоб тарбияси), «ад-Дурур ал-комина» («Яширинган дурлар»), «Нухбат ал-фикр» (Танланма ўй) китобига шарҳ кабилар ҳисобланади.

 У киши 852 йил Зулҳижжа ойининг тунида вафот этганлар. Қоҳирадаги «ал-Қарофа ас-Суғро» (Кичик қабристон) да дафн қилинганлар.

 

 

 


Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио