Мишкотул масобиҳ

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Гуноҳи кабиралар ва мунофиқлик аломатлари боби

Биринчи фасл

                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                         

49. Абдуллоҳ ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Расулуллоҳ (с.а.в.) қайси гуноҳ Аллоҳнинг наздида улканроқдир?» деди. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳга бирор нарсани тенг  қилмоқлигинг, ваҳоланки У сени яратган», дедилар. У: «Сўнг қайси?» деди. «Фарзандингни сен билан бир емоқлигидан қўрқиб, ўлдирмоқлигинг», дедилар. У: «Сўнг қайси?» деди. «Қўшнингнинг аёли билан зино қилмоқлигинг», дедилар. Аллоҳ таоло ушбуларни тасдиқлаб: ***

«Улар Аллоҳ билан бирга бошқа бирон илоҳга илтижо қилмаслар ва Аллоҳ (ўлдиришни ҳаром қилган) бирон жонни нохақ ўлдирмаслар ҳамда зино қилмаслар» (Фурқон сураси 68-69-оятлар) ини нозил қилди. Муттафақун алайҳ.

 

50. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Кабиралар: Аллоҳга ширк келтирмоқ, ота-онага оқ бўлиш, жонни ўлдирмоқ ва ғамус қасам», дедилар. Бухорий ривояти.

 

51. Анас (р.а.)нинг ривоятларида «ғамус қасам» ўрнига «ёлғон гувоҳлик» келган. Муттафақун алайҳ.

 

52. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Еттита ҳалок қилувчилардан сақланинглар», дедилар. Саҳобалар: «Улар нималар, эй Расулуллоҳ?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳга ширк келтирмоқ, сеҳр, Аллоҳ ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдирмоқ, рибо ейиш, етим молини емоқ, уруш куни орқага қараб қочмоқлик, афифа, ғофила ва мўмина аёлларга зинокор дея туҳмат қилмоқ», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

53. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Зинокор зино қилаётган вақтида мўмин ҳолида бўлмайди, ўғри ўғрилик қилаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди, хамр ичувчи ичаётган вақтда мўмин ҳолида бўлмайди ва киши бировнинг молини зўрлик билан олаётганида одамлар у зўрлик билан олаётганида ундан кўзларини юмадиган бўлишса, у мўмин ҳолида бўлмайди. Сизлардан бирорталарингиз жиноят қилаётганда у мўмин ҳолида бўлмайди. Бас, бу нарсаларни қилишдан сақланинглар, сақланинглар», дедилар.

 

54. Ибн Аббос (р.а.) ривоятларида: «Қотил ўлдираётган вақтида мўмин ҳолида бўлмайди» деб келган. Икрима айтдилар: «Мен Ибн Аббосга ундан иймон қандай суғириб олинади?» дедим. Ибн Аббос: «Мана бундай», дедиларда, бармоқлари орасини жипслаштирдиларда, сўнг бўш қўйиб юбордилар. «Бас, агар тавба қилса, унга иймон мана бундай қайтади», деб, бармоқлари орасини бириктирдилар. Ва Абу Абдуллоҳ (Бухорий) айтдиларки: «Бу комил мўмин бўлмайди ва унда иймон нури ҳам бўлмайди». Бу Бухорийнинг лафзидир.

 

55. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мунофиқнинг белгиси учтадир. Муслим: «ва агар рўза тутса ва намоз ўқиса, ўзини комил мусулмонман деб ўйлайди (даъво қилади)»ни зиёда қилганлар. Сўнг Бухорий ва Муслим иттифоқ қилишиб айтганлар: «Агар гапирса, ёлғон гапиради ва агар ваъда берса, ваъдасига ҳилоф қилади ва агар омонатга қўйилса, ҳиёнат қилади», дедилар.

 

56. Абдуллоҳ ибн Амрдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Тўтр ҳислат кимдаки бўлса, у ҳақиқий мунофиқ бўлади. Ва кимдаки мана шу ҳислатлардан бир ҳислат бўлса, токи уни тарк қилмагунича, мунофиқликдан бир ҳислат унда бўлади: агар унинг ҳузурига омонат қўйилса, ҳиёнат қилади; ва агар гапирса, ёлғон гапиради; қв агар аҳд қилса, аҳдини бузади; ва агр урушса, (ёмон гаплар билан сўкади», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

57. Ибн Умардан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Мунофиқнинг мисоли икки қўй тўдаси ўртасида кезиб юрувчи қўй кабидир. Бир у тўдага боради ва бир бу тўдага боради. (унинг бир ҳолатда собитлиги (туришлиги) йўқдир.

 

58. Саффон ибн Ассалдан (р.а.) ривоят қилинади. Яхудийлардан бири ўз шеригига: «Мен билан ушбу Пайғамбарнинг олдига юр», деди. Шунда шериги унга: «Уни Пайғамбар демагин, чунки, агар у сенинг шундай деганингни эшитса, кўзи тўтр бўлиб кетади (хурсанд бўлиб кетади), деди. Бас, улар Расулуллоҳнинг (с.а.в.) олдиларига келиб, тўққизта очиқ-ойдин (аломатлар), мўжизалар ҳақида сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳга бирор нарсани шерик келтирманглар, зино қилманглар, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган нафсни ноҳақ ўлдирманглар, гуноҳи йўқ кишини (ёмонлаб), куч-қувват эгаси олдига уни ўлдириш учун олиб келманглар, сеҳр қилманглар, пораҳўрлик қилманглар, покдомон аёлни зинокорсан, деб туҳмат қилманглар.( Кофирларга қарши)  уруш кунида орқага қараб қочманглар ва сизларга хоссатан – яхудийлар – шанба куни тўғрисида ҳаддиларингиздан ошманглар», дедилар. Саффон айтадики: «Шунда халиги икки яхудий Расулуллоҳнинг (с.а.в.) оёқ-қўлларини ўпиб, гувоҳлик берамизки, албатта сиз Пайғамбарсиз», дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менга эргашишларингиздан сизни нима ман қилади?» дедилар. Улар: «Албатта Довуд (а.с.) ўз зурриётларидан пайғамбар чиқиши узилмаслигини сўраб Роббисига дуо қилгандир ва биз сенга эргашсак, яхудийлар бизни ўлдиришликларидан қўрқамиз», дедилар. Термизий, Абу Довуд, Насоий ривоятлари.  

                     

59. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Уч (ҳислат) иймоннинг асосидир:

1. «Ла илаҳа иллаллоҳ» деган кишидан ўзингни тий, бир гуноҳ сабабидан унга куфрлик нисбатини берма ва бирор амали сабабли уни Исломдан чиқариб қўйма.

2. Аллоҳ мени (жиҳодга) ундаганидан бери то ушбу умматнинг охири дажжолни ўлдирмоғигача давом этадиган қадимий жиҳод, уни золимнинг зулми, одилнинг адолати бекор қила олмайди.

3. Ва тадбир қилиб қўйилган нарсаларга иймон», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

60. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (с.а.в.): Агар (мўмин) банда зино қилса, ундан иймон (нури) чиқади. Ва бошининг тепасида соябондек бўлиб туради. Бас, қачонки, у мана шу амалидан (бўшаса) чиқса, унга иймон (нури) қайтади», дедилар. Термизий, Абу Довуд ривояти.

 

61. Муоздан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.) менга 10 та калиманинг (ҳукмларини) васият қилдилар: Аллоҳга бирор нарсани шерик келтирма, гарчи ўлдирилсанг ҳам, ёндирилсанг ҳам. Ота-онангга оқ бўлиб қолма, гарчи аҳли оилангдан ва молу-дунёингдан чиқмоқликни буюрса ҳам. Фарз намозни қасддан тарк қилма, бас, кимики Аллоҳ фарз қилиб қўйган намозни тарк қилса, батаҳқиқ Аллоҳнинг зиммаси ундан узоқ бўлади. Хамр (ароқ) ичмагин, зеро у барча ёмонликларнинг бошидир. Ва гуноҳлардан сақлангин, чунки гуноҳ сабабли Аллоҳнинг ғазаби тушади. Ва уруш кунида қочишликдан сақлангин, гарчи одамлар ўлсалар ҳам. Ва агар одамларга ўлим (касаллиги, вабо) етса ва сен уларнинг ичида бўлсанг, собит тургин. Ва аҳли оилангга касб қилган молингдан инфоқ қил. Ва уларга одоб беришликда таёғингни кўтарма. Ва уларни Аллоҳ йўлида огоҳлантириб тур», дедилар.

 

62. Ҳузайфадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ(с.а.в.) даврларида мунофиқлик (хукми) бор эди. Аммо бугун эса у(ҳукм) куфр ёки иймон». Бухорий ривоятлари.

 

63. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта Аллоҳ умматимдан қалби васваса қилган (қалбига келган) нарсани кечирди, модомики уни қилмаган ва гапирмаган бўлса», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

64. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳнинг (с.а.в.) асҳобларидан бир жамоаси у кишининг олдиларига келиб: «Бизлардан бирортамиз қалбларимизда ўта ёмон нарсани гапиришни катта санайдиган нарсани топмоқдамиз», дедилар.

 

65. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Шайтон сизларнинг бирларингизнинг олдига васваса қилиб келади ва (масалан, осмонни кўрсатиб) мана шундай қилиб ким яратган? Ёки (ерни кўрсатиб) мана шундай қилиб ким яратган?»дейди. Ҳатто: «Роббингни ким яратган?» дейишгача боради. Бас агар сизларга мана шу етадиган бўлса, Аллоҳнинг номи билан паноҳ сўрасин ва(бундай фикр юритишдан) тийилсин», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

66. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамлар бир-бирларидан ўзаро сўрашликда давом этадилар, ҳатто улар: «Бу Аллоҳнинг яратган маҳлуқотлари, Аллоҳни ким яратган?» дейишгача борадилар. Бас, кимки мана шундай сўзни хотирида (ҳаёлида) топса, тезда: «Аллоҳга ва Унинг Пайғамбарларига иймон  келтирдим», десин», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

67. Ибн Масъуддан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Сизлардан бирор киши йўқки, магарам унга жинлардан бўлган бирга юрувчи бир жинни ва фаришталардан бўлган бирга юруви бир фариштани вакил қилиб қўйилгандир», дедилар. Улар: «Сизга ҳамми, эй Расулуллоҳ?» дедилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менга ҳам, лекин Аллоҳ унинг устидан менга ёрдам бергандир ва у исломга келгандир, мени фақат яхшиликка буюради.»,дедилар. Муслим ривояти.

 

68. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта шайтон (васвасаси) одам қон томирларида сузиб юради», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

69. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одам болаларидан бирор (чақалоқ) гўдак йўқки, магарам туғилагн вақтда шайтон  унга тегинади. Бас, у шайтон тегиниш сабабидан қаттиқ қичқиради. Фақат Марям ва унинг ўғли бундан мустаснодир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

70. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Гўдак туғилган вақтда(йиғлаб) қичқирганининг сабаби, шайтоннинг (азият бериб) тегинганлигидир», дедилар. Муттафақун алайҳ.

 

71. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Дарҳақиқат иблис аршини сув устига (ўрнатиб) қўяди, сўнг одамларни адаштириш учун қўшинларини (жўнатади) юборади. Бас, улардан иблисга мартаба (ўрин) жиҳатидан энг яқини, адаштириш борасида энг ашаддий адаштирувчиси бўлади. Ана шундайлардан бири келиб: «Мен шундай, шундай қилдим», дейди. Иблис: «Сен (катта) иш қилмапсан», дейди. Сўнг яна улардан бири келиб: «Мен (фалончини) хотини билан ўртасини ажратиб тарк қилдим», дейди. Расулуллоҳ (с.а.в.): айтдиларки: «Иблис унга яқинлашиб, сен қандай ҳам яхши (ёрдамчим)сан», дейди», дедилар. Аъмаш айтади: «Менинг фикримча, Жобир (р.а.): «Иблис уни қучоқлайди» деганлар. Муслим ривояти.

 

72. Жобирдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта шайтон араб жазирасидаги намоз ўқувчилар унга (қайтадан) ибодат қилмоқликларидан ноумид қилинди. Лекин у одамлар ўртасида (ёмонликка) қизиқтиришдадир», дедилар. Муслим ривояти.

 

73. Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади. Набийнинг (с.а.в.) олдиларига бир киши келиб: «Менинг нафсим бир нарсалар тўғрисида шундайин гапиряптики, мен у тўғрисида гапирмоқлигимдан кўмир бўлмоқлигим яхшироқдир. Расулуллоҳ (с.а.в.): унинг ишини васвасага қайтарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

74. Ибн Масъуддан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Албатта одам боласига шайтоннинг ҳам ва фариштанинг ҳам бир (атагани) жамлаб қўйгани бордир. Аммо шайтоннинг жамлаб қўйган нарсаси ёмонликларнинг ваъдасини бномоқлиги ва ҳақни ёлғонга чиқармоқлигидир. Ва аммо фариштанинг жамлаб қўйган нарсаси яхшиликларнинг ваъдвсини  бермоқлиги ва ҳақни тасдиқламоғидир. Бас, кимики (ўз нафсида) мана шуни (фариштанинг жамлаганини) топса, билсинки, бу Аллоҳ томонидандир. Ва Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва кимки (ўз нафсида) бундан бошқани (шайтоннинг жамлаганини) топса, бас, тошбўрон қилинган шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳдан паноҳ сўрасин», дедилар. Сўнг ****

«Шайтон сизларни (ҳайр-эҳсон қилишда) камбағал бўлиб қолишдан қўрқитади ва фахш ишларга ундайди» (Бақара сураси, 268 оят.) оятини ўқидилар. Термизий ривояти.

 

  75. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамлар ўзаро бир-бирларидан сўрашликда давомий бўладилар, ҳатто бу Аллоҳнинг яратган маҳлуқотларидан бир маҳлуқот: «Аллоҳни ким яратган?» дейишгача борадилар. Бас агар (сизларга) мана шуни айтсалар, сизлар: «Аллоҳ ягонадир, Аллоҳ бехожатдир. У туғмаган ва туғилмаган ва унга бирор нарса тенг бўлмаган», деб айтсин. Сўнг чап томонига уч марта туфласин ва тошбўрон қилинган шайтоннинг (ёмонлигидан) Аллоҳдан паноҳ сўрасин», дедилар. Абу Довуд ривояти.

 

76. Анасдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Одамлар бир-бирларидан ўзаро сўрашликдан тўхтамайдилар, ҳатто: «Бу Аллоҳ ҳар бир нарсани яратган, Аллоҳ азза ва жаллани ким яратган?» дейишгача борадилар», дедилар. Бухорий ривояти.

Муслимнинг ривоятида: Расулуллоҳ (с.а.в.): «Аллоҳ азза ва жалла айтадики: «Албатта сенинг умматларинг: «Нимага шундай?», «Нимага шундай?» дейишларида давомий бўладиларки, ҳатто: «Бу Аллоҳ маҳлуқотларни яратган, Аллоҳ азза ва жаллани ким яратган?» дейдилар», дедилар.

 

77. Усмон ибн Абдул Осдан (р.а.) ривоят қилинади. У киши: «Эй Расулуллоҳ, шшайтон мен билан намозим ва қироатим орасида айланиб, мени шакка солади дедим. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Бу шайтондир, уни Хинзоб дейилади. Бас, агар уни билсанг Аллоҳ номи билан ундан паноҳ сўра ва чап томонингга 3 марта туфла», дедилар. Мен мана шуни қилган эдим Аллоҳ уни мендан кетказди. Муслим ривояти.

 

78. Қосим бин Муҳаммаддан (р.а.) ривоят қилинади. Бир киши ундан сўради: «Мен намозимда унутиб (хато) қилиб қўйяпман ва бу менда кўп бўлаяпти». Унга айтдики: «Сен намозингда давом этавер, зеро у (васваса) сендан кетмайди токи намозингдан бўшамагунча ва  сен намозимни тамомламадим», дейсан. Молик ривояти.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио