Ал-Азкор

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

347-боб. Шошилмаса, дуо қилган нарсаси ижобат этилишига далил

Аллоҳ таоло: «Бандаларим сиздан (эй Муҳаммад) Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан» (Бақара сураси, 186-оят) ва «Менга дуо-илтижо қилинглар, Мен сизларга (қилган дуоларингизни) мустажоб қилурман» (ўофир сураси, 60-оят), деб айтган.

 

1047/1. Убода ибн Сомитдан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар ер юзидаги бирор мусулмон Аллоҳ таолога дуо билан илтижо қилса, уни Аллоҳ унга беради ёки ундан ўша мислича ёмонликни даф қилади. Модомики, ўша мусулмон гуноҳни ёки қариндошликдан узилишни сўраб дуо қилмаса», деганларида, қавмдан бўлган бир киши: «Ундай бўлса кўпайтирайликми?» деди. Шунда у зот: «Аллоҳ Ўзи ундан ҳам кўпайтирувчи», деб айтдилар. Имом Термизий ривоятлари.

Имом Ҳоким «Мустадрак»ларида Абу Саид ал-Худрийдан ҳам худди шу ривоятни айтганлар ва унга «Ёки унинг мислича ажр захира қилади»ни зиёда қилганлар.

 

1048/2. Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у ижобат бўлмаяпти, демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.



  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио