Мишкотул масобиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қадарга иймон келтириш боби.

79. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ маҳлуқотларидан тақдирларини осмону ерларни яратишининг 50 минг йил олдин ёзиб қўйгандир. Ва (Аллоҳнинг) унинг арши сув юзасида эди», дедилар. Муслим ривояти.

 

80. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳар бир нарса (лавҳул маҳфузда) битилганига кўра бўлади, ҳатто ожизлик (заифлик) ва бақувватлик (тетиклик, зийраклик) ҳам», дедилар. Муслим ривояти.

 

81. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одам (а.с.) ва Мусо Роббилари хузурида бахслашдилар. Бас, Одам Мусога хужжат келтирди, (хужжат келтиришда ғолиб келди). Мусо айтди: Сен Аллоҳ ўз қудрат яди билан яратган одамсан. Ва сенга ўз руҳидан пуфлагандир. Ва сенга фаришталарини сажда қилдириб қўйди. Ва сенга ўз жаннатидан жой қилиб қўйди. Сўнг одамларни сенинг хатоинг (унутишинг) сабабли ерга туширди».

Одам: «Сен Аллоҳ рисолати ва каломи (гаплашишлиги) учун ихтиёр қилиб олган Мусосан. Ва сенга берган нарсанинг баёни бўлган (таврот) лавхаларини берди. Ва четлатишлик билан сени ўзига яқинлаштирди(хослади). Ва мен яратилишимдан қанча олдин Аллоҳ Тавротни ёзганлигини билдинг.

Мусо: «Қирқ йилда», деди. Одам : «Унда *** (ояти)нинг (мазмунини) билдингми? Деди. Мусо: «Ҳа», деди. Одам яратилишидан 40 йил олдин уни қилишликни менга ёзиб қўйган амални қилганим учун менга маломат қилаяпсанми?» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): Одам Мусога хужжат келтирди» дедилар. Муслим ривояти.

 

82. Ибн Маъсуддан (р.а.) айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) бизларга айтдилар, ваҳоланки, у содиқул масдуқдирлар: «Агар бирорталарингиз яратилсаларингиз, онасининг қорнида нутфа ҳолида 40 кун туради (сақланади). Сўнг алақа (қуюқ қон) ҳолатида яна шунча вақт (туради) бўлади. Сўнг музға (тишланган гўшт  каби) ҳолатида яна шунча вақт бўлади. Сўнг Аллоҳ унга бир фариштани тўртта калима билан юборади: бас, унинг (яхшилик ва ёмонликдан бўлган) амали, (қанча яшашлик) ажали, (кўп ё кам, ҳалол ё ҳаром каби) ризқи ва бахтсиз ёки бахтлилиги ёзилади. Сўнг унга руҳ пуфланади. Ундан бошқа илоҳ йўқ бўлган Зотга қасамки, албатта сизлардан бирорталарингиз жаннат аҳлининг амалини қилса, ҳатто у (киши) билан жаннат ўртасида фақатгина бир зироъ бўлади. Бас, унга (бахтсизлик) ёзилиши ғолиб келса, дўзаҳ аҳлининг амалини қилади ва дўзаҳга киради. Ва албатта сизлардан бирортангиз дўзаҳ аҳлининг амлини қилади, хатто у (киши) билан дўзаҳ ўртасида фақатгина бир зироъ қолади. Бас, унга (бахтлилик) ёзилиши ғолиб келса, жаннат аҳлининг амалини қилади ва жаннатга киради», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

83. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ансорлардан бўлган бир гўдакнинг жанозасига чақирилдилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, унга (жаннатда) яхши ҳаёт бўлсин, У жаннат қушчаларидан бир қушчадир, бирор гуноҳ қилмаган ва бирор ёмонлик етмагандир», дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Балки бундан бошқадир, ЭЙ Ойша! Албатта Аллоҳ жаннат учун (кирадиган) аҳлини яратган. Уларни у учун яратди, ваҳолангки улар оталарининг сулбларида эдилар. Ва Аллоҳ дўзаҳ учун (кирадиган) аҳлини яратди. Уларни у учун яратди, ваҳолангки улар оталарининг сулбида эдилар. Муслим ривояти.

 

84. Алидан  (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизларнинг бирорталарингиз йўқки, магарам унинг дўзахдан ўрни ва жаннатдан ўрни ёзилгандир»,дедилар. Улар: «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.): «Биз китобимизга (бизга азалда тақдир қилинганига) суяниб қолиб, амал қилишни тарк қилиб қўямизку, дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Амал қилинглар, бас, ҳар бир муяссарлик у учун яратилгандир. Аммо, кимки саодат (бахтлилик) аҳлидан бўлса, саодат аҳли-амалига муваффақ қилинади. Ва аммо кимки шақоват (бахтсизлик) аҳлидан бўлса, шақоват аҳлининг амалига муваффақ қилинади», дедилар. Сўнг:***

(Бас кимки (закот ва садақотларни берса ва Аллоҳдан қўрқса, ҳамда гўзал( нарсани) тасдиқ этса), оятини ўқидилар. Муттафақун алайҳ.

 

85. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ Одам боласининг зинодан насибасини ёзгандир. Ҳеч чора йўқки, у унга ёзилганини топади. Бас, кўзнинг зиноси назардир (қарашлик) ва тилнинг зиноси гапирмоқликдир ва нафснинг зиноси умид қилмоқлик ва хоҳламоқлик ва фажр (жинсий аъзо) буни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

86. Муслимдан (р.а.) бошқа бир ривоятда айтилади. «одам боласининг зинодан бўлагн насибаси ёзилгандир. Ҳеч бир чора йўқки, уни топади. Бас, икки кўзнинг зиноси назардир, икки қулоқнинг зиноси тингламоқликдир ва  тилнинг зиноси гапирмоқликдир  ва қўлнинг зиноси ушламоқликдир. Ва оёқнинг зиноси бормоқликдир. Ва қалб хоҳлайди ва умид қилади. Ва фарж эса уни (амалга ошириш билан) тасдиқлайди ва (тарк қилиш билан) ёлғонга чиқаради.

 

87. Имрон ибн Ҳусайндан (р.а.) ривоят қилинади. Музайнадан (қабиласидан) икки киши айтдилар : «Эй Расулуллоҳ! Кўряпсизми, (менга ҳабарини берингизчи), одамлар бугунги кунда (дунёда) қанчалар амал қиляптилар ва буни қийинчилик билан хосил қиляптилар. Бу уларга қилишлиги тақдир қилинган ва азалий тақдирнинг улар ҳақидаги битимими ёки уни паёғамбарлари келтирган ва уларнинг устиларига хужжат собит қилганликлари сабабидан қабул қилганларми? Расулуллоҳ (с.а.в.): «Йўқ, балки (бу) уларга тақдир қилинган ва уларнинг ҳақларига битилган нарсадир. Бу тасдиғи Аллоҳ азза ва жалланинг китобидаки: ***

(Нафс ва (У яратиб) тиклаган зотлар(инсонлар) билан дарвоқе: унга (нафсга) фисқ-фужурни ҳам, тақвосини ҳам (У) илҳом қилиб қўйган). Муслим ривояти.

 

88. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Мен ўспирин йигитман ва мен ўз нафсимда зино қилиб қўйишдан қўрқаман ва бирор аёлга уйланишимга (мол дунё) топа олмайман.

(Абу Ҳурайрадан ривоят қилган ровийнинг гапи:) Гўёки (Абу Ҳурайра) пайғамбаримиздан иҳтисога изн сўрагандек эдилар) Абу Ҳурайра айтдилар: «Расулуллоҳ (с.а.в.) менга жавоб беришдан сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Расулуллоҳ сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Расулуллоҳ сукут қилдилар. Сўнг яна шундай дедим. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в.): «Эй Абу Ҳурайра! Мана шундай ҳолатингда иҳтисос қил ёки уни тарк қил сен йўлиқувчи бўлган нарсадан қалам қуригандир», дедилар. Бухорий ривояти.

 

89. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. «Расулуллоҳ  (с.а.в.): «Одам болаларининг қалбларининг барчаси Раҳмон қудратининг остида битта қалбдекдир. Унинг ҳоҳлаганидек, тасарруф қилади (ўзгартиради) деб сўнг: «Эй Аллоҳим қалбларни тасарруф қилгувчисан, бизларнинг қалбларимизни ўз тоатингга сарф қил», дедилар. Муслим ривояти.

 

90. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бирор гўдак (мавлуд) йўқки, магарам у фитратда (ибтидоийликда) туғилади. Бас, унинг ота-онаси яхудий  ёки насроний ёки мажусий таълимини беради ва уни яхудий ёки насроний ёки мажусий қилади.

Ҳудди хайвондан бутун аъзолари соғ бўлган ҳайвон туғилганидек, сизлар  унда қулоғи кесилганликни  кўрасизларми?» дедилар. Сўнг: «Бу фитрат Аллоҳнинг азалда яратган фитрати (англангиз) Аллоҳнинг яратишига ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир», дедилар. (Рум сураси 30 оят). Муттафақун алайҳ.

 

91. Абу Мусо Ашъарийдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) бизларнинг ичимизда бешта гапни (айтиш учун) турдилар. Бас айтдиларки: «Албатта Аллоҳ ухламайди, унга ухлашлик лозим эмасдир. Адолат тарозусини пасайтириб ва уни кўтариб туради. Унинг хузурига кундузи (қилинган) амаллардан олдин кечасида (қилинган) амаллар ва кечасида (қилинган) амаллардан олдин кундузида (қилинган) амаллар кўтарилади. Унинг хижоби нурдир. Агар уни очса важхининг нурлари махлуқотларидан кўзи «етган» жойгачани куйдириб юборади», дедилар. Муслим ривояти.

 

92. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳнинг хазинаси тўладир. Кеча ва кундуз оқиб турган (нафақа) инфоқ уни камайтириб қўймайди. Еру-осмон яратилганидан бери Аллоҳнинг (қилган) инфоқини биласизларми? Бу қилинган инфоқлар Аллоҳнинг хазинасини камайтириб қўймайди. Ва унинг арши сув устида эди. Ва тарози мезон)тасарруфи унинг қудрат қўлидадир, уни паст ва баланд қилиб туради», дедилар. Муттафақун алайҳ.

Муслимдан (р.а.) ривоят қилинади. «Аллоҳнинг яди тўладир уни кеча-ю кундузлардаги оқиб туриш учун бирор нарсани камайтирмайди».

 

93. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) мушрикларнинг (балоғатга етмасдан ўлган) ёш болалари ҳақида сўралдилар. Шунда жавоб бериб: «Уларга нима қилишлигини Аллоҳ билгувчидир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

94. Убода ибн Сомитдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ яратган нарсаларнинг биринчиси қаламдир. Аллоҳ унга: «Ёз!» деди. У (қалам): «Нимани ёзаман?» деди. Аллоҳ: «Қадарни ёз», деди. Бас, у бўлган ва абадий (қиёматгача) бўладиган нарсаларни ёзди». Термизий ривояти. Ва айтдилар: бу ҳадис иснод жиҳатидан ғарибдир.

 

95. Муслим ибн Ясордан (р.а.) ривоят қилинади. Умар ибн Ҳаттоб (р.а.) ушбу *** «Роббингиз Одам ўғилларининг беллари(пушти камарлари)дан зурриётларини олди…» (Аъроф сураси 172 оят) ҳақида сўради.

Умар (р.а.):»Мен Расулуллоҳдан (с.а.в.) ушбу оят тўғрисида сўралганларини эшитган эдим. Расулуллоҳ шундай деган эдилар: «Албатта Аллоҳ Одамни яратиб, сўнг унинг белини Ўз қудрати билан силади ва ундан зурриётларни чиқарди. Ва айтдики: «Мен буларни жаннат учун яратдим ва улар аҳли жаннат амалларини қиладилар». Сўнг яна қудрат қўли билан унинг белини силади ва унинг зурриётларини чиқарди. Ва айтдики: «Мен буларни дўззаҳ учун яратдим ва улар дўзаҳ аҳлининг амалини қиладилар. Шунда бир киши: «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.): «(Тақдир шундоқ экан) амал нимани ифодалайди?» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ агар бандани жаннат учун яратган бўлса, жаннат аҳлининг амалига мувофиқ қилиб қўяди, ҳатто жаннат аҳлининг амалларини қилиб ўлади. Ва шу сабабли жаннатга киргизилади. Ва агар бандани дўзаҳ учун яратган бўлса, дўзаҳ аҳли қиладиган амалга муваффақ қилиб қўяди, ҳатто дўзаҳ аҳли қиладиган амалларни қилиб ўлади. Ва шу сабабли дўзаҳга киргизилади», дедилар. Молик, Термизий Абу Довуд ривояти.

 

96. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқдилар ва қўлларида иккита китоб бор эди. Бас, айтдиларки: «Бу икки китобнинг нималигини биласизларми?» Биз: «Йўқ эй Росулуллоҳ, лекин бизларга ҳабарини берсангиз билиб олар эдик», дедик. Расулуллоҳ ўнг қўлларидагига ишора қилиб: «Бу Оламлар Роббиси (томонидан бўлган) китобдир, бунда жаннат аҳлининг исмлари, ота-болаларининг исмлари ва қабилаларининг исмлари бордир. Сўнг уларнинг охиригача ёзиб бўлингандир. Улар зиёда ҳам қилинмайди ва камайтирилмайди ҳам»,дедилар. Сўнг чап қўлларидагига ишора қилиб: «Бу оламлар Роббиси (томонидан бўлган) китобдир, бунда дўзаҳ аҳлининг исмлари, ота-боболарининг исмлари ва қабилаларининг исмлари бордир. Сўнг улардан охиригача ёзиб бўлингандир. Уларга зиёда ҳам қилинмайди ва камайтирилмайди ҳам», дедилар. Расулуллоҳнинг асҳоблари: «Эй Росулуллоҳ! Агар ишлардан мана шундай (азалий китобга кўра) фориғ бўлинган бўлса, амал нимани ифодалайди?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Амалларингизни ҳақ йўлга кўра тўғри қилаверинглар ва тоат қилишлик билан Аллоҳга яқинлашаверинглар, албатта жаннат эгаси ҳар қандай амал қилмасин (охиратда) унга жаннат аҳлининг амали билан мухрланади ва дўзаҳ эгаси ҳар қандай амал қилмасин (охирида) унга дўзаҳ аҳлининг амали билан муҳрланади», дедилар. Сўнг яна Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларидагига ишора қилиб, буларни (ғайб оламига) отиб юбордилар. Сўнг: «Роббингиз бандаларнинг (ишидан) фориғ бўлгандир. «Бир гуруҳи жаннатдадир ва бир гуруҳи дўзаҳдадир», дедилар. Термизий ривояти.

 

97. Абу Хизоланинг (р.а.), оталаридан (р.а.) ривоят қилинади. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Биз ((шифо талабида) ўқийдиган дуолар, даволанадиган дорилар ва ўзимизни сақламоқлик учун қилаётган эҳтиёткорликлар ҳақида ҳабар берингчи, бу Аллоҳнинг тақдиридан бирор нарсани камайтира оладими?» дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу (ҳам) Аллоҳнинг тақдиридандир»,дедилар. Аҳмад, Термизий, Ибн Можжа ривояти.

 

98. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Биз қадар (иши) тўғрисида ўзаро тортишиб турган эдик, бизнинг олдимизга Расулуллоҳ (с.а.в.) чиқиб қолдилар. Ғазабланиб юзлари қизариб кетди. Ҳатто икки ёноқларида анор доначалари ёрилиб кетгандек бўлди. Ва айтдиларки: «Сизлар мана шунча (қадар тўғрисида  тортишишликка) буюрилган эдингизларми? Ёки сизларга мана шу сабабдан юборилганманми?! Зеро сизлардан олдингилар мана шу иш тўғрисида низолашганликлари сабабли ҳалок бўлдилар. Сизларга вожиб қилдимки,  бу тўғрисида тортишмангизлар», дедилар. Термизий ривояти.

 

99. Ибн Можжа Амр ибн Шуайбдан, у отасидан у бобосидан шу маънодаги ҳадисни ривоят қилган.

 

100. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ таоло Одамни ернинг барча жойидан келтирилган бир ховуч тупроқдан яратди. Одам болалари ернинг (холатига) мувофиқ равишда келадилар. Улардан қизил, оқ, қора, ва буларнинг ўртасидаги (рангдагилар) ва юмшоқ ва қаттиқ (қўпол табиатлилар) ва ёмон ва яхши (хислатлилар) бўладилар», деганларини эшитдим. Аҳмад, Термизий, Абу Довуд ривояти.

 

101. Абдуллоҳ ибн Амр (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ  (с.а.в.): «Аллоҳ маҳлуқотларини зулматда яратди. Ва уларга ўз (иймон) нуридан сочди. Кимгаки мана шу нурдан етса (тегса), ҳидоят топди. Ва кимгаки етмаган бўлса, адашди. Мана шу сабабли айтаманки: «Қалам Аллоҳнинг илмига кўра қуриди». Аҳмад ва Термизий ривояти.

 

102. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу сўзларни кўп айтар эдилар: «Эй қалбларни ўзгартиргувчи (Зот)! Қалбимни ўз динингда мустаҳкам қилгин». Мен: «Эй Расулуллоҳ! Сизнинг (пайғамбарларингизга) ва сиз келтирган нарсага иймон келтирдик. Сиз биздан (хавф) хавотирдамисиз?» дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳа, албатта қалблар Аллоҳ бармоқларининг икки бармоғи ўртасидадир (орасидадир), уни хохлаганидек ўзгартиради», дедилар. Термизий ибн Можжа ривояти.

 

103. Абу Мусодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қалб мисоли чўли-биёбон ердаги патга ўхшайди. Шамол уни (учириб) орқасини олдига ўзгартириб туради», дедилар. Аҳмад ривояти.

 

104. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): …Банда тўртта нарсага иймон келтирмагунча (хақиқий) иймон келтира олмайди:

1. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва мен Аллоҳнинг хақ билан юборган расули эканлигимга гувоҳлик бермагунча.

2. Ўлимга.

3. Ўлимдан кейин қайти тирилишга иймон кетирмагунча.

4. Қадар (тақдирга) иймон келтирмагунча», дедилар. Термизий, Ибн Можа ривояти.

105. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Умматимнинг икки тури борки, улар учун исломда насиба йўқдир. Улар: Муржийлар ва Қадарийлар», дедилар. Термизий ривоят қилиб, бу хадис ғариб, ҳасан, саҳиҳ деганлар.

 

106. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Умматларим ичида хорланиб халокатга учраганлари ва бошқа хунук суратларга айлантириб қўйилганлари бўлади. Бу қадарни ёлғонга чиқарувчилар ичида бўлади», деганларини эшитганман. Абу Довуд ривояти. Термизий шунга ўхшаш ривоят қилганлар.

 

107. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Қадарийлар ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар касал бўлсалар, уларни кўргани борманглар. Ва агар вафот этсалар, уларнинг (жанозасига) қатнашманглар», дедилар. Аҳмад ва Абу Довуд ривоятлари.

 

108. Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аҳли қадар билан бирга ўтирманглар ва улар билан хукм чиқарманглар», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

109. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Олти шахс борки, уларни мен, Аллоҳ, ва ҳар бир эшитган пайғамбар ланатлайди.

1. Аллоҳнинг китобларига зиёда қилувчи.

2. Аллоҳнинг қадарини ёлғонга чиқарувчи.

3.Аллоҳ хор қилган кишини  азиз қииш учун ва Аллоҳ азиз қилган кишини хор қилиш учун зўрлик билан хоким бўлиб олувчи.

4.Аллоҳнинг харомини ҳалол қилувчи.

5.Менинг қариндошларимдан Аллоҳ ҳаром қилган нарсада уни халол қилувчи.

6.Менинг суннатимни тарк қилувчини», дедилар. Байхақий «Мадхал»да ривоят қилган.

 

110. Матр ибн Укомисдан (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.) «Аллоҳ бир бандани бир ерда ўлишини тақдир қилган бўлса, Аллоҳ уни (ўша еога) бирор хожат билан келтириб қўяди», дедилар. Аҳмад, Термизий ривояти.

 

111. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен: «Эй Расулуллоҳ, мўминларнинг ёш болаларининг(хукми нима)?» дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар оталаридандир (яъни оталарининг хукмидир)», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ! Амал қилмасданми? (жаннатга кирадиларми?)» дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар нима амал қилишларини Аллоҳ билувчидир», дедилар. Мен: «Мушрикларнинг ёш болаларининг (ҳукми нима?) дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар оталаридандир», дедилар. Мен: «Амал қилмасдан ҳамми? дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Улар нима амал қилишларини Аллоҳ билувчидир», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

112. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «(Янги туғилган қизни тириклай) кўмувчи (мушрик) ота ҳам ва кўмилган гўдак ҳам дўзаҳда», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

113. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ азза ва жалла ҳар бир банданинг хилқатидаги (яратилишидаги) беш нарсани охирига етказиб бўлгандир: ажалини (унинг вақтини),(яхшилик ва ёмонлик) амалини, ўрнини (қабрдаги), асарини (харакат ва сукунатини) ва ризқини», дедилар. Аҳмад ривояти.

 

114. Оишадан (р.а.) ривоят қилинади. Мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Кимки қадар тўғрисида (озгина бўлсада) гапирса, қиёмат кунида бу ҳақида сўралади. Ва кимки бу тўғрида гапирмаса, бу ҳақида сўралмайди», деганларини эшитдим. Ибн Можа ривояти.

 

115. Ибн Долимийдан ривоят қилинади. У киши: «Мен Убай ибн Каъбнинг олдига келиб, унга менинг нафсимда қадар тўғрисида бир (изтироб, шубха) воқеъ бўляпти, менга бир (хадисни) сўзни айтингки, шоядки Аллоҳ менинг қалбимдан (бу шубхани) кетказса», дедим. Убай (р.а.): «(***) агар Аллоҳ осмон аҳлларини ва ер аҳлларини азобласа, азоблайди. Ваҳолангки, Аллоҳ уларга зулм қилувчи эмасдир. Ва агар раҳм қилса, Аллоҳнинг раҳмати уларнинг (солиҳ) амалларидан яхшидир. Ва агар сен Уҳуд (тоғи) мислича Аллоҳнинг йўлида инфоқ қилсанг ҳам, токи қадарга иймон келтирмагунингча, Аллоҳ сендан уни қабул қилмайди. Ва билгинки, сенга етадиган нарса, сендан ўтиб кетувчи эмасдир ва сендан ўтиб кетган нарсага, сен етувчи эмасдирсан. Агар сен мана шу (эътиқоддан) бошқада ўладиган бўлсанг, дўзаҳга кирасан», деди. Долимий: «Сўнг мен Абдуллоҳ бин Масъуднинг олдиларига келдим, бас, у ҳам худди шундай деди. Сўнг мен Ҳузайфа ибн Яман олдига келдим, бас, у ҳам ҳудди шундай деди. Сўнг Зайд ибн Собитнинг олдига келдим, бас, у ҳам Набийнинг (с.а.в.) худди шундай ҳадисини айтиб берди», дедилар. Аҳмад, Абу Довуд, Ибн Можа ривояти.

 

116. Нофеъдан (р.а.) ривоят қилинади. «Бир киши Ибн Умарнинг (р.а.) олдиларига келиб: «Фалончи сенга салом айтяпти», деди. Шунда Ибн Умар: «Унинг (динда) янгилик чиқаргани менга етади. Бас, у (қадарни ёлғонга чиқариши билан) янгилик чиқарган экан, мендан унга салом етказмагин, албатта мен Расулуллоҳнинг (с.а.в.): «Менинг умматим ичида-ёки ушбу уммат ичида-аҳли қадарлар ичида ер ютганлар, суратлари ўзгартириб қўйилганлар ва тошбўрон қилинганлар бўлади», деганларини эшитганман», дедилар. Термизий, Абу Довуд, Ибн Можа ривоятлари. Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ, ғариб дедилар.

 

117. Алидан (р.а.) ривоят қилинади. Хадича (р.а.) Набийдан (с.а.в.) жоҳилият вақтида вафот этган 2 фарзанди ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в): «Улар дўзаҳдадир», дедилар. Вақтики Набий (с.а.в.) Хадича (онамизнинг) юзларида (хафагарчиликдан) нохушликни кўриб, агар сиз уларнинг ўринларини кўрганингизда эди, албатта нафрат билан қарар эдингиз», дедилар. Хадича (р.а.): «Эй Расулуллоҳ! Сиздан бўлган фарзандимчи», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Жаннатдадир», дедилар. Сўнг яна Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта мўминлар ва уларнинг фарзандлари жаннатдадир. Ва мушриклар ва уларнинг фарзандлари дўзаҳдадир», деб *** (Ўзлари иймон келтириб, зурриётлари ҳам уларга иймон билан эргашган зотларга (ўша) зурриётларни ҳпм қўшамиз…) (Тур, 21 оят). Аҳмад ривояти.

 

118. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ Одамни яратгач, унинг белини (ўз қудрати билан) силади. Бас унинг белидан қиёмат кунигача унинг зурриётидан яратиладиган ҳар бир руҳ эгаси чиқди. Ва улардан ҳар бир инсоннинг 2 кўзи ўртасида нурдан бўлган ялтироқликни яратди. Сўнг уларни Одамга кўрсатди. Одам: Эй Роббим, ким булар?» деди. Аллоҳ: «Сенинг зурриётинг», деди. Бас. Улар ичидан бир кишининг икки кўзи ўртасидаги ялтироқлик уни ажаблантирди: « Эй Аллоҳ, бу ким?»деди. Аллоҳ: «Довуд», деди. Одам: «Эй Роббим, унинг умрини неча (йил) қилдинг?» деди. Аллоҳ: «Олтмиш йил», деди. Одам: «Роббим, менинг умримдан қирқ йилни унга зиёда қилгин (қўшгин)», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Одам (а.с.) умрларининг қазоси етиб, қирқ йил қолганда, ўлим фариштаси келди. Одам: «Менинг умримдан қирқ йил қолмадими?» деди. Ўлим фариштаси: «Уни ўғлинг Довудга бермаган эдингми?» деди. Бас, Одам (а.с.) инкор қилди, унинг зурриётлари ҳам инкор қилди. Ва Одам унутди, бас,(ман қилинган) дарахтдан еди, унинг зурриётлари ҳам унутди. Ва (Одам) хато қилди, унинг зурриётлари ҳам хато қилди», дедилар. Термизий ривояти.

 

119. Абу Дардодан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ Одамни яратгач, унинг ўнг елкасига зарб қилди ва оқ (нуроний) зурриётларни чиқарди. Гўёки улар (оппоқ) дурлардек эди. *(Бас, Аллоҳ Одамнинг ўнг томонидан чиқарилганларга, (булар) жаннатга (борувчилардир), ваҳолангки менга унинг эътибори йўқ», деди)*.

Ва чап елкасига зарб қилди ва қора зурриётларни чиқарди. Гўёки улар кўмирдек эдилар. *(Ва Одамнинг чап томонидан чиқарилганларга, (булар) дўзахга(борувчилардир), вахолангки, менга буни эътибори йўқ, деди.)* Аҳмад ривояти.

 

120. Абу Назратадан (р.а.) ривоят қилинади. Набийнинг (с.а.в.) асхобларидан бир киши – уни Абу Абдуллоҳ дейилар эди- унинг олдига зиёрат қилиб асхоблари (дўстлари) кирдилар. Вахолангки у йиғлаётган эди. Унга: «Сени нима йиғлатяпти? Сенга Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мўйловингни олгин (қисқартиргин) ва бунда бардавом бўл. Хатто менга йўлиқишингга» деганларку», дедилар. У киши: «Ҳа шунақа деганлар», лекин Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганларини эшитганманки: «Албатта Аллоҳ таоло ўнг (яди) билан бир қабзани ушлади ва бошқа яди билан бошқа бир қабзани ушлади ва бу ушбу (жаннат) учундир. Ва бу ушбу (дўзах) учундир. Вахолангки, менга буни эътибори йўқдир», деган. Ва мен бу икки қабзанинг қайси биридан эканлигимни билмайман», деди. Аҳмад ривояти.

 

121. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): Аллоҳ *** -яъни Арафотда – Одам бели (белидан чиқадиган зурриётлари)дан мийсоқ (аҳд) олди. Бас, унинг белидан (сулбидан) вужудга келтирадиган барча зурриётларини чиқарди. Ва уларни Одамнинг ўнгу-сўлига чумолидек сочиб ташлади. Сўнг уларга юзма-юз гапириб: «Роббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётлари(руҳлари)ни олиб уларни ўзларига гувоҳ қилиб туриб: «Мен Роббингиз эмасманми?» (деди). (Улар): Ҳа, (Роббимизсан!) Гувоҳлик бердик», дедилар. Қиёмат куни: «Биз бундан ғофил (беҳабар) эдик, ёки, олдиндан ота-боболаримиз мушрик бўлганлар. Биз улардан кейин келган зурриёт эдик. (Ўша) ноҳақ кишиларнинг феъллари сабабли бизни ҳалок қиласанми? дейишларини (билганимиз учун шундай қилдик)», деди. Имом Аҳмад ривояти.

 

122. Убай ибн Каъб (р.а.) Аллоҳ азза ва жалланинг: «Роббингиз Одам ўғилларининг беллари (пушти камарлари)дан зурриётларга (руҳларини олиб» ояти тўғрисида айтадилар: «Аллоҳ (уларни чиқарганидан кейин) жамлаб, уларни турларга ажратди. Сўнг уларни (мана шундан кейин бўладиган) суратга келтирди. Ва уларга (ақл бериб) гапиришликларини талаб қилди. Бас, улар гапирдилар. Сўнг улардан (тавҳидга) аҳд ва (тавҳидни таъкидлашликка) мийсоқ олиб: «Уларни ўзларига гувоҳ қилиб: «Мен Роббингиз эмасманми?» (деди). Улар: «Ҳақиқатан» (Роббимизсан), дедилар. Аллоҳ: «Мен сизларнинг устиларингизга етти қат осмонни ва етти қат ердагиларни гувоҳ қиламан. Ва (яна) сизларга оталарингиз Одамни гувоҳ қиламанки, қиёмат кунида буни билмаган эдик», демасликларингиз учун. Билингларки, мендан ўзга Илоҳ йўқ ва мендан бошқа Робб йўқдир. Ва менга бирор нарсани шерик кетирманглар. Албатта, мен сизларга менинг аҳдимни ва  мийсоқимни эслатувчи элчиларимни тезда юбораман. Ва сизларга китобларимни тушираман», деди. Улар: «Сен бизнинг Роббимиз ва Илоҳимиз эканлигингга гувоҳлик бердик (эътироф этдик), биз учун сендан бошқа Робб йўқ ва биз учун сендан ўзга Илоҳ йўқдир», деб, барчалари бунга иқрор бўлдилар. Одам (а.с.) уларга қараш (мақсадида) кўтарилди ва (улардан) бой ва фақирларини ва чиройли суратли ва бундан бошқаларини кўрди ва айтдики: «Роббим, бандаларинг ўртасини баробар қилганингда эди!» Аллоҳ: «Менга шукр қилмоқликларини ҳуш кўраман», деди. Ва Одам улар ичида набийларни чироқдек (порлаб турганликларини) ва уларнинг (юзларида) нур (балқиб турганлигини) кўрди. Улар Рисолат ва нубувват тўғрисида яна бошқа мийсоқ билан хослангандирлар. Ва у Аллоҳнинг *** оятидан *** оятигачадир. (Ийсо) ушбу руҳлар ичида эди. Аллоҳ уни Марям (а.с.)га юборди. Бас, Убайдан (р.а.) ривоят қилинадики: у(руҳ) (Марям)нинг (қорнига сўнг раҳмига) оғизларидан киргандир. Имом Аҳмад ривояти.

 

123. Абу Дардо (р.а.) айтадилар. Биз Расулуллоҳнинг (с.а.в.) хузурларида (баъзи) бўладиган нарсалар тўғрисида ўзаро музокара қилиб ўтирган эдик, бирдан Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил (йўқ) бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар (ишонинглар). Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро (инсон) яратилганлигига кўра бўлади», дедилар. Имом Аҳмад ривояти.

 

124. Умму Салама (р.а.) айтдилар : «Эй Расулуллоҳ! Захарланган қўй (гўшти)ни еганлигингиз (сабабли) ҳар йили сизга оғриқ етиб туради». Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менга ундан хали Одам лойлик холатида (тақдиримга) ёзилган нарсадан бошқа нарса етмайди», дедилар. Ибн Можа ривояти.

 

125. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. «Мусулмон агар қабрда сўралса, (у) Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг Расули эканлигига гувоҳлик беради. Бас, бу Аллоҳнинг ***

Ва Набийдан (с.а.в.) қилинган ривоятда айтадилар.***

ояти қабр азоби тўғрисида нозил бўлган. Унга «Роббинг ким?» дейилади. Бас, у: «Роббим Аллоҳ, Пайғамбарим Муҳаммад (с.а.в.)», дейди.

 

126. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) «Банда қабрига қўйилиб ва дўстлари ундан орқа ўгириб кетсалар, вахолангки у уларнинг оёқ-кийимларининг товушини эшитади. Унинг олдига икки фаришта келиб: «Бу киши тўғрисида нима дер эдинг? дейдилар. Бу ердаги кишини ровий Муҳаммад (с.а.в.) деб баён қилганлар.- Аммо мўмин: «Бу Аллоҳнинг қули ва Расули эканлигига гувоҳлик бераман», дейди. Шунда унга: «Дўзахдан бўлган ўрнингга қара, батахқиқ Аллоҳ буни жаннатдан бўлган ўрнингга ўзгартирди», дейилади. Бас унга иккала ўрни ҳам кўрсатилади. Ва аммо мунофиқ ва кофир, унга: «Бу киши тўғрисида нима дейсан?» дейилади. Бас у билмайман, одамлар нима деса, мен ҳам шуни айтардим», дейди. Унга: «Билмадинг ва ўқиб ўрганмадинг», дейилади. Ва у темирдан бўлган болға (тўқмоқ) билан бир зарба урилади, бас у қаттиқ қичқирадики, унинг овозини (икки) сақалайн (одам) ва (жинлардан) бошқа яқинидаги барча нарса эшитади», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

127. Абдуллоҳ ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар сизлардан бирорталарингиз вафот этса, унга (дўзаҳ ёки жаннатдан бўлган) ўрни эртаю кеч (доимо) кўрсатиб турилади. Агар у жаннат аҳлидан бўлса, жаннат аҳлининг ўрни (кўрсатилади). Ва агар дўзах аҳлидан бўлса, дўзах аҳлининг ўрни (кўрсатилади) ва унга: «Бу кўрсатилган жой) қиёмат кунида Аллоҳ сени( қайта тирилтириб қарор топтирадиган ўрнингдир», дейилади. Муттафақун алайҳ.

 

128. Оишадан  (р.а.) ривоят қилинади. Бир яхудий аёл Оиша онамизнинг олдиларига кирди ва қабр  азобини зикр қилиб, Оиша онамизга: « Аллоҳ сизни қабр азобидан сақласин», деди. Бас, Оиша онамиз Расулуллоҳ (с.а.в.) дан қабр азоби ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳа, қабр азоби ҳақдир», дедилар. Оиша онамиз айтдиларки: «Мен мана шу (саволим)дан кейин Расулуллоҳни (с.а.в.) бирор намозда қўрмадимки, магарам (ушбу намозларида) Аллоҳ номи билан қабр азобидан паноҳ сўрардилар». Муттафақун алайҳ.

 

129. Зайд ибн Собитдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) Бани Нажжор (қабиласига) тегишли боғда ўзларининг хачирларида (кетаётган) эдилар. Ва биз у киши билан бирга эдик. Бирдан хачир мункиб кетди. (Хачир) у кишини тушириб юборишига сал қолди. Ва (у ерда) 5 ёки 6 та қабрлар кўринди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу қабрда ётганларни ким танийди?» дедилар. Бир киши: «Мен» (танийман), деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Улар қачон вафот этган эдилар?» дедилар. У киши: «Ширк (замони)да», деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Агар сизлар ўзларингизни дафн қилмай қўйишларингиздан қўрқмаганимда эди, мен эшитаётган қабр азобини сизларга ҳам эшиттиришни сўраб Аллоҳга дуо қилардим. Сўнг бизларга юзланиб: «Аллоҳ номи билан дўзаҳ азобидан паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳ номи билан дўзаҳ азобидан паноҳ сўраймиз», дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ номи билан қабр азобидан паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳ номи билан дўзаҳ азобидан паноҳ сўраймиз», дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ номи билан ошкору-яширин фитналардан паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳ номи билан ошкору-яширин фитналардан паноҳ сўраймиз», дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ номи билан Дажжолнинг ёмонлигидан (фитнсидан) паноҳ сўранглар», дедилар. Улар: «Аллоҳ номи билан Дажжолнинг фитнасидан паноҳ сўраймиз», дейишди. Муслим ривояти.

 

130. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): Агар маййит дафн қилинса, унинг (олдига) қора, кўзи кўк икки фаришта келади. Уларнинг бири Мункар ва иккинчиси Накир дейилади. Бас, улар: «Бу киши тўғрисида нима дер эдинг?» дедилар. У: «Бу Аллоҳнинг қули ва расулидир, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг қули ва расули эканлигига гувоҳлик бераман», дейди. Икки Фаришта: «Дархақиқат биз сени шундай дейишингни билар эдик», дейдилар. Сўнг қабрини у учун етмишга-етмиш зироъ қилиб кенгайтирилади. Сўнг кенгайтирилган қабри нурли (ёруғ) қилинади. Сўнг унга: «Ухла», дейилади. У эса: «Аҳлимга қайтиб бу (хурсандчилик) холатимни уларга хабарини берайин», дейди. Икки фаришта: «Уйқусида энг суюкли аҳли (аёли) уйғотадиган куёвларнинг уйқусидек ухлагин», дейишади. У Аллоҳ уни ушбу уринишдан қайта турғизгунча ухлайди. Ва анар мунофиқ бўлса, одамлар (Муҳаммад (с.а.в.) ҳақида) бир сўзни айтадилар, мен ҳам шуларга ўхшаган сўзларни айтардим, уни (пайғамбарми ёки йўқми) билмайман», дейди. Икки фаришта: «Биз сени шундай дейишингни билар эдик, дейишади. Ва ерга (қабрга) уни бирлашиб қисинглар» дейилади. Бас (ер) уни қисади. Бас унинг қовурғалари бир-бирига киришиб турлича бўлиб кетади. Аллоҳ уни ушбу ўрнидан қайта турғизгунча мана шу холатида азобда бўлади. Термизий ривояти.

 

131. Баро ибн Озибдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «(Мўмин банданинг олдига) икки фаришта келади. Ва унинг олдига ўтиради. Ва унга «Роббинг ким?» дейишади. У: «Роббим Аллоҳ», дейди. Икки фаришта: «Дининг нима?», дейишади. У: «Диним ислом», дейди. Икки фаришта: «Сизларнинг ичингиздан юборилган бу киши кимдир?» дейишади. У: «У Аллоҳнинг элчисидир», дейди. Икки фаришта: «Сенга буни нима билдирди?» дейишади. У: «Аллоҳнинг китобини ўқидим, унга иймон келтирдим ва (ундаги нарсаларни) тасдиқ этдим», дейди. Бунинг тасдиғи Аллоҳнинг ***

Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: Осмондан бир нидо қилувчи нидо қилиб, бандам тўғри сўзлади, унга жаннатдан бир жой қилинглар ва уни жаннат безаклари билан кийинтиринглар ва унинг учун жаннатдан эшикни очинглар. Ва унинг учун очилади. Расулуллоҳ (с.а.в.) (яна) айтдилар: «Бас, унга жаннатнинг роҳатли иси ва ҳушбўйликлари келиб туради. Ва унинг учун у ер (қабр) кўзи етган масофагача кенгайтирилади. Ва Расулуллоҳ (с.а.в.) кофирнинг ўлим ҳолатини зикр қилиб айтадилар: «Ва руҳи жасадига қайтарилади ва икки фаришта унинг олдига кириб ўтиради ва: «Роббинг ким?» дейди. У ҳеч нарса дея олмасдан) «Ҳоҳ.ҳоҳ, билмайман», дейди. Икки фаришта: «Дининг нима?» дейди. У яна: «Ҳоҳ, ҳоҳ, билмайман», дейди. Икки фаришта: «Сизларнинг ичингиздан юборилган  бу киши кимдир?» дейишади. «: «Ҳоҳ, ҳоҳ, билмайман», дейди. Бас, осмон томонидан нидо қилувчи нидо қилиб: «Ёлғон гапирди, унга дўзаҳдан жой қилинглар ва дўзаҳ азоби билан кийинтиринглар ва унга дўзаҳдан эшик очиб қўйинглар. Унга дўзаҳнинг иссиғи ва қайноқ шамоли келиб туради. Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: «Унинг қабри торайтирилиб, хатто унинг қовурғалари ( бир-бирига киришиб) ўзгариб кетади. Сўнг унга кўр, гарангни белгилаб қўйилади. Унинг қўлида темирдан бўлган қамчи бўладики, агар у билан тоғ урилса, тупроққа айланиб кетади. Бас, уни ушбу қамчи билан бир зарба урадики, унинг овзини икки сақалайн (инсон ва жинлар)дан бошқа машриқу-мағриб оралиғидагиларнинг барчаси эшитадилар. Бас у тупроққа айланиб кетади, сўнг унга руҳи яна қайтарилади». Аҳмад, Абу Довуд ривояти.

 

132. Усмондан (р.а.)  ривоят қилинади. Бу киши бирор қабрнинг олдига келсалар, йиғлардилар ва хатто соқолларини ҳам ҳўл қилиб юборар эдилар. Унга айтилдики: «Сизга жаннат ва дўзаҳ эслатилса йиғламас эдингиз. Бундан (қўрқиб) йиғлаяпсизми»?

У киши айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтганларки: «Албатта қабр охират манзилларидан (жойларидан) биринчи жойдир. Агар шундан нажот топса, бундан кейингилари (унга) осонроқ (енгилроқ)дир. Ва агар шундан нажот топа олмаса, бундан кейингилари (унга) оғирдир». (Яна) Усмон (р.а.) айтдилар: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Ҳеч ҳам қабрдан кўра дахшатлироқ (қўрқинчлироқ) жойни кўрмаганман», дедилар. Термизий Ибн Можа ривояти. Термизий бу хадис ғариб деганлар.

 

133. Усмондан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) қачонки майитни дафн қилишдан бўшасалар, унинг бошида турардилар ва: «Биродарларингизнинг гуноҳларини кечиришини сўранглар, сўнг уни (сўзида) собит (мустахкам) туришини сўранглар, зеро у хозир сўроқ-савол қилинмоқда», дер эдилар. Абу Довуд ривояти.

 

134. Абу Саиддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кофирга (уни азоблаш учун) қабрида 99 та катта, захарли илонни унинг устига вакил қилиб қўйилади. Улар то қиёмат қоим бўлгунича уни чақиб, захарли тиши билан тишлаб азоблаб турадилар. Агар у ердаги илонлардан бири ер юзига пуфлайдиган бўлса, (унинг иссиғи хароратидан) ўт-ўлан кўкатлар (ерда) ўсмай қолади», дедилар. Доримий ривояти. Термизий шунга ўхшаш хадис ривоят қилиб, «99» танинг ўрнига, «70» та деганлар.

 

135. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Биз Саъд ибн Муоз (р.а.) вофот этганларида (жанозаларига) Расулуллоҳ (с.а.в.) билан бирга бордик. Расулуллоҳ (с.а.в.) унинг жанозасини ўқигач, қабрига қўйилди ва устига тупроқ тортиб текисланди. Ва Расулуллоҳ (с.а.в.) тасбеҳ айтдилар. Биз ҳам кўп (вақт) тасбеҳ айтиб турдик. Сўнг такбир айтдилар. Биз ҳам такбир айтиб турдик. Шунда Расулуллоҳга (с.а.в.): «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.) нима учун тасбеҳ сўнг такбир айтдингиз?» дедик. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Батахқиқ, бу солиҳ бандани қабр сиқдики, хатто (биз тасбеҳ ва такбир айтиб турганимиз сабабидан) Аллоҳ унга буни енгиллаштирди», дедилар. Аҳмад ривояти.

 

136. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Унинг учун Арш тебранган ва унинг учун осмон эшиклари очилган ва фаришталардан етмиш минги гувоҳ бўлган бу (Саъд)ни ҳам (қабрида) бир қаттиқ сиқди сўнг (Аллоҳ) уни (Пайғамбаримиз баракотидан) ундан енгиллаштирди», дедилар. Насоий ривояти.

 

137. Асмо бинт Абу Бакрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) ваъз айтиб турган холларида, киши қабрида йўлиқадиган қабр азоблари (фитналари)ни эслатиб ўтдилар. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбуни гапираётган вақтларида мусулмонлар қаттиқ бақириб юбордилар» Бухорий шундай ривоят қилдилар. Ва Насоий : «Қаттиқ бақириб юбордиларки, мен билан Расулуллоҳнинг (с.а.в.) сўзларини тушунишлигим ўртасини тўсиб қўйдилар. Уларнинг бақириқлари тингач, яқинимдаги кишига : «Эй Аллоҳ сенга барака берсин! Расулуллоҳ (с.а.в.) сўзларининг охирида нима дедилар?» дедим. У киши айтдики: «Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизлар яқинда қабрларингизда Дажжолнинг фитнаси билан имтихон қилинишлаингиз менга ваҳий қилинди», дедилар, деган жумлани зиёда қилганлар.

 

138. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): «(Агар қачонки маййтни қабрга киргизилса (қўйилса), унга қуёшнинг ботаётган вақтидаги холатига ўхшаш холат кўрсатилади. У икки кўзини ишқалаган холда ўтириб, мени қўйинглар, мен намозимни ўқиб олайин», дейди. Ибн Можа ривояти.

 

139. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Набий (с.а.в.): «Албатта Маййит қабрга олиб келинади, Бас, киши қабрида қўрқувсиз ва шовқин-сурон (ғалаён)сиз ўтиргизилади. Сўнг унга: «Қайси динда эдинг?» дейилади. У: «Ислом (дини)да эдим», дейди. Ва унга: «Бу киши ким?» дейилади. У: «Аллоҳнинг элчиси Муҳаммаддир. Бизларга Аллоҳнинг хузуридан очиқ-ойдин хужжатлар келтиргандир. Биз уни тасдиқ қилганмиз», дейди. Унга: «Аллоҳни кўрганмисан?» дейилади. У: «Бирор кишига (дунёда) Аллоҳни кўриш лозим бўлмайди», дейди. Унга дўзах тарафидан бир тешик очилади ва у ерда баъзиси баъзисини парчалаётганини кўради. Унга: «Аллоҳ сени нимадан сақлаганига қарагин», дейилади. Сўнг унга жаннат тарафидан бир тешик очилади ва у жаннат гўзалликларини ва у ердаги нарсаларни кўради. Унга: «Бу сенинг ўрнингдир. Сен бунга қатъий ишонган эдинг. Ва мана шу (ишончда) ўлдинг. Ва Иншааллоҳ мана шу (ишончда) қайта тириласан.

Ва ёмон киши ўз қабрида қўрқув ва ғалаён билан ўтирғизилади. Ва унга: «Нима биласан?» дейилади. У: «(Ҳеч нарса) билмайман», дейди. Унга: «Бу киши ким?» дейилади. У: «Инсонлардан эшитардим, бир сўзни айтар эдилар, мен ҳам шуни айтардим», дейди. Жаннат томонидан бир тешик очилади у унинг гўзалликларига ва у ердаги нарсаларни кўради. Шунда унга Аллоҳ сендан буриб қўйган нарсага қарагин», дейилади. Сўнг дўзаҳ тарафидан бир тешик очилади ва у баъзиси баъзисини парчалаётганликларини кўради. Унга: «Бу сенинг ўрнингдир. Сен бунга шак шубхада эдинг. Ва мана шу (шакда) ўлдинг ва мана шу (шакда) қайта тириласан», дейилади. Ибн Можа ривояти.

 


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио