Мишкотул масобиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари

Илм китоби.

198. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Пайғамбар (с.а.в.): «Мендан бир оят бўлса ҳам етказинглар. Бани Исроил ҳақида гапиринглар, танглик йўқ. Ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзаҳдан ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар. Бухорий ривояти.

 

199. Сахура ибн Жундуб ва Муғира ибн Шуъбадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки уни ёлғон эканлигини билиб туриб, мениг номимдан бирор хадисни айтса, бас, у ёлғончиларнинг биридир», дедилар.Муслим ривояти.

 

200. Муовиядан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта мен тақсимловчиман холос, Аллоҳ беради», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

201. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамлар худди олтин ва кумуш маъданлари каби маъданлардирлар. Уларнинг жохилиятдаги яхшилари, Исломда ҳам яхшидирлар, агар фақиҳ бўлсалар», дедилар. Муслим ривояти.

 

202. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Фақат икки нарсадан бошқада ҳасад йўқ. (Биринчиси) Аллоҳ бир одамга молу дунё берсаю, у ўшани тўғри йўлда сарф қилса, (иккинчиси) Аллоҳ бир одамга илм берсаю, у ўша илми ила хукм чиқарса ва таълим берса», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

203. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан: жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ дфарзанддан кесилмайди», дедилар. Муслим ривояти.

 

204. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким бир мўминдан бу дунё машақатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охират ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта, уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз хузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар. Муслим ривояти.

 

205. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, Қиёмат куни биринчи бўлиб хукми чиқадиган одам – бир шаҳид бўлган одам. У олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди. «Сенинг йўлингда жанг қилдим, охири шаҳид бўлдим», дейди.

«Ёлғон айтдинг, сен «шижоатли» дейилиш учун жанг қилдинг, шундоқ дейишди ҳам», дейди У Зот.

Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзаҳга ташлатади. Яна бир одамки, илм ўрганган ва илм ўргатган ҳамда Қуръон ўқиган. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитади. У танийди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди.. «Сенинг йўлингда илм ўргандим, илм ўргатдим ва Қуръон ўқидим», дейди.

«Ёлғон айтдинг! Сен илмни «У олим», дейилиш учун ўргандинг, Қуръонни «У қори» дейилиш учун ўқидинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У Зот.

Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзаҳга ташлатади. Яна бир одамки, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилиб, турли молларнинг барчасидан бериб қўйган эди. Бас, у олиб келиниб, (Аллоҳ унга) берган неъматларини танитди. У таниди. Сўнгра: «Булар ила нима қилдинг?» деб сўрайди.

«Сен яхши кўрадиган йўлларнинг бирортасини ҳам қўймай йўлингдда инфоқ қилдим», дейди.

«Ёлғон айтдинг! Сен «Саҳий», дейилиш учун қилдинг, шундоқ дейилди ҳам», дейди У Зот. Сўнгра амр қилиб, уни юзтубан судратиб бориб, дўзаҳга ташлатади», дедилар Муслим ривояти.

 

206. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ илмни одамлардан бир суғуриш ила суғуриб олмайди. Лекин илмни уламоларингиз (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи Олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас, ўшалардан сўралади. Улар эса илмсиз равишда фатво берадилар.

 

207. Шақиқдан (р.а.) ривоят қилинади. Абдуллоҳ ибн Масъуд одамларни ҳар пайшанба куни эслатар эдилар. Бир киши унга: «Эй Абу Абдураҳмон, бизни ҳар куни эслатишингизни истар эдим», дейди. «Шундай қилишдан мени ман қилган нарса сизларга малол келтириб қўйишимни ёқтирмаслигимдир. Мен сизларга мавъизани вақти-вақти билан қиламан. Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам бизларга худди шундай қилиб, безиб қолмаслигимиз учун вақти-вақти билан мавъиза қилар эдилар», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

208. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бирор калима айтишадиган бўлсалар, тушунарли бўлиши учун уч марта қайтарар эдилар. Агар бирор қавмнинг олдига келиб салом берсалар, уч марта салом берар эдилар». Бухорий ривояти.

 

209. Абу Масъуд ал-Ансорий (р.а.) айтдилар. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига бир киши келиб, уловсиз қолганини айтиб, улов сўради. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менинг хузуримда йўқдир», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ! Мен уни унга улов берадиган кишига далолат қиламан», деди. Бас, Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким бир яхшиликка далолат қилса унга ажр берилади», дедилар.

 

210. Жарирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз куннинг аввалида Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хузурларида эдик. Бас, ярим яланғоч йўл-йўл жун кийим кийган ёки або (кийим) кийган ва қиличлар осиб олган бир қавм келди. Уларнинг кўпроғи Музирдан балки уларнинг барчаси Музирдан эди. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзлари улардаги шундай бир холатдаги фақирликни кўриб ўзгарди. Бас, Расулуллоҳ (с.а.в.) (уйларига) кирдилар, сўнг қайтиб чиқдилар ва Билолга буюрдилар. У азон ва иқомат айтди. Ва намоз ўқидилар. Сўнг хутбаларида:***

Эй инсонлар! Сизларни бир жондан (Одамдан) яратган Парвардигорингиздан қўрқингиз! Оятини*****

Албатта Аллоҳ устингизда кузатувчи бўлган зотдтир» оятигача ва «Хашр» сурасидаги ***

Оллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир) жон эрта (қиёмат куни) учун нимани (яъни қандай эзгу амални) тақдим этганига қарасин! Оятини ўқидилар.

Кишилар ўз динорларидан, дирҳамларидан, кийимларидан, буғдойларидан, хурмоларидан садақа қилсинлар. Хатто Расулуллоҳ (с.а.в.): «гарчи яримта хурмо бўлса ҳам», дедилар. Ровий айтади: «Ансорлардан бир киши қўлларини кўтаришликдан ожиз бўлиб қоладиган даражада, балки ҳақиқатда зўрға бир хамённи олиб келди. Сўнг одамлар кетма-кет (нарса) олиб кела бошладилар, хатто овқат ва кийимлардан икки уюмини кўрдим. Ва хатто Расулуллоҳнинг (с.а.в.) юзлари (хурсандчиликдан) яшнаб, тилло суви юритилгандек ялтираб кетди.

Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган холда ёзиб турилади. Ким исломда бир ёмон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар. Муслим ривояти.

 

211. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Бирор нафс (жон) зулман ўлдирилмайди. Магарам (ўлдирилса), Одамнинг биринчи ўғлига унинг (ўлдирилган) қонидан улуш бўлади. Чунки, у биринчи бўлиб қатлни жорий қилгандир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

212. Касир ибн Қайсдан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Абу Дардо (р.а.) билан бирга Дамашқдаги масжидда ўтирган эдим. Бир киши Абу Дардонинг (р.а.) олдига келиб: «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.) шаҳарларидан Набий (с.а.в.) ривоят қилган бир ҳадисни сўраш учун сизнинг олдингизга келдим, бошқа бирор хожат учун келмадим», деди. Абу Дардо (р.а.): «Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Албатта олимга осмондаги зотлар, хатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросҳўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қилиб қолдирмаганлар. Албатта улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди», деганларини эшитдим», дедилар. Имом Аҳмад, Имом Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримий ривоятлари. Термизий Касир ибн Қайсни, Қайс ибн Касир деганлар.

 

213. Абу Умома ал-Боҳимийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расуллуллоҳга (с.а.в.) икки киши зикр қилинди: бир обид, бошқаси олим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг қуйи даражадаги саҳобийдан афзаллигимга ўхшайди», дедилар. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, Аллоҳ, Унинг фаришталари, осмонлару ернинг аҳли, ҳаттоки уясидаги чумоли ва балиқ ҳам одамларга яхшиликни ўргатувчига салавот айтадилар», дедилар. Термизий ривояти.

 

214. Ушбу ҳадисни Доримий Макхулдан мурсал хода ривоят қилган. Бунда муҳмал «икки киши», деган сўзни зикр қилмаганлар. Ва «олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг кичигингиздан афзаллигимга ўхшайди», дедилар. Сўнг: ушбу *** (Шунингдек одамлар, жониворлар ва чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Оллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимдонларигина қўрқур. Шак-шубхасиз Оллоҳ қулратли, мағфиратлидир) оятини ўқидилар ва ҳадисни охиригача зикр қилдилар.

 

215. Абу Саида ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, одамлар сизларга тобедирлар. Ва албатта хузурингизга ернинг турли жойларидан динда фақиҳ бўлиш учун келурлар. Ўшалар келган чоғда яхши муомалада бўлинглар», дедилар. Термизий ривояти.

 

216. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Хикматли калима худди мўминнинг йўқотган нарсаси кабидир, уни қаерда топса ҳам хақлироқдир», дедилар. Термизий, Ибн Можа ривоятлари.

 

217. Ибн Аббодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «(Битта) Бир фақиҳ, шайтон учун минг обиддан ҳам ашаддийроқ (душман)дир», дедилар. Термизий, Ибн Можа ривояти.

 

218. Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга (айни) фарздир. Ва илмни ўз ахлидан бошқа ўринга қўювчи, чўчқа (тўнғиз)ларга жавҳар, дур ва тилло тақувчи (киши) кабидир», дедилар. Ибн Можа ривояти.

 

219. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Икки ҳислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлишлик», дедилар. Термизий ривояти.

 

220. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким илм талабида чиқса, у токи (уйига) қайтгунича Аллоҳнинг йўлида бўлади», дедилар. Термизий, Доримий ривоятлари.

 

221. Сахбаратул Аздийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким талаби илм қилса, ўтган нарсаларга каффорот бўлади», дедилар. Термизий, Доримий ривоятлари.

 

222. Абу Саид ал-Худрийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Мўмин интиҳоси жаннат бўлгунча ўзи эшитган яхшиликдан зинҳор тўймайди», дедилар. Термизий ривояти.

 

223. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким бир илмдан сўралса, бас, у ўшани яширса, Қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Имом Термизий ривоятлари.

 

224. Ибн Можа ушбу ҳадисни Анасдан (р.а.) ривоят қилиб келтирган.

 

225. Каъб ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким илмни уламолар билан можаро қилиш учун, эсипастларга ғолиб келиб, ўзини кўрсатиш учун ёки у билан одамларни ўзига қаратиш учун ўрганса, Аллоҳ уни дўзахга киритади», дедилар. Термизий Ривояти.

 

226. Ибн Можа ушбу ҳадисни Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилиб келтирган.

 

227. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, Қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар. Имом Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти.

 

228. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мендан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб ва доимо ёдида сақлаб, уни етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, Бас, баъзи фиқҳни олиб юрувчи фақиҳ эмасдир. Ва баъзи фиқҳни олиб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроққа (етказади). Уч( ҳислат) борки, шуларга кўра мусулмоннинг қалби хиёнат қилмайди: Бирор амални холис Аллоҳ учун қилишлик, мусулмонларга яхшиликни ирода қилишлик ва уларнинг (мусулмонларнинг) жамоатини лозим тутишлик, бас, албатта уларнинг дуолари, уларни ортларидан ўраб олгандир», дедилар. Имом Шофеъ ва Байхақий «Мадхал»да ривоят қилганлар.

 

229. Ушбу ҳадисни Имом Аҳмад, Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ва Доримийлар Зайд ибн Собитдан (р.а.) ривоят қилгандар. Лекин Имом Термизий ва Абу Довудлар «Уч (хислат), шуларга кўра хиёнат қилмайди»ни охиригача зикр қилмаганлар.

 

230. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Биздан бирор нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», деганлар. Термизий, Ибн Можа ривоятлари.

 

231. Ушбу ҳадисни Доримий Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилиб келтирган.

 

232. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мендан ҳадис (ривоят қилиб) айтишда эҳтиёт бўлинглар, фақат (аниқ) билганларингизни айтинглар. Бас, ким менга қасддан ёлғон тўқиса, дўзаҳдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар. Термизий ривояти.

 

233. Ибн Можа ҳам ушбу ҳадисни Ибн Масъуд ва Жобирдан (р.а.) ривоят қилиб: «Мендан ҳадис (ривоят қилиб) айтишда эҳтиёт бўлинглар, фақат (аниқ) билганларингизни айтинглар»ни зикр қилмаганлар.

 

234. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимки Қуръон (маънолари) тўғрисида ўз фикрича гапирса, бас дўзаҳдаги ўриндиғига жойлашаверсин», дедилар. Ва бир ривоятда: «Ким Қуръон (маънолари) тўғрисида илмсиз бир сўзни айтса, бас, дўзахдаги ўриндиғига жойлашаверсин», деганлар. Термизий ривояти.

 

235. Жундубдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким Қуръон (маънолари) тўғрисида ўз фикрича гапириб, (иттифоқо) тўғри айтган бўлсада, батаҳқиқ у хато қилибди», дедилар. Термизий, Абу Довуд ривояти.

 

236. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қуръон (муташабеҳлари) тўғрисида шак-шубҳа қилиб тортишишлик куфрдир», дедилар. Имом Аҳмад ва Абу Довуд ривояти.

 

237. Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилиб айтади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бир қавмни Қуръон тўғрисида ўзаро ихтилоф қилиб жанжаллашаётганларини эшитдилар. Ва: «Албатта, сизлардан олдинги бўлган кимсалар мана шу сабабли халокатга учраган эдилар. Улар Аллоҳнинг китобини баъзисини баъзисига(аралаштириб) қўшиб юбордилар. Ва албатта, Аллоҳнинг китоби баъзиси баъзисини тасдиқлайди. Бас, баъзисини баъзиси билан ёлғонга чиқарманглар. Ва Ундан ниманики (аниқ) билсаларингиз, бас, (уни) айтинглар. Ва (ундан) нимани билмасаларингиз, бас, уни билувчироғига топширинглар», дедилар. Имом Аҳмад, Ибн Можа ривояти.

 

238. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Рсулдуллоҳ (с.а.в.): «Қуръон етти ҳарфга кўра нозил қилингандир. Ундаги ҳар бир оятнинг зохирий ва ботиний (маъноси) бордир. Ва ҳар бир чегаранинг чиқадиган (кўтариладиган) ўрни бордир. (Ҳар бир чегараси маълумдир)» дедилар. Тоборий ривояти.

 

239. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Илм учтадир. Улардан бошқаси фазилатдир: муҳкам оят, қоим суннат ва одил фаризат», дедилар. Абу Довуд, Ибн Можа ривояти.

 

240. Авф ибн Молик ал-Ашжаъийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамларга (бирор хабар, қиссалар тўғрисида) гапирмайди, магарм бошлиқ (амир) ёки бошлиқ изн берган киши ёки мухтал( бошлиқликни талаб қилувчи мақтанчоқ мутакаббир)гина гапиради», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

241. Ушбу ҳадисни Доримий Амр ибн Шуаъйбдан, у отасидан, у бобосидан ривоят қилиб, унинг ривоятида: «ёки мухтал»нинг ўрнига «ёки мунофиқ (икки юзламачи риёкор» келгандир.

 

242. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб, бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга ҳиёнат қилган бўлади», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

243. Муовиядан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Илмоқли (чалкаш) саволларни беришдан қайтарганлар». Абу Довуд ривояти.

 

244. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Фароиз (мерос илми ва бошқа фарзлар)ни ва Қуръонни ўрганнинглар ва одамларга ўргатинглар. Алббатта мен***

 

245. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга эдик. (Бирдан) кўзларини осмонга қаратдилар. Сўнг: «Бу вақт, одамлардан илм тортиб олинадики, хатто улар ундан (илмдан) бирор нарсага қодир бўлмай қоладилар. Термизий ривояти.

 

246. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Яқинда одамлар тезюрар туяларни миниб илм талабида сафар қиладилар. Бас улар Мадина олимидан олдинроқ бирор кишини топа олмайдилар. Термизий ривояти.

 

247. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в): «Албатта Аллоҳ азза ва жалла ушбу уммат учун ҳар юз йилнинг бошида уларнинг динларини улар учун янгилаб турадиган (динни бидъатдан тозалаб, хақиқий суннатни баён қиладиган) кишиларни юбориб туради», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

248. Иброҳим ибн Абдураҳмон ал-Узрийдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу илм адолатли бўлган ҳар бир солих ўринбосар киши тарафидан сақланиб, етиб келмоқда. Ундан (илмдан) бидъатчи, хаддидан ошган кишиларнинг ўзгартиришларини, ёлғончиларнинг ёлғон киргизишларини ва нодон жоҳилларнинг нотўғри таъвилларини инкор (рад) этилган ҳолда», дедилар. Байхақий ривояти.

 

249. Ҳасандан Мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким Исломни тирилтириш учун илм ўрганаётганида вафот этса, жаннатда у билан пайғамбарлар орасида бир даража қолади», дедилар. Доримий ривояти.

 

250. Ҳасандан мурсал ҳолда ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Исроилдан бўлган 2 киши ҳақида сўрадилар. Уларнинг бири олим бўлиб, фақат фарз(ибодатларни) намозларни ўқир, сўнг ўтириб одамларга яхшиликни (илмни) ўргатар эди. Ва бошқаси эса кундузлари рўза тутар ва кечалари намозда қоим бўлар эди. Уларнинг қайси бири афзал? Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу фарз намозларни ўқиб, сўнг ўтириб одамларга яхшиликдан таълим берадиган олимнинг кундузлари рўза тутиб, кечалари намозга қоим бўладиган обиддан (ибодат қилувчидан) фазли (ортиқлиги), менинг сизлардан қуйи даражадаги (саҳобий)га бўлган ортиқлигим кабидир», дедилар. Доримий ривояти.

 

251. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кишиларнинг яхшиси динда фақиҳ бўлганидир, агар унга одамларнинг хожати тушса, фойда беради. Ва агар беҳожат бўлинса, ўзига фойда беради», дедилар. Разийн ривояти.

 

252. Икримадан (р.а.) Ибн Аббос (р.а.) (Икримага) айтдилар: «Одамларга бир кун мавъиза қил. Ва агар (бир мартта (кун) мавъиза қилишни) хоҳламасанг 2 марта (кун) мавъиза қил. Ва агар бундан ҳам кўпайтирмоқчи бўлсанг 3 марта қил. Одамларга ушбу Қуръонни малол келтириб қўйма. Ва мен сени шундай бир холатда кўрмайинки, сен бир қавм олдига борасан, улар эса ўз гаплари билан ўзлари овора бўлиб турган бўлсалар, сиз уларга мавъиза қилсангизу улар шу сабабли сўзларини тўхтатсалар бас, сен уларга малоллик (зерикишлик) етказиб қўясан. Ва лекин сен сукут қилиб жим тургин. Бас, агар ўзлари сўрасалар уларга ўзлари хоҳлаганларини айтгин. Ва дуода (фолбинларнинг сўзидек) қофиядан эҳтиёт бўлиб, ундан узоқ бўлгин. Албатта мен Расулуллоҳни (с.а.в.) ва У кишининг асхобларини биламанки, улар бундай қилмасдилар». Бухорий ривояти.

 

253. Восил ибн Асқаъдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким илм талаб қилиб, уни хосил қилса, унга ажр (савоб)дан 2 насиба бордир. Ва агар уни хосил қилмаса, ажрдан бир насиба бордир», дедилар. Доримий ривояти.

 

254. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мўмин кишига вафот этганидан кейин амали ва яхшиликларидан етиб турадиганлари: ўргатган ва тарқатган илми, ўзидан кейин қолдирган солиҳ фарзанди ёки мерос қилиб қолдирган мусхафи (Қуръони) (шаръий диний китоблари), ёки қурган масжиди ёки мусофир (ғариб) учун қурган масканлари ёки оқизиб қўйган ариқлари ёки ўз молидан чиқарган садақаси бордир. Соғлик ва тириклик чоғида мазкур нарсаларни қилса, уларнинг савоби ўлимидан кейин ҳам етиб туради», дедилар. Ибн Можа ривояти.

 

255. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳнинг шундай деганларини эшитдим: «Албатта Аллоҳ аза ва жалла менга ваҳий қилдики, ким илм талабида (илм) йўлига кирса, унга жаннат йўлини осон қилиб қўяман. Ва кимнинг икки (каримасини) кўзини олиб қўйган бўлсам, унинг эвазига уни (сабри учун) жаннат билан мукофотлайман. Илмдаги ортиқлик ибодатдаги ортиқликдан яхшидир. Ва диннинг асли (салоҳияти бўлиши) тақводир». Байхақий ривояти.

 

256. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Кечасида бир соат ўзаро илм ўрганишлик, кечаси билан (нафл) ибодатлар билан қоим бўлиб чиқишдан яхшироқдир». Доримий ривояти.

 

257. Абдулоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ўз масжидларида икки мажлис аҳлининг олдиларидан ўтдилар. Ва: «Ушбу 2 мажлис аҳли ҳам яхшилик устидадирлар. Ва уларнинг бирлари наригиларидан (савобда) афзалроқдирлар. Аммо хов ана улар Аллоҳга ибодат қилишиб, Унинг хузуридаги нарсаларга қизиқиб Унга дуо қилмоқдалар. Бас агар (Аллоҳ) хоҳласа уларга беради. Ва агар хоҳласа улардан ман қилади (бермайди). Ва аммо ана улар эса, фиқҳни ёки илмни (ровийдан) ўрганмоқдалар ва билмаганларга ўргатмоқдалар. Бас, улар афзалроқдирлар. Ва албатта мен ҳам таълим берувчи қилиб юборилгандирман»,дедиларда, сўнг уларнинг ичига (мажлисига) ўтирдилар. Доримий ривояти.

 

258. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Киши унга етишса, фақиҳ бўладиган илмнинг миқдори ҳақида сўралдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ким умматимга ўзларининг дин ишларидан бўлган 40 ҳадисни сақлаб етказса, Аллоҳ уни фақиҳлар (жумласидан) тирилтиради. Ва мен қиёмат кунида унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан», дедилар.

 

259. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сахийларнинг энг сахийси кимлигини биласизларми?» дедилар. Улар: «Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сахийларнинг энг сахийси Аллоҳ таолодир», дедилар. Сўнг (яна сўзларида давом этиб) мен Одам болаларининг энг афзалидирман ва мендан кейин уларнинг афзали илм ўрганиб уни тарқатган кишидир, у Қиёмат кунида ёлғиз ўзи бош (жамоатдек) бўлиб келади ёки (ровийдан шак) бир уммат бўлиб келади», дедилар.

 

260. Анас ибн Моликдан (р.а.) ривоят қилинади. Албатта Набий (с.а.в.): «Икки очкўз ҳеч тўймайди: илмдаги очкўзлик у ундан (илмдан) ҳеч тўймайди. Ва дунёга бўлган очкўзлик, у ундан (дунёдан) ҳеч тўймайди», дедилар. Байхақий ривояти.

 

261. Авндан айтадилар. Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) айтдилар: «Икки очкўз ҳеч тўймайди: илм эгаси ва дунё эгаси ва иккаласи баробар ҳам бўлмайди Аммо илм эгаси бас, у Роҳман розилигини зиёда қилади. Ва аммо дунё эгаси эса хаддидан ошишликда давомий бўлади». Сўнг Абдуллоҳ *** (Дархақиқат (кофир) инсон ўзини бой-беҳожат кўргач, албатта туғёнга тушар – ҳаддидан ошар)

(Алақ сураси 6-7-оят) Ва яна сўзинин г охирида*** (Шунингдек одамлар,орлар қв чорва ҳайвонлари орасида ҳам ранг-баранглари бордир. Оллоҳдан бандалари орасидаги олим-билимданларигина қўрқур. Шак-шубҳасиз Оллоҳ қудратли, мағфиратлидир) (Фотир сураси, 28-оят).

 

262. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта, умматларимдан бўлган (бир жамоат) одамлар динда фиқҳ илмини ўрганадилар ва Қуръон ўқийдилар. Биз амирларнинг олдига келиб,уларнинг мол-дунёларидан насибимизни оламиз. Ва ўз динларимиз билан улардан узоқ бўламиз», дейишадилар. Бундай бўлмайди. Худди тиконли дарахтдан (Қатодадан) фақат тикон териб олинганидек, шунингдек уларнинг яқинларидан ҳеч нарса хосил қилинмайди, магарам…» дедилар. Муҳаммад ибн Сабох айтадилар: «Гўё Набий (с.а.в.) бу билан «хатоларини» ирода қилганлар. Ибн Можа ривояти.

 

263. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. «Агар ахли илмлар илмни сақлаганларида ва уни илм аҳллари хузурига қўйганларида эди шу сабабли улар ўз замонларида бош (ва фазилатга эга) бўлардилар. Ва лекин улар уни бойлар учун сарф қилдиларки, у сабабли уларнинг бойликлаидан бирор нарсага етишиш мақсадида. Бас, шунга кўра улар (олимлар) хор бўлдилар. Набийимизнинг (с.а.в.) шундай деганларини эшитганманки, у киши: «Кимки барча ташвишларни қўйиб, фақат битта охират ташвишини қилса, Аллоҳ унинг дунё ташвишларига кифоя қилади. Ва кимки дунё холатларидаги ташвишлар билан машғул бўлиб кетса, Аллоҳ уни дунёнинг қайси водийларида (жойларида) халок бўлиб кетганига парво қилмайди», деганлар. Ибн Можа ривояти.

 

264. Байхақий ушбу ҳадисни «Шаъбул иймон»да Ибн Умардан «кимки барча ташвишларни қўйиб»дан охиригача ривоят қилганлар.

 

265. Аъмашдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Илмнинг офати унитишликдир. Ва уни (илмни) зое қилиш (йўқотиш) илм аҳлидан бошқаларга гапиришлигингдир», дедилар. Доримий мурсал ҳолда ривоят қилганлар.

 

266. Суфёндан Албатта Умар ибн Хаттоб (р.а.) Каъбга айтдилар: «Илм эгалари кимлардир?» У: «Билган нарсаларига амал қиладиганлар», деди. Умар: «Олимларнинг қалбидан илмни нима чиқариб юборади?» дедилар. У: «тамахўрлик», дедилар. Доримий ривояти.

 

267. Ахвас ибн Хакимдан (р.а.), у отасидан айтадилар: «Бир киши Набийдан (с.а.в.): «Мендан ёмонлик ҳақида сўраманглар. Ва мендан яхшилик хақида сўранглар», деб буни уч марта такрорладилар. Сўнг: «Огоҳ бўлингларки, албатта ёмонларнинг ёмони энг ёмон олимлардир ва албатта яхшиларнинг яхшиси энг яхши олимлардир», дедилар. Доримий ривояти.

 

268. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. «Қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузурида мартаба жихатидан одамларнинг энг ёмони ўз илми билан манфаатланмаган олимдир». Доримий ривояти.

 

269. Зиёд ибн Худайрдан (р.а.) ривоят қилинади. «Менга Умар (р.а.): «Исломни нима нарса бузишлигини (обрўсини кетказишини) биласанми?» дедилар. Мен: «Йўқ, (билмайман)», дедим. Умар (р.а.): «Уни (Исломни) Олимнинг қоқилиши, мунофиқнинг Қуръон билан бахс қилиб талашиб тортишиши ва адашган умматнинг хукм қилиши бузади», дедилар. Доримий ривояти.

 

270. Ҳасандан (р.а.) ривоят қилинади. «Илм 2 тур (нав) бўлади: Қалбдаги илм, бас бу илм фоида берувчидир. Ва тилдаги илм, бас, бу Аллоҳ азза ва жалланинг Одам боласига қарши (зарарига) хужжатдир». Доримий ривояти.

 

271. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. «Мен Расулуллоҳдан (с.а.в.) икки (идиш) (илмни) ёдлаб олгандирман. Аммо уларнинг бири, мен уни сизларга (нақл қилиб) тарқатганимдир. Ва Аммо иккинчиси эса, мен уни агар сизларга (очиқ) зикр қилиб етказсам, ушбу томоқлар тўсилади – яъни овқат ўтадиган жой», деди. Бухорий ривояти.

 

272. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. «Эй одамлар! Ким (дин илмидан) бир нарсани билса, (ундан сўрасалар) уни айтсин. Ва кимки билмаса, Аллоҳ билувчидир», десин. Албатта,билмаган нарсасида «Аллоҳ билувчидир» дейишлик ҳам илмдандир. Аллоҳ Таоло Пайғамбарига: *** (Айтинг: «Ўша (яъни мен сизларга етказган мана шу сўзлар) улуғ Хабардир. (Сод сураси 67- оят) Муттафақун алайҳ.

 

273. Ибн Сийриндан. «Дархақиқат бу илм диндир. Бас, динларингизни кимдан олаётганларингизга қаранглар (эътибор қилинглар)», дедилар. Муслим ривояти.

 

274. Хузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. «Эй қорилар жамоаси! Тўғри (ҳидоят) йўлида бардавом бўлинглар. Батахқиқ сизлар Исломга етганлардан энг аввалисизлар. Ва агар сизлар ўнгу-сўлни ушлайдиган бўлсаларингиз, узоқ адашишликда адашиб кетасизлар». Бухорий ривояти.

 

275. Абу Хурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жуббул хузн (хафагарчилик қудуғи)дан Аллоҳ номи билан паноҳ сўранглар. Улар: «Эй Расулуллоҳ! Жуббул хузн нима?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жаханнамдаги водий (чуқурлик)ки ундан жаханнамнинг (ўзи) хар куни тўрт юз марталаб паноҳ сўрайди», дедилар. Айтилиндики: «Эй Расулуллоҳ! У ерга ким киради?» Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ўз амаллари билан кўз-кўз (риё) қилиб юрадиган ибодатчилар», дедилар. Термизий ривояти.

Шунингдек Ибн Можа ҳам ривоят қилиб: «Аллоҳга ибодат қилувчиларнинг энг ғазаблиси амирларни (заруратсиз) зиёрат қиладиганлардир»ни зиёда қилган.

 

276. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Яқинда одамларга бир замон келди. Исломдан ҳеч (нарса) қолмайди, магар унинг исми қолади. Ва Қуръондан ҳеч (нарса) қолмайди. Магар унинг исми қолади. Уларнинг масжидлари зийнатли баланд кўтарилган бўлсада, ва у (масжидлари) тўғри йўлга бошловчи (олим) йўқлигидан вайрона (хароб)дир. Уларнинг уламолари осмон остидаги кишиларнинг энг ёмонидирлар. Фитналар уларнинг хузурларидан чиқади ва ўзларига (унинг зарарлари) қайтади», дедилар. Байхақий «Шаъбул иймонда» ривоят қилган.

 

277. Зиёд ибн Лабиддан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.) бир (қўрқинчли) нарсани зикр қилдилар ва бу илм йўқ бўлиб кетган вақтларида (воқъ) бўлади», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Илм қандай йўқ бўлиб кетади, холбуки биз Қуръон ўқиб турган бўлсак ва Уни фарзандларимизга ўргатаётган бўлсак ва (улар) фарзандларимиз ҳам ўз фарзандларига Қиёмат кунигача ўқитиб ўргатиб борсалар?» дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Онанг сени йўқотиб қўйсин, Зиёд! Мен сени Мадинанинг энг фақиҳ кишиларидан деб билар эдим! Бу Яхудий ва Насоролар ҳам Таврот ва Инжилни ўқимасдиларми, улар ундаги нарсалардан бирортасига амал қилмайдилар?!» дедилар. Ибн Можа, Аҳмад ривояти.

 

278. Доримий ҳам ушбу маънодаги ҳадисни Абу Умомадан ривоят қилган.

 

279. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга: «Илм ўрганинглар ва уни одамларга ўргатинглар, фарзларни ўрганинглар ва уни одамларга ўргатинглар. Қуръонни ўрганинглар ва Уни одамларга ўргатинглар. Бас, албатта мен ҳам халок бўлувчи кишиман. Ва илм (мендан кейин) тезда олинади ва фитналар зохир бўлади, хатто бир фарз тўғрисида икки киши ихтилоф қилишадики, ораларини очиб (муросага келтирадиган) бир кишини топа олмай қоладилар», деган эдилар. Доримий, Доруқутний ривояти.

 

280. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Манфаати тегмайдиган илмнинг мисоли Аллоҳ йўлида инфоқ қилинмайдиган хазина мисоли кабидир», дедилар. Аҳмад, Доримий ривояти.

 


  < Олдинги


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио