Мишкотул масобиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Китоб ва суннатни махкам ушламоқлик боби.

140. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки бу ишимизда бундан бўлмаган нарсани пайдо қилса, у рад қилингандир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

141. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «(ҳамд ва салавотлардан) кейин, албатта сўзларнинг яхшиси Аллоҳнинг китоби ва (ҳидоят) йўлларининг яхшиси Муҳаммаднинг йўлидир ва ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидаир ва хар бир (ёмон) бидъат залолатдир», дедилар. Муслим ривояти.

 

142. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳга одамларнинг энг ёмонроғи учтадир: харамда зулм (гуноҳ иш) қилувчи, исломда жоҳилият йўлларини талаб қилувчи (хоҳловчи), ва уни қонини тўкишлик учун ноҳақдан (мусулмон) кишининг қонини талаб қилувчи», дедилар. Бухорий ривояти.

 

143. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматимдан бош тортган кишилардан бошқа барчаси жаннатга кирадилар», дедилар.

«Ким ҳам бош тортарди», дейилди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки менга итоат қилса, жаннатга киради ва кимки менга осийлик қилса, (итоат қилмаса), батахқиқ у бош тортган бўлади», дедилар. Бухорий ривояти.

 

144. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Набийнинг (с.а.в.) олдиларига фаришталар келдилар, вахолангки у киши уйқуда эдилар. Улар: «Бу биродарингиз учун олий намуна бор, унга буни келтиринглар», дедилар. Уларнинг баъзилари: «У уйқуда-ку», дедилар. Ва баъзилари: «Кўзи уйқудадир ва қалби эса уйғоқдир», дедилар. Бас, улар айтдиларки: «Унинг мисоли бир ховли (уй) қуриб, у ерга дастурхон тузаган ва ушбу дастурхонга (одамларни чақириш) учун чақирувчини юборган кишига ўхшайди. Бас, кимдир чақирувчига ижобат қилиб, ховлига киради ва у билан бирга дастурхондан тановвул қилади. Ва кимдир чақирувчига ижобат қилмай ховлига кирмайди ва дастурхондан тановвул қилмайди». (Яна) улар: «Бу ўхшатишликни яхшироқ тушунилиши учун унга очиқроқ изоҳлаб беринглар», дейишди. Уларнинг баъзилари: «У уйқуда-ку», дедилар. Баъзилари: «Албатта, кўзлари уйқуда ва қалби эса уйғоқдир», дедилар. Улар: «Ховлининг (мисоли) жаннатдир, чақирувчи Муҳаммаддир, бас, кимки Муҳаммадга итоат қилган бўлса, батаҳқиқ Аллоҳга итоат қилибди ва кимки Муҳаммадга бўйсунмаган бўлса, батахқиқ Аллоҳга бўйсунмабди. Ва Муҳаммад одамлар ўртасини мўмин ва кофирга ажратувчидир», дедилар. Имом Бухорий ривояти

 

145. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Уч кишидан иборат бир гуруҳ Набийнинг (с.а.в.) (уйдаги) ибодатлари ҳақида сўрашлик мақсадида Набийнинг (с.а.в.) аёллари олдига келдилар. Вақтики, уларга хабар берилгач, гўёки улар буни оз санадилар ва : «Биз (мартаба жиҳатидан) Набийдан (с.а.в.) қаердамиз-ку, батаҳқиқ Аллоҳ у кишининг аввалги-ю, охирги гуноҳларини кечирган бўлса», дедилар. Шунда улардан бири: «Мен ҳар доим кечаси билан намоз ўқиб чиқаман», деди. Иккинчиси: «Мен доимо кундузлари рўза тутиб, ҳеч рўзасиз юрмайман», деди. Ва учинчиси: «Мен аёллардан узоқ бўлиб, ҳеч қачон уйланмайман», деди. Набий (с.а.в.) уларнинг олдиларига келиб: «Сизлар шундай, шундай дедиларингизми?! Огоҳ бўлинглар, Аллоҳга қасамки, мен сизлардан кўра Аллоҳдан қўрқувчироқ ва тақво қилувчироқман. Лекин мен рўза ҳам тутаман ва рўза тутмай ҳам юраман. Ва (кечаларнинг баъзисида) намоз ўқисам, (баъзисида) ухлайман. Ва аёлларга ҳам уйланаман. Бас, кимки менинг суннатимдан юз ўгирса, у мендан (менга эргашувчилардан) эмасдир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

146. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир нарсани қилдилар ва бунга рухсат бердилар. Бир жамоа (қавм) бу нарсадан ўзларини тийдилар. Бу Расулуллоҳга етди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.) хутба ўқиб, Аллоҳга ҳамд айтдилар, сўнг: «Бу қавмларга нима бўлдики, мен қилган ишдан ўзларини тиймоқдалар. Аллоҳга қасамки, мен улардан кўра Аллоҳнинг (азобини) билувчироқман ва улардан кўра Аллоҳдан қўрқувчироқман», дедилар. Муттафақун алайҳ

 

147. Рофеъ ибн Хадиждан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Мадинага келганларида Мадина аҳли хурмоларни чанглатар эдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Нима қиляпсизлар?» дедилар. Улар: «Биз (одатда) шундай қилар эдик», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шоядки сизлар қилмасаларингиз ҳам яхши бўлар», дедилар. Улар (чанглатишни) тарк қилдилар. Шунда (хурмонинг мевалари) кам бўлди. Рофеъ айтади: «Улар бунинг (камайганлигини) Расулуллоҳга айтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта мен ҳам инсонман, агар сизларга дин ишларингиздан бир нарсани буюрсам, бас уни олинглар (қилинглар). Ва агар сизларга ўз фикримдан келиб чиқиб (динга боғлиқ бўлмаган) бир ишни буюрсам, бас мен ҳам бир инсонман», дедилар. Муслим ривояти.

 

148. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мен билан Аллоҳ мени юборган нарсанинг (шариатнинг) мисоли (ўхшаши) бир қавм олдига келган киши кабики, у: «Эй қавм! Мен (сизларнинг устингизга бостириб келаётган) қўшинни ўз кўзим билан кўриб турибман. Ва мен холис огоҳлантирувчиман. Бас, нажотга шошилинглар. Унинг қавмидан бир тоифаси унга итоат қилиб, ўша кечасида ушбу жойдан юрдилар ва ўз юришларида бардавом бўлиб, нажот топдилар. Ва улардан бир гуруҳи (уни) ёлғончига чиқардилар ва ўз ўринларида тонг оттириб қолдилар. Қўшин уларнинг устига тонг вақтида бостириб келиб, уларни ҳалок қилдилар ва бутунлай йўқ қилиб юбордилар. Мана шу менга итоат қилиб, мен келтирган нарсага эргашган кишининг мисоли ва менга осий бўлиб, мен келтирган ҳақиқатни ёлғонга чиқарган кишининг мисолидир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

149. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менинг мисолим (катта) олов ёққан кишининг мисоли кабидир. Вақтики олов атрофини ёритгач, парвона (капалак)лар мана бу оловга ўзларини ташллайдиган хашоротллар оловга ўзларини ташлай бошлайдилар. Ва (олов ёққан киши) уларни ушлаб тутиб қолмоқчи бўлади. Ва улар эса ундан устун келиб, оловга ташланадилар. Бас мен сизларнинг белбоғларингдан тутиб, оловдан ушлаб қолувчидирман. Ва сизлар эса, ўзларини оловга ташловчидирсизлар», дедилар. Бу Имом Бухорийнинг ривоятларидир. Имом Муслим ҳам шу каби ривоятни келтириб, охирида: «Набий (с.а.в.): «Мана шу мен билан сизларнинг мисолингиздир, мен белбоғларингиздан тутиб оловдан ушлаб қолувчиман: Оловдан узоқ бўлинглар, оловдан узоқ бўлинглар! дейман.Бас, сизлар эса мендан устун келиб ўзларингизни оловга ташлайсизлар», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

150. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ мени илм ва ҳидоятдан иборат нарса билан юборганлигининг мисоли бир ерга етган (ёққан) кўп ёмғирнинг мисоли кабидир. Ушбу ерда бир тоза пок ер бўлаги бўлиб, сувни яхши қабул қилади ва ўт-ўланларни ўстириб, ўсимликлар кўп битади. Ва ушбу ернинг баъзи жойлари қаттиқ экан, сувни тутиб қолибди. Бас, у билан Аллоҳ одамларга манфаат берибди. Улар ундан ичбдилар, суғорибдилар ва экин экибдилар. Ернинг баъзи жойлари силлиқ экан, Сув тутмас ва экин ҳам ўстирмас экан. Ана ўша худди Аллоҳнинг динида фақиҳ бўлган кишига ўхшайди. Аллоҳ мен ила юборган нарса унга манфаат берибди. Бас, ўзи ўрганибди. Ўзгаларга ўргатибди. Бошқаси ўша нарсага эътибор бермаган кишга ўхшайди. Яна бири эса, мен ила юборилган Аллоҳнинг ҳидоятини қабул қилмаган одамга ўхшайди», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

151. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): *** «У сизга Китоб нозил қилган зотдирки, у (Китобдан) шу Китобнинг асл моҳияти бўлган муҳкам аниқ равшан оятлар…» оятини тиловат қилиб: *** «Ва фақат аҳли донишларгина панд-насиҳат олурлар» оятигача ўқидилар. Оиша (р.а.) айтадилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар муташабеҳ (тушуниш қийин бўлган оятларга) эргашганларни кўрсангиз – Имом Муслим ривоятида «кўрсаларингиз» - бас ана ўшалар Аллоҳ дилларида ҳақ йўлдан оғишлик бўлган кимсалардир) деб номланган кишилардирки, булардан эҳтиёт бўлинглар», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

152. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен бир куни жуда ҳам иссиқ вақтда Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига бордим. Абдуллоҳ айтади: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бир оят тўғрисида тортишаётган икки кишининг овозларини эшитиб қолдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизнинг олдимизга чиқдилар, у кишининг юзларида ғазабланганликлари билиниб турар эди. Ва: «Сизлардан олдинги бўлган кимсалар (яхуд ва носоролар) Китоб тўғрисида ихтилоф қилганликлари сабабли халокатга учраган эдилар», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

153. Саъд ибн Ваққосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мусулмонлар ичида  мусулмонларнинг энг оғир гуноҳкори одамларга харом қилинмаган нарса ҳақида сўраган кишидирки, бас, сўраганлиги сабабидан (мана шу нарса) харом қилинади», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

154. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Охири замонда дажжоллар (фирибгарлар) ёлғончилар (жамоаси) бўлади. Улар сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам эшитмаган гапларни гапирадилар. Бас, сизлар улардан ўзларингизни узоқ қилинглар ва ўзларингиздан ҳам уларни узоқ қилинглар. Сизларни адаштириб ва алдаб фитнага (ширкка) солиб қўймасин», дедилар. Имом Муслим ривояти.

 

155. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Аҳли китоблар (яҳудлар) Тавротни иброний тилда ўқидилар ва уни аҳли исломларга иброний тилда тафсир қилиб берар эдилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аҳли китобларни тасдиқламанглар ҳам ва уларни ёлғонга ҳам чиқарманглар. Ва сизлар: *** «Айтингиз (эй мўминлар) Оллоҳга ва бизга нозил қилинган китобга ишондик», денглар», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

 

156. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кишининг ҳар эшитган нарсасини (аниқламасдан) гапираверишлиги ёлғончилигига кифоя қилади», дедилар. Муслим ривояти.

 

157. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мендан олдин Аллоҳ ўз умматларига юборган бирор пайғамбар йўқки, магарам унинг умматлари ичида унга ёрдам берувчилари ва унинг суннатини ушлаган, буйруқларига эргашадиган асхоблари бўлгандир. Сўнг улардан кейин қилмайдиган ишларини гапирадиган ва буюрилмаган нарсани қиладиган кишилар қолди. Бас, кимики уларга қарши қўли билан курашса, у мўминдир, Ва кимики уларга қарши тили билан курашса, у мўминдир. Ва кимики уларга қарши қалби билан курашса, у мўминдир. Ва бунинг ортидан (бундан кейин) хонтал (уруғи) доничалик иймон йўқдир», дедилар. Муслим ривояти.

 

158. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки бир тўғри йўлга (ҳидоятга) чақирса, унга эргашганларнинг ажри баробарида унга ажр бўлади. Уларнинг ажрларидан бирор нарса камайтирилмасдан. Ва кимки, бирор залолатга чақирса, унга эргашганларнинг гуноҳлари баробарида унга гуноҳ бўлади. Уларнинг гуноҳларидан бирор нарса камайтирилмасдан», дедилар. Муслим ривояти.

 

159. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ислом ғариб (холда) бошланди, (зоҳир бўлди) ва тезда қандай бошланган бўлса, ўша холатига қайтади. Бас, ғарибларга (исломда мустаҳкам турганларга) яхшилик бўлсин», дедилар. И. Муслим ривояти.

 

160. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, илон ўз инига қайтганидек, иймон ҳам Мадинага қайтади», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

161. Журашийлик Робеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Набийнинг (с.а.в.) олдиларига бир келувчи (малак) келди. Ва у кишига айтилдики: «Кўзингиз юмуқ бўлсин (уйқуда бўлсин) ва қулоғингиз эшитсин ва қалбингиз тушунсин». Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кўзим юмуқдир ва қулоғим эшитмоқда ва қалбим тушунмоқда», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менга айтилдики, бир саҳий олийжаноб саййид ховли (уй) бино қилди ва зиёфат (дастурхон) (таом) таёрлаб, чақирувчини юборди. Бас, кимики чақирувчига ижобат қилиб, ховлига кирса, ва таомдан еса, саййид ундан рози бўлади. Ва кимки чақирувчига ижобат қилмаса, уйга кирмаса ва таомдан емаса, саййид унга ғазаб қилади». Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ Сайиддир ва Муҳаммад чақирувчидир ва ховли (уй) исломдир ва таом (зиёфат) жаннатдир», дедилар. Доримий ривояти.

 

162. Абу Рофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Мен сизлардан бирорталарингизни ундан мен қайтарилган ёки унга мен буюрилган ишлардан иборат бир иш унга келганда, у саририга суянган ҳолда: билмайман, Аллоҳнинг китобида ниманики топсак, шунга эргашамиз» дейдиган ҳолда топмайин (кўрмайин). Аҳмад, Абу Довуд, И. Термизий, Ибн Можа ривояти. Ва Байхаки «Нубувват далиллари»да келтирган.

 

163. Миқдам ибн Маъди Карибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Огоҳ бўлингларки, менга Қуръон ва Қуръончалик нарса берилгандир. Огоҳ бўлингларки, сизлардан саририда ёнбошлаб ўтириб, қорни тўқ бўлган киши: «Ўзларингизда ушбу Қуръонни лозим тутинглар. Унда нимани  ҳалол деб топсаларингиз, бас, ҳалол билинглар. Ва унда нимани ҳаром деб топсаларингиз, харом билинглар», дейди. Холбуки, Аллоҳнинг Расули харом қилган нарса, Аллоҳ харом қилган нарса кабидекдир. Огоҳ бўлингларки, сизларга уй эшаги ва ҳар бир йиртқичларнинг тирноқлилари ҳалол бўлмайди. Ва яна *** (зиммий)нинг йўқотган нарсаси ҳалол бўлмайди, магарам унинг эгаси ундан бехожат бўлса, халол бўлади. Ва кимики бир ховлига тушса, уларга уни меҳмон қилмоқликлари лозим бўлади. Ва агар улар уни меҳмон қилмасалар, унга ўзининг зиёфати мисличасини улардан олиши жоиз бўлади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

164. Иброз ибн Сариядан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўринларидан туриб айтдилар: «Сизлардан биротангиз саририга суянган    холатида (ўтириб), Аллоҳ фақат мана шу Қуръонда айтилган нарсаларнигина харом қилган деб ўйлайдими? Огоҳ бўлингларки, ваҳолангки, менинг ҳам, Аллоҳга қасамки, буюрганим, ваъз қилиб айтганларим ва баъзи нарсалардан қайтарганларим Қуръондекдир ёки ундан ҳам кўпроқдир. Ва албатта Аллоҳ сизларга аҳли китоблар (аҳли зимма)нинг уйларига изнсиз кирмоқликларингизни, уларнинг аёлларини урмоқликларингизни ва агар сизларга ўзларининг зиммаларидаги (жизялари)ни берган бўлса, бундан ташқари меваларини (зўрлик билан) емоқликларингизни ҳалол қилмайди». Абу Довуд ривояти.

 

165. Иброз ибн Сариядан (р.а.) ривоят қилинади. Бир куни Расулуллоҳ (с.а.в.) бизларга намоз ўқиб бердилар. Сўнг бизларга юзланиб, ўта бир болиғ (етук) насиҳатни ваъз қилдиларки, ундан (таъсирланиб) кўзлар ёшланди ва қалблар титради. Шунда бир киши: «Эй Росулуллоҳ! Гўёки бу мавъиза хайрлашувчи мавъизадекдир, Бас, бизларга васият қилинг», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳдан тақво қилишларингизга ва (амирларингиз) гарчи қора хабаший қул бўлсада, унга қулоқ солиб, итоатда бўлишларингизни васият қиламан. Албатта сизлардан мендан кейин яшаган кишилар тезда кўплаб ихтилофларни кўрадилар. Бас, сизлар менинг йўлимни ва тўғри ҳидоят йўлида бўлган халифаларнинг йўлини лозим тутиб, уни маҳкам ушланглар ва уни озиқ тишларингиз билан тишланглар. Ва сизлар янги пайдо бўлган ишлардан сақланинглар. Албатта ҳар бир янги пайдо бўлган нарса бидъатдир ва ҳар бир бидъат залолатдир», дедилар. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Имом Термизий, Ибн Можа ривоятлари.

 

169. Ибн Можа Касир ибн Абдуллоҳ ибн Амрдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилгандир.

 

170. Амр ибн Аббордан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта илон инига қайтганидек, дин ҳам Хижозга қайтади. Ва тоғ эчкиси тоғ чўққисини қўрғон қилиб олганидек, Дин ҳам Хижоздагина мустаҳкамланиб қолади. Албатта Дин ғариб ҳолда зоҳир бўлди. Ва зоҳир бўлган холатига қайтади. Ғарибларга яхшиликлар бўлсинки, одамлар мендан кейин менинг суннатларимни бузганларида улар тузатадилар», дедилар. Термизий ривояти.

 

171. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менинг умматим бошига худди Бани Исроилнинг бошига келган нарсадек нарса келади. Бу бир оёқ кийим иккинчи пойига баробар келганидек бир хилдир. Ҳатто, улардан кимдир ўз онасига яланғоч ҳолда келган бўлса, албатта менинг умматим ичида буни қилганлар бўлади. Ва дарҳақиқат, Бани Исроил 72 миллатга бўлиниб кетган бўлса, менинг умматим 73 фирқага (миллатга) бўлиниб кетади. Уларнинг барчаси дўзахдадир, магарам бир миллат (дўзахда эмас)», дедилар. Улар: «Эй Расулуллоҳ! Ким улар?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мен ва асҳобларим бўлган нарсада бўлганлардир», дедилар. Термизий ривояти.

 

172. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ва Муовиядан (р.а.) қилинган ривоятда: «Етмиш иккитаси дўзахда ва биттасигина жаннатдадир ва у жамоатдир. Ва менинг умматларим ичида жамоатлар зохир бўладики, уларнинг ичига бидъат-хурофот киришиб кетадики, ҳудди қутуриш касаллиги касалланган одам (аъзосига) тарқаб, уни бирор томири ва на бўғинлари қолмасдан барчасига кириб кетганидек», дедилар.

 

173. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ менинг умматимни ёки Муҳаммаднинг умматини деганлар - залолат устида жамлайди. Ва Аллоҳнинг яди (нусрати) жамоат устидадир. Ва ким (жамоатдан) ажралиб ёлғиз қолса, дўзахда ҳам (жаннатийлардан) ажраб ёлғиз қолади», дедилар. Термизий ривояти.

 

174. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Энг катта қораликка (кўп жамоатга) эргашинглар. Бас, албатта ким ажраб ёлғиз қолса, дўзахда ҳам ажраб (ўзи) ёлғиз қолади», дедилар. Ибн Можа ривояти.

 

175. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Эй ўғилчам! Агар сен бутун кеча-ю кундуз қодир бўлсанг ва қалбингда бирор кишига нисбатан ёлғончилик бўлмаса, бас (насихатингни) қил», дедилар. Сўнг (яна): «Эй ўғилчам! Мана шу менинг йўлимдир. Ва ким менинг суннатимни яхши кўрса, батахқиқ мени яхши кўрибди. Ва ким мени яхши кўрса, жаннатда мен билан бирга бўлади», дедилар. Термизий ривояти.

 

176. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким умматим (бидъатларга берилиб) бузилиб кетган вақтда менинг суннатимни махкам ушлаб (унга амал қилса), унга 100 та шаҳиднинг ажрича ажр бордир», дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

 

177. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Набийнинг (с.а.в.) олдиларига Умар (р.а.) келиб: «Биз яҳудийлардан ҳикоятлар эшитяпмиз, улар бизни ҳайратга солмоқда, уларнинг баъзиларини ёзиб олмоқлигимизга  изн берасизми?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Яҳудий ва насоролар ўзларини йўқотиб ҳайратда қолганларидек, сизлар ҳам (ўз динингизда) ўзларингизни йўқотиб ҳайратда қолувчимисизлар?! Батаҳқиқ, сизларга уни очиқ-ойдин соф ҳода келтирдим. Ва агар Мусо тирик бўлганда эди, унинг фақат менга эргашишлиги мумкин бўлар эди», дедилар. Имом Аҳмад ва Имом Байхақий ривоятлари.

 

178. Абу Саид ал Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким ҳалол таом еса ва суннатга (мувофиқ) амал қилса ва одамлар унинг ёмонлигидан омон бўлсалар, жаннатга киради», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ! Албатта бундай кишилар бугунги кунда кўпдир», деди.. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ва мендан кейинги асрларда бўлади», дедилар. Термизий ривояти.

 

179. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта сизлар шундай бир замондасизларки, сизлардан бирор киши буюрилган нарсалардан *** тарк қилса, ҳалокатга учрайди. Сўнг бир замон келадики, улардан бир киши буюрилган нарсаларнинг***амал қилса, нажот топади», дедилар. Термизий ривояти.

 

180. Абу Умомадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «ҳидоятда бўлган қавм ушбу ҳидоятларидан адашмайди, магарам, талашиб тортишсаларгина адашадилар», дедилар. Сўнг *** оятини ўқидилар.

(Улар: «Бизнинг илоҳларимиз яхшироқми ёки уми (яъни Ийсоми?) дедилар. Улар (бу мисолни) сизга фақат талашиб-тортишиш учунгина келтирдилар. Ахир улар хусуматчи-урушқоқ қавмдирлар!) (Зухруф,58 оят). Имом Аҳмад, Имом Термизий, Ибн Можа ривоятлари.

 

181. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Нафсларингизга (ўзларингизга) қийинчилик қилманглар, бас, Аллоҳ сизларга қийинчилик қилиб қўяди. Албатта (Бани Исроилдан бўлган) қавмлар ўзларига қийинчилик қилишган эдилар. Аллоҳ уларга қийинчилик қилиб қўйди. Бас, мана шу черков ва канисалардагилар улардан қолганларидир.***  дер эдилар. Абу Довуд ривояти.

 

182. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қуръон беш важҳга кўра нозил қилингандир: Ҳалол, Харом, Муҳкам, Муташабеҳ ва Зарбул масаллар.

Бас, ҳалолни (ҳалол деб эътиқод қилиб) ҳалол билинглар ва харомни харом билинглар ва мухкамларга амал қилинглар ва муташабеҳларга иймон келтиринглар», дедилар. Бу «Масобеҳ»да келган лафздир. Байхақий «Шўъбул иймон»да: «Ҳалолга амал қилинглар, харомдан сақланинглар ва мухкамга эргашинглар» лафзини ривоят қилган.

 

183. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Амр учтадир: унинг тўғрилиги очиқ-ойдин бўлган амр, бас унга эргашинглар ва залолатлиги очиқ-ойдин бўлган амр, бас ундан сақланинглар ва унда ихтилоф қилинган амр, бас уни Аллоҳга топширинглар», дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

 

184. Муоз ибн жабалдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта шайтон одамнинг бўрисидир. Ҳудди, (қўйлар тўдасидан) ажраб улардан узоқроқ томонда қолган қўйнинг бўриси кабики, у уни тезда ушлайди. Ва сизлар дара водийларда (ёлғиз) бўлишдан сақланинглар. Ва ўзларингизга кўпчилик жамоатни лозим тутинглар», дедилар.

 

185. Абу Заррдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким жамоатдан бир қарич ажраса, батаҳқиқ унинг бўйнидан Ислом арқони тортиб олинади», дедилар. Имом Аҳмад ва Имом Абу Довуд ривояти.

 

186. Молик ибн Анасдан (р.а.) Мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизларнинг ичингизда иккита ишни ташлаб кетмоқдаман, бу иккисини махкам ушлаган вақтингизда харгиз адашмайсизлар. (Улар) Аллоҳнинг китоби (Қуръон) ва Расулининг суннати (хадис) дедилар.

 

187. Хузайф ибн Хорис Мусамийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бирор қавм бир бидъатни пайдо қилса, суннатдан унинг мисличаси кўтарилади. Бас, (оз бўлсада) суннатни маҳкам ушлашлик бидъати пайдо қилишдан яхшироқдир», дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

 

188. Хасандан ривоят қилинади. «Бирор қавм ўз динларида бир бидъатни пайдо қилса, Аллоҳ уларнинг суннатларидан унинг мислича суннатни тортиб олиб қўяди. Сўнг уларга буни қиёмат кунигача қайтариб бермайди (қайтармайди)». Доримий ривояти.

 

189. Иброҳим ибн Майсарадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким бидъатчига ёрдам берса, батаҳқиқ у Исломни (суннатни) бузишга ёрдам берибди», дедилар. И. Байхақий «Шаъбул иймон»да Мурсал ҳолда риоят қилингандир.

 

190. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. «Ким Аллоҳнинг китобидан таълим олиб, сўнг ундаги нарсаларга эргашса, Аллоҳ уни дунёда залолатдан омонда қилади ва қийёмат кунида ёмон хисоб-китоб қилинишлигидан сақлайди».

Ва бир ривоятда: «Ким Аллоҳнинг китобига иқтидо қилса, дунёда залолатга воқеъ бўлмайди ва охиратда бахтсизлардан бўлмайди», деб, сўнг ушбу ***

 

191. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Албатта Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Аллоҳ тўғри йўлнинг мисолини келтирди ва йўлнинг икки тарафида девор бордир ва икки деворда очиқ эшиклар бўлиб, у эшикларда ташланган пардалар бордир. Ва йўлнинг бошида бир чақирувчи: «Йўлда тўғри (ҳолда) юринглар, (бошқа томонларга) оғманглар», деб туради. Ва ушбу чақирувчининг устидан бўлган (бошқаси), қачонки банда ушбу эшиклардан (пардани) озгина бўлсада очмоқчи бўлса,У: «Ҳолингга вой бўлсин! Уни очмагин, агар сен уни очиб қўйсанг, унга кириб қоласан», дейди. Сўнг Расулуллоҳ (с.а.в.) уни тафсир қилиб, хабарини бердилар: «Албатта, йўл у Исломдир ва очиқ ҳолдаги эшиклар, Алоҳнинг харом қилган нарсаларидир. Ва тушурилган пардалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ва йўлнинг бошидаги чақирувчи у Қуръондир. Ва ушбу чақирувчининг устидан чақирувчи, ҳар бир мўъминнинг қалбидаги Аллоҳнинг воизи (ваъз қилувчиси)дир». Имом Розий ва Имом Аҳмад ривояти.

 

192. Байхақий «Шаъбул иймон»да Наввос ибн Самъондан ривоят қилган. Ва шунингдек Термизий ҳам ушбу кишидан ривоят қилиб, лекин (мухтасар) қисқа ҳолда келтирганлар.

 

193. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. «Ким суннатларга мувофиқ иш тутмоқчи бўлса, олдинда вафот этганлар йўлини тутсин. Албатта тирик киши фитна (балодан) омонда бўлмайди. Ана ўша Муҳаммаднинг (с.а.в.) асхоблари ушбу умматнинг афзаллари, қалблари холислари, илми чуқурлари ва кўплари ва ортиқча такаллуфлардан холилари эдиларки, Аллоҳ улани ўз пайғамбарларига (ҳамнафас) бирга бўлишга ва ўз динини қоим қилишга иҳтиёр этди. Бас, уларнинг фазилатларини билинглар, уларнинг изларидан эргашинглар ва имконингиз борича уларнинг ҳулқлари ва сийратларидан олинглар. Албатта, улар тўғри ҳидоят йўлида эдилар». Розий ривояти.

 

194. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Хаттоб Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига Тавротдан бир нусха келтирдилар. Ва: «Эй Расулуллоҳ! Бу Тавротдан бир нусхадир», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) индамадилар. Шунда Умар (р.а.) уни ўқий бошладилар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзлари (ғазабдан) ўзгарди. Шунда Абу Бакр (р.а.) (Умар р.а.га):  «Онанг сени йўқотиб қўйсин! Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларидани ўзгаришни кўрмаяпсанми?!» дедилар. Умар (р.а.) Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзларига қарадилар ва Аллоҳнинг ғазабидан ва Унинг Расулининг ғазабидан Аллоҳ номи билан паноҳ сўрайман, Аллоҳни Роббимиз, Исломни динимиз ва Муҳаммадни пайғамбаримиз деб рози бўлганмиз», деди. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Муҳаммаднинг нафси унинг ядида бўлган зотга қасамки, агар Мусо сизларга зоҳир бўлса ва сиз унга эргашиб мени тарк қилсаларингиз, албатта тўғри йўлдан адашган бўлардингизлар. Ва агар (Мусо) тирик бўлиб, менинг пайғамбарлик (замонимга) етганда, албатта менга эргашган бўлар эди», дедилар. Доримий ривояти.

 

195. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менинг сўзим Аллоҳнинг сўзини насх (бекор) қилмайди. Аллоҳнинг сўзи менинг сўзимни насҳ қилади. Ва Аллоҳнинг сўзи, баъзисини баъзиси насх қилади», дедилар.

 

196. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта бизнинг хадисларимиз баъзисини баъзиси насх қилади худди Қуръон (баъзи оятларни баъзи оятлар) насх қилганидек», дедилар.

 

197. Абу Саълаба ал Хумаънийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Албатта Аллоҳ фарз қилинган нарсаларни фарз қилди, бас, уни зое қилманглар ва харом қилинган нарсаларни харом қилди, бас унга яқинлашманглар. Ва чегараларни белгилаб берди, бас ундан ўтиб кетманглар. Ва (баъзи) нарсалар ҳақида унутмаган ҳолда сукут қилди, бас улар ҳақида бахс юритманглар», дедилар. Дору Қутний ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио